nanokompozitlar

DOCX 11 sahifa 32,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
ўзбекистон республикаси қурилиш соҳасидаги меъёрий ҳужжат-лар билан танишиш. шамол гулини чизиш ҳозирги вақтда илғор мамлакатларда нанокомпозитларни қурилишда ишлатишга доир кўрсатмалар берилмоқда ва уй-жой, саноат иншоотлари лойиҳаларига киритилмоқда /1/. бу йўналишдаги инфраструктура бизни республикамиз илмий ишларида кенгайиб бормоқда, айниқса цемент ва бетон ишлаб чиқаришда, янги стандартларни ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда. стандарт расмий ҳужжат бўлиб, у қурилиш ашёларини ишлаб чиқарувчи ва уларни ишлатувчи ҳар бир вазирлик, бошқарма ва корхоналар учун мажбурий кўрсатмадир. стандартда ашёнинг таркиби, хоссалари, ўлчами, шакли, синаш усуллари, қабул қилиш шартлари, сақлаш ва ташиш, шу билан бирга улар тўғрисида фан ва техниканинг ютуқлари каби маълумотлар ёритилган бўлади. янги давлат стандартлари қандай яратилади ва қандай маълумотлар асос қилиб олинади? давлат стандартларини яратиш 3 босқичга бўлинади. i-босқич. амалдан келиб чиққан ғояни илмий изланишлар асосида текшириб кўриш; илмий-тадқиқот ишлари ёрдамида ғоя тўғрилигини исботлаш ва олинган натижалар асосида муваққат тавсиянома яратиш; олинган илмий натижаларга кўра тажриба тартиби (регламент) ёзилади. ii-босқич. муваққат тавсиянома, …
2 / 11
муҳокама қилинади. iii-босқич. давлат архитектура-қурилиш қўмитаси томонидан тавсия этилган ишларга баҳо бериш ва стандарт яратиш керакми деган саволга жавоб олиш учун мутаҳассисларнинг экспертиза хулосаси олинади. қўмита илмий-техника кенгашида муҳокама қилинади ва юқори самарадорлиги маъқулланса, ушбу қурилиш ашёсига ўзрсти берилади ва корхоналарда ишлаб чиқариш мумкин бўлади. муаллиф ва мутаҳассислар иштирокида тайёрланган давлат стандарти раҳбарият томонидан тасдиқланади, тегишли номер қўйилади ва қурилиш ташкилотларига юборилади. ўзбекистон республикасининг №1002-xii, 28.12.1993 йилда тасдиқланган қонунига кўра стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий ташкилий-техник қоидаларини тартибга солиб турувчи давлат стандартлаштириш тизими фаолият кўрсатади. “ўзстандарт” агентлиги ушбу қонунга мувофиқ стандартлаштириш ишларини ўтказишнинг умумий қоидаларини, манфаатдор томонларнинг давлат бошқарув органлари, жамоат бирлашмалари билан олиб борадиган ҳамкорликдаги ишининг шакл ва усулларини белгилайди (ўзр 25.04.2003 й. 482-ii сон қонуни таҳриридаги қисм). стандартларни тасдиқлаган органлар стандартларга доир тармоқ ахборот жамғармаларини ҳосил қиладилар ва юритадилар, ҳамда, манфаатдор истеъмолчиларни халқаро стандартлар, ўзбекистон республикаси стандартлари, хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларига доир ахборотлар билан, шунингдек, стандартлаштириш соҳасидаги халқаро шартномалар, …
3 / 11
классификаторлари ҳам киради. мазкур ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қўллаш тартиби “ўзстандарт” томонидан белгиланади (ўзр 25.04.2003 й. 482-ii сон қонуни таҳриридаги қисм). халқаро стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари, шунингдек халқаро қоидалар ва нормалар ўзбекистон республикаси иштирок этган шартнома ёки битимларга мувофиқ қўлланилади. ушбу стандартлар, қоидалар ва нормаларни республика ҳудудида қўллаш тартибини “ўзстандарт” ва давлат бошқарувининг бошқа органлари ўз ваколатлари доирасида белгилайдилар. улар халқаро савдо-сотиқ учун ортиқча тўсқинликларни вужудга келтирмаслиги лозим. норматив ҳужжатларсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилишга йўл қўйилмайди. ўзбекистон республикасининг манфаатлари ҳимоя қилинишини ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобат қила олиш имконини таъминлаш учун асосли ҳолларда стандартларда истиқболга мўлжалланган, анъанавий технологияларнинг имкониятларидан илдамлашган дастлабки талаблар белгилаб қўйилади. хўжалик фаолият субъектлари давлат назоратини амалга оширишда стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш учун барча зарур шароитни яратишлари шарт. “ўзстандарт” қурилиш ашёларини яратиш ишлаб чиқаришга тайёрлаш, реализация қилиш, уни ишлатиш, қурилиш буюмларини сақлаш, ташиш ва чиқиндини фойдали …
4 / 11
ирнинг асосий мақсади қурилиш стандартларини халқаро менежмент сифат талабларига жавоб беришини таъминлаш эди /2/. шунингдек, қурилиш ашёларини қўллашда уларнинг ҳавфсизлигини аниқловчи тажриба ишлари натижаларига кўра тузилган ўзр 7.193.2006 сонли дастури амал ҳужжатидир. ушбу ҳужжат (ўз рҳ 51-047-96) қурилиш ашёларини ишлаб чиқаришни сифат кўрсаткичини яхшилаш ва ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган. қурилиш ашёларинини сертификатлаштиришни ўтказиш тартиби. 1.мазкур ҳужжат ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган қурилиш ашёларини сертификатлаштириш тартибини белгилайди. 2.сертификатлаштириш органлари тадбиркорлик субъектларини ёзма аризасига мувофиқ давлат санитария, ветеринария назорати ва ўсимликлар карантини бўйича, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш давлат органларида сертификатлаштиришни ўтказиш ва барча зарур хулосаларни олиш юзасидан “ўзстандарт” агентлик хизматлари кўрсатишга ҳақлидир. бунда намуналарни танлаб олиниши, шунингдек улар хили ва тегишли давлат органларига тақдим этилишига сертификатлаш органлари жавоб берадилар. кўрсатиб ўтилган хизматларга ҳақ тўлаш ўзбекистон республикаси молия вазирлигида декларацияланган тарифлар бўйича амалга оширилади. 3.сифат сертификатини расмийлаштириш ва беришнинг умумий муддати ҳужжатлар берилган вақтдан 10 иш кунидан 1 ойгача бўлиши мумкин. 4.сертификатлаштириш органи …
5 / 11
и. тўхтовсиз ишлаб чиқриладиган маҳсулот учун мувофиқлик сертификати 3 йил муддатга берилади. 7.тўхтовсиз ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун мувофиқлик сертификати асосида сўровчига мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқи берилганлиги ҳақида шартнома тузилади. ушбу шартномада мувофиқлик белгиси билан маҳсулотни тамғалаш усуллари ва сертификатлаштирилган маҳсулотнинг инспекция назорати шартлари келишиб олинади. 8.миллий мувофиқлик шартларини тушуриш қоидалари ўздст 1.19 талабига мувофиқ сертификатлаштириш идорасида белгиланади. 9.шартномага мувофиқ сўровчи сертификатлаштирилган маҳсулот ҳажмига кўра сертификатлаштириш идорасига ўзрҳ 51-032 ва ўзрҳ 7-181 га биноан маблағ ажратилади. 10.сертификатлаштирилган маҳсулотнинг бир қисмини сотиш мувофиқлик сертификати асл нусҳасини тутувчининг имзоси ва муҳр билан расмийлаштирилган нусҳаси билан бирга, сертификат берган идора ёки нотариал идора берган нусҳа билан амалга оширилиши мумкин. 11.ишлаб чиқариш жараёнини сертификатлашда сертификатлаш идораси вакили томонидан танланган схема бўйича бажарилади. 12.ишлаб чиқариш жараёнини текшириш қуйидагиларни ўз ичига олади: -маҳсулотга ва унинг синов усулларига меъёрий ҳужжат мавжудлиги, уларни баҳолаш, амал муддати, ким билан келишилган, унда қурилиш ашёларининг синов усуллари, талабларини тўғри акс эттирилиши; -конструкторлик …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"nanokompozitlar" haqida

ўзбекистон республикаси қурилиш соҳасидаги меъёрий ҳужжат-лар билан танишиш. шамол гулини чизиш ҳозирги вақтда илғор мамлакатларда нанокомпозитларни қурилишда ишлатишга доир кўрсатмалар берилмоқда ва уй-жой, саноат иншоотлари лойиҳаларига киритилмоқда /1/. бу йўналишдаги инфраструктура бизни республикамиз илмий ишларида кенгайиб бормоқда, айниқса цемент ва бетон ишлаб чиқаришда, янги стандартларни ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда. стандарт расмий ҳужжат бўлиб, у қурилиш ашёларини ишлаб чиқарувчи ва уларни ишлатувчи ҳар бир вазирлик, бошқарма ва корхоналар учун мажбурий кўрсатмадир. стандартда ашёнинг таркиби, хоссалари, ўлчами, шакли, синаш усуллари, қабул қилиш шартлари, сақлаш ва ташиш, шу билан бирга улар тўғрисида фан ва техниканинг ютуқлари каби маълумотлар ёритилган бўлади. янги...

Bu fayl DOCX formatida 11 sahifadan iborat (32,2 KB). "nanokompozitlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: nanokompozitlar DOCX 11 sahifa Bepul yuklash Telegram