zamonaviy gigiena va gigienaning predmeti va vazifalari

PPTX 29 sahifa 3,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 29
презентация powerpoint ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги бухоро давлат тиббиёт институти замонавий гигиена ва гигиенанинг предмети ва вазифалари. экология ва тиббий экология ҳақида тушунча. умумий гигиена кафедраси ассистенти phd иброҳимов к.и маърузанинг режаси: 1.кириш -мавзуни асослаш 2.гигиена фани, унинг мақсади, вазифалари ва унга доир замонавий муаммолар. 3.шифокор учун гигиена фанининг аҳамияти. 4.атроф муҳит ҳақида тушунча. гигиеник меъёрлаштириш ва номувофиқомиллар таъсирининг оқибатларини олдиндан башорат қилишнинг гигиеник асослари. 5.гигиена фанининг ривожланиш тарихи замонавий гигиена ва тиббий екология соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим қисмлари бўлиб, улар инсон соғлиғини муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва табиий муҳитни соғлом сақлашда ҳал қилувчи рол ўйнайди. бу икки фан ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлиб, инсон ва атроф-муҳит ўртасидаги ўзаро таъсирни тадқиқ етади, уларнинг саломатликка таъсирини баҳолайди ва турли хил хавфларни камайтириш учун чоралар ишлаб чиқади. тиббиёт-аҳоли саломатлигини сақлаш, яхшилаш, умрини узайтириш, касалликларни олдини олиш, даволаш мақсадида амалга оширилаётган илмий билимлар ва амалий фаолият мажмуидир. тиббиётнинг асосини икки асосий тушунча …
2 / 29
лиси саломатлиги - минтақавий ёки ҳудудий саломатлик. 4. жамоат, популяция саломатлиги - жамоат саломатлиги. аҳоли ва унинг айрим гуруҳлари саломатлиги болалар ва о‘смирлар: болаларнинг жисмоний ва руҳий ривожланиши, турли касалликларга нисбатан иммунитети паст бўлиши сабабли улар махсус парваришга муҳтож. тўғри озиқланиш, вакцинация ва гигиенага риоя қилиш уларнинг соғлом ривожланишида муҳим роль ўйнайди. кексалар: кексалар саломатлигига алоҳида эътибор талаб қилинади. ёш ўтиши билан юрак, бўғинлар ва асаб тизими билан боғлиқ хасталиклар кучайиши мумкин. уларнинг парвариши ва саломатликни кузатиб бориш муҳимдир. катталар: катта ёшдаги аҳоли орасида турли хасталиклар кўпроқ учрайди, шу сабабли уларнинг соғлигини сақлаш учун доимий профилактика ишлари олиб борилиши керак. бу ёшда юрак-қон томир хасталиклари, қандли диабет ва стресс билан боғлиқ муаммолар кўпроқ тарқалган ҳомиладор аёллар: ҳомиладорлик даврида аёллар саломатлиги жуда аҳамиятли, чунки она ва бола соғлиғи ўзаро боғлиқ. ўз вақтида тиббий кўриклар ва парваришлар соғлом туғилиш учун зарурдир. аҳолининг саломатлигини шакллантирувчи омиллар табиий иқлим ижтимоий эндемик экологик эпидемиологик касбий …
3 / 29
ни назорат қилишни ўрганади. 3. меҳнат гигиенаси: ишчи муҳитдаги шароитларнинг соғлиқ учун хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган. 4. болалар ва ўсмирлар гигиенаси: ўсаётган организм учун зарур шароитларни яратиш ва соғлом ривожланишни таъминлашга йўналтирилади. 5. радиацион гигиена – бу инсон организмига ионлаштирувчи нурланишнинг таъсирини ўрганадиган ва ундан ҳимояланиш чораларини ишлаб чиқадиган тиббий-гигиеник фан соҳаси ҳисобланади. гигиена инсон ва жамият соғлиғини ҳимоя қилишда бевосита роль ўйнайди, жумладан: эпидемиологик касалликларнинг олдини олиш – инфекция тарқалишининг олдини олиш учун шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига риоя қилиш. санитария шароитларини яхшилаш – тоза ичимлик суви, озода муҳит ва санитария талабларига мувофиқ шароитларни яратиш. гигиеник меъёрларни жорий этиш орқали касалликларни бартараф этиш – ишлаб чиқариш, озиқ-овқат ва кундалик турмушда гигиена қоидаларига амал қилиш орқали касалликлар хавфини камайтириш. тиббий екология тиббий екология — бу инсоннинг табиий ва сунъий муҳит билан ўзаро таъсирини ўрганувчи ва бу таъсирларнинг соғлиқ учун хавфини аниқловчи фан. тиббий екология муҳитни ифлослантирувчи омиллар ва уларнинг соғлиқка таъсирини …
4 / 29
нади ва буни камайтириш бўйича тавсиялар беради. тиббиётдаги ўрни гигиена ва тиббий екология соғлиқни сақлаш тизимида асосий рол ўйнайди, чунки улар: 1. касалликларнинг олдини олиш: профилактик тиббиётнинг асосий йўналишлари ҳисобланиб, юқумли ва юқумсиз касалликларнинг олдини олишга қаратилган. 2. екологик хавфсизликни таъминлаш: атроф-муҳитни соғломлаштириш орқали бутун жамиятнинг саломатлигини яхшилайди. 3. тиббий хизмат сифатини ошириш: гигиеник ва екологик тадбирларни жорий қилиш орқали касалликларни камайтиришга ёрдам беради. 4. соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш: оқилона овқатланиш, жисмоний фаолият ва гигиеник меъёрларга риоя қилиш бўйича аҳолига кўрсатмалар беради. гигиенанинг вазифалари: соғлом турмуш тарзини шакллантириш: гигиена тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, тўғри уйқу режими ва зарарли одатларнинг олдини олиш орқали соғлом ҳаёт тарзини қўллаб-қувватлайди. касалликларнинг олдини олиш: гигиеник қоидалар ва санитария тадбирлари касалликларнинг тарқалишини камайтиради, инфекциялар ва епидемияларнинг олдини олишда ёрдам беради. атроф-муҳит гигиенаси: тоза ҳаво, ичимлик суви, озиқ-овқат ва тоза яшаш муҳитини таъминлаш орқали умумий саломатликни сақлаш. меҳнат шароитларини яхшилаш: иш муҳитида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, …
5 / 29
аниш. гигиеник тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш. статистик усул тиббий-демографик маълумотларни таҳлил қилиш. гигиеник тадбирларнинг самарадорлигини аниқлаш учун статистик маълумотлардан фойдаланиш. инструментал усуллар ҳаво ва сувнинг ҳарорати, намлиги, газ таркибини ўлчаш учун асбоблардан фойдаланиш. радиация даражасини аниқлаш, шовқин ва вибрацияни ўлчаш. гигиеник меъёрлар, регламентлар, қоидалар гигиеник регламент–у ёки бу омилнинг организмга рухсат этилган таъсир этиш чегараси гигиеник(санитар) қоидалар–атроф муҳитдаги у ёки бу омил учун гигиеник меъёр ёки регламент билан асосланган сўзли (вербал) талабининг таърифи гигиеник меъёр–атроф муҳитдаги у ёки бу омиларнинг организм учун оптимал миқдорий таърифи гигиеник нормативлар гигиеник меъёрлар: овқатланишнинг физиологик меъёрлари,сув истеъмоли, ёритилганлик меъёрлари, микроиқлим параметрлари ва б.қ. гигиеник регламентлар: -рэк(рухсат этилган концентрация) -рэд(рухсат этиладиган даража) -рэд(рухсат этиладиган доза) -мтхд–модданинг таҳминий хавфсизлик даражаси, -рэтд-руҳсат этиладиган таҳминий даража санитармеъёрлар: ўзр нинг санқвам, услубий тавсияномалар, услубий кўрсатмалар, инструктивхатлар ва б.қ. хозирги шароитда гигиенанинг асосий муаммолари замонавий атроф муҳитдаги ўзгариб турувчи омилларни рўёбга чиқариш ва баҳолаш, уларга гигиеник меъёрлар ўрнатиш аҳолининг овқатланишини мувофиқлаштириш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 29 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"zamonaviy gigiena va gigienaning predmeti va vazifalari" haqida

презентация powerpoint ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги бухоро давлат тиббиёт институти замонавий гигиена ва гигиенанинг предмети ва вазифалари. экология ва тиббий экология ҳақида тушунча. умумий гигиена кафедраси ассистенти phd иброҳимов к.и маърузанинг режаси: 1.кириш -мавзуни асослаш 2.гигиена фани, унинг мақсади, вазифалари ва унга доир замонавий муаммолар. 3.шифокор учун гигиена фанининг аҳамияти. 4.атроф муҳит ҳақида тушунча. гигиеник меъёрлаштириш ва номувофиқомиллар таъсирининг оқибатларини олдиндан башорат қилишнинг гигиеник асослари. 5.гигиена фанининг ривожланиш тарихи замонавий гигиена ва тиббий екология соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим қисмлари бўлиб, улар инсон соғлиғини муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва табиий муҳитни соғлом сақлашда ҳал қилувчи...

Bu fayl PPTX formatida 29 sahifadan iborat (3,6 MB). "zamonaviy gigiena va gigienaning predmeti va vazifalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: zamonaviy gigiena va gigienanin… PPTX 29 sahifa Bepul yuklash Telegram