тошкенттиббиёт академияси термиз филиали - анатомия маърузачи. чориева зулфия

PPTX 41 pages 19.9 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 41
презентация powerpoint тошкeнт тиббиёт акадeмияси тeрмиз филиали анатомия маърузачи.чориева зулфия. мавзу : сийдик айирув ва жинсий аъзолар функционал анатомияси. режа: 1. айириш тизими аъзолари: буйраклар, сийдик йўллари, сийдик пуфаги, сийдик чиқариш канали тузилишидаги умумийлик. 2. буйраклар анатомияси ва функцияси. 3. буйракнинг морфо-функционал бирлиги - нефрон. 4. сийдик найи. 5. сийдик пуфаги. 6. эркаклар ва аёллар сийдик чиқарув найлари. 7. эркаклар жинсий аъзолари: мояк, ёрғоқ, уруғ тизимчаси, уруғ олиб кетувчи найлар ва уруғ отувчи най, простата бези, уруғ пуфаги. 8. аёллар жинсий аъзолари: тухумдон, бачадон, бачадон ортиқлари. 9. оралиқ сохаси. эркаклар ва аёлларнинг ташқи жинсий аъзолари. сийдик-таносил аъзолари тизими сийдик-таносил аъзолари тизимига сийдик аъзолари – organa urinaria ҳамда жинсий аъзолар – organa genitalia киради. бу аъзолар функциялари ҳар хил бўлишига қарамай (организмга кераксиз бўлган моддаларнинг ташқарига сийдик найи орқали чиқарилиши ва кўпайиш – насл қолдириш), тузилишига кўра яқиндир. бундан ташқари, уларнинг чиқарув йўллари умумий сийдик- таносил каналини ҳосил қилади (еркакларда) ёки …
2 / 41
орқа юзаси (facies anterior et posterior) тафовут қилинади. буйракнинг латерал чети қавариқ, медиал чети эса ботиқ бўлиб, унинг ўртаси буйрак дарвозаси (hilus renalis) дейилади. шу ердан буйракка артерия қон томири кириб, вена, лимфа томирлари ва сийдик йўли чиқади. буйрак дарвозаси тор бўшлиққа – sinus renalis га очилади. икки паллага ажратилган буйракда жигарранг, қалинлиги 4–5 мм келадиган буйракнинг пўстлоқ моддаси (cortex renis) ва ички томонда алоҳида-алоҳида тўдалашиб, пирамида шаклида жойлашган мағиз (оқ) моддасини (medulla renis) кўриш мумкин. пирамидаларнинг (pyramides renales) кенг томони буйрак пўсти томонига, сўрғич (papillae renalis) шаклидаги учи буйрак бўшлиғига қараб жойлашган. пирамидалар тахминан 1 млн. майда каналча (нефрон)лардан тузилган. буйрак – мураккаб тузилган экскретор (организмга кераксиз моддаларни чиқарувчи) аъзо бўлиб, у майда, бир қанча буйрак найчалари (tubules renales) дан иборат. буйрак каналчаларининг бир учи берк бўлиб, девори икки қаватли капсула – capsula glomeruli (шумлянский–боуман капсуласи) билан тугайди. улар ўз навбатида қон томирли коптокча (glomerulus)ни ўраб туради. бу коптокча …
3 / 41
га очилади. демак, капсула бўшлиғида қон томирли коптокчадан филтрланиш йўли билан ҳосил бўлган бирламчи сийдик ушбу ултрафилтрат оқсиллари бўлмаган қон плазмасига таркиби жиҳатидан яқиндир. бирламчи сийдик буйрак найчаларидан ўтаётганда организмга керакли бўлган сув, минерал тузлар ва бошқа керакли моддалар қайта шимилади, натижада ҳақиқий сийдик пайдо бўлади. сийдик пирамида сўрғични ўраб турган кичик косачалар (calyces renalis minores) га қуйилади. 8–9 та кичик косачалар ўзаро қўшилиб, 2–3 та катта косача – calyces renalis majorеs ни, улар ўзаро қўшилиб, буйрак жоми – pelvis renalis ни ҳосил қилади. жом буйрак дарвозасидан чиқиши билан сийдик йўлига давом этиб, қовуққа очилади. буйрак топографияси. буйракнинг орқа юзаси қорин деворига (мушакларга) ва диафрагмага тегиб туради. ҳар иккала буйракнинг юқори учи буйрак усти бези билан қопланган. ўнг буйракнинг олд қисми тепадан жигарга, пастки қисми чамбар ичакнинг ўнг букилмасига яқин туради. ички қирғоғига эса ўн икки бармоқ ичакнинг пастга тушувчи қисми тегиб туради. чап буйрак олд юзасининг тепа қисми меъда …
4 / 41
н томирли коптокчага кирувчи артерия деворида мушак қавати борлиги туфайли қалин ва бақувватроқ бўлади. ундаги қон босим ўртача 90– 100 мм га тенг. капсула ичидаги босим (60 мм) ва ундан чиқувчи артерия томирлари босими эса 25–30 мм дан ошмайди. ниҳоят, сийдик чиқарувчи найдаги босим 10 мм ни ташкил этади. шундай қилиб, буйрак коптокчасининг қон томирлари ўртасидаги босимлар турлича бўлиб, бирламчи сийдик ажралишига сабаб бўлади. сийдик йўли сийдик йўли (ureter)нинг узунлиги 30 см атрофида бўлиб, сийдик буйрак жоми pelvis renalis дан қовуққа ўтади. бу найни қорин парда фақат олд томондан қоплайди. сийдик йўли жойлашишига кўра икки: қорин – pars abdominalis ва чаноқ – pars pelvina қисмларидан иборат. сийдик йўли бошланиш қисмида, чаноққа ўтиш чегарасида ва қовуққа кириш олдида бирмунча тораяди. сийдик йўлининг қовуқ девори ичидаги қисмига яширинган қисм pars intramuralis дейилади. сийдик йўлининг қорин қисми орқа томондан бел мушакларига тегиб турса, олд томондан эркакларда мояк артерия ва венаси билан, аёлларда эса …
5 / 41
corpus vesicae тафовут қилинади. қовуқ девори тўртта пардадан тузилган: ички шиллиқ парда – tunica mucosa, бириктирувчи тўқимадан тузилган шиллиқ ости қавати (tunica submucosa), мушак пардаси – tunica muscularis уч қават жойлашган силлиқ мушак ҳужайраларидан иборат, сероз парда – tunica serosa қовуқ чўққиси билан орқа юзани ўрайди. қовуқ пастида учбурчак шаклдаги майдонча (trygonum vesicae) мавжуд. майдончадаги шиллиқ парда ҳеч қачон бурмалар ҳосил қилмайди, чунки шиллиқ парда бевосита мушак парда билан бириккаn. бу учбурчакнинг юқorisи икки томонига сийдик йўли – ostia уреteres очилган бўлса, унинг пастки қисмидан сийдик чиқарув канали – ostium urethrae internum йўналган. еркак билан аёлнинг қовуғи топографияси жиҳатидан бир-биридан тубдан фарқ қилади. аёллар қовуғининг орқасида бачадон ва қин, эркакларда эса уруғ пуфаклари ва уруғ чиқариш йўллари жойлашган. аёлларда қовуқнинг устига бачадон энгашиб турганлиги учун қовуқ чўққиси яхши ривожланмаган, текис бўлади. қовуқнинг олд томонида, қовуқ билан қов суяклари орасида уларни ажратиб турувчи оралиқ жойлашган. шунинг учун қовуқ эркин ҳаракат қила …

Want to read more?

Download all 41 pages for free via Telegram.

Download full file

About "тошкенттиббиёт академияси термиз филиали - анатомия маърузачи. чориева зулфия"

презентация powerpoint тошкeнт тиббиёт акадeмияси тeрмиз филиали анатомия маърузачи.чориева зулфия. мавзу : сийдик айирув ва жинсий аъзолар функционал анатомияси. режа: 1. айириш тизими аъзолари: буйраклар, сийдик йўллари, сийдик пуфаги, сийдик чиқариш канали тузилишидаги умумийлик. 2. буйраклар анатомияси ва функцияси. 3. буйракнинг морфо-функционал бирлиги - нефрон. 4. сийдик найи. 5. сийдик пуфаги. 6. эркаклар ва аёллар сийдик чиқарув найлари. 7. эркаклар жинсий аъзолари: мояк, ёрғоқ, уруғ тизимчаси, уруғ олиб кетувчи найлар ва уруғ отувчи най, простата бези, уруғ пуфаги. 8. аёллар жинсий аъзолари: тухумдон, бачадон, бачадон ортиқлари. 9. оралиқ сохаси. эркаклар ва аёлларнинг ташқи жинсий аъзолари. сийдик-таносил аъзолари тизими сийдик-таносил аъзолари тизимига сийдик аъзолари – organa ...

This file contains 41 pages in PPTX format (19.9 MB). To download "тошкенттиббиёт академияси термиз филиали - анатомия маърузачи. чориева зулфия", click the Telegram button on the left.