oziq-ovqat xavfsizligi va agrosanoat kompleksiga e'tirozlar

PDF 22 стр. 2,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 22
презентация powerpoint ўзбекистон агросаноат комплексининг моҳияти ва унинг мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни. озиқ-овқат хавфсизлигининг иқтисодий аҳамияти ва уни таъминлаш муаммолари. мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги. аграр сиёсат ва иқтисодий хавфсизлик. мустақиллик йилларида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилган кенг миқёсли иқтисодий ислоҳотлар аграр соҳада туб ўзгаришларга олиб келди. энг аввало, пахта яккаҳокимлиги барҳам топди, аграр ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг ўзбек халқининг менталитетига мос ва жаҳоннинг илғор тажрибасига асосланган шакллари – деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил этилди. маҳкамавий бошқарув тизими бартараф этилиб, ўрнига бозор усуллари татбиқ этила бошланди. бу эса ўз навбатида қайта ишловчи тармоқларни қишлоқ хўжалиги хомашёси билан, аҳолини эса озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўла таъминлашга асос яратди. қишлоқ хўжалиги экспорт борасида ҳам етакчи соҳалардан бирига айланди. энг асосийси қисқа муддатда мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигига эришилди. қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил қилиш жараёнида қишлоқда хусусий мулк синфи шаклланди. бундан ташқари, шўролар даврида истеъмолининг 80 фоизи импорт ҳисобидан таъминлаб келинган мамлакатимиз ўта қисқа фурсат ичида …
2 / 22
имликлар, сабзавот, полиз, мева ва узум маҳсулотларининг турлари ҳамда ассортименти кенгайишига асос бўлиб хизмат қилди. эришилган натижаларни рақамлар билан айтадиган бўлсак, истиқлол йилларида дон маҳсулотларини етиштириш 5,3 баравар, картошка — 2,1 баравар, сабзавот, мева, узум — 1,2 баравар, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ўртача 1,2—1,3 бараварга кўпайди. ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқилган ва амалга оширилган сиёсат натижасида дон маҳсулотлари импорти 2,5 бараварга қисқарди, аҳоли жон бошига дон ишлаб чиқариш эса ўртача 1,9 бараварга ошди. 2001 йилга келиб ўзбекистон яна дон экспорт қилиш даражасига ета олди. ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг умумий экспорти ҳажмида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 1997 йилда атиги 3,2 фоизни ташкил этган бўлиб, 2007 йилда у 8,5 фоизга етди. ва аксинча, давлатнинг озиқ-овқат импортига қарамлилик даражаси қисқариши кузатилмоқда. яъни 1997 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари импорти 12,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2007 йилда мазкур кўрсаткич 7,9 фоизга тушди. мамлакат аграр сектори эртапишар ва кечпишар мева ҳамда сабзавот, полиз, ёнғоқ, писта-бодом каби маҳсулотларни ишлаб чиқаришда катта …
3 / 22
и аҳоли сони ўсишидан орқада қолмоқда, бу эса қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун етарли шароит мавжуд бўлмаган мамлакатларда муаммо тобора чуқурлашиб бораётганини кўрсатмоқда. энг сўнгги тадқиқотлар эса сайёра аҳолисининг 30 фоизидан зиёди тўйиб овқатланмаслик оқибатида энг асосий микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги муаммосидан азият чекаётганини, 52 мамлакатда очликнинг «жиддий», «хавотирли» ва «фавқулодда жиддий» даражалари қайд этилганини кўрсатмоқда. бунинг оқибатида дунёдаги 160 миллиондан ортиқ болада бўй ўсиши, жисмоний ва интеллектуал ривожланиш билан боғлиқ жиддий камчиликлар кузатилмоқда. кейинги уч йилда эса ушбу кўрсаткичларнинг салбий томонга ўзгараётгани қайд этилмоқда. шу ўринда очликдан азият чекаётган аҳолининг аксарияти, яъни, 520 миллиондан ортиғи осиёликлар эканини таъкидлаш жоиз. бирлашган миллатлар ташкилотининг “озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти” (fao) томонидан қабул қилинган тушунча қуйидагича: “барча одамлар ўз озиқланиш эҳтиёжлари ва шахсий хоҳишларига биноан ҳамда фаол ва соғлом ҳаётни таъминлаш учун етарли меъёрда хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқат маҳсулотларига эга бўлиш учун жисмонан, иқтисодий ва ижтимоий имкониятларга эгалиги – озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланди, демакдир” …
4 / 22
лиш ер участкаларини олиш учун шароит яратиш бюджет тўловларининг ўсиши • соғлом турмуш тарзини шакллантириш • маҳсулот ва хомашё сифатини назорат қилиш • сифатни бошқариш тизимини яратиш ва сертификациялаш • аҳоли саломатлигини яхшилаш iii. хавфсиз овқатланиш бмт қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ташкилоти (fao) томонидан ишлаб чиқилган озиқ-овқат хавфсизлиги кўрсаткичлари 1-жадвал бмт прогнозларига кўра 2050 йилга бориб дунё аҳолиси 10 миллиард кишига етиши мумкин ва бу кўрсаткич қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг деградацияга учраши кучаяётган ҳамда сув ресурслари қисқариб бораётган бир шароитда дунё аҳолисини етарли миқдор ва сифатдаги озиқ-овқатлар билан таъминлаш вазифасини мураккаблаштиради. бугунги кунда ер шаридаги 7,7 миллиарддан ортиқ аҳолининг 2,6 миллиарди ёки 33 %дан зиёди асосан қишлоқ хўжалиги ҳисобига кун кечираётган бир пайтда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг 52 %и кучли деградацияга учраганлиги оқибатида тупроқ унумдорлиги сезиларли даражада пасайган. қурғоқчилик ва чўллашув жараёнлари натижасида ҳар йили 12 миллион гектар ер (ҳар минутда 23 гектар) фойдаланишдан чиқиб кетмоқда. ваҳоланки бу майдонларда ҳар …
5 / 22
си тўлиқ бандлигига эришиш ва турмуш даражасининг ошиши, ерлардан оқилона фойдаланиш тушунилади. 1-расм. давлатнинг иқтисодий сиёсати 2-расм. аграр сиёсатнинг мақсади 3-расм.аграр сиёсатнинг вазифалари. ўзбекистон аграр сиёсатининг ҳуқуқий асосларини қуйидагилар ташкил этади ер кодекси ўзбекистон республикаси конституцияси фермер хўжалиги тўғрисидаги қонун қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжалиги) тўғрисидаги қонун қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ундаги ишлаб чиқариш, молия, солиқ, кредит ва бошқа муносабатларни такомиллаштириш борасидаги қонунлар, фармонлар, қарорлар, меъёрий ҳужжатлар деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонун меҳнат кодекси 4-расм. ўзбекистон аграр сиёсатининг ҳуқуқий асослари 2-жадвал аграр секторни давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлашнинг шакллари, усуллари, механизмлари ва дастаклари (регуляторлари)

Хотите читать дальше?

Скачайте все 22 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "oziq-ovqat xavfsizligi va agrosanoat kompleksiga e'tirozlar"

презентация powerpoint ўзбекистон агросаноат комплексининг моҳияти ва унинг мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни. озиқ-овқат хавфсизлигининг иқтисодий аҳамияти ва уни таъминлаш муаммолари. мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги. аграр сиёсат ва иқтисодий хавфсизлик. мустақиллик йилларида мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилган кенг миқёсли иқтисодий ислоҳотлар аграр соҳада туб ўзгаришларга олиб келди. энг аввало, пахта яккаҳокимлиги барҳам топди, аграр ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг ўзбек халқининг менталитетига мос ва жаҳоннинг илғор тажрибасига асосланган шакллари – деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил этилди. маҳкамавий бошқарув тизими бартараф этилиб, ўрнига бозор усуллари татбиқ этила бошланди. бу эса ўз навбатида қайта ишловчи тармоқларни қишлоқ хўжалиги хомашёси била...

Этот файл содержит 22 стр. в формате PDF (2,2 МБ). Чтобы скачать "oziq-ovqat xavfsizligi va agrosanoat kompleksiga e'tirozlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: oziq-ovqat xavfsizligi va agros… PDF 22 стр. Бесплатная загрузка Telegram