тиббий хизмат кўрсатишни ривожlаниши ва иқтисодиёти

PDF 8 pages 245.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 8
vii мавзу. тиббий хизмат кўрсатишни ривожланиши ва иқтисодиёти режа: 1. ўзбекистонда тиббиётни замонавий ташкил этиш вазифалари 2. тиббий хизмат аҳволи 3. соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг асослари 4. соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш йўллари 1.ўзбекистонда тиббиётни замонавий ташкил этиш вазифалари ижтимоий иқтисодий ривожланиш якунлари ишлаб чиқариш кучларининг қувватига ва ишлаб чиқариш муносабатлари хусусиятларига, техника билан жиҳозлаш ва ишловчиларнинг касбкор тайёргарлигига боғлиқ бўлиб қолмай, балки кўп жиҳатдан демография жараёнларининг ҳолатига, аҳоли соғлиғига ва соғлиқни сақлаш даражасига боғлиқдир. бу хизматни республика тиббиёт соҳаси амалга оширади. саломатлик инсоннинг жисмонинй психологик ва ақлий лаёқатининг юқори салохиятини таъминлайди ва унинг тўлақонли яшашининг гарови бўлади. ахолининг саломатлиги жамият иқтисодий ривожланишининг динимикасига нихоятда улкан таъсир кўрсатади, унинг ижтимоий етуклиги, давлатнинг ўз фуқоролари соғлиғи учун қайғуриш даражасининг ўлчови бўлиб хизмат қилади. фақат соғлом кишигина тўлақонли мехнат қилиб, оиласи ва жамиятига катта фойда беришга қодир бўлади. шу сабабли ахоли саломатлигини мухофаза қилиш президентимиз ва хукуматнинг диққат марказида бўлиб мустақилликнинг …
2 / 8
ия ва туғриқ масалалари моддий теҳник базасини янада ривожлантириш ва мустахкамлаш;  кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ходимларнинг малакаси ва касб махоратини муттасил ошириб бориш учун шарт шароитларни таъминлаш;  аҳолига даволаш жараёнининг тасдиқланган стандартларга мувофиқ равишда сифатли, ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатадиган хусусий тиббий муассасаларининг ривожланишига кўмаклашиш;  давлат дастурини мухим йўналишларидан бири қишлоқ ахолисига бирламчи тиббий санитария ёрдами қўрсатишни такомиллаштиришдан иборат. 2. тиббий хизмат аҳволи инсонларга муносиб турмуш шароитини яратиб бериш, аҳоли соғлиғини сақлаш масаласи давлатимиз ва жамиятимизнинг доиймий диққат марказида бўлиб келмоқда. тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш, аҳоли соғлиғини ҳимоялаш масаласини бугунги замон талаблари даражасига кўтариш мақсадида мамлакатимизда доимий миқиёсда махсус дастур амал қилмоқда. жумладан, замоновий соғлиқни сақлаш тизимини шакллантириш ва ривожлантириш соғлом авлодни тарбиялаш, тиббий хизмат сифатини кескин ошириш бўйича олиб бораётган ишлар талайгинадир. айни пайтда бу соҳда қўлга киритилган ютуқлар билан бирга, ҳали бери ечилмаган ўткир муаммо ва нуқсонлар борлигидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. …
3 / 8
шифохоналарда ётиб даволаниш даражаси ҳар 100 кишига нисбатан камайиб, 1990 йилдаги 24,6 кишидан 2010 йилда 16,7 кишига тушди ва беморнинг касалхонада даволаниши ўртача 14,8кун ўрнига 8,3 кунга тўғри келмоқда. 2010 йилда мамлакатимизда тиббиёт фанинингш энг илғор ютуқлари асосида кескин ва кечиктириб бўлмайдиган вазиятларда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг яхлит тизими яратилди. шошилинч тиббий ёрдам тизимини ташкил этиш ва жиҳозлаш учун 11,5 миллиард сўм ва 61,5 миллион ақш доллари миқдоридаги хорижий кредитлар сарфланди. ахолига юқори сифатли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш мақсадида, республика махсус ихтисослаштирилган марказлари ташкил этилди ва фаолияти йўлга қўйилди. и.а.каримов 2011 йил 21 январ вазирлар махкамасининг мажлисидаги маърузасида қуйидагиларни таъкидладилар: “ҳозирги кунда мамлакатимизда сифат жихатдан янги, энг юксак талабларга жавоб берадиган республика ва вилоятлар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш марказларини ўз ичига олган тиббиёт муассалари тармоғи шакллантирилди”. шу билан бирга перинатал марказлар тармоғи ҳам жадал ривожланмоқда. ўтган йил давомида юртимизда 11 та перинатал марказ ташкил этилди. 2010 йилда уларда 158 …
4 / 8
мдаги янги дори препаратларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди ва бу 2009 йилга қараганда 23 % га кўпдир. 2010 йилда стационар тиббиёт муассаларини қўшимча равишда 1 минг 630 та ёки 2009 йилга нисбатан қарийб 2,5 марта кўп даволаниш ўринлари фойдаланишга топширилди. хисобот даврида соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш учун жами 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди, бунинг 1 триллион 700 миллиард сўми бюжет маблағларидандир. 3. соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг асослари соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг асослари давр талабидан келиб чиққан холда, изчиллик билан қатор қарорлар қабул қилинди:  “давлат санитарияси назорати тўғрисида” (1992 йил 3 июн)  “фуқоролар соғлиғини сақлаш тўғрисида” (1996 йил 29 август)  “озиқ-овқат”маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида (1997 йил 30 август)  “одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишининг (оив касаллигининг) олдини олиш тўғрисида” (1999 йил 19 август)  йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида. (2007 йил 3 май). вазирлар маҳкамасининг 1998 йил 14 январдаги 18-сонли «ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш …
5 / 8
ркамол ёш авлодни тарбиялаш аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашнинг бош мезони бўлиб қолади. шунинг учун доимий равишда аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спорт, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, миллий ва анъанавий спорт турларини, ҳамда халқ ўйинларини ривожлантириш керак. 5. соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш йўллари аҳоли соғлиғи потенциали миллий бойликнинг муҳим таркибий қисми ва маданиятли жамиятнинг фундаментал хусусиятларидан бири ҳисобланади. аҳоли соғлиғини мухофаза қилиш хизматини ҳар томонлама ривожлантириш жамият тараққиётининг муҳим шарти ва ижтимоий ривожланиш даражасининг интеграллашган кўрсаткичидир. ислоҳотларнинг асосий мақсади-мамлакатда жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлашнинг эхтиёжлари учун давлат сарф- харажатларини йўл қўйилиши мумкин бўлган даражада энг кўп қисқартирилган ҳолда республиканинг бутун аҳолисини тиббий хизматлар билан ялпи қамраб олишни таъминловчи самаралироқ тизим яратишдир. бу соғлиқни сақлаш сингари ўзига хос ва алохида соҳада марказлаштирилган давлат бошқаруви усуллари ва қўллаб-қувватлашни бозорга хос йўналтириш механизмлари билан мақбул қшиб олиб боришни излаш зарурлигини кўрсатади. ўзбекистон республикаси президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “соғлиқни …

Want to read more?

Download all 8 pages for free via Telegram.

Download full file

About "тиббий хизмат кўрсатишни ривожlаниши ва иқтисодиёти"

vii мавзу. тиббий хизмат кўрсатишни ривожланиши ва иқтисодиёти режа: 1. ўзбекистонда тиббиётни замонавий ташкил этиш вазифалари 2. тиббий хизмат аҳволи 3. соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг асослари 4. соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш йўллари 1.ўзбекистонда тиббиётни замонавий ташкил этиш вазифалари ижтимоий иқтисодий ривожланиш якунлари ишлаб чиқариш кучларининг қувватига ва ишлаб чиқариш муносабатлари хусусиятларига, техника билан жиҳозлаш ва ишловчиларнинг касбкор тайёргарлигига боғлиқ бўлиб қолмай, балки кўп жиҳатдан демография жараёнларининг ҳолатига, аҳоли соғлиғига ва соғлиқни сақлаш даражасига боғлиқдир. бу хизматни республика тиббиёт соҳаси амалга оширади. саломатлик инсоннинг жисмонинй психологик ва ақлий лаёқатининг юқори салохиятини таъминлайди ва унинг тўлақонли яшаш...

This file contains 8 pages in PDF format (245.9 KB). To download "тиббий хизмат кўрсатишни ривожlаниши ва иқтисодиёти", click the Telegram button on the left.