тадбиркорларнинг табиат объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи

DOC 229,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663327230.doc тадбиркорларнинг табиат объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи тадбиркорларнинг табиат объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи режа: 1. тадбиркорларнинг табиат бойликларидан фойдаланишини ҳуқуқий тартибга солиш тушунчаси ва асослари. 2. тадбиркорларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари. 3. тадбиркорларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи субъектлари ва объектлари. 4. тадбиркорларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи мазмуни. 5. тадбиркорларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш. 6. тадбиркорликнинг алоҳида турдаги табиий бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқи. 7. тадбиркорлик фаолиятида экологик тўловлар, имтиёзлар ва суғурталашнинг ҳуқуқий қоидалари. 8. табиий объектлардан фойдаланиш талаб ва қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик. 1 . тадбиркорларнинг табиат бойликларидан фойдаланишини ҳуқуқий тартибга солиш тушунчаси ва асослари. бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорликни ривожлантириш жамиятимизнинг иқтисодий ҳамда сиёсий ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. шундай экан, республикамиз иқтисодиёти ривожланишиниг асосий манбаларидан бири бўлган тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама ҳуқуқий тартибга солиш катта аҳамиятга эгадир. ана шундай ҳолатлардан бири тадбиркорларнинг табиат объектларидан фойдаланишини ҳуқуқий тартибга солишдир. демак, таъкидлаш жоизки, мамлакатимиздаги барча тадбиркорлар ўз фаолиятларида табиат объектларидан оқилона …
2
зиммаларига юклатилган экологик ҳуқуқ ва мажбуриятларни замон талаби асосида бажармаётганликларининг гувоҳи бўламиз. шунинг учун ҳам, тадбиркорларга ўз фаолиятларида табиат объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бир қатор ҳуқуқий манбалар аҳамиятини таъкидлаб ўтиш лозим. тадбиркорларнинг табиат объектларидан фойдаланишини ҳуқуқий тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатлар тизимини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: - ўзбекистон республикаси конституцияси ва бошқа қонунлар; - президент фармонлари; - вазирлар маҳкамасининг қарорлари; - идоравий-меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар; - тадбиркорлик соҳасига оид ва экологик муносабатларни ҳуқуқий тартибга соладиган халқаро аҳамиятга эга бўлган шартнома, битим ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар. тадбиркорлар ўз фаолиятларида табиат объектларидан фойдаланиш жараёнларида биринчи бўлиб, конституциявий талабларга риоя қилишлари лозим. ўзбекистон республикаси конституциясининг 55-моддасида “ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир”, деб кўрсатилган. демак, ушбу кўрсатма тадбиркорлардан: а) барча табиат бойликлари умуммиллий бойлик эканлигини; б) табиат бойликлари бўлган ер, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, ўрмон, атмосфера …
3
16-моддасида “тадбиркорлик фаолияти субъектларидан солиқ олиш”, 24-моддасида “фермер хўжаликларининг ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатлари”, 25-моддаси “деҳқон хўжаликларини ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатлари”, 29-моддаси “фермер ва деҳқон хўжаликларининг сувдан фойдаланишини амалга ошириш кафолатлари” аниқ ифода қилинган. ҳар қандай тадбиркорлик фаолиятини юритишда тадбиркорларни ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти меҳнатини муҳофаза қилишда табиат объектларидан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. тадбиркорларнинг табиат объектларидан фойдаланиш жараёнида меҳнатини муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалалар, ўзбекистон республикасининг «меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни ва меҳнат кодекси билан тартибга солинади. “меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 2-моддасига кўра, тадбиркорлик фаолиятида инсоннинг меҳнат жараёнида хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена ва даволаш-профилактика тадбирларини амалга оширишга ҳам эътибор бериш ўринли. ушбу талаб эса меҳнат кодексининг 211-моддасида ҳам мустаҳкамланган. тадбиркорларнинг табиат объектларидан фойдаланиш фаолияти меҳнатни муҳофаза қилиш, шунингдек ўзбекисон республикаси конституцияси, “қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги, ширкат хўжалигининг намунавий устави, “фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонун ва фермер хўжалигининг намунавий устави ва …
4
и шароитларида тадбиркорларнинг табиат объектларидан фойдаланишлари ҳуқуқи ҳамда қонуний манфаатлари “банкротлик тўғрисида”1ги ўзбекистон республикаси қонунига асосан ҳимоя қилинади. мазкур қонун ўзбекистон республикаси фуқаролик кодексининг 3-моддасига асосан, фаолият кўрсатаётган барча корхоналар, шу жумладан, тадбиркорларнинг касод бўлиши, яъни банкротга учраганлик ҳолларига ҳам жорий этилади. шунингдек, тадбиркорларнинг табиат объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган банкротлиги тўғрисидаги ишлари хўжалик судлари томонидан хўжалик процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича “банкротлик тўғрисида” ва “тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларида белгиланган талаб ҳамда хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқилади. тадбиркорларнинг табиат объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида давлат нотариал органларининг роли бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар каби катта аҳамиятга эгадир. олий мажлис томонидан 1996 йилда қабул қилинган ўзбекистон республикасининг “давлат нотариати тўғрисида”ги қонунига асосан нотариат органлари низосиз характердаги ишларни кўриб ҳал этади. мазкур қонунга асосан нотариат органлари муҳим аҳамиятга эга бўлган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан тадбиркорларнинг табиат объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи ҳамда қонун билан …
5
ўзбекистон республикасининг 1998 йил 29 августда қабул қилинган “хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги” қонуни катта аҳамиятга эга. мазкур қонунга асосан, тадбиркорлар табиат объектларидан фойдаланиш жараёнида ҳам хўжалик шартномаларининг субъекти сифатида фаолият кўрсатадилар. зеро, улар табиат объектларидан фойдаланиш жараёнида ушбу қонуннинг 4-моддасига асосан “тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги шартномавий муносабатларнинг асосий принциплари”га; 7-моддасига биноан “хўжалик шартномаси тарафларининг мажбуриятлари” ва бошқа талабларга риоя қилишлари шарт. тадбиркорларнинг табиат бойликларидан фойдаланишларини ҳуқуқий тартибга солишнинг ҳуқуқий манбасининг асоси сифатида 2000 йил 26 май қабул қилинган ўзбекистон республикасининг “ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”1ги қонуни ҳам катта аҳамиятга эга. ушбу қонуннинг 8-моддаси талабига асосан ташқи иқтисодий фаолият субъектлари, жумладан, тадбиркорлар ўзбекистон республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларнинг ўзбекистонда белгилаб қўйилган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, фитосанитария, экология стандартлари ва талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни белгиланган тартибда тақдим этишлари шарт. шунингдек, мазкур қонунда белгиланган ўзбекистон республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарлар ўзбекистон республикасида белгиланган техникавий, фармакология, санитария, ветеринария, фитосанитария ва экология стандартлари ҳамда …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "тадбиркорларнинг табиат объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи"

1663327230.doc тадбиркорларнинг табиат объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи тадбиркорларнинг табиат объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи режа: 1. тадбиркорларнинг табиат бойликларидан фойдаланишини ҳуқуқий тартибга солиш тушунчаси ва асослари. 2. тадбиркорларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари. 3. тадбиркорларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи субъектлари ва объектлари. 4. тадбиркорларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқи мазмуни. 5. тадбиркорларнинг ердан фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш. 6. тадбиркорликнинг алоҳида турдаги табиий бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқи. 7. тадбиркорлик фаолиятида экологик тўловлар, имтиёзлар ва суғурталашнинг ҳуқуқий қоидалари. 8. табиий объектлардан фойдаланиш талаб ва қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик. 1 . тадбиркорларнинг табиат бойликларидан ...

Формат DOC, 229,0 КБ. Чтобы скачать "тадбиркорларнинг табиат объектларидан фойдаланиш ҳуқуқи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: тадбиркорларнинг табиат объектл… DOC Бесплатная загрузка Telegram