юз-жағ соҳаси жарохати асоратлари. кон кетиш, шок, асфиксия. эвакуация этапларида биринчи ёрдам курсатиш

PDF 12 стр. 510,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 12
ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси кафедра: юз-жағ жарроҳлиги ва стоматология курси. фан: стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги мавзу: юз-жағ соҳаси жарохати асоратлари. кон кетиш, шок, асфиксия. эвакуация этапларида биринчи ёрдам курсатиш. ўқув услубий қўлланма (ямс) (ўқитувчилар ва талабалар учун) тошкент-2016 й. мавзу: юз-жағ соҳаси жарохати асоратлари. кон кетиш, шок, асфиксия. эвакуация этапларида биринчи ёрдам курсатиш. 1. машғулот ўтиш жойи ва жиҳозлар - кафедра, аудитория, шифохона. - талабалар учун услубий қўлланма, слайдлар, тарқатма материаллар, китоблар, банерлар, расмлар, беморлар. 2. дарсни давомийлиги. ушбу амалий машғулот мавзусига 6 соат ажратилади. 3. машғулотнинг мақсади умумий амалиёт шифокорларини юз-жағ соҳаси жароҳатларидан кейинги кузатиладиган асоратларида биринчи бирламчи ёрдам кўрсатиш усулларини килишга ўргатиш. фанни вазифаси. талаба билиши лозим: 1. шок турларини. 2. асфиксия турларини. 3. юз-жағ соҳаси шикастланишларини асоратларини. талаба бажариши лозим: 1. юз соҳасидан қон кетганда биринчи ёрдам кўрсатишни. 2. шок ва асфиксида биринчи ёрдам кўрсатишни. 3. жағ синишларида вақтинчалик …
2 / 12
билиш ва чайнаш аъзоларини жароҳати билан бирга кечади ва бу аъзоларни фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин. юз-жағ соҳаси жароҳатлари бош мия ва бўйин соҳасини жароҳатлари бирга кечганлиги учун умумий жарроҳлик, нейрожарроҳлик, офтальмология, оториноларингология фанлари билан узвий боғлиқлик бор. 6. машғулотни баёни назарий қисми кўриб чиқилиши лозим бўлган саволлар. 1. кон кетишда биринчи ёрдам курсатиш. 2. шок турлари 3. асфиксия турлари 4. юз-жағ жароҳатлари асоратлари. ушбу мавзуни тўла ёритиш учун ва талабаларни назарий билимини ўзлаштиришни яхшилаш мақсадида қуйидаги интерактив усулларни қўллаш мумкин. “айлана стол” усули. бунинг учун талабалар айлана стол атрофида ўтиришади. ўқитувчи бир варақ қоғозга мавзуга тегишли саволни ёзади(масалан: пастки жағ синишини клиник белгиларини сананг). ҳар бир талаба вараққа ўзини ўтирган рақамини қўйиб битта тўғри жавобни ёзади ва варақни кейинги талабага узатади, варақ айланиб ўқитувига келганда шу саволга оид ҳамма жавоблар ёзилган бўлиши керак. жавобни ўқитувчи текшириб, талабаларга камчилигини кўрсатиб муҳокама қилади ва кейинги мавзуга ўтади. бу усулни афзаллиги шундан …
3 / 12
да олма бўлаклари тўғри келмаса унда жавоб нотўғри бўлади. кейин тўғри жавобни топгунча давом эттирилади. олма бўлакларида шу мавзуга оид ҳамма савол жавоблар ёзилган. натижада мавзуни ҳамма қирралари ёритилади. агарда «айлана стол” усулида ҳамма талаба иштирок этса, “олма” усулида, ҳамма саволлар ёритилади. ҳар иккала усул бир бирини тўлдиради, натижада ҳамма талаба ҳамма саволлар ва жавобларни ўзлаштиради. юз-жағ соҳаси жароҳатларини асоратлари. юз-жағ соҳаси жароҳатларини асоратларини 2 гурухга бўлинади. дастлабки ва кечки асоратларига. дастлабки асоратлари жароҳат пайтида учрайди, кейинги асоратлар жароҳатдан кейин маълум бир вақт ўтгандан сўнг пайдо бўлади. дастлабки асоратларга қон кетиш, асфиксия ва шок киради. кечки асоратларига иккиламчи қон кетишлар,бронхопульмонал асоратлар, суяк жароҳатини йиринглаши, травматик остеомиелит, контрактура, жароҳатни секин битиши, ёлғон буғим пайдо бўлиши, травматик гайморит киради. қон кетиш юмшоқ тўқималарни жароҳати бўлимида баён қилинган. шок кўпинча жароҳат пайтида содир бўлади. шок бу организмни маълум бир кучли таъсиротга ҳимоя реакцияси бўлиб, ҳаёт учун муҳим бўлган органларни фаолиятини ( нафас олиш, …
4 / 12
беморни ҳамма реакқиялари йўқолган бўлади, ақб тушиб кетади, пульс йўқолади, бу фазада ўлим кузатилиши мумкин. шуни айти ўтиш керакки, ушбу фазаарни оарсида маълум бир вақт йўқ, улар бир бирига жуда қисқа вақт ичида ўтиб кетиши мумкин. шокда биринчи ёрдам кўрсатганда асаосан кучли оғриқни йўқотиш учун оғриқсизлантиришлар қилинади( наркотик анальгетиклар), жағ синиқ бўлаклари репозиция қилинади ва қон кетганда қон препаратлари қуюлади. дастлабки ёрдам жароҳат олган жойда бажарилади, кейинчалик қолган муолажалар реанимацион бўлимларда амалга оширилади. юз-жағ соҳасида қуйидаги асфиксия турлари тафовут қилинади. дислокацион асфиксия - бу асосан пастки жағни даҳан ёки бурчак соҳаларини икки томомнлама синишида ўртадаги суяк фрагментини орқага сурилиб, тилни илдизини сиқиб қўйиш оқибатида келиб чиқади. биринчи ёрдам кўрсатиш учун тилни тортиб ёқага тўғноғич ёрдамида махкамланади ва синиқ бўлаги жойига тортилиб, симли боғлам ёрдамида тишларга махғкамланади. обтурацион асфиксия -бу юқори нафас йўлларига қаттиқ ёт моддаларни тушиши оқибатида вужудга келади. биринчи ёрдам кўрсатиш учу нёт моддани олиб ташлаш керак бўлади. агар …
5 / 12
и деформациялари ва дефектлари, иккиламчи кечки қон кетишлар ҳам кузатилиш мумкин 6.2. дарснинг аналитик қисми. вазиятли масалалар бўйича жароҳатни содир бўлган жойи, жароҳатни турига, клиник белгиларига қараб, талабаларни аналитик билимларини баҳолаш. бунинг учун: 1.вазиятли масалалар. 2. беморларни кўриш. 3. клиник муҳокама қилиш. вазиятли масалалар. 1.бемор тиши соҳасидаи оғриққа юқори биринчи тиши қимирлашига, тиш ўз катакчасидан ёнидаги тишларга нисбатан ўсиб қолганига шикоят қилади. оғиз ичиши меъёрда, юқори биринчи тиш соҳасида атроф милклар шишган, оғриқли, тиш ёнидаги тишларга нисбатан ўсиб қилган, перкуссияда кучли оғриқ бор.рентген суратиа периодонт ёриғи кенгайганлиши кўринади.ташхис қўйинг. 2. бемор пастки жағи соҳасидаги кучли оғриққа, жағ бурчак соҳасидаги шишга оғиз очиши қийинлигига шикоят қилади. кўрилганда, оғиз очилиши бироз чегараланган, пайпаслаганда пастки жағни бурчак соҳасида кучли оғриқ бор, шу жойда суякда крепитация аниқланади, босим белгиси бурчак соҳасида мусбат. оғиз ичида шиллиқ қават бутунлиги сақланган, прикус ўзгарган. беморга тўғри тахминий ташхис қўйинг ва текшириш усулини белгиланг. 6.3. машғулотнинг амалий қисми. талабаларни …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 12 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "юз-жағ соҳаси жарохати асоратлари. кон кетиш, шок, асфиксия. эвакуация этапларида биринчи ёрдам курсатиш"

ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий таълимни ривожлантириш маркази тошкент тиббиёт академияси кафедра: юз-жағ жарроҳлиги ва стоматология курси. фан: стоматология ва юз-жағ жарроҳлиги мавзу: юз-жағ соҳаси жарохати асоратлари. кон кетиш, шок, асфиксия. эвакуация этапларида биринчи ёрдам курсатиш. ўқув услубий қўлланма (ямс) (ўқитувчилар ва талабалар учун) тошкент-2016 й. мавзу: юз-жағ соҳаси жарохати асоратлари. кон кетиш, шок, асфиксия. эвакуация этапларида биринчи ёрдам курсатиш. 1. машғулот ўтиш жойи ва жиҳозлар - кафедра, аудитория, шифохона. - талабалар учун услубий қўлланма, слайдлар, тарқатма материаллар, китоблар, банерлар, расмлар, беморлар. 2. дарсни давомийлиги. ушбу амалий машғулот мавзусига 6 соат ажратилади. 3. машғулотнинг мақсади умумий амалиёт шифокорлар...

Этот файл содержит 12 стр. в формате PDF (510,5 КБ). Чтобы скачать "юз-жағ соҳаси жарохати асоратлари. кон кетиш, шок, асфиксия. эвакуация этапларида биринчи ёрдам курсатиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: юз-жағ соҳаси жарохати асоратла… PDF 12 стр. Бесплатная загрузка Telegram