etнопсихология муаммоларни ўрганиш бўйича яқин хориж мамлакатларида ўтказилган тадқiqotlar

PDF 4 sahifa 133,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
3-мавзу. этнопсихологик муаммоларни ўрганилиши бўйича яқин хориж мамлакатларида ўтказилган тадқиқотлар. режа: 1. хх аср 20-40-йилларида ўрганилиши. 2. проф. г.шпетнинг этнопсихология предмети ҳақидаги қарашлари. 3. этнопсихологиянинг қатоғонга учраш сабаблари. 4. 60-йил ўрталарида этнопсихология муаммоларига оид бўлиб ўтган мунозаралар. 5. l.n.gumilev tadqiqotlarida etnoslarning kelib chiqishi to`g`risidagi kontseptsiya. 6. a.r.luriyaning o`zbekistonda amalga oshirgan tadqiqotlari этнопсихология муаммоларни ўрганишда 20-30-йиллари бир мунча жонланиш бўлса ҳам, лекин бу масалани ўрганишдаги субъективизм ва айрим ғарб олимларининг ирқчилик ва миллатчилик назариялари бу фанни кенг жамоатчилик олдида обрўсизлантириб, фаннинг ривожига соя солиб қўйган эди. шунинг учун ҳам бизда 30-йилларнинг ўрталарига келиб “этнопсихология”, “миллий психология”, “миллий характер”, “миллий психологик қиёфа” терминлари фақат манфий маънода ишлатиладиган бўлиб қолди. шунинг учун ҳам бу масалани ўрганишга яқин даврларгача яхши диққат-эътибор берилмасдан келинди. этнопсихологик тадқиқотларнинг иккинчи босқичи, асосан, 60-йиллардан бошланди. ижтимоий-сиёсий ҳаётда бўлган катта ўзгаришлар, миллий онгнинг ўсиши, миллатлараро интеграциянинг кучайиши натижасида этнопсихологик хусусиятларни ўрганишга бўлган қизиқиш бир мунча кучайди. бунинг натижаси ўлароқ, миллий …
2 / 4
миллий психологик қиёфа масалаларига қизиқиб қараётганликлари маълум бўлди. шунинг билан бирга мубоҳаса миллий воқейликдаги ҳодисалар, миллий психологик қиёфани тушунишда олимларимиз ўртасида турли қарашлар ва ёндошишлар борлигини, ҳатто терминалогик чалкашликлар, ноаниқликлар мавжудлигини кўрсатди. бўлиб ўтган мубоҳаса қатнашувчиларини шартли равишда икки гуруҳга бўлиш мумкин. биринчи гуруҳ қатнашчилари этнопсихологик хусусиятларни ижтимоий психологиянинг реал воқелиги ва миллатнинг белгиси сифатида тан олишди. булар, а.г.агаев, с.м.арутюнян, в.м.воҳидов, а.и.горячева, м.с.жунусов, а.собиров ва бошқалар. иккинчи гуруҳ вакиллари эса, этнопсихологик хусусиятларни иштимоий воқелик сифатида мавжудлигини инкор этади. булар т.ю.бурмистрова, с.т.калтахчян, в.и.козлов, п.м.рогачев, м.а.свердлин ва бошқалар. этнопсихологик хусусиятлар ва унинг асосий элементи - миллий психологик қиёфани миллат белгиси сифатида ўрганиш муҳолифларидан п.м.рагачев ва м.а.свердлинларнинг фикрича, бу тушунчалар миллий муносабатлар анализига мужмаллик беради ва социологиядаги асосий тушунча - синфийлик ва интернационалликка соя солади. с.калтахчян фикрига кўра, агар миллий психологик қиёфани миллатнинг белгиларидан бири сифатида қабул қилинадиган бўлса, у вақтда миллатни ижтимоий- тарихий ҳодиса сифатида эмас, табий ва доимий ўзгармас ҳодиса сифатида …
3 / 4
улоса қилишга олиб келади. профессор с.калгахчян фикрига кўра, фақат синфий психология бўлиши мумкин. этник хусусиятлар ва миллий психологик қиёфа тўғрисида сўз бўлиши ҳам мумкин эмас. этник психологик хусусиятларни ижтимоий воқелик сифатида ўрганишнинг муҳолифлари ва улар келтирган далилларнинг баъзиларида, жон бор, албатта. бизда этнопсихологик тадқиқотларни маълум даврларда репрессияга учрашига, чет элларда олиб борилган этник психологик тадқиқотлар ва улардан олинган натижаларни ирқчилик, миллатчилик руҳида талқин қилинишлиги бўлди. бу тадқиқотларнинг айримларида ирқлар, миллатлар, этник гуруҳларнинг руҳий жиҳатдан тенг эмаслиги, баъзи халқларнинг бошқалардан устун туришлиги “илмий” жиҳатдан асослашга харакат қилинди. масалан, этнопсихолог р.линтон ва а.кординерлар англо- сакслардан бўлмаган ҳамма бошқа халқлар ўзининг руҳий хусусияти билан етук эмас, деган ноилмий ғояни илгари суришади. худди шунга ўхшаб осиё, африка ва лотин америкасидаги айрим халқларни руҳий жиҳатдан етук эмаслигини “исботловчи” қатор тадқиқотлар ўтказилган. албатта бу хилда қилинаётган “кашфиётлар” олимлар ўртасида ташвиш ва ховотирлик туғдириши табиий. муҳолифларнинг яна бир эътирози миллий ва синфий психология ўртасидаги муносабат. тўғри, синфий …
4 / 4
олзарб, кам ўрганилган муаммо ҳамдир. этнопсихологик хусусиятларни ўрганишдаги қийинчиликлар қуйидагилар асосида вужудга келган: - миллий психологик қиёфани ўрганувчи этнопсихология фанининг бизда энди ривожланиб келаётганлиги ва унинг умумий масалаларини ҳозирги қадар тўла ишлаб чиқилмаганлиги; - этник хусусиятлар кўзга яққол ташланиб турган ҳолда, уни ташкил этувчи руҳий хислатлар яширин бўлиб, уни бевосита эмас, бавосита, яъни уларнинг махсулларига қарабгина баҳо бериш мумкин; - юқорида зикр қилинганидек, айрим олимларнинг бу масалани бутунлай обрўсизлантириб юборишгани учун, этнопсихология фани узоқ вақт ижтимоий-гуманитар фанлар тизимида ўз ўрнини топа олмади. лекин бу қийинчиликлар миллий психологик қиёфа, миллий характер каби миллатнинг руҳий хусусиятлари мавжуд эканлигини инкор этишга асос бўла олмайди. бу соҳада муваффақияти иш олиб бориш учун илмий текширишлар методикасини такомиллаштириш ва қатор фан вакиллари- файласуф, тарихчи, этнолог, социолог, психолог, адабиётшунос, санъатшуносларнинг ҳамкорликда иш олиб бориши зарур. миллий масалалар ва этнопсихология бўйича йирик мутахассис м.жунусовнинг ҳақли равишда таъкидлашича, миллатнинг муҳим белгиларидан бўлган психик қиёфани инкор этиш назарий жиҳатдан асоссиз …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"etнопсихология муаммоларни ўрганиш бўйича яқин хориж мамлакатларида ўтказилган тадқiqotlar" haqida

3-мавзу. этнопсихологик муаммоларни ўрганилиши бўйича яқин хориж мамлакатларида ўтказилган тадқиқотлар. режа: 1. хх аср 20-40-йилларида ўрганилиши. 2. проф. г.шпетнинг этнопсихология предмети ҳақидаги қарашлари. 3. этнопсихологиянинг қатоғонга учраш сабаблари. 4. 60-йил ўрталарида этнопсихология муаммоларига оид бўлиб ўтган мунозаралар. 5. l.n.gumilev tadqiqotlarida etnoslarning kelib chiqishi to`g`risidagi kontseptsiya. 6. a.r.luriyaning o`zbekistonda amalga oshirgan tadqiqotlari этнопсихология муаммоларни ўрганишда 20-30-йиллари бир мунча жонланиш бўлса ҳам, лекин бу масалани ўрганишдаги субъективизм ва айрим ғарб олимларининг ирқчилик ва миллатчилик назариялари бу фанни кенг жамоатчилик олдида обрўсизлантириб, фаннинг ривожига соя солиб қўйган эди. шунинг учун ҳам бизда 30-йилларнинг ўр...

Bu fayl PDF formatida 4 sahifadan iborat (133,9 KB). "etнопсихология муаммоларни ўрганиш бўйича яқин хориж мамлакатларида ўтказилган тадқiqotlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: etнопсихология муаммоларни ўрга… PDF 4 sahifa Bepul yuklash Telegram