banklarda bühgalteriya hisobi

PDF 33 sahifa 1,1 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 33
тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ўзбекистон республикаси банк-молия академияси банкларда бухгалтерия ҳисоби 03 mаъруза умаров зафар абсаматович банкларда бош ва ёрдамчи китоблар 1 • аналитик ва синтетик ҳисоб маълумотлари тўғрисида тушунча . 2 • аналитик ҳисоб (ёрдамчи китоб) ва унинг материаллари. 3 • ҳисобга олиб боришнинг синтетик усули (бош китоб ва унинг материаллари). 4 • бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатиш. маърузачи: умаров з.а. режа: 1. аналитик ва синтетик ҳисоб маълумотлари тўғрисида тушунча. банкларда бухгалтерия ҳисоби икки йўналишда олиб борилади. улардан бири аналитик, иккинчиси синтетик ҳисобдир. хар иккала йўналишдаги бухгалтерия ҳисобининг юритилиши ва умуман банкларда бухгалтерия ишининг ташкил этилиши компьютер техникаси қўлланиладиган шароитни ҳисобга олган ҳолда олиб борилади. бухгалтерия ҳисоби жахон амалиётида ва ҳисоб юритишнинг халқаро андозаларида синтетик ҳисоб ўрнига бош китоб деб номланувчи ҳисоб ҳужжатлари қўлланилади. шунингдек, аналитик ҳисоб ўрнига ёрдамчи китоб деб номланувчи ҳисоб ҳужжатларидан фойдаланилади. биз назарда тутган китоб бир қатор ҳисобварақлар гуруҳидир. бош китоб бу банк молия ҳисоботларида …
2 / 33
лоҳида маблағлар тури ва қимматликлар бўйича юритиладиган карточка, китоб ёки журналлар. ёрдамчи китоб ҳисобварақларига нисбатан олганда бош китоб ҳисобварақлари назорат ҳисобварақлари вазифасини бажаради. ёрдамчи китоб лардаги якуний суммалар хар кун охирида, шунингдек ой охирида янги ойнинг биринчи кундаги ҳолатига кўра уларнинг бош китобдаги назорат якунлари баланси билан бир хил чиқиш лозим. бош китоб назорат ҳисобварақларнинг маълумотлари ёрдамчи китобдаги тегишли ҳисобварақлар якуний суммалари билан таққосланади. агар дастлабки ёзувларда хатоларга йўл қўйилмаган бўлса бош китоб ва ёрдамчи китоб суммалари тенг чиқади. маърузачи: умаров з.а. тижорат банклари мижозларга сўмда юритиладиган ҳисобварақлар билан бир қаторда хорижий валютадаги операциялар ҳисобини юритиш мақсадида хорижий валютадаги ҳисобварақларни очиди. хорижий валютадаги операциялар бўйича бош ва ёрдамчи китоблар хар бир валюта тури бўйича алоҳида юритилади. бош китоб бўйича кодлаш тизими беш хонали бўлиши лозим. актив ҳисобварақ кодлари тоқ, пассив ҳисобварақларнинг кодлари эса жуфт бўлади. бу тартиб осонроқ қабул қилиш ва эслаб қолиш учун кўзда тутилган. баланс ҳисобварақларида ҳисоб такрорланадиган …
3 / 33
ўзбекистон республикаси банк депозиторлари миллий ахборот базасида қайд этилади. бунда хар бир мижозга унинг қайси мулкчилик шаклига қарашлилиги, фаолият тури ва бошқа белгиларига кўра хосрақам яъни уникал код берилади. бу код ушбу мижозга банкда қандай турдаги шахсий ҳисобварақ очилаётган бўлса, уларнинг барчасини номерлашда фойдаланилади. лекин мижоз ҳисобварақ очиш учун аввало ўз банкига мурожат этади. мижоз учун ҳисобварақ очилаётганда банк бош бухгалтери мижоз тақдим этган барча материалларни юридик жихатдан тўғри расмийлаштирилганлигини текширгандан сўнг, барча керакли маълумотлар асосида белгиланган шакл тузилади. бу маълумотлар файли банк депозиторлари миллий ахборот базасига жўнатилади. маърузачи: умаров з.а. хисобварақ номери сана корреспонден циялашган ҳужжат операция оборотлар қолдиқ ҳисобварақ номери номери мазмуни дебет бўйича кредит бўйича маърузачи: умаров з.а. барча ҳисобварақ номерлари 20 хонали сондан иборат бўлади. мижозларнинг шахсий ҳисобварақлари мижозлар томонидан тақдим этилган, айрим холларда банк ходимлари томонидан расмийлаштирилган бирламчи ҳужжатлари асосида тузилади. шахсий ҳисобварақлар дастурий йўл билан икки нусхада тайёрланади. шахсий ҳисобварақдан кўчирманинг биринчи нусхаси белгиланган …
4 / 33
шу сабабли шахсий ҳисобварақларда аввалгидан кўра кўпроқ маълумотлар кўрсатилмоқда. шахсий ҳисобварақларда қуйидаги реквизитлар ёзилган бўлиши зарур: шахсий ҳисобварақнинг номи; чиқиш шаклининг рақами; шахсий ҳисобварақни чоп этиш тартиб рақами (яъни компьютер қўйган рақам); шахсий ҳисобварақни тузган банк коди ва номи; шахсий ҳисобварақнинг рақами ва унинг номи; ҳисобвараққа хизмат кўрсатувчи бухгалтернинг рақами, унинг фамилияси, исми, отасининг исми; ишлов бериш санаси; маърузачи: умаров з.а. ҳисобварақдаги сўнгги ҳаракат санаси; кун бошидаги қолдиқ суммаси; кун охиридаги қолдиқ суммаси; бухгалтерия ёзувларининг тартиби бўйича рақами; ҳужжат тури; ҳужжат рақами; ҳужжат тури (тоифаси); вакил банкнинг коди; дебет бўйича айланмалар суммаси; кредит бўйича айланмалар суммаси; дебет бўйича айланманинг умумий суммаси; кредит бўйича айланманинг умумий суммаси. нақд пулсиз ҳисоб-китобларда қўлланиладиган ҳужжатлар турини шахсий ҳисобварақларда қайд этиш учун фойдаланиладиган шартли рақам белгилари (шифрлар) «ўзбекистон республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида»ги низом (2465)да берилган, хатоликларни тузатиш учун тузиладиган мемориал ордерлар «08», нақд пул чеклари учун эса «03»шартли рақами билан белгиланган. маърузачи: умаров з.а. …
5 / 33
идан, шахсий ҳисобварақлардан кўчирмаларга ҳисобварақ бўйича ёзувлар киритишга асос бўлган ҳужжатларнинг электрон нусхалари илова қилинади. маърузачи: умаров з.а. кўчирмаларга илова қилинадиган ҳужжатларга штамп, шунингдек ҳужжат шахсий ҳисобварақ бўйича ўтказилган сана календарь штемпели босилиши керак (агар бу сана ҳужжат ёзилган санага мос келмаса). штамп фақат кўчирманинг асосий иловасига қўйилади. асосий иловада қайд этилган операцияларнинг мундарижаси ва умумий суммасини тушунтирувчи ҳамда талқин этувчи қўшимча ҳужжатларга штамп қўйилмайди. мижозлар ҳисобварақларидан кўчирмаларига илова қилинадиган, пули тўланган ҳисоб-китоб ҳужжатларининг ишлов беришнинг дастлабки босқичидаёқ, банк штампи ёки муҳри босиладиган иккинчи нусхалари, шунингдек кирим-касса операцияларига доир ҳужжатлар юқорида айтилган штамп билан тасдиқланмайди. маърузачи: умаров з.а. кўчирмалар мазкур ҳисобварақ бўйича биринчи ёки иккинчи имзо ҳуқуқига эга бўлган шахсларга ёки уларнинг ишончнома тақдим этган вакилларига тилхат билан берилади. бундай ишончномалар белгиланган тартибда расмийлаштирилган бўлиши лозим. мижоз обуна қутилари орқали ариза топширганда эса, кўчирмалар тилхатсиз берилади. банк мижозлар ҳисобварақлари аҳволи тўғрисида ёзма маълумотларни учинчи шахсларга ўзбекистон республикасининг «банк сири тўғрисида»ги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 33 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"banklarda bühgalteriya hisobi" haqida

тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ўзбекистон республикаси банк-молия академияси банкларда бухгалтерия ҳисоби 03 mаъруза умаров зафар абсаматович банкларда бош ва ёрдамчи китоблар 1 • аналитик ва синтетик ҳисоб маълумотлари тўғрисида тушунча . 2 • аналитик ҳисоб (ёрдамчи китоб) ва унинг материаллари. 3 • ҳисобга олиб боришнинг синтетик усули (бош китоб ва унинг материаллари). 4 • бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатиш. маърузачи: умаров з.а. режа: 1. аналитик ва синтетик ҳисоб маълумотлари тўғрисида тушунча. банкларда бухгалтерия ҳисоби икки йўналишда олиб борилади. улардан бири аналитик, иккинчиси синтетик ҳисобдир. хар иккала йўналишдаги бухгалтерия ҳисобининг юритилиши ва умуман банкларда бухгалтерия ишининг ташкил этилиши компьютер техникаси қўлланиладиган шароитни ҳисобга ол...

Bu fayl PDF formatida 33 sahifadan iborat (1,1 MB). "banklarda bühgalteriya hisobi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: banklarda bühgalteriya hisobi PDF 33 sahifa Bepul yuklash Telegram