banklarda kassa operatsiyalari hisobi

DOCX 8 стр. 28,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
banklarda kassa operatsiyalari hisobi. режа: 1. касса операциялари ва уларни ташкил этиш. 2. нақд пулларни қабул қилиш ва ҳисобини юритиш тартиби. 3. нақд пулларни бериш тартиби ва ҳисобга олиш. 1. тижорат банкларида нақд пулли ҳисоб-китоблар ва уларни ташкил этиш. иқтисодиётда пул айланиши таркибида нақд пулли ҳисобкитобларнинг улуши сезиларсиз даражада бўлиб, тахминан 5-12 фоиз атрофида тебраниб туради. мамлакат пул айланиши таркибида нақд пулли ҳисоб-китоблар улушининг пастлиги ёки ортиб бориши иқтисодиётда ишлаб чиқариш даражаси, молия-кредит тизими ва миллий валютанинг барқарорлиги ҳамда бошқа қатор омиллар билан изоҳланади. ўзбекистонда пул муомаласини ташкил этиш ва нақд пулли ҳисобкитобларни амалга ошириш тартиби ўзбекистон республикаси марказий банкининг “ўзбекистон республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги йўриқномаси асосида амалга оширилади. марказий банк бошқарувининг 2005 йил 20 августдаги 18/1-сон қарори билан тасдиқланган, ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 10 октябр 1518-сон билан рўйхатга олинган. марказий банк пул муомаласини тартибга солишда ва нақд пулли ҳисоб-китобларни ташкил …
2 / 8
тибли 10100 - “кассадаги нақд пуллар ва бошқа тўлов ҳужжатлари” ҳисобрақамида юритилади. ушбу ҳисобрақам ўз навбатида: 10101 - “айланма кассадаги нақд пуллар”; 10102 - “нақд пуллар захираси”; 10103 - “пул алмаштириш шахобчаларидаги нақд пуллар”; 10105 - “чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатлари”; 10107 - “банкоматлардаги нақд пуллар”; 10109 - “йўлдаги пуллар” 10111 - “банк биносида жойлашмаган амалиёт (операцион) кассалардаги нақд пуллар” иккинчи тартибли ҳисобварақлардан ташкил топади. ушбу ҳисобварақлар актив ҳисобварақлар ҳисобланиб, улардаги пул маблағлари ва бошқа тўлов ҳужжатлар суммасининг қолдиғи активда ҳисобга олинади. яъни ҳисобварақлар дебетланганда маблағларнинг купайиши (кирим), кредитланганда эса маблағларнинг камайиши (чиқим) юз беради. тижорат банкларига нақд пуллар юридик ва жисмоний шахсларнинг ўзлари томонидан олиб келиб топширилган ёки инкассация хизмати орқали топширилиши мумкин. қуйида тижорат банк кассасига инкассация хизмати орқали нақд пулларни олиб келиб топширилганда ҳужжатларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ёзувларини амалга ошириш тартибини кўриб чиқамиз. хўжалик юритувчи субъектларнинг пул тушумини йиғиш ва банк бўлимига етказиб бериш ҳақида банк, мижоз …
3 / 8
да қолади. 4- инкассаторлар маршрут давомида йиғилган пулли халталарни, юкхатини, ташриф варақасини банкнинг назорат бухгалтерия ва кечки касса кассирга топширади. 5- пуллик халталар ва тегишли ҳужжатлар солиштирма назоратдан ўтказилади ва пулларни қабул қилиб олинганлиги ҳақида икки нусхада ҳужжат (дафтар)ни расмийлаштиради. 6- инкассаторларга пулни қабул қилиб олинганликлари ҳақида қайд этилган ҳужжатдан бир нусхани ва ташриф варақасини қайтаради. 7- қабул қилинган пуллик халталар ва ҳужжатлар белгиланган тартибда назоратдан ўтказилгандан сўнг сейфга солиниб, муҳрланиб, назоратчи бухгалтер ва кечки касса кассир томонидан қулфланади. 8- иш кунининг бошланиши олдиндан кечки касса (халта)даги пуллар, юкхат билан биргаликда айланма кассага топширилади. 9- пулларни топшириш-қабул қилиш ҳақида маълумотнома тузилади ва имзолар қўйилади. назоратчи-бухгалтер қайдномани ва унга тегишли юкхатни имзолайди. илова қайдномаси шу куннинг касса ҳужжатлари йиғмажилдига тикилади. 10- маълумотнома кечки кассага топширилади. 11- юкхатлар мижознинг ҳисобварағига маблағни ўтказиш учун бухгалтерияга берилади. 12- бухгалтерия бўлими айланма кассадан олинган юкхатлар асосида қуйидаги бухгалтерия ёзувини амалга оширади. а) агар пул топширувчи …
4 / 8
хгалтерия ёзувларини амалга оширади. а) агар пул топширувчи банкнинг мижози бўлса: дебет - 10101 – “кассадаги нақд пуллар ва банкноталар” кредит - 19903 – “инкассация қилинган пуллар ва чеклар” б) агар пул тоширувчи бошқа банкнинг мижози бўлса: б)1. касса кирим ордери асосида; камомад аниқланганда: дт 10101 – “кассадаги нақд пуллар ва банкноталар” 600 сўм дт 19935 – “нақд пул бўйича камомадлар” 100 камомад сўмма. кт 19903 – “инкассация қилинган пуллар ва чеклар” 500 сўм ортиқча пул чиқса; дт 10101 – “кассадаги нақд пуллар ва банкноталар” 600 сўм; кт 29896 –“ бошқа мажбуриятлар” 100 сўм; кт 19903 -“инкассация қилинган пуллар ва чеклар” 500 сўм. дебет - 10101 – “кассадаги нақд пуллар ва банкноталар” кредит - 19903 – “инкассация қилинган пуллар ва чеклар” б. 2. бошқа банкдаги мижознинг ҳисобварағига ўтказиш учун мемориал ордер асосида; дебет - 29804 – “бошқа банк мижозининг нақд пуллари ва чеклари” кредит - 16103 – “банкнинг вакиллик ҳисобрақами” …
5 / 8
бухгалтерия ёзувини амалга оширади. а) агар пул топширувчи банкнинг мижози бўлса: дебет - 10101 – “кассадаги нақд пуллар ва банкноталар” кредит - 202хх – “мижознинг депозит ҳисобварағи” б) агар пул топширувчи бошқа банкнинг мижози бўлса: б.1. касса кирим ордери асосида; дебет - 10101 – “кассадаги нақд пуллар ва банкноталар” кредит - 29804 – “бошқа банк мижозининг нақд пуллар ва чеклари” б.2. бошқа банкдаги мижознинг ҳисобварағига ўтказиш учун мемориал ордер асосида; дебет - 29804 – “бошқа банк мижозининг нақд пуллар ва чеклари” кредит - 16103 – “банкнинг вакиллик ҳисобрақами” 6. мижознинг ҳисобварағидан кўчирмани беради. тижорат банклари жисмоний шахслардан нақд пулларни (омонатга, пул ўтказишга ва бошқаларга) қабул қилиб олинган кирим касса ордери расмийлаштирилади ва 10101 – “айланма кассадаги нақд пуллар” ҳисобварақасининг дебетида акс эттирилади. 3. нақд пулларни бериш тартиби ва ҳисоби. нақд пулларни юридик ва жисмоний шахсларга бериш, улардан қабул қилиш билан боғлиқ ишларни ва операцияларни бевосита тижорат банклари амалга оширади. тижорат …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "banklarda kassa operatsiyalari hisobi"

banklarda kassa operatsiyalari hisobi. режа: 1. касса операциялари ва уларни ташкил этиш. 2. нақд пулларни қабул қилиш ва ҳисобини юритиш тартиби. 3. нақд пулларни бериш тартиби ва ҳисобга олиш. 1. тижорат банкларида нақд пулли ҳисоб-китоблар ва уларни ташкил этиш. иқтисодиётда пул айланиши таркибида нақд пулли ҳисобкитобларнинг улуши сезиларсиз даражада бўлиб, тахминан 5-12 фоиз атрофида тебраниб туради. мамлакат пул айланиши таркибида нақд пулли ҳисоб-китоблар улушининг пастлиги ёки ортиб бориши иқтисодиётда ишлаб чиқариш даражаси, молия-кредит тизими ва миллий валютанинг барқарорлиги ҳамда бошқа қатор омиллар билан изоҳланади. ўзбекистонда пул муомаласини ташкил этиш ва нақд пулли ҳисобкитобларни амалга ошириш тартиби ўзбекистон республикаси марказий банкининг “ўзбекистон республикасида...

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOCX (28,3 КБ). Чтобы скачать "banklarda kassa operatsiyalari hisobi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: banklarda kassa operatsiyalari … DOCX 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram