suzish uchun suv iste'molchilari turlari va ularning matoysi

PDF 5 sahifa 823,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
кириш. асосий сув истеъмолчилари турлари: хўжалик-ичимлик, саноат, ёнғин ўчириш сувлари ва бошқалар. сув истимоли меъёри. режа: 1. асосий сув истеъмолчилари турлари: хўжалик-ичимлик сувлар, саноат сувлари, ёнғин ўчириш сувлари ва бошқалар. 2. аҳолининг хўжалик-ичимлик истеъмолига ва ободонлаштириш учун сув истеъмоли меъёрлари. таянч сўз ва иборалар. сув истеъмолчилари; технологик ва техник жараёнлар; сув сепиш ва суғориш; ёнғинни ўчириш; солиштирма сув сарфи; сув меъёри; дуплексли сув таъминоти тизими; сув истеъмоли нотекислик коэффициенти; иқлимий ва маҳаллий шароитлар; ишлаб чиқариш характери; гидротранспорт; маҳсулот бирлиги; санитар-гигиена шартлари; пурловчи ва дренчер тизимлари; ўт ўчириш шиддатлилиги ва давомийлиги; ёнғинлар сони; ўртача сув истеъмоли; максимал сув сарфи; сув сифат кўрсаткичлари; жамият фаровонлигининг асосий кўрсаткичларидан бири бу– истеъмолчиларнинг узлуксиз ва ишончли сув ҳавзалари билан таъминланганлик даражасидир. ўзбекистон республикаси президенти ва вазирлар маҳкамасининг фармонлари ва қарорларида долзарб масалалардан бири мамлатимиз аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилганлиги ҳам шу ижтимоий муаммонинг ечимига бағишланган. марказлаштирилган сув таъминоти тизимида ер ости ва ер …
2 / 5
нтақавий доирадан чиқиб, бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланган. табиат ва инсон ўзаро муайян қонуниятлар асосида муносабатда бўлади. бу қонуниятларни бузиш ўнглаб бўлмас экологик фалокатларга олиб келади.» – деган эди 1 . ҳозирги кунда дунё миқиёсида атроф – муҳит муҳофазаси тадбирларини амалга ошириш иқтисодий ва ижтимоий ривожланишдан орқада қолмоқда. бу ўз навбатида учинчи минг йилликнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлиши шак- шубҳасиздир. сувнинг хўжалик-ичимлик мақсадида ишлатиш ва сув таъминоти тизимларини лойиҳалашда сув меъёрларини аниқлаш учун ўзбекистон республикасида 1997 йилдан бошлаб, “қурилиш меъёрлари ва қоидалари”. сув таъминоти, ташқи тармоқлар ва иншоотлар. қмқ 2.04.02-97 кўрсатмаларига риоя қилинган ҳолда амалга оширилади. бу ҳужжатга асосан ичимлик мақсадлари учун иложи борича ер ости сувларидан фойдаланиш тавсия этилади. бу сувлар ўзларининг сифат кўрсаткичлари, етарлича ҳимояланганлиги, ишончлилик даражаси ва санитар-гигиеник талабларга жавоб бериши билан ажралиб туради. сувининг сифат кўрсатгичлари 2874 – 82 «ичимлик суви» давлат стандарти талабларига жавоб бериши зарур. 1.сув истеъмоли. сув истеъмолининг асосий турлари. маълум бир …
3 / 5
; 4. ёнғинни ўчириш; барча истеъмолчилар сувнинг сифат кўрсаткичлари ва сув миқдорига нисбатан қўядиган талаблари ўзининг хусусиятлари бўйича ҳар хил. одамларнинг истеъмоли учун ишлатиладиган сувлар юқори санитар- гигиеник талабларга жавоб бериши керак. саноат корхоналари учун юбориладиган сувнинг сифати корхонадаги ишлаб чиқариш жараёни ва маҳсулотнинг тури билан боғлиқ бўлиб, улар ҳар хил. кўчаларга сув сепиш, дарахт-гулзорларни суғориш ва ёнғинни ўчириш учун сув сифат кўрсаткичларига махсус талаблар қўйилмайди. 2. аҳолининг хўжалик-ичимлик истеъмолига ва ободонлаштириш учун сув истеъмоли меъёрлари. сув таъминоти тизимида истеъмолчиларга кетадиган сув миқдорини аниқлаш маъсул вазифалардан ҳисобланади. даставвал, аҳоли томонидан истеъмол қилинадиган сув миқдорини аниқлаш услубини кўриб чиқамиз. кўриниб турибдики, аҳоли яшайдиган ҳудуддаги умумий сувнинг миқдори шу ҳудуддаги одамлар сонига боғлиқ. умумий сув миқдорини аниқлаш учун, аввал хўжалик ичимлик сув миқдорини билиш зарур. бунинг учун бир одамга тўғри келадиган сувнинг миқдори топилади ва уни солиштирма сув сарфи деб аташади. солиштирма сув сарфи- биноларнинг санитар-техник жиҳозланиш характерига боғлиқ бўлиб, ҳар хил …
4 / 5
молига бўлган талабини аниқлашда, яъни бир одамга сарфланадиган сув меъёрини аниқлашга ёрдам беради. сув таъминоти тизимини лойиҳалашда бу меъёрлар аҳолини хўжалик-ичимлик сувининг бинони санитар-техник жиҳозланиш характерини ва ҳудудни иқлим шароитини инобатга олган ҳолда умумий сув сарфини аниқлашда асос бўлиб ҳизмат қилади. ўзбекистон республикасида юқорида келтирилганидек 1997 йилдан бошлаб, сув таъминоти тизимларини лойиҳалашда сув меъёрларини аниқлаш учун “қурилиш меъёрлари ва қоидалари”. сув таъминоти, ташқи тармоқлар ва иншоотлар. қмқ 2.04.02-97 кўрсатмаларига риоя қилинади. аҳоли яшайдиган жойларнинг сув таъминоти тизимларини лойиҳалашда аҳолининг солиштирма ўртача бир кеча-кундузги (йилги) хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари учун сув истеъмоли 2.1 ва 2.2-жадваллардан фойдаланиб аниқланиши керак. жадвал 2.1 минтақаларда қурилган аҳоли тураржойларининг ободонллаштириш даражаси аҳоли тураржойларида бир одамнинг хужалик эҳтиёжи учун сув истеъмолининг ўртачакунлик (йил давомида) солиштирма сув меъёри q-1, л/кун) қурилган иморатлар ички сув таминоти ва канализация билан жиҳозланган: шу билан бирга марказлаштирилган иссиқ сув билан таъминланган 230-290 - шу билан бирга ваннали ва маҳаллий сув иситиш қурилмаси билан таъминланган …
5 / 5
рақолпоғистон республикаси ҳамда сув сифати, ободонлаштириш даражаси, маҳаллий ва иқлимий шароитлари бир-бирига мос вилоятлар учун тадбиқ этилади. аҳолини маҳсулотлар билан таъминловчи саноатнинг эҳтиёжи учун сув миқдори далилларига биноан сув сарфи йиғиндисининг 5- 10% ни аҳоли яшайдиган жойларда хўжалик-ичимлик эҳтиёжлари учун қўшиб олишга руҳсат этилади. шаҳардаги хўжалик-ичимлик сувга бўлган эҳтиёж учун сарфланадиган умумий сув миқдорини аниқлашда қўшимча равишда саноат корхонасида банд бўлган ишчиларни ичиши ва танасини терлаши билан боғлиқ бўлган алоҳида санитар тартиблар - душдан фойдаланиш учун сув сарфи қмқ 2.04.01-85 “ички сув таъминоти ва сувоқова” ҳамда қмқ 2.09.02-85 “ишлаб чиқариш бинолари” талабларига биноан сув миқдорини аниқлаш керак. бунда бир кеча-кундуздаги сув истеъмоли нотекислик коэффициенти саноат корхоналарининг хўжалик- ичимлик эҳтиёжларига: 2,5- 1м 3 /соатда 80 кж (20ккал)дан ортиқ иссиқлик чиқарувчи цехлар учун; 3- бошқа цехлар учун қабул қилиниши керак; аҳоли яшайдиган жойларда ва саноат корхоналари ҳудудларида сув сепиш ва суғориш учун сарфланадиган сув миқдори ҳудуд қопламасига, суғориш усулларига, экинлар турига, иқлимий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"suzish uchun suv iste'molchilari turlari va ularning matoysi" haqida

кириш. асосий сув истеъмолчилари турлари: хўжалик-ичимлик, саноат, ёнғин ўчириш сувлари ва бошқалар. сув истимоли меъёри. режа: 1. асосий сув истеъмолчилари турлари: хўжалик-ичимлик сувлар, саноат сувлари, ёнғин ўчириш сувлари ва бошқалар. 2. аҳолининг хўжалик-ичимлик истеъмолига ва ободонлаштириш учун сув истеъмоли меъёрлари. таянч сўз ва иборалар. сув истеъмолчилари; технологик ва техник жараёнлар; сув сепиш ва суғориш; ёнғинни ўчириш; солиштирма сув сарфи; сув меъёри; дуплексли сув таъминоти тизими; сув истеъмоли нотекислик коэффициенти; иқлимий ва маҳаллий шароитлар; ишлаб чиқариш характери; гидротранспорт; маҳсулот бирлиги; санитар-гигиена шартлари; пурловчи ва дренчер тизимлари; ўт ўчириш шиддатлилиги ва давомийлиги; ёнғинлар сони; ўртача сув истеъмоли; максимал сув сарфи; сув сифат ...

Bu fayl PDF formatida 5 sahifadan iborat (823,8 KB). "suzish uchun suv iste'molchilari turlari va ularning matoysi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: suzish uchun suv iste'molchilar… PDF 5 sahifa Bepul yuklash Telegram