ish o'rinlarini attestatsiyalash

PPTX 14 sahifa 165,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
презентация powerpoint 7-мавзу. иш ўринларини аттестациялаш. 1. иш ўринларини аттестациялашда фойдаланиладиган атамалар. 2. иш ўринларини аттестациядан ўтказиш тартиби. 3. иш ўринларини аттестациядан ўтказишнинг мақсади. 1. иш ўринларини аттестациялашда фойдаланиладиган атамалар. иш ўринларини аттестациялашда вазирлар маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан қабул қилинган “иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида” низомга асосан иш олиб борилади. иш ўринларини аттестациялашда қуйидаги атамалардан фойдаланилади: иш ўрни — ходимларнинг меҳнат фаолияти жараёнида доимо ёки вақтинча бўлиш жойи; ўхшаш иш ўринлари — қуйидаги белгиларнинг жами: бир номдаги касб ёки лавозим; бир хилдаги иш режимида бир типдаги технологик жараённи юритишда айнан бир хил касб вазифаларини бажариш; бир типдаги ишлаб чиқариш ускунаси, асбоблар, мосламалар, материаллар ва хом ашёдан фойдаланиш; бир ёки бир неча типдаги биноларда ёки очиқ ҳавода ишлаш; вентиляция, кондициялаштирилган ҳаво, иситиш ва ёритишнинг бир типдаги тизимларидан фойдаланиш, иш жойида объектларнинг (ишлаб чиқариш ускунаси, транспорт воситалари ва шу кабиларнинг) …
2 / 14
иш қобилияти — инсоннинг талаб этиладиган вақт оралиғида топширилган сифатида ишнинг аниқ миқдорини бажариш қобилиятини тавсифлайдиган организмнинг физиологик ва психологик функциялари имкониятлари билан белгиланадиган инсоннинг ҳолати; ишлаб чиқариш муҳити — меҳнат фаолияти жараёнида ходимга таъсир кўрсатувчи кимёвий, биологик, физик ва ижтимоий омилларнинг йиғиндиси; меҳнат шароитлари — ходимнинг иш лаёқати ва соғлиғига таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омиллари йиғиндиси; зарарли ишлаб чиқариш омили — таъсири ходимнинг касалликка чалинишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили; хавфли ишлаб чиқариш омили — таъсири ходимнинг жароҳат олишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили. миқдорий тавсифига ва амал қилишининг давомийлигига боғлиқ равишда айрим зарарли ишлаб чиқариш омиллари хавфли бўлиши мумкин; меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароитлари — зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларининг ходимга таъсири истисно этиладиган ёхуд уларнинг таъсири даражаси белгиланган нормативлардан ортиқ бўлмаган меҳнат шароитлари ҳолати; ишлаб чиқариш фаолияти — хом ашёнинг ҳар хил турларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни, қуришни, …
3 / 14
ўтказиладиган комплекс тадбирлар; аттестация комиссияси — аттестациянинг барча босқичларида меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, унга раҳбарлик қилиш ва уни назорат қилиш билан боғлиқ бўлган масалаларнинг бутун комплексини амалга ошириш учун корхона раҳбарининг қарори билан ташкил этиладиган комиссия; аттестациядан ўтказувчи ташкилот — ушбу низомда белгиланган меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун талабларга жавоб берадиган ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилларини ўлчайдиган ва меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлигини баҳолайдиган юридик шахс. аттестацияни ташкил этиш ва ўтказиш учун иш ўринларида аттестация ўтказиладиган корхона раҳбарининг ёзма қарори билан доимий ишловчи аттестация комиссияси (кейинги ўринларда аттестация комиссияси деб аталади) ташкил этилади ҳамда аттестация бўйича ишларни амалга ошириш жадвали белгиланади. зарурият бўлганда корхонанинг таркибий бўлинмалари бўйича аттестация комиссиялари ташкил этилишига йўл қўйилади. аттестация комиссияси таркибига мажбурий тартибда бош муҳандис (бор …
4 / 14
ёхуд корхона раҳбарининг тегишли ёзма қарори билан вакил қилинган шахс бошчилик қилади. аттестация комиссиясининг таркиби, шунингдек аттестация бўйича ишлар жадвали корхона раҳбарининг ёзма қарори билан тасдиқланади. 7.3. иш ўринларини аттестациядан ўтказишнинг мақсади. аттестация фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида аттестация бўйича ишларни бажариш учун иш берувчи томонидан жалб этиладиган аттестациядан ўтказувчи ташкилот билан биргаликда иш берувчи томонидан ўтказилади. аттестациядан ўтказувчи ташкилот меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: «меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига, ушбу низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш; штатда меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассиснинг малака сертификатига эга бўлган ҳамда фаолиятни фақат ушбу аттестациядан ўтказувчи ташкилотда амалга оширувчи камида уч нафар ходимга эга бўлиш; мулкида хўжалик юритиш, тезкор бошқариш ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилларини ўлчаш учун мўлжалланган, …
5 / 14
нинг шарт-шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун талабларга тўлиқ жавоб беришни ҳужжатлар билан тасдиқлашни; ўлчашлар ва баҳолашларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ўтказишни талаб қилишга ҳақлидир. аттестацияни ўтказишда корхона: аттестацияни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказишда аттестацияни ўтказувчи ташкилотга ёрдам беришга, зарур ахборот ва ҳужжатларни тақдим этишга, аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг сўровига кўра аттестация мақсадларига тегишли бўлган масалалар бўйича оғзаки ва ёзма шаклда тушунтиришлар беришга; аттестацияни ўтказишда таҳлил қилиниши ва баҳоланиши керак бўлган масалалар доирасини торайтиришга, шунингдек аттестациядан ўтказувчи ташкилот томонидан сўраладиган аттестация мақсадларига тегишли масалалар бўйича ахборот ва ҳужжатларни яширишга (фойдаланишни чеклашга) атайлаб йўналтирилган хатти-ҳаракатларни қилмасликка; аттестацияни ўтказишда аттестацияни ўтказувчи ташкилот: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан ушбу низом асосида ўлчашлар ва баҳолашларни ўтказиш усулларини, шунингдек ўлчашлар ва баҳолашларни ўтказувчи мутахассисларнинг сони ва шахсий таркибини белгилайди; иш ўринларида аттестация ўтказиладиган корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларини таъминлаш ишларини ташкил этиш билан боғлиқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ish o'rinlarini attestatsiyalash" haqida

презентация powerpoint 7-мавзу. иш ўринларини аттестациялаш. 1. иш ўринларини аттестациялашда фойдаланиладиган атамалар. 2. иш ўринларини аттестациядан ўтказиш тартиби. 3. иш ўринларини аттестациядан ўтказишнинг мақсади. 1. иш ўринларини аттестациялашда фойдаланиладиган атамалар. иш ўринларини аттестациялашда вазирлар маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан қабул қилинган “иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида” низомга асосан иш олиб борилади. иш ўринларини аттестациялашда қуйидаги атамалардан фойдаланилади: иш ўрни — ходимларнинг меҳнат фаолияти жараёнида доимо ёки вақтинча бўлиш жойи; ўхшаш иш ўринлари — қуйидаги белгиларнинг жами: бир номдаги касб ёки лавозим; бир хилдаги иш режими...

Bu fayl PPTX formatida 14 sahifadan iborat (165,8 KB). "ish o'rinlarini attestatsiyalash"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ish o'rinlarini attestatsiyalash PPTX 14 sahifa Bepul yuklash Telegram