mehnatni tashkil etish shakllari

PPTX 19 стр. 109,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 19
презентация powerpoint 11-мавзу. меҳнатни ташкил этиш шакллари режа: 11.1. меҳнатни ташкил этиш шакллари ҳақида тушунча ва уларнинг таснифи. 11.2. меҳнатни бригадали ташкил этишнинг турлари 11.3. ихтисослашув даражасига кўра бригадаларнинг туркумланиши 11.4. бригадаларни бошқариш тизими 11.5. меҳнатни ташкил этишнинг жамоавий шакли меҳнатни ташкил этиш шакллари – бу унинг турлари бўлиб, улар меҳнатни ташкил этишнинг алоҳида унсурлари бўйича масалаларнинг ҳал этилиши билан бир-биридан фарқ қилади. режали топишириқларни ўрнатиш ва бажарилган ишни ҳисобга олиш услуби бўйича меҳнатни якка ва гуруҳли (жамоа) тартибда ташкил этиш шаклларини ажратиш мумкин. меҳнатни якка тартибда ташкил этиш шакли деб корхонада ишлаб чиқариш топшириқлари, бажарилган ишларнинг ҳисобга олиниши ва иш ҳақи ҳисобланиши ҳар бир ишчи учун алоҳида амалга оширилади. меҳнатни гуруҳли (жамоавий) ташкил этиш шакли деб, ишлаб чиқариш топшириғи корхонанинг муайян бир бўлинмасига берилади, бажарилган ишларнинг ҳисобга олиниши ушбу бўлинма ишчилари меҳнатининг якуний натижалари бўйича ҳисобга олинади, иш ҳақи ҳам дастааввал бутун бўлинма бўйича ҳисобланади, фақатгина кейинчалик у ишчилар …
2 / 19
мас; • юқори ишлаб чиқариш натижаларига эришиш учун умумий жавобгарликни таъминлаш зарурлиги; • турли касбга эга бўлган ижрочиларнинг биргаликда ишни ташкил этиш зарурлиги ва бошқалар. бригадалар ихтисослашув даражасига қараб ихтисослаштирилган ва комплекс бўлиши мумкин. ихтисослаштирилган бригадалар деб, бир касб (ихтисосллиги)даги бир хил ёки турли малака даражасига эга бўлган ишчиларни бирлаштирадиган бригадалардир. бундай бригадалар технологик жиҳатдан бригаданинг ҳар бир аъзосини тўлиқ банд бўлишини таъминлаб берувчи катта ҳажмдаги бир хил ишлар мавжуд бўлганда энг самарали ҳисобланади. комплекс бригадалар турли касб (ихтисослиги)даги бир хил ёки турли малака даражасига эга бўлган ишчиларни бирлаштиради. профессионал таркиби қандайлигига қараб бригадалар икки хил – ихтисослашган ва комплекс бригадалардан иборат бўлади. ихтисослашган бригадалар бир хил касбдаги ёки бир хил ихтисосдаги ишловчилардан ташкил топади. лекин уларнинг малака даражаси ҳар хил бўлиб, бир хил технологик операцияларни ёки хизматларни бажарадилар. меҳнат қисман механизациялашган, ҳодимларнинг ихтисослари тор ва меҳнат тақсимоти кенг қўлланилган ишлаб чиқаришларда ёки хизмат кўрсатишларда ихтисослаштирилган бригадалар кўп самара беради. …
3 / 19
лар учун қулай шароит яратилади. бажарилган ишлар ҳисоби юритиладиган даврга қараб ишлаб чиқариш бригадалари сменали ва бир кеча-кундузли (сквозной) бригадаларга ажратилади. бир неча смена бир агрегатдан (масалан, экскаватордан, автоматик линиядан) фойдаланганида, ишлаб чиқариш амаллари смена вақтида, шунингдек, қилинган ишнинг смена бўйича ҳисобини олиб бориш қийин бўлган тақдирда бир кеча- кундузли бригадалар тузилади. бригадаларнинг характери ва вазифаларидан қатъи назар, бригада таркиби турғунлиги иш самарадорлигининг муҳим шарти бўлади. ишчиларни бир бригада жамоасидан иккинчисига ўтказавериш маъсулиятсизлик туғдиради, ишдаги тартиб ва ўзаро ёрдам жараёнини бузади, бригадирни бригада аъзоларининг ўзига хос хусусиятига қараб, уларнинг ҳар бирига раҳбарлик қилишдан маҳрум этади. бригада аъзоларнинг сонини тўғри аниқлаш асбоб-ускуналарнинг, жиҳозларнинг бекор тўриб қолиш вақтини камайтиришга катта ёрдам беради. аъзолари кўп бўлган бригада жиҳознинг бекор тўришини тезроқ бартараф қилади, аммо бригаданинг бекор қолган ишчилари, уларнинг бекор туриб қолиш вақтлари кўпайиб, меҳнат самарадорлиги пасаяди. иш вақтининг бундай бекор кетиши, биринчидан, бригада аъзоларининг ишни баравар бошлай олмаслигига (ишни бошлаш ва уни …
4 / 19
да иштирок этиши шарт эмас, балки уларни ҳал этиши лозим, фақат шу ҳолда ўз-ўзини бошқариш ҳақиқий ҳисобланади. бригадани бригадир бошқаради, аммо ўз-ўзини бошқарадиган бригадада олий бошқарув органи бригада умумий йиғилиши ёки агар бригада ишчилар сони кўп бўлса, бригада вакилларининг йиғилиши–бригада кенгаши ҳисобланади (бундан ташқари мазкур қўшма органнинг бошқа номлари ҳам бўлиши мумкин). оҳирги қарорни ушбу орган қабул қилади пудрат бригадаси деб юқори турувчи раҳбарият билан пудрат шартномасини тузган бригада ҳисобланади. бундай шартнома бригада ва маъмурият ўртасидаги муносабатлар талабини, қатъийлигини оширади. бригада пудратининг иқтисодий моҳияти шундан иборатки, бригада-пудратчи муайян ҳажмда ва белгиланган муддатларда маҳсулотни чиқариш, бригада билан шартнома тузган маъмурият-буюртмачи унга зарур ресурсларни этказиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган нархларда ёки бошқа шароитларда ушбу ишга ҳақ тўлаш бўйича мажбуриятларни олади. иш пудратчининг материали, кучи ва маблағлари ҳисобига бажарилиши мумкин. ижара бригадаси деб, ижарага берувчи корхона билан ижара шартномасини тузган бригадага айтилади. ушбу шартномага кўра ижарага берувчи унга муайян ҳақ эвазига …
5 / 19
ир аниқ корхона ўзининг ишлаб чиқариш бригадаларининг оптимал сонига эга. масалан, машинасозлик соҳасида бригададаги ишчиларнинг оптимал сони 10-25 нафар атрофида тебранади. охирги йилларда “жамоа” тушунчаси янада муҳим аҳамият касб этиб, у ҳар қандай вазифаларни ҳал этиш учун одамларнинг уюшган тарздаги гуруҳига айтилади. бундан ташқари жамоавий меҳнатни ташкил этиш талаблари ҳам шаклланган. 80 йиллар оҳириданоқ ғарбда жамоани шакллантириш хизматнинг яхшироқ сифатини таъминловчи ва бир вақтнинг ўзида соғлом рақобатни сақловчи муҳим омил эканлигига хулосага келинди. ҳозирги кунда жамоани шакллантириш ташкилотни бошқаришнинг энг тараққий этган стратегияларидан бири ҳисобланади. индивидуал меҳнат — ишчилар индивидуал тарзда ҳисобга олган ва меҳнат ҳақини индивидуал тарзда ҳисоблаган ҳолда шахсий топшириқларни олишга асосланган меҳнатдир. гуруҳли меҳнат одамлар гуруҳи қандайдир ишни бажаришда иштирок этишига асосланган бўлиб, ушбу гуруҳга умумий топшириқ белгиланади, бажарилган ишни ҳисобга олиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш мазкур гуруҳнинг умумий иш якунлари бўйича амалга оширилади. айрим муаллифлар гуруҳли меҳнат жамовий меҳнатнинг синоними ҳисобланади деб ҳисоблайди. бизнинг фикримизча, ҳар …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 19 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "mehnatni tashkil etish shakllari"

презентация powerpoint 11-мавзу. меҳнатни ташкил этиш шакллари режа: 11.1. меҳнатни ташкил этиш шакллари ҳақида тушунча ва уларнинг таснифи. 11.2. меҳнатни бригадали ташкил этишнинг турлари 11.3. ихтисослашув даражасига кўра бригадаларнинг туркумланиши 11.4. бригадаларни бошқариш тизими 11.5. меҳнатни ташкил этишнинг жамоавий шакли меҳнатни ташкил этиш шакллари – бу унинг турлари бўлиб, улар меҳнатни ташкил этишнинг алоҳида унсурлари бўйича масалаларнинг ҳал этилиши билан бир-биридан фарқ қилади. режали топишириқларни ўрнатиш ва бажарилган ишни ҳисобга олиш услуби бўйича меҳнатни якка ва гуруҳли (жамоа) тартибда ташкил этиш шаклларини ажратиш мумкин. меҳнатни якка тартибда ташкил этиш шакли деб корхонада ишлаб чиқариш топшириқлари, бажарилган ишларнинг ҳисобга олиниши ва иш ҳақи ҳисобланиш...

Этот файл содержит 19 стр. в формате PPTX (109,6 КБ). Чтобы скачать "mehnatni tashkil etish shakllari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: mehnatni tashkil etish shakllari PPTX 19 стр. Бесплатная загрузка Telegram