эҳм учун дастурлар ва маълумот баъзалари интеллектуал мулк эканлиги ҳақида

DOC 57,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1682406695.doc эҳм учун дастурлар ва маълумот баъзалари интеллектуал мулк эканлиги ҳақида режа: 1. эҳм учун дастурлар ва маълумот баъзалари интеллектуал мулк эканлиги ҳақида 2. эҳм учун дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабнома. таянч тушунча и иборалар: интеллектуал мулк; эҳм учун дастурлар; маълумотлар базаси; объектив код; структура; адаптация дастурлар; реферат; интеграл микросхемалар топологияси; талабнома ҳужжатлари; мўт; топология муаллифи; иш берувчи лицензия; фирма номи; ҳуқуқий муҳофазаси; давлат рўйхати; гувоҳнома; селекция тушунчаси; ташкилий асослар; зот; лицензиар; нав; селекция ютуғи; патент эгаси; муаллифлик ҳуқуқи; турдош ҳуқуқлар; ҳуқуқлар ҳимояси; ҳуқуқ эгаси; фонограмма; такрорлаш; рестрансляция; ижро; ёзув; асар нусхаси; расмий ҳужжат; рамз; белгилар; ҳуқуқ объектлари. 1. эҳм учун дастурлар ва маълумот баъзалари интеллектуал мулк эканлиги ҳақида эҳм учун дастурлар ва маълумотлар базаларини ҳуқуқий муҳофазаси ва унинг қўлланилиши, рўйхатдан ўтказилишини тартибга солиб туриш мақсадида 6 май 1994 йил №1060-xiii ўзбекистон республикаси ―эҳм учун дастурлар ва маълумотлар базасини ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида‖ги қабул қилинган қонун, 05.04.2002 …
2
заси учун адаптация дастури – конкрет шароитларда эҳм дастурларини ишлаши учун, муаллифлик бошланғич текстни ўзгартирмаган ҳолда маълумотлар базасига қўшимчалар критиш; · эҳм ёки маълумотлар базаси дастурларини адаптацияси (қайта ишлови) – бошланғич текстни ўзгартирмаган ҳолда критилган ўзгартиришлар; · эҳм ёки маълумотлар базасини дастурини қайта ишлаб чиқариш; · эҳм ёки маълумотлар базасини бир ёки ҳоҳлаган нусхаларда материал формада, ёки хотирада тайёрлаш; · эҳм ёки маълумотлар базаси дастурларини тарқатиш; · эҳм ёки маълумотлар базаси дастурларини сотиш, прокатга бериш, импорт қилиш ва ҳ.к. билан ишлашга йўл қўйилишига тушунилади; · эҳм ёки маълумотлар базасини чоп этиш – муаллифнинг розилиги билан эҳм ёки маълумотлар базасини печатга, ишлашга бериш; · ҳуқуқ эгалари деганда, унинг муаллиф, ёки меросхўри юридик ёки жисмоний шахсларнинг қонун асосида тўла мулкчилик ҳуқуқига эгалигига тушунилади. ушбу асосий тушунчалар эҳм учун дастурлар ва маълумотлар базаларининг моҳиятини ечиш учун қонунда қўлланиб келинмоқда. эҳм учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасидан фойдаланиш бу уларни босиб чиқариш, улардан нусха …
3
батан татбиқ этилади; эҳм учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базалари ёҳуд уларнинг бирон-бир қисмига асос бўлган ғоялар ва принципларга, шу жумладан интерфейс ҳамда алгоритм ташкил қилиш ғоялари ва принципларига, шунингдек дастурлаш тилларига нисбатан татбиқ этилмайди. эҳм учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларини муаллифлик ҳуқуқи объектлари сирасига киритади. вазифаси ва афзалликларидан қатъи назар, объектив шаклда ифодаланган, босиб чиқарилган ҳамда босиб чиқарилмаган, муаллиф (ҳаммуаллифлар) ижодий фаолиятининг натижаси бўлган, эҳм учун яратилган ҳар қандай дастурлар ва маълумотлар базаларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқи татбиқ этилади. эҳм учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига муаллифлик ҳуқуқи токи акси исботланмагунга қадар сақланиб қолаверади. эҳм учун дастурлар ёки маълумотлар базаларига нисбатан муаллифлик ҳуқуқи улар яратилгач юзага келади. эҳм учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган муаллифлик ҳуқуқи эътироф этилиши ва рўёбга чиқарилиши учун рўйхатдан ўтказиш ёки ўзга расмиятчиликларга риоя этиш талаб қилинмайди. бошқа шахснинг муаллифлик ҳуқуқи объекти бўлган материалларни ўз ичига олган маълумотлар базасига бўлган муаллифлик ҳуқуқи бундай материалларнинг …
4
нисбатан мулк эгалиги ҳуқуқи билан алоқадор эмас. моддий ашёга нисбатан бўлган ҳуқуқларни ўзгаларга ҳар қандай тарзда бериш эҳм учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларига бўлган муаллифлик ҳуқуқларидан бирортасининг ўзгаларга ўтиб қолишига сабаб бўлмайди. эҳм учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига муаллифлик, шунингдек муаллифнинг (муаллифларнинг) ёки ўзга ҳуқуқ эгасининг шахсий ва мулкий ҳуқуқлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади. эҳм учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг муаллифи (муаллифлари) ёхуд ўзга ҳуқуқ эгаси эҳм учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини модификациялашни, шу жумладан дастурни бир дастурлаш тилидан бошқа тилга ўтказишни амалга ошириш ва (ёки) амалга оширишга рухсат этиш борасида мутлақ ҳуқуққа ҳам эгадир. эҳм учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларига нисбатан барча шахсий ва мулкий ёки шартномага кўра фақат мулкий ҳуқуқларга эга бўлган ўзбекистон республикасининг, бошқа давлатларнинг жисмоний ёки юридик шахслари дастурлар ёки маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар. ҳуқуқ эгаси эҳм учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини бевосита ёхуд ўз вакили орқали …
5
ан ҳолда. талабномага патент божини белгиланган миқдорда тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ёки патент божини тўлашдан озод қилиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади. эҳм учун дастур ёки маълумотлар базасининг реферати қуйидаги муаълумотларни ўз ичига олади: а) эҳм учун дастур ёки маълумотлар базасининг номи (аризада кўрсатилганидек ҳолда); б) эҳм учун дастур ёки маълумотлар базасининг вазифаси, қўлланилиш соҳаси ва функционал имкониятлари очиб берилган аннотация. аннотациянинг ҳажми 700 та белгидан ошмаслиги лозим; в) ишлатиладиган эҳмнинг типии; г) дастур тили (эҳм учун дастурга); д) маълумотлар базасини бошқариш тури ва версияси (маълумотлар базасига); е) операция тизимининг тури ва версияси; ж) эҳм учун дастур ёки маълумотлар базасининг машинада ўқиладиган шаклдаги ҳажми килобайтларда. адабиётлар: 1.ўзбекистон республикасининг конституцияси. т.: ўзбекистон, 2014. 2.ўзбекистон республикасининг фуқаролик кодекси. т.: адолат, 2014. 3. муаллифлар жамоаси. фуқаролик ҳуқуқи. дарслик. т.: 2008. 4. ўзбекистон республикаси фуқарлик кодекси шарҳ: профессионал шарҳлар. т 2. / ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги. – тошкент: baktria press, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"эҳм учун дастурлар ва маълумот баъзалари интеллектуал мулк эканлиги ҳақида" haqida

1682406695.doc эҳм учун дастурлар ва маълумот баъзалари интеллектуал мулк эканлиги ҳақида режа: 1. эҳм учун дастурлар ва маълумот баъзалари интеллектуал мулк эканлиги ҳақида 2. эҳм учун дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабнома. таянч тушунча и иборалар: интеллектуал мулк; эҳм учун дастурлар; маълумотлар базаси; объектив код; структура; адаптация дастурлар; реферат; интеграл микросхемалар топологияси; талабнома ҳужжатлари; мўт; топология муаллифи; иш берувчи лицензия; фирма номи; ҳуқуқий муҳофазаси; давлат рўйхати; гувоҳнома; селекция тушунчаси; ташкилий асослар; зот; лицензиар; нав; селекция ютуғи; патент эгаси; муаллифлик ҳуқуқи; турдош ҳуқуқлар; ҳуқуқлар ҳимояси; ҳуқуқ эгаси; фонограмма; такрорлаш; рестрансляция; ижро; ёзув; асар нусхаси; расмий ҳужжат; рам...

DOC format, 57,5 KB. "эҳм учун дастурлар ва маълумот баъзалари интеллектуал мулк эканлиги ҳақида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.