g’oya

PPT 27 pages 5.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 27
презентация powerpoint reja g’oya strategiya moliya natija амалиётчи: п.ф.ф.д доцент к.о.матназарова 5-мавзу: дарс таълимини ташкил этишнинг асосий шакли 1 режа таълим жараёнини ташкил этиш шакллари дарс ва дарсга қўйиладиган талаблар таълимда синф- дарс тизимининг вужудга келиши 1 2 3 ҳозирги кунда олий таълим тизимида таълим методларининг бой хазинаси тўпланган. биз таълимда тўғри метод танлар эканмиз, кўзланган натижага комил ишонч ва қисқа йўл билан эриша оламиз. таълим-тарбия соҳасидаги масалаларнинг тўхтовсиз мураккаблашиб бориши ва янги имкониятларнинг юзага келиши, олий таълим вазифаларини муваффақиятли амалга ошириш таълим методларини доимий янгилаб туришни талаб қилмоқда. «метод” сўзи юнонча сўздан олинган бўлиб «тадқиқот, усул, мақсадга эришиш йўли” каби маъноларни англатади. айни вақтда, педагогик манбаларда «таълим методи” тушунчасига қуйидагича хилма-хил таърифлар берилган: таълим методи – замонавий даражада ўқув-тарбиявий мақсадларга эришишга йўналтирилган педагог ва ўқувчиларнинг ўзаро боғлиқ фаолият усулларидир (в.и.загвязинский) таълим методлари – ўқув жараёнининг мураккаб таркибий унсури (компоненти) бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг барча йўналишларини ёритишга хизмат қилади, …
2 / 27
ги, ўқитиш ва ўқишга қаратилган аниқ ҳаракатлар, амаллар ёки усуллар мажмуаси сифатида жорий этилди. «таълим методи” атамаси билан бирга кўп ҳолларда «методик усул” тушунчаси ҳам қўлланилади. у таълим методининг таркибий қисми, унинг муҳим унсури, методни жорий қилишдаги алоҳида қадам сифатида таърифланади. ҳар бир таълим методи муайян таълим ёки ўқитиш усуллари орқали жорий этилади. методик усулларга қуйидагилар киради. намойиш этиш (кўргазмали, объектив – тажриба, амалий ва ақлий ҳаракатни намойиш этиш, топшириқ бериш, масалани қўйиш, йўл-йўриқ кўрсатиш. таълим методлари қуйидаги мезонлар асосида аниқланади: - дидактик мақсад асосида; - таълим мазмуни асосида; - талабаларнинг ўқув кўникмаларини эгаллаш ва ривожланиш даражаси асосида; - ўқитувчининг тажрибаси ва касбий тайёргарлик даражаси асосида. таълим тизимида талабаларга билим беришнинг энг қулай имкониятларга асосланган ҳолда таълим ёки ўқитиш усулларини қуйидаги турларга бўламиз. ўқитишнинг оғзаки усуллари. ўқитишнинг кўргазмали усуллари. ўқитишнинг амалий усуллари. ўқитишнинг муаммоли — изланиш ва репродуктив усули. ўқитишнинг индуктив ва дедуктив усуллари. мустақил иш усуллари. ўқувчиларнинг ўқув фаолиятларини …
3 / 27
хокимият тепасида турган эди. 1917 йил 24-26 октябрда большевиклар партияси устидан ғалаба қозонилди. бир ўқиш хонасида 6 ёшдан 15—16 ёшгача бўлган болалар гуруҳи билан бир вактда машғулот олиб бориларди. шунингдек, бир ўқиш хонасидаги (20—30) ўқувчининг билим даражаси ҳам турлича бўлар эди. ўзбек мактаби октябр тўнтаришидан кейин синф — дарс тизимига ўтди. хкс(халқ комиссарлари совети) марказий комитети 1932 йил 25 августда «бошланғич ва ўрта мактабнинг ўқув дастурлари ва режими тўғрисида» қарор қабул қилди. бу қарорда «бошланғич, ўрта мактабда ўқув ишини уюштиришнинг асосий шакли—маълум гуруҳ ўқувчилари билан, қатъий машғулот жадвалига мувофиқ дарс олиб бориш лозимлигини айтди, бунда бир гуруҳ ўқувчилар тизими сира ўзгармаслиги керак; ўқув ишининг бу шакли ўқитувчининг раҳбарлиги остида, бутун гуруҳни бирлаштириб ишлаши, гуруҳларга бўлиниб ишлаш ва ҳар бир ўқувчининг индивидуал ишлашини ўз ичига олиши; ўқитишнинг хилма-хил усулларини қўлланиши керак»', деб кўрсатиб қўйилди. синф деб— ёши ва билими жиҳатдан бир хил бўлган маълум миқдорли ўқувчилар гуруҳига айтилади. дарс деб - …
4 / 27
ктабларимизда таълимни ташкил қилиш шакллари икки турда олиб борилмоқда. синф — дарс шаклида олиб бориладиган машғулотлар. амалий ва тажриба ишлари шаклида олиб бориладиган машғулотлар. синф — дарс шаклида олиб бориладиган машғулот ўқитувчининг кундалик ўқув материалини тизимли баён қилиб беришни, хилма-хил усуллардан фойдаланишини, ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини изчиллик билан ҳисобга олишни, ўқувчиларни мустақил ишлашга ўргатишни ўз ичига олади. амалий ва тажриба ишлари шаклида олиб бориладиган машғулотлар синф шароитидан ташқарида, ўқув устахонаси, тажриба ер майдонларида ишлаш, экскурсиялар ўтказиш йўли билан олиб борилади. ҳар бир дарс маълум бир мақсадни амалга оширишга қаратилган ва пухта режалаштирилган бўлмоғи лозим. ҳар бир дарс мустаҳкам ғоявий-сиёсий йўналишга эга бўлмоғи лозим. ҳар бир дарс турмуш билан, амалиёт билан боғланган ҳолда олиб борилмоғи лозим. ҳар бир дарс хилма-хил усул, услуб ва воситалардан унумли фойдаланган ҳолда олиб борилмоғи лозим. дарсга ажратилган ҳар бир соат ва дақиқаларни тежаб, ундан унумли фойдаланмоқ лозим. ҳар бир дарс ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаоллиги бирлигини …
5 / 27
кўп қўлланиладиган дарс турларидан бири — янги билимларни баён қилиш дарсидир. бу дарс тури қуйидагича тузилади: а) янги билимларни баён килиш; б) янги билимларни мустаҳкамлаш; в) янги билимлар устида машқ қилиш; г) янги билимларга боғлик, ҳолда уй вазифалари топшириш. дарс тузилишини биридан иккинчисига ўтиши ва шу орқали дарснинг шакли ҳамда усулларининг ўзгариши дарс босқичи деб юритилади. масалан, аралаш дарс турининг тузилиши: уй вазифаларини сўраш, текшириб кўриш; янги материалларни баён қилиш; янги материалларни мустаҳкамлаш; уй вазифалари топширишни ўз ичига олади. хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда таълимда турли усул услуб ва замонавий методлардан фойдаланиб дарс ўтиш талаб қилинаяпди ҳар бир ўқитувчидан. кейинги дарсга тайёрланиб келиш учун вазифа ўқув материалини оғзаки баён қилиш, ҳикоя, маъруза, суҳбат, дарслик ҳамда бошқа адабиётлар билан ишлаш методлари. кўргазмали, амалий ва лабаратория машғулотлари методи ҳақида тайёрланиб келиш. саволлар борми? эътиборингиз учун раҳмат

Want to read more?

Download all 27 pages for free via Telegram.

Download full file

About "g’oya"

презентация powerpoint reja g’oya strategiya moliya natija амалиётчи: п.ф.ф.д доцент к.о.матназарова 5-мавзу: дарс таълимини ташкил этишнинг асосий шакли 1 режа таълим жараёнини ташкил этиш шакллари дарс ва дарсга қўйиладиган талаблар таълимда синф- дарс тизимининг вужудга келиши 1 2 3 ҳозирги кунда олий таълим тизимида таълим методларининг бой хазинаси тўпланган. биз таълимда тўғри метод танлар эканмиз, кўзланган натижага комил ишонч ва қисқа йўл билан эриша оламиз. таълим-тарбия соҳасидаги масалаларнинг тўхтовсиз мураккаблашиб бориши ва янги имкониятларнинг юзага келиши, олий таълим вазифаларини муваффақиятли амалга ошириш таълим методларини доимий янгилаб туришни талаб қилмоқда. «метод” сўзи юнонча сўздан олинган бўлиб «тадқиқот, усул, мақсадга эришиш йўли” каби маъноларни англатади. ай...

This file contains 27 pages in PPT format (5.0 MB). To download "g’oya", click the Telegram button on the left.

Tags: g’oya PPT 27 pages Free download Telegram