giyohvandlik vositasi va psixotrop moddalar bilan qonunga xilof ravishda muomala qilishga oid jinoiat ishlari bo'yicha sud amaliyoti

DOCX 15 стр. 28,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 15
ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг қарори олдинги таҳрирга қаранг. гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида (қарор номи ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда) олдинги таҳрирга қаранг. гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишларини кўришда қонунлар тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш, мазкур тоифа ишлар бўйича одил судлов сифатини ошириш мақсадида, «судлар тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддасига асосан, ўзбекистон республикаси олий суди пленуми қарор қилади: (муқаддима ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда) олдинги таҳрирга қаранг. 1. судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноятлар аҳоли соғлиғига, жамиятнинг иқтисодий ва маънавий негизига жиддий таҳдид солади, оилавий муносабатларга салбий таъсир кўрсатади, бошқа ижтимоий муаммолар келтириб чиқаради. (1-банд ўзбекистон республикаси …
2 / 15
нция (1971 йил 21 февраль, вена), гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги ягона конвенция (1961 йил, вена), бирлашган миллатлар ташкилотининг наркотик воситалар ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияси (1988 йил 20 декабрь, вена), шунингдек, ўзбекистон республикасининг мазкур соҳага оид халқаро келишувларига риоя этилиши лозим. (2-банд ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда) олдинги таҳрирга қаранг. 3. тушунтирилсинки, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш деганда, уларни ўзбекистон республикаси қонунларида белгиланган шарт ва тартибни бузган ҳолда ўзбекистон республикасига олиб кириш (олиб чиқиш), транзит тарзида ўтказиш, сақлаш, бериш, реализация қилиш, тақсимлаш, олиш, ташиш, жўнатиш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни етиштириш тушунилади. (3-банд ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда) олдинги таҳрирга қаранг. 4. қонунга кўра, маъмурий ва жиноий жавобгарлик ўзбекистон …
3 / 15
онунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш учун айбдорлар барча ҳолларда маъмурий жавобгарликка тортиладилар (ўзбекистон республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 56-моддаси). агар мазкур ҳаракатлар ўтказиш мақсадини кўзлаб содир этилса, қилмиш жк 273-моддасининг биринчи қисми билан квалификация қилинади. (4-банд ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда) олдинги таҳрирга қаранг. 5. гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит тарзда ўтказиш деганда, уларни ўзбекистон республикаси божхона чегарасидан қонунда белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб ўтиш тушунилади. (5-банд ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда) олдинги таҳрирга қаранг. 6. гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаш деганда, шахснинг бундай восита ва моддаларга қонунга зид равишда эгалик қилиши (шу жумладан шахсан истеъмоли) билан боғлиқ қасддан содир этилган ҳаракатлари (ёнида, бинода, махфий ер ва бошқа жойларда сақлаши) тушунилиши лозим. бунда шахс қанча вақт давомида …
4 / 15
воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда олиш деганда, уларни ҳар қандай усулда, жумладан, сотиб олиш, ҳадя ёки бажарилган иш, кўрсатилган хизмат ёинки қарзни узиш эвазига ўзаро ҳисоб-китоб, шунингдек, бошқа товар ва ашёлар билан алмаштириш сифатида қабул қилиш, топиб олганда ўзлаштириш, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар рўйхатига киритилган ёввойи ўсимликлар ёки уларнинг қисмларини териш, таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган экинлар йиғиштирилгандан сўнг қўриқланмай қолган майдонлардан уларнинг қолдиқларини териш ҳисобланиши лозим. (8-банд ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда) олдинги таҳрирга қаранг. 9. гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ташиш деганда, уларни ҳар қандай транспорт туридан ёки ташиш воситаси сифатида қўлланилган қандайдир объектдан фойдаланган ҳолда бир жойдан бошқа жойга, шу жумладан, бир аҳоли пункти доирасида кўчириш, шунингдек, қайд этилган восита ва моддаларни бундай фаолият тури билан шуғулланишга лицензияси бўлган юридик шахсларнинг масъул шахслари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибни бузган ҳолда ташиш тушунилиши лозим. …
5 / 15
сихотроп моддаларни қонунчиликда белгиланган тартибни бузган, яъни бунга давлат буюртмаси ва мазкур фаолият тури учун лицензияси бўлмаган ҳолда ишлаб чиқишга қасддан қаратилган ҳаракатлар тушунилиши лозим. (11-банд ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда) олдинги таҳрирга қаранг. 12. гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш деганда, бундай восита ёки моддаларни қонунчиликни бузган ҳолда ўсимликлар, кимёвий ва бошқа моддалардан сериялаб олишга қасддан қаратилган ҳаракатлар (масалан, махсус кимёвий ёки бошқа ускуналардан фойдаланган ҳолда, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни шу мақсадларга мослаштирилган биноларда ишлаб чиқариш, уларни гуруҳлаб, қадоқлаб ишлаб чиқариш) тушунилиши лозим. (12-банд ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда) олдинги таҳрирга қаранг. 13. гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш деганда, қонунчиликни бузган ҳолда таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликлардан, доривор, кимёвий ва бошқа моддалардан фойдаланиш ёки истеъмол қилишга тайёр бир ёки бир неча гиёҳвандлик …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 15 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "giyohvandlik vositasi va psixotrop moddalar bilan qonunga xilof ravishda muomala qilishga oid jinoiat ishlari bo'yicha sud amaliyoti"

ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг қарори олдинги таҳрирга қаранг. гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида (қарор номи ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг 2020 йил 3 июлдаги 12-сонли қарори таҳририда) олдинги таҳрирга қаранг. гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга оид жиноят ишларини кўришда қонунлар тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш, мазкур тоифа ишлар бўйича одил судлов сифатини ошириш мақсадида, «судлар тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддасига асосан, ўзбекистон республикаси олий суди пленуми қарор қилади: (муқаддима ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг 2020 йил 3 июл...

Этот файл содержит 15 стр. в формате DOCX (28,5 КБ). Чтобы скачать "giyohvandlik vositasi va psixotrop moddalar bilan qonunga xilof ravishda muomala qilishga oid jinoiat ishlari bo'yicha sud amaliyoti", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: giyohvandlik vositasi va psixot… DOCX 15 стр. Бесплатная загрузка Telegram