"korruptsiyaga qarshi kurash to'g'risida qonun"

DOCX 14 pages 39.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
ўзбекистон республикасининг қонуни коррупцияга қарши курашиш тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинган сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг мақсади ушбу қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 3-модда. асосий тушунчалар ушбу қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш; коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш; манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик …
2 / 14
яга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш; давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш; коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш. 6-модда. коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурлар коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсати давлат дастурлари ва бошқа дастурлар асосида амалга оширилиши мумкин. давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ушбу қонуннинг қоидалари самарали ижро этилишини таъминлаш, коррупциянинг ҳолати ҳамда тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда коррупцияга қарши курашиш бўйича комплекс ва тизимли чора-тадбирлар кўриш мақсадида ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади. lexuz шарҳи қаранг: ўзбекистон республикаси президентининг 2017 йил 2 февралдаги пқ-2752-сонли «коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунининг …
3 / 14
қарши курашиш департаменти. коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа давлат органлари ҳам амалга оширади. 8-модда. коррупцияга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиялар коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси (бундан буён матнда идоралараро комиссия деб юритилади) ташкил этилади. идоралараро комиссияни шакллантириш ва унинг фаолияти тартиби ўзбекистон республикаси президенти томонидан белгиланади. қорақалпоғистон республикасида, вилоятларда ва тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар (бундан буён матнда ҳудудий идоралараро комиссиялар деб юритилади) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади. идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларининг ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш; коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлигини таъминлаш; аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга …
4 / 14
ҳужжатларини такомиллаштириш ва ушбу соҳадаги ишларни яхшилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш; ҳудудий идоралараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш. 9-модда. ўзбекистон республикаси бош прокуратурасининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари ўзбекистон республикаси бош прокуратураси ўз ваколатлари доирасида: коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади; коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади; коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги тезкор-қидирув фаолиятини, суриштирувни, дастлабки терговни, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштиради; коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича дастлабки терговни амалга оширади; коррупциянинг ҳолати ва коррупцияга қарши курашиш натижалари тўғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил қилишни амалга оширади; жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради; коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги қонун ижодкорлиги фаолиятида, шу жумладан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширишда иштирок этади; аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни …
5 / 14
қ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 10-модда. ўзбекистон республикаси миллий хавфсизлик хизматининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари ўзбекистон республикаси миллий хавфсизлик хизмати ўз ваколатлари доирасида: коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади; коррупция билан боғлиқ жиноятлар бўйича тезкор-қидирув фаолиятини, суриштирувни ва дастлабки терговни амалга оширади; коррупциянинг ҳолати ва коррупцияга қарши курашиш натижалари тўғрисидаги ахборотни йиғади ҳамда таҳлил қилади, миллий хавфсизлик учун таҳдидларни баҳолашни амалга оширади, тегишли давлат органларига зарур ахборотни тақдим этади; жисмоний ва юридик шахсларнинг коррупция фактларига доир мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўради; коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олди олинишини, аниқланишини ва уларга чек қўйилишини таъминлашга, уларнинг оқибатларини, шунингдек уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир тадбирларни ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади; коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи бошқа органлар ҳамда ташкилотлар …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About ""korruptsiyaga qarshi kurash to'g'risida qonun""

ўзбекистон республикасининг қонуни коррупцияга қарши курашиш тўғрисида қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 24 ноябрда қабул қилинган сенат томонидан 2016 йил 13 декабрда маъқулланган 1-боб. умумий қоидалар 1-модда. ушбу қонуннинг мақсади ушбу қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. агар ўзбекистон республикасининг халқаро шартномасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 3-модда. асосий тушунчалар ушбу қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: ...

This file contains 14 pages in DOCX format (39.0 KB). To download ""korruptsiyaga qarshi kurash to'g'risida qonun"", click the Telegram button on the left.

Tags: "korruptsiyaga qarshi kurash to… DOCX 14 pages Free download Telegram