адвокатура фуқоролик жамияти институти

DOCX 45.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1698482091.docx адвокатура фу ? аролик жамияти институти сифатида режа: 1. фу ? аролик жамияти ва адвокатура. адвокатура институти табиатининг дуалистик хусусияти 2. адвокатуранинг махсус ? у ? у ? лаё ? а ти 3. адвокатура ва юридик ёрдам 4. адвокатура ва унинг муста ? илли ги /docprops/thumbnail.emf адвокатура фу?аролик жамияти институти сифатида режа: 1. фу?аролик жамияти ва адвокатура. адвокатура институти табиатининг дуалистик хусусияти 2. адвокатуранинг махсус ?у?у? лаё?ати 3. адвокатура ва юридик ёрдам 4. адвокатура ва унинг муста?иллиги αζαρ адвокатура фуқаролик жамияти институти сифатида режа: 1. фуқаролик жамияти ва адвокатура. адвокатура институти табиатининг дуалистик хусусияти 2. адвокатуранинг махсус ҳуқуқ лаёқати 3. адвокатура ва юридик ёрдам 4. адвокатура ва унинг мустақиллиги 2.1. фуқаролик жамияти ва адвокатура. адвокатура институти табиатининг дуалистик хусусияти қонун устуворлиги ҳамда фуқаролар ва уларнинг кўнгилли бирлашмаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳурмат қиинишини тан оладиган ҳар қандай давлатда адвокатура муҳим ҳуқуқий институт ҳисобланади. ҳар бир фуқаронинг ўз фаровонлигига …
2
амалга ошириш устидан мустақил фуқаролар назорати сифатида, адлия ва қонун ижодкорлиги соҳасидаги давлат сиёсатига ижтимоий таъсир этиш омили сифатида, ҳокимият зўравонлигини тийиб турувчи куч сифатида хизмат қилади. адвокатура оғир аҳволга тушиб қолган заиф ва муҳтожларга васийлик қилиш орқали патерналистик функцияни, ижтимоий онгни мустаҳкамлаш орқали ижтимоий-психологик функцияни, давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларни уйғунлаштириш орқали медиаторлик функциясини, жамиятни камол топишга, такомиллашишга ундаш орқали ижтимоий-танқид функцияни, ҳуқуқий маърифатни оммалаштириш ва инсонларни ўз муаммоларини қонун доирасида ва қонун орқали ҳал этишга ўргатиш орқали ижтимоий-педагогик функцияни амалга оширади». адвокатлик фаолиятини амалга ошириш доимо ҳар бир жамиятнинг маданий, ижтимоий, сиёсий ва тарихий қадриятлари билан узвий боғлиқликда қаралган. ҳар қандай демократик жамиятда адвокатлар одил судловни амалга оширишда, низоларни олдини олиш ва уларни ҳал этишда, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнайди. адвокатурани давлат институтлари қаторига киритилишининг юридик асоссизлиги ва ижтимоий номувофиқлиги ҳамма тан олган факт ҳисобланади. кўпинча ушбу нуқтаи назар қуйидагича асослантирилади: давлат …
3
аб қўйган: адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар ҳамда хусусий адвокатлик амалиёти билан шуғулланувчи айрим шахсларнинг мустақил, кўнгилли, касбий бирлашмалари. бизнинг фикримизча, адвокатура давлат ёки фуқаролик жамияти институтларига тегишлилигини ҳал этиш масаласи фалсафий хулоса чиқариш мавзуидир. фуқаролик жамияти назарияси кўп файласуфларнинг тадқиқот мавзуи бўлган. ҳозирги кунда фуқаролик жамияти масалаларига бағишланган жуда кўп адабиётлар мавжуд. фуқаролик жамиятининг энг яхлит концепцияси гегель томонидан яратилган. фуқаролик жамияти ва сиёсий давлатни бир биридан ажратган ҳолда, гегель фуқаролик жамиятини аслини олганда буржуазия жамиятига тенглаштирган. «фуқаролик жамияти, - ёзади гегель, - фақатгина ҳар қандай ғояга ўз ҳуқуқини берадиган ҳозирги замонда барпо этилган». фуқаролик жамияти - алоҳида шахснинг махсус, хусусий мақсад ва манфаатларини амалга ошириш соҳасидир. ҳуқуқнинг ривожланиши нуқтаи назаридан бу зарурий босқич, чунки айнан шу ерда умумий ва махсуснинг ўзаро алоқадорлиги, ўзаро боғлиқлиги намоён бўлади. фуқаролик жамиятининг қонунчилик, суд ва полиция томонидан ҳимояланадиган олий манфаатлари ушбу соҳа доираси ортида, яъни давлат соҳасига киради. фуқаролик жамияти тушунчаси борасида …
4
адвокатура бу қонун устуворлиги, мустақиллик ва бошқа демократик принциплар асосида жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш мақсадида фаолият олиб борадиган ҳуқуқий институтдир. яъни адвокатура фаолияти давлат томонидан қабул қилинадиган қонун билан белгилананди. жамият манфаатларини ҳимоя қилиш давлатнинг вазифаси, бу ҳимоя адвокат фаолиятини кўзда тутиш орқали амалга оширилади. «давлат», «фуқаролик жамияти» ва «адвокатура» институтларини узвий боғлайдиган бўғин бу ҳуқуқ, яъни қонун, хусусан, «адвокатура тўғрисида»ги қонун, «адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўгрисида»ги қонун. жамиятнинг адвокатурага эҳтиёжи, зарурати жамият манфаатлари йўлида бу институтнинг ривожланиши ва фаолиятини тартибга солиши керак бўлган давлатни ушбу эҳтиёжга эътиборини қаратишга мажбур қилади. чунончи, айрим муаллифларнинг фикрича «адвокатура назарияси», «адвокатура зарурати аслида адвокатнинг ўз ўрни бўлган одил судлов тизимини жорий этиш орқали давлат томонидан барпо этилади. адвокатлардан холос бўлиш жуда осон: суд иш юритувида бир нечта принципларни – тортишув, ошкоралик ва шу кабиларни бекор қилиш керак, холос». ушбу фикрга қўшилган ҳолда, айтиб ўтиш лозимки, бу ўзаро …
5
ён бўлади. ахир фуқаролик ҳуқуқий жамият шароитида адвокатура том маънода оммавий фикр кўзгуси саналади. адвокатура фаолияти суд (одил судловни амалга оширувчи давлат органи) иши билан боғлиқ бўлган оммавий-ҳуқуқий характерга эга, бу эса адвокатура ва давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларини адвокатуранинг мустақиллиги, корпоративлиги ва ўз-ўзини бошқариши принципларини эътиборга олган ҳолда аниқ равшан, қонун доирасида тартибга солинишини тақозо этади. шубҳасиз эркин ва мустақил адвокатуранинг мавжудлиги инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг муҳим кафолати ҳисобланади. адвокатура институтининг табиатининг дуалистик хусусияти деганда, адвокатура ҳуқуқий институти ҳам ташкилот, ҳам фаолият тури сифатида бир пайтнинг ўзида икки ҳусусиятга эга эканлигини, яъни бир томондан хусусий, муайян шахсий манфаатларини, иккинчи томондан умумий (ижтимоий) манфаатларини ифодалаши тушунилади. адвокат фуқароларга ва жисмоний шахсларга юридик ёрдам кўрсатар экан, у бу жараёнда ишонч билидирувчи шахснинг (ҳимояси остидаги шахснинг) ҳуқуқ ва манфаатларини, яъни муайян хусусий манфаатларини ҳимоя этади. адвокатлик фаолияти давлатнинг малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини кафолатлаш борасидаги конституциявий мажбуриятларини бажарилишини таъминлайди. бу …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "адвокатура фуқоролик жамияти институти"

1698482091.docx адвокатура фу ? аролик жамияти институти сифатида режа: 1. фу ? аролик жамияти ва адвокатура. адвокатура институти табиатининг дуалистик хусусияти 2. адвокатуранинг махсус ? у ? у ? лаё ? а ти 3. адвокатура ва юридик ёрдам 4. адвокатура ва унинг муста ? илли ги /docprops/thumbnail.emf адвокатура фу?аролик жамияти институти сифатида режа: 1. фу?аролик жамияти ва адвокатура. адвокатура институти табиатининг дуалистик хусусияти 2. адвокатуранинг махсус ?у?у? лаё?ати 3. адвокатура ва юридик ёрдам 4. адвокатура ва унинг муста?иллиги αζαρ адвокатура фуқаролик жамияти институти сифатида режа: 1. фуқаролик жамияти ва адвокатура. адвокатура институти табиатининг дуалистик хусусияти 2. адвокатуранинг махсус ҳуқуқ лаёқати 3. адвокатура ва юридик ёрдам 4. адвокатура ва унинг мустақилли...

DOCX format, 45.6 KB. To download "адвокатура фуқоролик жамияти институти", click the Telegram button on the left.