huquqshunoslik va diniy muammolar

DOC 7 pages 31.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
охирги пайтлар юртимизга келган сув тошқини ва корона каби синовлар ортидан кўплаб мўмин биродарларимизнинг, хусусан, баъзи аҳли илм биродарларнинг “бу аллоҳнинг балоси”, “аллоҳнинг жазоси” каби гапларига кўзимиз тушяпти. воқеликка бундай ҳукм бериш, айниқса баъзиларнинг жазм блан бу нарсани ҳеч қандай шубҳасиз, гўёки аллоҳдан ваҳий олгандек, гапириши албатта кўпчиликнинг қалбини оғритмай қолмайди. аслида муносабатимиз қандай бўлиши керак? бунга жавоб беришдан олдин икки муҳим қоидани, икки буюк ҳақиқатни тушуниб олишимиз керак: биринчи ҳақиқат: билингки, аллоҳдан мўминларга бир синов келса, бундан икки нарсани кўрамиз: 1. бу - жазо. бундай ўйлашимиз хавф - қўрқувдан ҳисобланади. 2. бу раҳмат ва тавба қилишга фурсат – бунда биз билмаган яхшиликлар бор. бундай ўйлаш эса ражо – умидворликдан ҳисобланади. мўмин киши доимо мана шу иккаласининг - қўрқув ва умидворликнинг ўртасида туради. ражонинг ҳаддан ортиқ устунлиги амалларни қолдириб, аллоҳнинг раҳматидан асоссиз умидвор бўлиб юришга, охир - оқибатда муржиаликка олиб келса, хавф-қўрқувнинг ҳаддан ортиқ устунлиги умидсизлик, такфирчилик, хаворижлик ва бошқа …
2 / 7
келтирадилар. ёки вабо – оғир касаллик. бу одамлар наздида ёмонлик, бироқ аслида яхшилик бўлиши мумкин. ким унга сабр қилиб вафот топса, шаҳид мақомида бўлади. демак, ҳаётингиздаги ҳар қандай нарса - синов ва ўша синов жазоми ёки мукофотми билиш учун унинг одамлар наздидаги баҳосига қараш кифоя қилмайди. шунинг учун роббимиз айтади: ‎وَعَسَىٰ أَن تَكْرَهُوا شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَّكُمْ ۖ وَعَسَىٰ أَن تُحِبُّوا شَيْئًا وَهُوَ شَرٌّ لَّكُمْ ۗ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُون «балки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлар. ва балки ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. аллоҳ билади, сиз билмайсиз.» (бақара, 216- оятдан парча) хўш унда бирор нарса бизга яхшилик – неъмат қилиб берилдими ёки жазо – ниқмат қилиб берилдими, буни қандай биламиз? буни билишнинг жуда осон йўли бор: қарайсиз, ўша нарса сизни кўпроқ дуо ва ибодат қиладиган қилиб, аллоҳга яқинлаштирдими ёки аксинчами? ўша нарса сабаб ҳаромлардан сақланиб, фарзларни бажарадиган бўлдингизми ёки аксинча ҳаром ишлар қилиш ва фарзларни ташлашга сабаб …
3 / 7
бу касаллик гуноҳларинг сабаб келган жазо демайсиз, балки росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига амал қилиб, “тоҳур иншааллоҳ” (маъноси: иншааллоҳ, бу касаллик сизни гуноҳлардан покловчи) дейсиз. ўша одам гуноҳ иш қилаётганини кўрсангиз, унга касаллик келишидан олдин, бало келиши мумкин деб айтсангиз - яхши. бироқ касаллик келгач, уни чиройли сабрга ва тавбага чиройли башоратлар билан ундайсиз. бинобарин, бундай синов келишидан олдин одамларни огоҳлантириб айтсангиз яхши эди. энди эса уларга бу аллоҳнинг жазоси дейиш ҳикматдан бўлмаса керак. каҳф сурасини эсланг. мусо алайҳиссаломга ҳизр алайҳиссаломга берилган ғайб илмлари берилмаганди. бинобарин, ҳизрнинг алайҳиссалом болани ўлдириши, кемани чўктириб юбориши мусо алайҳиссалом учун адолатсизлик ва ёмонлик бўлиб кўринди. бироқ аллоҳ учун ва аллоҳ мана шу масалаларда ғайбни билдиргани ҳизр алайҳиссалом учун бу ишлар яхшилик эди. сиз билмайсизки, бу корона ва тошқин ортида қанчадан – қанча яхшиликлар бордир, биз буни кўрмаймиз, аллоҳ буни билади. шундай экан, одамларга аллоҳни ғазаб қилувчи, инқитом олувчи, ёмон кўрувчи қилиб эслатишга шошманг, бундан …
4 / 7
иймон келтирганга ёзажакман.» (аъроф 15 - оятдан парча) айтингки, аллоҳ раҳмли ва меҳрибон зот. у бандаларини она ўз чақалоғини севганидан чексиз баробар кўпроқ севади. у бандаларига улар тавба ва тазарру қилишлари ҳамда гуноҳлардан покланиб, унинг тоатига қайтишлари учун синовлар юбориб туради. роббимиз айтади: وَمَا أَرْسَلْنَا فِي قَرْيَةٍ مِّن نَّبِيٍّ إِلَّا أَخَذْنَا أَهْلَهَا بِالْبَأْسَاءِ وَالضَّرَّاءِ لَعَلَّهُمْ يَضَّرَّعُونَ «қайси бир қишлоққа пайғамбар юборсак, албатта, унинг аҳлини тазарръу қилишлари учун зарарлар ва мусибатлар ила тутганмиз.» яна айтади: وَقَطَّعْنَاهُمْ فِي الْأَرْضِ أُمَمًا ۖ مِّنْهُمُ الصَّالِحُونَ وَمِنْهُمْ دُونَ ذَٰلِكَ ۖ وَبَلَوْنَاهُم بِالْحَسَنَاتِ وَالسَّيِّئَاتِ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ «ва уларни ер юзида жамоатларга бўлиб юбордик. улардан аҳли солиҳлари бор ва улардан ундай эмаслари ҳам бор. ва уларни (аллоҳга) қайтишлари учун яхшиликлар ва ёмонликлар ила синадик.» демак, бундай синовларни аллоҳ бандаларига раҳмат ўлароқ, тазарруъ қилиш билан, ўзига, тоатига қайтишлари учун юборар экан. қолаверса, модомики бандалари тоат - ибодатда эканлар, модомики, аллоҳдан келган нарсага розимиз, уникимиз ва унга қайтамиз дея …
5 / 7
лардан покланиб олишлари учун аллоҳнинг раҳмати денг. айтингки, албатта бу синовлар ортидан икки ўз енгиллик ва яхшилик бор. зеро мўмин бандаларига меҳрибон ва раҳмли бўлган роббимиз таъкидлаб айтади: ‎{فَإِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا (5) إِنَّ مَعَ الْعُسْرِ يُسْرًا (6)} ‎الشرح : 5-6 оятлар маъноси: «албатта, қийинчилик ортидан осончилик бордир. албатта, ўша қийинчилик ортидан яна бир осончилик бордир.» маҳмуд усмон

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

Download full file

About "huquqshunoslik va diniy muammolar"

охирги пайтлар юртимизга келган сув тошқини ва корона каби синовлар ортидан кўплаб мўмин биродарларимизнинг, хусусан, баъзи аҳли илм биродарларнинг “бу аллоҳнинг балоси”, “аллоҳнинг жазоси” каби гапларига кўзимиз тушяпти. воқеликка бундай ҳукм бериш, айниқса баъзиларнинг жазм блан бу нарсани ҳеч қандай шубҳасиз, гўёки аллоҳдан ваҳий олгандек, гапириши албатта кўпчиликнинг қалбини оғритмай қолмайди. аслида муносабатимиз қандай бўлиши керак? бунга жавоб беришдан олдин икки муҳим қоидани, икки буюк ҳақиқатни тушуниб олишимиз керак: биринчи ҳақиқат: билингки, аллоҳдан мўминларга бир синов келса, бундан икки нарсани кўрамиз: 1. бу - жазо. бундай ўйлашимиз хавф - қўрқувдан ҳисобланади. 2. бу раҳмат ва тавба қилишга фурсат – бунда биз билмаган яхшиликлар бор. бундай ўйлаш эса ражо – умидворликдан...

This file contains 7 pages in DOC format (31.0 KB). To download "huquqshunoslik va diniy muammolar", click the Telegram button on the left.

Tags: huquqshunoslik va diniy muammol… DOC 7 pages Free download Telegram