mustaqil o'zbekiston respublikasining tashkil topishi va uning tarixiy ahamiyati

PPTX 21 pages 1.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 21
3-мавзу. мустақил ўзбекистон республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти. 1. мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳвол. 2. мустақилликнинг эълон қилиниши. ўзбекистон республикасининг ташкил этилиши. 3. мустақил ўзбекистон давлатининг юзага келиши ва мустаҳкамланишида и.каримовнинг тарихий хизматлари. мавзунинг режаси суверенитет, мустақиллик, “мустақиллик деклерацияси”, “ўзбек модели”, референдум, олий кенгаш, сессия, давлат бошқаруви, президент, давлат рамзлари, миллий валюта таянч сўз ва иборалар xx асрнинг сўнгги йилларига келиб ссср таркибидаги республикалар суверенитетини ва инсон ҳукукларини поймол қилган маъмурий буйруқбозлик тизими ўз даврини ўтаб бўлганлиги янада яққолроқ намоён бўла бошлади. иқтисодиёт орқага қараб кетиб, халқнинг турмуш тарзи, шароити ёмонлашди ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан таназзулга юз тута бошлади. собиқ мамлакатда халқ хўжалигини бозор иқтисодиётига ўтказишни ҳаётнинг ўзи кун тартибига қўя бошлади ва унинг ҳуқуқий асосларини яратишни заруратга айлантирди. 90-йилларнинг бошларига келиб ўзбекистонда халқнинг мустақилликка эришишидан иборат азалий орзусини амалга ошириш бош масала бўлиб қолди. мамлакатда шундай вазият вужудга келдики, бир томондан, бир-бирига қарама-қарши бўлган турли …
2 / 21
иятни ўрганиш, аниқроғи, тазйиқ қилиш, таъсирини ўтказиш мақсадида болтиқбўйига борди. гуруҳи таркибида ўзбекистон президенти и.каримов ҳам бор эди. у ерда и.каримов хақиқат билан юзма-юз келди ва шунда жуда катта қатъият ва фавқулодда журъат билан муносабатини билдирди. комиссия ишини якунламасданоқ горбачевни ҳам, унинг манфаатларини қўллаб-қувватловчи гуруҳни ҳам ташлаб, тезда орқага қайтди. бу билан у болтиқбўйи халқларинининг талаблари қонуний эканлиги, мустақиллик ссср таркибидан чиқиш-тарихий хақиқат, инсон ҳақ-ҳуқуқларинининг тантанаси эканлигини ошкора намоён қилди. хақиқатдан ҳам, иттифоқ таркибида туриб ҳеч қандай миллий равнақ, маънавий тараққиёт тўғрисида гап бўлиши ҳам мумкин эмас эди. маълумки, мустақилликка эришиш остонасида одамларнинг таъминоти, даромади, яшаши учун зарур бўлган кундалик маҳсулотларнинг энг кам миқдори, ортиқча ишчи кучининг бандлиги каби масалалар оғир аҳволда бўлган. ана шундай оғир, саросимали таҳдид ва тахминлар пайтида ўзбекистон раҳбарияти корхона ва хўжаликларнинг раҳбарлари, халқ ноиблари, барча софдил кишилар, халқни матонат ва осойишталикка даъват қилдилар. айниқса, биринчи президент ислом каримовнинг бўлаётган воқеаларга муносабати барчани қаноатлантирди, унинг ҳалққа …
3 / 21
екларация қоидаларини амалга ошириш йўлида бораверади, деб кўрсатилди. ўша куни ўзбекистон биринчи президенти и.каримов республика аҳолисига мурожаат билан чиқиб, ўзбекистоннинг мустақиллигига эришиш йўли қатъий эканлигини яна бир бор алоҳида уқтирди. шундай оғир шароитда, тарихий вазиятни тўғри баҳолай билиш қобилиятига эга бўлган ўзбекистон республикаси биринчи президенти и.каримов олий кенгаш сессиясини чақириш ва унда ўзбекистон мустақиллиги ҳақида қонун қабул қилишни талаб қилди. республика олий кенгаши 1991 йил 26 август куни ўзбекистон давлат мустақиллиги тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаш ҳамда 31 августда олий кенгаш сессиясини чақиришга қорор қилди. шу куни олий кенгашнинг навбатдан ташқари олтинчи сессияси “ўзбекистон республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида” қарор қабул қилди ва “ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида”ги қонунни тасдиқлади. “ўзбекистон республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида”ги қонун хужжатларида халқнинг асрий орзулари мужассамланди 1. у ўз такдирини ўзи ҳал қиладиган бўлди. 2. ўз еридаги барча табиий бойликларнинг, ота-боболари меҳнати билан яратилган бутун ишлаб чиқариш ва илмий-техник куч қудратнинг тўла ҳуқуқли …
4 / 21
республикаси президенти сайлови тўғрисида”ги қонун асосида ўтказилди. бу сайловнинг муҳим томони шуки, у биринчи марта муқобиллик асосида ўтди, яъни олий лавозимга икки номзод- ўзбекистон хдп ва ўзбекистон касаба уюшмалари федератсия номзоди и.а.каримов ва “эрк” демократик партияси вакили салой мадаминов ( муҳаммад солих ) номзоди қўйилди. сайловда қатнашганларнинг (86%) и.каримов номзодига овоз берди ва марказий сайлов комиссияси ўзбекистон республикаси президенти сайлови тўғрисидаги қонуннинг 35-моддасига асосланиб ислом абдуғаниевич каримовни 1991 йил 29 декабрдан ўзбекистон республикаси президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблашга қарор қилди. и.каримов ўзбекистон кенгашининг 1992 йил 4 январда бўлган навбатдан ташқари iх сессиясида қасамёд қилди. ўзбекистон кенгашининг 1992 йил 4 январда бўлган навбатдан ташқари iх сессиясида ислом абдуғаниевич каримовнинг қасамёди. ўзбекистон республикаси олий кенгашининг 1991 йил 18 ноябрда бўлиб ўтган viii сессияси ”ўзбекистон республикасининг давлат байроғи тўғрисида” қонун қабул қилди. 1992 йил 2 июлда ўзбекистон республикаси олий кенгашининг х сессиясида “ўзбекистон республикасининг давлат герби тўғрисида” қонун қабул қилинди. ўзбекистон республикасининг олий …
5 / 21
гу осмон ва обиҳаёт рамзи. тимсоллар тилида бу – яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради. бинобарин, амир темур давлати байроғининг ранги ҳам мовий рангда эди. байроқдаги оқ ранг – муқаддас тинчлик рамзи бўлиб, у кун чароғонлиги ва коинот ёритқичлари билан уйғунлашиб кетади. оқ ранг – поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли. яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи. у кўпгина халқларда навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли ҳисобланади. қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади. навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам. юлдузлар барча учун руҳоний, илоҳий тимсол саналган. ўзбекистон республикаси давлат байроғидаги 12 юлдуз тасвири ҳам тарихий анъаналаримиз, қадимги йилномамизга бевосита алоқадор. бизнинг ўн икки юлдузга бўлган эътиборимиз ўзбекистон сарҳадидаги қадимги давлатлар илмий тафаккурида нужум илми тараққий этганлиги билан ҳам изоҳланади.давлат байроғимиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз …

Want to read more?

Download all 21 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mustaqil o'zbekiston respublikasining tashkil topishi va uning tarixiy ahamiyati"

3-мавзу. мустақил ўзбекистон республикасининг ташкил топиши ва унинг тарихий аҳамияти. 1. мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳвол. 2. мустақилликнинг эълон қилиниши. ўзбекистон республикасининг ташкил этилиши. 3. мустақил ўзбекистон давлатининг юзага келиши ва мустаҳкамланишида и.каримовнинг тарихий хизматлари. мавзунинг режаси суверенитет, мустақиллик, “мустақиллик деклерацияси”, “ўзбек модели”, референдум, олий кенгаш, сессия, давлат бошқаруви, президент, давлат рамзлари, миллий валюта таянч сўз ва иборалар xx асрнинг сўнгги йилларига келиб ссср таркибидаги республикалар суверенитетини ва инсон ҳукукларини поймол қилган маъмурий буйруқбозлик тизими ўз даврини ўтаб бўлганлиги янада яққолроқ намоён бўла бошлади. иқтисодиёт орқага қараб кетиб, халқнинг турмуш...

This file contains 21 pages in PPTX format (1.2 MB). To download "mustaqil o'zbekiston respublikasining tashkil topishi va uning tarixiy ahamiyati", click the Telegram button on the left.

Tags: mustaqil o'zbekiston respublika… PPTX 21 pages Free download Telegram