вакиллик

PPTX 2.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1717050567.pptx gavel on table in court /docprops/thumbnail.jpeg вакиллик мавзу: вакиллик фуқаролик ҳуқуқи ваколат ва унинг турлари режа : вакиллик тушунчаси ишончнома режа : вакиллик тушунчаси бошига қайтиш вакиллик деб, бир шахснинг иккинчи шахс номидан юридик ҳаракатларни амалга оширишига айтилади. ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади (фк, 129-модда) вакилликнинг моҳияти шундаки, бунга асосланиб тузилган битимлар фақат ваколат берувчи учунгина муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларни туғдиради, ўзгартирадива бекор қилади. вакилнинг шахсан ўзи эса битимлар юзасидан ҳеч қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлар олмайди. кишининг шахси билан боғлиқ бўлган, шунингдекқонунларда назарда тутилган битимларни вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди. масалан, никоҳшартномаси тузиш, алиментларни ундириш ёки тўлаш билан боғлиқ мажбуриятлар бошига қайтиш вакиллик орқали ҳуқуқ лаёқатини амалга ошириш, яъни ҳуқуқлар олиш ва мажбуриятларни бажариш мумкин бўлмаганлиги …
2
а ёки ўз фаолиятининг характерига мувофиқ бўлгандагина, фуқароларнинг вакил ёки бошқа юридик шахс вакили сифатида ҳаракат қилиши мумкин. ташкилотларнинг мулкий ҳуқуқларини, шунингдек фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини қўриқлаш мақсадида қонун кимларнинг вакил сифатида ҳаракат қила олмаслигини белгилайди. жумладан, ташкилотнинг бош бухгалтерига ўзи ишлаб турган ташкилот учун банкдан ва молия органларидан нақд пул, шунингдек бошқа товар, моддий бойликлар олишга йўл қўйилмайди. савдо корхоналари ва бошқа ташкилотлар ўзларидан олинган ваколатномалар юзасидан ҳисобот бермаган мансабдор шахсларни товар ва бошқа ашёларни олиш учун вакил қила оламайди. бошига қайтиш вакиллик тушунчаси судда вояга етмаган шахслар, васийлик ва ҳомийлик остидаги шахслар фуқароларнинг вакиллари сифатида қатнаша олмайдилар. судьялар, терговчилар, прокурорлар қонуний вакил сифатида (ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар) шунингдек тегишли суд ёки прокуратуранинг вакили сифатида қатнашиш ҳолларидан ташқари, судда вакил бўла олмайдилар (фпк, 51-модда) бошига қайтиш вакиллик тушунчаси ваколат берувчи ҳар қандай шахс муомалага лаёқатли ва муомалага лаёқатсиз фуқаролар ҳам, шунингдек юридик шахслар ҳам бўлиши мумкин. вакил …
3
129-модда, 3-банд) бошига қайтиш агар ошкора шахс номидан ҳаракат қилиш учун ҳеч қандай ваколат бўлмаса ёки ваколатли бўлса ҳам унинг доирасидан четга чиқилган бўлса, бу ҳолда тузилган битимлар бўйича кимнинг номидан ҳаракат қилган бўлса, мазкур шахс учун ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келмайди. фкнинг 132-моддасида кўрсатилганидек, бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс кейинчалик маъқулланган тақдирдагина, унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам, бундай битим маъқулланган ҳисобланади бошига қайтиш 10 вакил қилувчи томонидан битимнинг келгусида маъқулланиши у тузилган вақтдан эътиборан ҳақиқий, деб ҳисоблашга ҳуқуқ беради. бошига қайтиш ваколат қандай асосларда вужудга келишига қараб, вакиллик икки турга: қонун бўйича вакиллик ва шартнома бўйича, яъни ихтиёрий вакилликка бўлинади. вакиллик ва унинг ваколати норматив акт билан белгиланган ҳолда бундай вакиллик муомалага лаёқатсиз шахслар: ёш болалар, руҳий касаллар, ақли заифларнинг …
4
қа субъектлар билан муносабатларга киришганда, махсус ёзма ваколатномасиз иш юритишга ҳақли. бошига қайтиш ишончнома режа : бошига қайтиш ўзбекистон республикаси фкнинг 134-моддасида таърифланишича,бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун бериладиган ёзма ваколатга айтилади. ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради. ишончноманинг берилиши вакил учун ваколат белгилашга қаратилган бир томонлама битим сифатида кўрилади. ишончнома топшириқ шартномаси, меҳнат шартномаси, экспедиция шартномаси ва бошқа шартномалар асосида берилади. ишончнома деб : юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишончнома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин (фк, 134-модда, 2-банд). ишончнома бир шахс, шунингдек бир неча шахслар номидан бир ёки бир неча шахслар номига ҳам берилиши мумкин. чунончи, уй-жой қуриш кооперативининг вакили кооператив аъзоларининг барчаси томонидан ёки умумий мажлиснинг ваколатига биноан, бир неча шахс томонидан имзоланган ишончнома олиши мумкин. ишончнома вакилнинг учинчи шахслар билан ҳуқуқий …
5
ини беради. масалан, транспорт экспедицияси шартномаси бўйича мижоз берган ишончномада экспедиторга фақат шартномавий муносабат доирасида экспорт ёки импорт учун талаб қилинадиган ҳужжатларни олиш, божхона расмиятчиликлари ёки ўзга расмиятчиликларни бажариш, юкнинг миқдорини ва ҳолатини текшириш, уни ортиш ва тушириш, мижоз зиммасига юклатиладиган божлар, йиғимлар ва бошқа харажатларни тўлаш, юкни сақлаш, уни белгиланган манзилда олиш каби юкни етказиб бериш учун зарур бўлган ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ битимлар тузиши учун ваколат берилиши мумкин. бир марталик ишончнома фақат бир битим ёки юридик ҳаракат содир этиш учун берилади ва унинг бажарилиши орқали ишончнома ўз кучини йўқотади. масалан, бир ойлик маошни олиш бўйича берилган ишончнома унинг олиниши орқали бекор бўлади. ишончномада унинг қачон берилганлиги кўрсатилиши лозим, акс ҳолда, у ҳақиқий саналмайди. ишочнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас (фк, 139-модда). юридик шахс номидан …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "вакиллик"

1717050567.pptx gavel on table in court /docprops/thumbnail.jpeg вакиллик мавзу: вакиллик фуқаролик ҳуқуқи ваколат ва унинг турлари режа : вакиллик тушунчаси ишончнома режа : вакиллик тушунчаси бошига қайтиш вакиллик деб, бир шахснинг иккинчи шахс номидан юридик ҳаракатларни амалга оширишига айтилади. ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади (фк, 129-модда) вакилликнинг моҳияти шундаки, бунга асосланиб тузилган битимлар фақат ваколат берувчи учунгина муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларни туғдиради, ўзгартирадива бекор қилади. вакилнинг ша...

PPTX format, 2.8 MB. To download "вакиллик", click the Telegram button on the left.

Tags: вакиллик PPTX Free download Telegram