"ўзbekiston respublikasida sud va huquqni muhofaza qilish organlari" fanining predmeti, asosiy tushunchalari va tizimi

DOCX 13 стр. 47,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 13
i мавзу. "ўзбекистон республикасида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари" фанининг предмети, асосий тушунчалари ва тизими 1.1. суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти тушунчаси ҳокимиятларнинг қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимиятига бўлиниши, судларга ҳокимият ваколатларини берди, бу эса ўз-ўзидан “суд ҳокимияти” терминини муомалага киритилишини белгилади. давлатда суд ҳокимияти давлат ва фуқаро ўртасида ҳаракат қилиб, нафақат шахс балки давлатнинг ҳам ҳуқуқ ва манфаатларини янада самарали таъминлашга хизмат қилади. шубҳасиз, суд ҳокимияти фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай ноқонуний ҳаракат ва қарорлардан, уларнинг ким томонидан амалга оширилишидан қатъи назар, шу қаторда ҳокимият вакилларига эга бўлган мансабдор шахслардан ҳам ҳимоя қилиши ва бу билан ҳуқуқ ҳукмронлигини таъминлаши зарур. суд ҳокимияти органи сифатида барча турдаги судлар махсус таъсис этилган давлат органлари – ҳуқуқни қўллаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти субъектлари ҳисобланади. давлат органларининг фаолият доираси инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қонунийликни таъминлаш масалаларини ҳал қилиш билан чегараланиб қолмайди. биринчи навбатда улар …
2 / 13
қўллаш йўли билан ишларни ҳал этиш учун суд ваколати доирасига киритилган ва у томонидан амалга ошириладиган ҳокимият ваколатларидир. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар бўлиб, қонунга мувофиқ жисмоний (юридик) шахсларнинг ҳамда давлатнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини муҳофаза қилувчи ҳамда қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни таъминловчи муассаса, мансабдор шахс ёки бошқа шахслар (масалан, судья, терговчи, юридик ёрдам кўрсатувчи фуқаро) ҳисобланади. бундан ташқари "ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари соҳавий фаолиятининг хусусияти бўйича алоҳида мустақил давлат органлари гуруҳини ташкил этиб, уларнинг олдиларига аниқ белгиланган вазифалари мавжуд". ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тушунчаси ҳуқуқ тартиботни муҳофаза қилиш органлари тушунчаси билан турдошдир. бу тушунчалар ниҳоятда ўхшаш лекин бир хил эмас. уларнинг ҳар бири белгилайдиган органлар доираси турличадир. ҳуқуқ тартиботни муҳофаза қилиш органларнинг барчасини ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари деб ҳисоблаб бўлмайди. худди шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қаторига ҳуқуқ тартиботни муҳофаза қилиш органларининг айримларини киритиб бўлмайди. у ёки бу давлат органини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сафига қўшишда амал қиладиган талабларни …
3 / 13
мувофиқ кўриб чиқилаётган давлат фаолиятининг тури қатор белгиларга эга. улардан бири шунда кўринадики, бундай фаолият ҳар қандай усул билан амалга ошмайди, балки фақат ҳуқуқий таъсир чораси қўллангандагина намоён бўлади. уларга қонун билан тартибга солинган давлатнинг мажбурлов ҳамда жазолаш усулларини киритишимиз мумкин. масалан, жиноят содир этилганда, унга нисбатан жиноят қонунчилигида назарда тутилган жазо ёки қонунда белгиланган бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилади; жиноий жавобгарлик келтириб чиқармаган ҳолда моддий зарар етказилганда, зарарни қоплаш мажбурияти юкланади; агар шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилмаган бўлса, айтайлик, бирон-бир хизмат ёки маҳсулот тайёрлаш лозим даражада бажарилмаса, у ҳолда моддий санкция қўлланилади; шахс автотранспорт воситасини маст ҳолда бошқарган тақдирда, унга нисбатан жарима қўлланиши ёки ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиниши ва ҳ.к. ҳуқуқий таъсир чораларнинг ҳуқуққа хилоф ҳаракатларни огоҳлантириш, уларни профилактика қилиш турларига катта аҳамият берилган. ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг иккинчи аҳамиятли белгиси ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда қонун ёки бошқа ҳуқуқий меъёрларда кўрсатилган шартларга тўла мос келишидир. фақат уларгина ҳуқуқий таъсир …
4 / 13
и тўла, ҳар томонлама ва холисона муҳокама қилингандан кейингина чиқарилади. бундай муҳокама маслаҳатхонада маслаҳатлашув сир сақланган ва бошқа тартиб-қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилади. қонунда бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳал қилишнинг ўз тартиб-қоидалари белгиланган. маъмурий, ишдан бўшатилганлик тўғрисидаги ва бошқа низоларни ҳам ҳал қилишнинг ўзига хос тегишли тартиб-қоидалари мавжуд. умуман олганда, у ёки бу ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш ёки қўлламасликка қарор қилиш учун қонунда мажбурий равишда амал қилиши лозим бўлган аниқ қоидалар ўрнатилган. уларни бузганлик қарорни ноқонуний ҳамда ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлади. ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг янада муҳим белгиси шуки, фаолиятни амалга ошириш, аввало, махсус ваколатларга эга бўлган давлат органларига юклатилади ва улар ўз навбатида тегишли равишда тайёрланган ходимлар - аксарият ҳолда юристлар ва бошқа соҳаларни эгаллаган мутахассислардан иборатдир. уларнинг ихтиёрида моддий ва техник воситалар бўлади. бундай давлат органларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти алоҳида қонунда белгиланади ва шу билан бир қаторда муҳим масалаларни ҳал этишнинг процессуал …
5 / 13
таъминлаш, жамият, давлат ва бошқа фуқаролик бирлашмаларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш, фуқароларни ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятдир дейиш, мумкин. ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг белгилари қуйидагилар: 1. ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти махсус ваколатга эга бўлган, фаолияти, тузилиши, таркиби қонун билан қатъий тартибда белгиланган давлат органлари томонидан амалга оширилади. 2. ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти фуқаролар, жамият ва давлатни жиноятчилик ёки бошқа таҳдидлардан ҳимоя қилишга йўналтирилган. 3. ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти қонун билан белги-ланган қатъий тартибда амалга оширилади. ваколатли орган у ёки бу таъсир таъсир чорасини қўллаш ёки қўлламасликдан ол-дин ўша ҳолат бўйича қонун билан белгиланган қоидаларга риоя қилишга мажбур. 4. ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти фақат давлатнинг мажбурлов ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш орқали амалга оширилади. 5. ҳуқуқий таъсир чораси қатъий тартибда қонун асосида бўлиши лозим. 1.2. суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг асосий йўналишлари (функциялари) ва уларни амалга оширувчи органларнинг умумий …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 13 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""ўзbekiston respublikasida sud va huquqni muhofaza qilish organlari" fanining predmeti, asosiy tushunchalari va tizimi"

i мавзу. "ўзбекистон республикасида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари" фанининг предмети, асосий тушунчалари ва тизими 1.1. суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти тушунчаси ҳокимиятларнинг қонунчилик, ижроия ва суд ҳокимиятига бўлиниши, судларга ҳокимият ваколатларини берди, бу эса ўз-ўзидан “суд ҳокимияти” терминини муомалага киритилишини белгилади. давлатда суд ҳокимияти давлат ва фуқаро ўртасида ҳаракат қилиб, нафақат шахс балки давлатнинг ҳам ҳуқуқ ва манфаатларини янада самарали таъминлашга хизмат қилади. шубҳасиз, суд ҳокимияти фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳар қандай ноқонуний ҳаракат ва қарорлардан, уларнинг ким томонидан амалга оширилишидан қатъи назар, шу қаторда ҳокимият вакилларига эга бўлган мансабдор шахслардан ҳам ҳимоя қилиши ва бу билан ҳуқуқ ҳукмронлигини таъминлаши зар...

Этот файл содержит 13 стр. в формате DOCX (47,4 КБ). Чтобы скачать ""ўзbekiston respublikasida sud va huquqni muhofaza qilish organlari" fanining predmeti, asosiy tushunchalari va tizimi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "ўзbekiston respublikasida sud … DOCX 13 стр. Бесплатная загрузка Telegram