to'gai va suyak tўqimasi

DOCX 6 pages 28.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 6
ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги андижон тиббиёт институти гистология ва тиббий биология кафедраси фан гистология тоғай ва суяк тўқимаси маъруза матни андижон маъруза мавзуси: тоғай ва суяк тўқимаси вазифаси: таянч, механик, химоя, минерал моддалар алмашинувида иштирок этади. тузилиши: 1) хондроцитлар 2) хондробластлар 3) толалар ва аморф компонентдан ҳосил бўлган зич ҳужайралараро моддадан иборат. хондробластлар тоғай тўқимасининг чекка соҳаларида жойлашган бўлиб, чўзинчоқ шаклдаги цитоплазмаси базофил бўяладиган ҳужайралардир. хондробластлар цитоплазмасида яқин ривожланган донадор эндоплазматик тўр ва голджи комплексини кўриш мумкин. бу ҳужайралар ҳужайралараро моддаларни синтезлаб, ҳужайралараро муҳитга ажратади. баъзи хондробластлар митотик бўлиниши мумкин ва улар кам функционал фаолдир. тоғай ўсиши, тикланиши давомида улар фаоллашиб боради, ҳужайралараро моддаларни синтезлайди ва аста-секин хондроцит ҳужайраларига айланиб боради. хондроцитларнинг 3-та тури фарқланади. хондроцитлар тоғай тўқимасининг чуқур қатламларида, махсус бўшлиқлар – лакуналарда жойлашади. улар хондробластларга нисбатан ўзида донадор эндоплазматик ретикулум мембраналарни кам тутади, лекин шунга қарамай ҳужайралараро модданинг синтезланишида иштирок этади. 2 та ва ундан кўп хондроцитлар …
2 / 6
бўлиб, кўкрак қовурғаси тугаш жойида, бўғимлар юзасида, бронхларда, кекирдакда ва хиқилдоқнинг узуксимон, қалқонсимон халқаларида учрайди. ҳомиладорлик даврида деярли хамма суяклар гиалин тоғайдан ташкил топган. гиалин тоғайи ҳужайралараро моддасида фақат коллаген толалар бўлади. уларнинг нур синдириш коэффициенти аморф модда билан бир хил бўлганлиги учун бир-биридан гистологик фарқлаб бўлмайди, шунинг учун гиалин тоғайи шаффоф, зич ва кам эластик бўлади. 2. эластик тоғай – ҳужайралараро соҳасида коллаген толалар билан бирга эластик толаларнинг бўлиши ўзига хосдир. эластик толаларнинг нур синдириш аморф моддадан фарқ қилади. шунинг учун эластик толалар гистологик препаратларда аниқ ажралиб туради. хондроцитлар устунсимон кўринишда жойлашган. физикавий хусусиятлари буйича эластик тоғай эгилувчан, гиалин тоғайга нисбатан зичлиги ва шаффофлиги камдир. 3. толали тоғай умуртқалараро дискда, гиалин тоғайининг пайларга ўтиш жойида учраб, ҳужайралараро моддасида кўплаб параллел жойлашган коллаген толалар тутамларининг бўлиши билан тавсифланади. хондроцитлар коллаген толалар тутамларининг орасида занжирсимон тизилиб жойлашган. физикавий хусусияти: юқори даражада мустахкамликка эга. тоғай тўқимаси анатомик аъзо сифатида 1) тоғай усти …
3 / 6
ор). 2 хил суяк тўқимаси. тафовут этилади.: 1. ретикулофиброз (дағал толали). 2. пластинкасимон (компакт, ғовак). суяк тўқимаси ҳужайралардан ва ҳужайралараро моддадан иборат. ҳужайралари: остеобластлар, остеоцитлар, остеокластлар. ҳужайралараро мода – минерал тузлардан (асосан калций фосфат), коллаген (оссеин) толалардан тузилган. суяк тўқимасининг 70% минерал тузлар, 30% органик моддадан ташкил топган. ретикулофиброз суяк тўқимаси қалин, тартибсиз жойлашган коллаген толалар тутамларидан иборат. минераллашган ҳужайралараро моддада остеоцитлар жойлашган. пластинкасимон суяк тўқимаси коллаген толалари параллел жойлашган суяк пластинкаларидан тузилган. бу пластинкалар ён пластинкалар коллаген толалари билан 900 бурчак остида етади. пластинкалар орасидаги бўшликларда остеоцитлар учрайди. уларнинг ўсимталари каналлар бўйлаб пластинкаларнинг хар томонига тарқалган. суяк тўқимасининг хужайралари: 1) остеобластлар, 2) остеоцитлар, 3) остеокластлар. остеобластлар ривожланаётган суяк тўқимасида, суяк усти пардасининг ички қаватида учрайди. шакли: кубсимон, призматик, кўпбурчакли. ҳужайра цитоплазмасида яхши ривожланган донадор эндоплазматик тўр, голжи комплекси, кўплаб митохондрияларни кўриш мумкин. бу ҳужайралар ҳужайралараро моддани – коллаген толаларни, органик моддаларни (гликозаминогликанлар, протеогликанлар) синтезлайди. суяк тўқимаси органик асосларига калций …
4 / 6
п, улар ўзаро анастамозлар ҳосил қилиб, бутун суяк тўқимаси бўйлаб тарқалган. улар периваскуляр соҳа билан туташиб, озиқ моддаларнинг транспортини, ҳужайралар ва ҳужайралараро моддаларнинг алмашинувини таъминлайди. остеоцитда суст ривожланган донадор эндоплазматик тур, кам миқдорда митохондриялар, лизосомалар учрайди. бу ҳужайрада центриола топилмаган. шундай қилиб остеоцитлар моддалар алмашинувида иштирок этади ва бу ҳужайралар бўлинмайди, улар остеобластлардан ҳосил бўлади. остеокластлар – тоғайни (суяк тўқимаси ривожланишида), суяк тўқимасини (ёшга қараб ўзгаришида, регенерациясида) емиришда иштирок этади. шаклланган суяк тўқимасида улар учрамайди. остеокластлар нисбатан йирик (100 мкм) ҳужайралар бўлиб, кўп ядроли (3-5-7 ва ундан кўпрок), овал шаклда. цитоплазмаси ацидофил, унда емирувчи хошия, тиниқ, везикуляр ва базал соҳалар тафовут қилинади. емирувчи хошия – остеобластларнинг фаол периферик соҳаси бўлиб, бу ерда атроф суяк тўқимасининг емирилиши кузатилади. бу ҳошиялар микроворсинкаларни эслатиб, плазмолемманинг цитоплазматик ўсимталари сифатида намоён бўлади. ҳошия юзасидан н+ ажралади, улар кислотали муҳитни ҳосил қилиб, калций тузларини эритади. бундан ташқари бу ерга протеаза, коллагеназа ва бошқа ферментлар ажралиб, суяк …
5 / 6
якларда ва найсимон суякнинг эпифиз қисмида пластинкалар тартибсиз жойлашган, тўсиқлар ҳосил қилган. бу ғовак суяклар хисобланади. найсимон суякларнинг диафиз кисмида пластинкалар бир-бирига зич тегиб туради ва компакт суякни ҳосил қилади. бундай суякларнинг кўндаланг кесимида фарқланади: 1. суяк усти пардаси. 2. ташқи умумий ёки генерал пластинкалар 3. остеонлар. 4. оралиқ ёки қўшимча пластинкалар. 5. ички умумий ёки генерал пластинкалар 6. эндост (ички фиброз пластинка). ташқи умумий пластинкалар суяк усти пардасининг остида жойлашади, лекин тўлиқ халқа ҳосил қилмайди. улардан тешиб ўтувчи каналлар ўтиб, қон томирлар ва сийрак бириктирувчи тўқима жойлашган. бу қон томирлар найсимон суяк бушлиғида жойлашган суяк кўмигига ва остеонларга тармоқланади. ички умумий пластинкалар эндост остида жойлашиб, ташқи умумий пластинкалар тузилишини эслатади. остеон – компакт суякнинг структур-функционал бирлиги бўлиб, 5-20 та концентрик пластинка қатламларидан иборат. марказида канал бўлиб, остеоцитлар ва пластинкалар атрофини озиқлантирувчи қон томирлар жойлашган. қўшни остеонлар каналлари анастомозлар ёрдамида боғланган. бу анастомозлар қон капиллярлари тутади. оралиқ ёки қўшимча пластинкалар …

Want to read more?

Download all 6 pages for free via Telegram.

Download full file

About "to'gai va suyak tўqimasi"

ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги андижон тиббиёт институти гистология ва тиббий биология кафедраси фан гистология тоғай ва суяк тўқимаси маъруза матни андижон маъруза мавзуси: тоғай ва суяк тўқимаси вазифаси: таянч, механик, химоя, минерал моддалар алмашинувида иштирок этади. тузилиши: 1) хондроцитлар 2) хондробластлар 3) толалар ва аморф компонентдан ҳосил бўлган зич ҳужайралараро моддадан иборат. хондробластлар тоғай тўқимасининг чекка соҳаларида жойлашган бўлиб, чўзинчоқ шаклдаги цитоплазмаси базофил бўяладиган ҳужайралардир. хондробластлар цитоплазмасида яқин ривожланган донадор эндоплазматик тўр ва голджи комплексини кўриш мумкин. бу ҳужайралар ҳужайралараро моддаларни синтезлаб, ҳужайралараро муҳитга ажратади. баъзи хондробластлар митотик бўлиниши мумкин ва улар кам ...

This file contains 6 pages in DOCX format (28.1 KB). To download "to'gai va suyak tўqimasi", click the Telegram button on the left.

Tags: to'gai va suyak tўqimasi DOCX 6 pages Free download Telegram