o'zbekiston respublikasi bmx-ning milliy standarti "moliyaviy hisobotni taqdim etish va hisob siyosati" tasdiqlash bo'yicha buyrug'i

DOCX 22 sahifa 46,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 22
ўзбекистон республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли бҳмс) «молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида [ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 6 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3544] ўзбекистон республикасининг «бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунига мувофиқ буюраман: 1. ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли бҳмс) «молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин. 3. мазкур буйруқ 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради. вазир д. кучкаров тошкент ш., 2024 йил 14 июнь, 130-сон ўзбекистон республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 130-сон буйруғига 1-илова ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли бҳмс) «молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати» 1-боб. умумий қоидалар 1. мазкур бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бундан буён матнда бҳмс деб юритилади) ўзбекистон республикасининг «бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунига асосан ишлаб чиқилган ва …
2 / 22
ади. мазкур бҳмс ташкилотларнинг молиявий ҳисоботига асос бўладиган концепцияни ҳамда молиявий ҳисоботнинг мазмунига минимал талабларни назарда тутади. 4. алоҳида операциялар ва ҳодисаларни акс эттириш, баҳолаш ва ёритиб бериш учун батафсил талаблар бошқа бҳмсларда баён қилинади. 5. мазкур бҳмс ушбу бҳмснинг 12-бандида кўрсатилган молиявий ҳисоботлар ва уларга изоҳлардан ташқари тақдим этилиши керак бўлган ахборотларга талабларни баён қилмайди. масалан, ташкилотлар молиявий ҳисоботга қўшимча ахборот сифатида молиявий шарҳларни тақдим этишлари мумкин. 6. мазкур бҳмсда ҳисоб сиёсати деганда ташкилотнинг раҳбари бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш учун қўллайдиган усуллари, уларнинг принцип ва асослари билан биргаликдаги жамламаси тушунилади. 7. бухгалтерия ҳисобини юритиш усулларига уни гуруҳларга ажратиш методлари ва хўжалик фаолияти фактларини баҳолаш, активлар қийматини тўлаш, ҳужжатлар айланмасини, инвентаризацияни ташкил этиш усуллари, бухгалтерия ҳисоби счётларини қўллаш усуллари, ҳисоб регистрлари тизими, ахборотларни қайта ишлаш ва бошқа тегишли усуллар, услублар ва методлар киради. 8. ташкилотнинг ҳисоб сиёсати ташкилот раҳбари томонидан мазкур бҳмс асосида ташкилот фаолиятининг турли йиллар …
3 / 22
ҳисоботлар улардан фойдаланувчиларга пул маблағлари оқимини прогноз қилиш, хусусан пул маблағлари ва унинг эквивалентлари шаклланиши муддатлари ҳамда эҳтимоллигини белгилашда ёрдам берадиган қуйидаги ахборотларни ўзида мужассам этиши керак: ташкилот назорати остидаги активлар тўғрисида (нақд пул маблағи тушумларининг ёки бошқа иқтисодий нафнинг манбаи бўлган активлар тўғрисида); ташкилотнинг (пул маблағларининг ёки бошқа иқтисодий фойданинг эҳтимол тутилган камайиши манбалари бўлган) мажбуриятлари тўғрисида; ташкилотнинг тақсимланмаган фойдаси тўғрисида (ташкилотнинг иқтисодий ресурслари ва мажбуриятларига бир ҳисобот давридан бошқасига ўзгартиш киритадиган, бундан мулк эгаларининг бадаллари ва мулк эгаларига тўловлар мустасно); пул маблағининг оқими тўғрисида (келгусида кутилаётган пул оқимларининг кўрсаткичи сифатида). бундай ахборотлар молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга ташкилотнинг дивидендлар ва фоизларни тўлаш, шунингдек мажбуриятлар бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш имкониятларини баҳолаш учун зарур. 2-боб. молиявий ҳисоботлар 12. ўзбекистон республикасининг «бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунига мувофиқ йиллик молиявий ҳисоботлар тўплами қуйидаги ҳисоботларнинг умумий шаклларидан иборат бўлади: бухгалтерия баланси; молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот; хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот; пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот; молиявий ҳисоботларга …
4 / 22
инвестиция сиёсатига, жумладан жорий даврда ва келгуси даврларда дивидендлар сиёсатига таъсир қилувчи асосий омиллар ёритиб берилади, хусусан: ташкилотни молиялаштириш манбалари ва рискларни бошқариш; ташкилот ишлаб турган ташқи муҳитдаги ўзгаришлар ва бу ўзгаришларга унинг муносабати ҳамда уларнинг ташкилот фаолиятига таъсири; фойдаланувчилар қарор қабул қилиши учун бошқа муҳим ахборотлар. 14. ташкилот томонидан тушунтиришлар, изоҳлар ва ҳисоб-китоблар эркин шаклда тақдим этилади. 3-боб. умумий жиҳатлар 1-§. ҳисоблаш усули 15. пул оқими тўғрисидаги ҳисоботдан ташқари молиявий ҳисоботлар ҳисоблаш усули асосида тузилади. 16. ҳисоблаш усулига мувофиқ активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар, харажатлар, хўжалик операциялари ва ҳодисалар бухгалтерия ҳисобида улар бўйича пул маблағлари ва унинг эквивалентлари олинган ёки тўланган пайтда эмас, балки улар содир этилган (ёки ҳақиқатда олинган) пайтда акс эттирилади. 17. ҳисоблаш усули асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларга илгари пул тўлаб ёки пул маблағларини олиб амалга оширилган хўжалик операциялари тўғрисидагина эмас, шунингдек келгусида пул тўланадиган мажбуриятлар тўғрисида ҳам ахборот беради, бу эса тегишли иқтисодий қарорларни қабул …
5 / 22
фаолият кўрсатган муддатга мос бўлиши керак, яъни ташкилотнинг бухгалтерия ҳисоби ташкилот тугатилган ёки у тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган пайтгача юритилиши керак. ташкилот тугатилган кундан бошлаб бухгалтерия ҳисобини юритишни ҳам тўхтатади. 3-§. ҳаққоний тақдим этиш ва бҳмсларга мувофиқлик 20. ҳаққоний тақдим этиш операция, ҳодиса ва шароитларнинг оқибатларини молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асосда (рўйхат рақами 3530, 2024 йил 12 июль) келтирилган активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатларнинг таърифлари ва тан олиш мезонларига мувофиқ тўғри акс эттиришни талаб этади. 21. ташкилот қўлланиладиган бҳмсларга риоя этиш орқали молиявий ҳисоботларнинг ҳаққоний тақдим этилишига эришади. молиявий ҳисоботларни ҳаққоний тақдим этиш ташкилотдан қуйидагиларни ҳам талаб этади: ўринли, ишончли, қиёсланувчан ва тушунарли маълумотларни, жумладан ҳисоб сиёсати учун зарур ахборотни тақдим этиш; фойдаланувчилар маълум операция, бошқа ҳодиса ва шароитлар ташкилотнинг молиявий ҳолатига ва молиявий натижаларига таъсирини тушуниб олиши учун ахборот етарли бўлмаганда, бҳмсларнинг муайян талабларига мувофиқ қўшимча маълумотларни ёритиб бериш. 4-§. олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 22 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbekiston respublikasi bmx-ning milliy standarti "moliyaviy hisobotni taqdim etish va hisob siyosati" tasdiqlash bo'yicha buyrug'i" haqida

ўзбекистон республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли бҳмс) «молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида [ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 6 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3544] ўзбекистон республикасининг «бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунига мувофиқ буюраман: 1. ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли бҳмс) «молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин. 3. мазкур буйруқ 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради. вазир д. кучкаров тошкент ш., 2024 йил 14 июнь, 130-сон ўзбекистон р...

Bu fayl DOCX formatida 22 sahifadan iborat (46,4 KB). "o'zbekiston respublikasi bmx-ning milliy standarti "moliyaviy hisobotni taqdim etish va hisob siyosati" tasdiqlash bo'yicha buyrug'i"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbekiston respublikasi bmx-ni… DOCX 22 sahifa Bepul yuklash Telegram