o'zbekiston respublikasi moliya vazirligi milliy standarti

DOCX 22 стр. 33,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 22
ўзбекистон республикаси адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган ўзбекистон республикаси молия вазирининг 2005 йил 12 апрелдаги 37-сон буйруғи билан тасдиқланган мазкур стандарт рус тилида тасдиқланган. ҳужжатнинг матни норма газетаси ва ахборот-қидирув тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима қилинган ва ахборот тусига эга. ноаниқликлар келиб чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг. ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 23-сонли бҳмс қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш мазкур стандарга ав 07.08.2013 й. 1484-1-сон билан рўйхатга олинган мв буйруғига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган муқаддима 1-§. умумий қоидалар 2-§. молиявий ҳисоботда акс эттириш мақсадида қайта ташкил этиш амалга оширилганлигининг тан олиниши 3-§. активлар ва мажбуриятларни баҳолаш тартиби 4-§. корхонани қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисобот 5-§. қўшиб юбориш шаклида қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисобот кўрсаткичларини шакллантиришнинг хусусиятлари 6-§. қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисобот кўрсаткичларини шакллантиришнинг хусусиятлари …
2 / 22
алтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади. 1-§. умумий қоидалар 1. мазкур бҳмснинг мақсади қайта ташкил этишни амалга ошириш ҳақидаги ахборотни молиявий ҳисоботда ёритиш тартибини белгилаш ҳисобланади. 2. мазкур бҳмс ўзбекистон республикаси ҳудудидаги барча ташкилотларга (бюджет ташкилотлари, хусусийлаштирилган инвестиция фондлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари) (кейинги ўринларда - корхоналар) татбиқ этилади. (ав 07.08.2013 й. 1484-1-сон билан рўйхатга олинган мв буйруғи таҳриридаги банд) (олдинги таҳририга қаранг) 3. мазкур бҳмс давлат унитар корхоналарини хусусийлаштириш билан боғлиқ хўжалик операцияларига нисбатан қўлланмайди. 4. корхонани қайта ташкил этиш унинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органининг қарорига мувофиқ қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин: а) қўшиб юбориш; б) қўшиб олиш; в) бўлиш; г) ажратиб чиқариш; д) ўзгартириш. 5. мазкур бҳмсда қўлланувчи атамалар: а) қўшиб юбориш - ўз фаолиятини тугатган икки ёки бир нечта корхонанинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини унга бериш йўли билан янги корхонани вужудга келтириш; б) қўшиб олиш - …
3 / 22
ича ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш, топшириш далолатномасига киритилиши лозим бўлмаган келгуси давр харажатларини, масалан, ҳуқуқлари ҳуқуқий ворислик тартибида берилиши мумкин бўлмаган фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш харажатларини ва бошқа шунга ўхшаган харажатларни ҳисобдан чиқариш; ж) акцияларни конвертация қилиш - бунинг натижасида бир ёки бир нечта акциядорлик жамияти ташкил топадиган қайта ташкил этишда бир акциядорлик жамиятининг акцияларини бошқа акциядорлик жамияти (акциядорлик жамиятлари)нинг акцияларига ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг улушлари (пайлари)га айирбошлаш операцияси; з) айирбошлаш - бунинг натижасида бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги корхона (акциядорлик жамиятидан ташқари) ташкил топадиган қайта ташкил этишда бир ёки бир нечта акциядорлик жамиятининг акциялари, корхоналарнинг улушлари (пайлари)ни бошқа корхоналарнинг улушлари (пайлари)га айирбошлаш операцияси. 6. корхоналарни қайта ташкил этиш ҳақидаги ахборотнинг молиявий ҳисоботда ёритиш қуйидагиларга асосан амалга оширилади: а) ўзбекистон республикасининг фуқаролик кодексига мувофиқ корхоналарни бўлиш ёки уларнинг таркибидан бир ёхуд бир нечта корхонани ажратиб чиқариш шаклида корхоналарни қайта ташкил этишда корхонанинг муассислари …
4 / 22
аш усули; в) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси тасдиқланганидан кейин қайта ташкил этилаётган корхонанинг жорий фаолияти натижасида юзага келиши мумкин бўлган активлар ва мажбуриятларнинг ўзгариши муносабати билан ҳуқуқий ворислик тартиби, шунингдек муайян хўжалик операцияларини амалга ошириш (кредитлар ва қарзлар олиш ёки бериш, инвестицияларни амалга ошириш ва б.)нинг алоҳида тартиби; г) янги вужудга келган ёки қайта ташкил этилаётган корхоналарнинг таъсис ҳужжатларида акс эттириш учун устав капиталини шакллантириш тартиби ва унинг миқдори; д) акциядорлардан акцияларни сотиб олишга (харид қилишга) йўналтириш зарурияти юзага келиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, қайта ташкил этилаётган корхона ҳисобот даврида ва ўтган йилларда олган соф фойдани йўналтириш (тақсимлаш), шартли ва кафолатланган мажбуриятларни ҳисобдан чиқариш (оқибатларни баҳолаган ҳолда тан олиш) ва б. 2-§. молиявий ҳисоботда акс эттириш мақсадида қайта ташкил этиш амалга оширилганлигининг тан олиниши 8. қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш ҳолларини истисно қилганда, қайта ташкил этиш натижасида юзага келган корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб корхона қайта ташкил …
5 / 22
) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси; д) ўзбекистон республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, рўйхатга олувчи орган: қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш шаклида қайта ташкил этишда янги вужудга келган корхоналар ҳақидаги ёзувни; қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этишда қўшиб олинган корхоналарнинг охиргиси фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзувни реестрга киритганини тасдиқловчи ҳужжат ва ҳ.к. 10. муассислар қарори (шартномаси)га биноан топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш баланси қуйидаги иловаларни ўз ичига олади: а) қайта ташкил этилаётган корхона активлари ва мажбуриятлари таркиби, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда активлар ва мажбуриятларни топширишни расмийлаштириш санасидан олдинги охирги ҳисобот санасига бўлган уларнинг баҳоси акс эттирилган, ўзбекистон республикасининг "бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонуни (ўзбекистон республикаси олий мажлисининг ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда)да назарда тутилган таркибда молиявий ҳисобот; б) топшириш далолатномаси ёки тақсимлаш балансини тузиш олдидан ўзбекистон республикаси молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда эг/17-19-2075-сон билан тасдиқланган ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (19-сон бҳмс) "инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш" (рўйхат …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 22 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "o'zbekiston respublikasi moliya vazirligi milliy standarti"

ўзбекистон республикаси адлия вазирлигида 2005 йил 27 июнда 1484-сон билан рўйхатга олинган ўзбекистон республикаси молия вазирининг 2005 йил 12 апрелдаги 37-сон буйруғи билан тасдиқланган мазкур стандарт рус тилида тасдиқланган. ҳужжатнинг матни норма газетаси ва ахборот-қидирув тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима қилинган ва ахборот тусига эга. ноаниқликлар келиб чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг. ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 23-сонли бҳмс қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш мазкур стандарга ав 07.08.2013 й. 1484-1-сон билан рўйхатга олинган мв буйруғига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган муқаддима 1-§. умумий қоидалар 2-§. молиявий ҳисоботд...

Этот файл содержит 22 стр. в формате DOCX (33,3 КБ). Чтобы скачать "o'zbekiston respublikasi moliya vazirligi milliy standarti", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: o'zbekiston respublikasi moliya… DOCX 22 стр. Бесплатная загрузка Telegram