o'zbekiston respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti 1-sonli bhms

DOC 18 sahifa 136,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 18
«тасдиқланган» ўзбекистон республикаси молия вазирининг ўринбосари э.ф. гадоев 26.07.1998 й. 17-17/86-сон ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 1-сонли бҳмс ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот [ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 14 августда 474-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] умумий қоидалар 1. мазкур бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бҳмс) «бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ўзбекистон республикасининг қонунига асосан ишлаб чиқилган ва ўзбекистон республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади. мазкур стандарт бошқа бҳмслар билан биргаликда қўлланилади. стандартнинг мақсади 2. мазкур бҳмс хўжалик юритувчи субъектнинг турли ҳисобот даврларидаги молиявий ҳисоботлари, шунингдек турли хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботлари қиёсланишини таъминлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботини шакллантириш ва тузиш учун асосларни белгилаб беради. ушбу мақсадга эришиш учун мазкур стандарт хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботига асос бўладиган концепцияни ҳамда молиявий ҳисоботнинг мазмунига минимал талабларни кўзда тутади. айрим операциялар ва ҳодисаларни акс эттириш, ўлчаш ва ёритиб бериш учун батафсил талаблар бошқа бҳмсларда баён …
2 / 18
қўллаш усуллари, ҳисоб регистрлари тизими, ахборотларни қайта ишлаш ва бошқа тегишли усуллар, услублар ва методлар киради. 4. хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати субъект раҳбари томонидан мазкур бҳмс асосида хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг турли йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботда келтириладиган молиявий кўрсаткичлари бир-бирига қиёсланадиган бўлиши учун шакллантирилади. 5. молиявий ҳисобот хўжалик юритувчи субъект алоҳида мустақил хўжалик юритувчи субъектлиги ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг консолидациялашган гуруҳига киришидан қатъи назар шу хўжалик юритувчи субъектнинг маълум бир даврдаги фаолиятини тавсифловчи молиявий ахборотни тақдим этиш усулидир. 6. молиявий ҳисоботлар мақсади бўлиб иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун кенг фойдаланувчилар доирасига зарур бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолати, унинг фаолияти кўрсаткичлари тўғрисида ва пул маблағларининг ҳаракати ҳақида ахборотни тақдим этиш ҳисобланади. молиявий ҳисоботлар хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбарияти томонидан амалга ошириладиган ресурсларни бошқариш натижаларини ҳам кўрсатади. 7. мазкур стандарт мақсадига эришиш учун молиявий ҳисоботлар улардан фойдаланувчиларга пул маблағлари ҳаракати прогноз қилиш, хусусан пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари шаклланиши муддатлари …
3 / 18
аракати тўғрисида (келгусида пул оқимларининг имкониятли ҳаракати кўрсаткичи сифатида). бундай ахборот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга хўжалик юритувчи субъектнинг дивидендлар ва фоизларни тўлаш, шунингдек мажбуриятлар бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш имкониятларини баҳолаш учун зарур. олдинги таҳрирга қаранг. 8. хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ҳисоб сиёсати учун, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини тайёрлаш ва тақдим этиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгардир. (8-банд ўзбекистон республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон) амал қилиш соҳаси 9. мазкур бҳмс рўйхати мазкур стандартнинг 12-бандида келтирилган умумий мақсадларга мўлжалланган молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланилади. ушбу стандартдан айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботини тайёрлашда ҳам, консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишда ҳам қўллаш зарур. 10. мазкур бҳмс қуйидагиларга қўлланилади: 10.1. ҳисоб сиёсатини шакллантириш бобида — мулкчилик шаклидан қатъи назар барча хўжалик юритувчи субъектларга; олдинги таҳрирга қаранг. 10.2. ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш бобида — қонунчилик ҳужжатларига, таъсис …
4 / 18
аги ҳисобот — 2-шакл; 12.4. пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот — 4-шакл; 12.5. хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот — 5-шакл; 12.6. изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар. 13. даврий (чораклик) ҳисоботлар таркиби йиллик ҳисоботдан ҳисоботлар шакли сонининг камлиги билан фарқ қилиши мумкин. қўшимча ахборотлар (изоҳлар, ҳисоб-китоблар, тушунтиришлар) 14. турли хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг кўп қирралилиги ҳисобга олганда, молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларни иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган барча ахборот билан таъминлай олмайди. шунинг учун йиллик молиявий ҳисоботларга қўшимча равишда маъмурият томонидан тузиладиган молиявий шарҳ киритилиб, унда хўжалик юритувчи субъект молиявий фаолияти ва молиявий ҳолатининг асосий белгилари тушунтириб берилади ва улар дуч келаётган асосий ноаниқликлар баён қилинади. бу шарҳда хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти натижаларига, фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш учун инвестиция сиёсатига, жумладан жорий даврда ва келгуси даврларда дивидендлар сиёсатига таъсир қилувчи асосий омиллар ёритиб берилади, хусусан: 14.1. хўжалик юритувчи субъектни молиялаштириш манбалари ва рискларни бошқариш; 14.2. хўжалик юритувчи субъект ишлаб турган ташқи муҳитдаги ўзгаришлар ва …
5 / 18
ципи асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларга ўтмишда пул тўлаб ёки пул маблағларини олиб амалга оширилган хўжалик операциялари тўғрисидагина эмас, шунингдек келгусида пул тўланадиган мажбуриятлар тўғрисида ҳам ахборот беради, бу эса тегишли иқтисодий қарорларни қабул қилишда жуда зарур ҳисобланади. иккиёқлама ёзув усули билан ҳисоб юритиш 17. иккиёқлама ёзув усули билан ҳисоб юритиш принципи хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия операцияларини иккиёқлама ёзув тизими асосида рўйхатга олиши кераклигини билдиради. иккиёқлама ёзув тизими шундан иборатки, бир операция бўйича бир сумма бухгалтерия ҳисобининг икки счётида — бирининг дебетида ва иккинчисининг кредитида акс эттирилади. узлуксизлик 18. молиявий ҳисоботни узлуксизлик принципи асосида тайёрлаш хўжалик юритувчи субъект доимий ҳаракат қилишини ва аниқ бўлмаган узоқ муддат давомида ўз фаолиятини давом эттиришини, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг ўзини тугатишига ёки ўз фаолияти соҳасини қисқартиришга эҳтиёжи йўқлигини билдиради. агар раҳбар хўжалик юритувчи субъектни тугатиш ёки унинг фаолияти кўламларини қисқартириш зарур деб ҳисобласа ёхуд шундай вазиятга олиб келадиган шароит мавжуд деб ўйласа, молиявий ҳисоботга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 18 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"o'zbekiston respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti 1-sonli bhms" haqida

«тасдиқланган» ўзбекистон республикаси молия вазирининг ўринбосари э.ф. гадоев 26.07.1998 й. 17-17/86-сон ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 1-сонли бҳмс ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот [ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 14 августда 474-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] умумий қоидалар 1. мазкур бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бҳмс) «бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ўзбекистон республикасининг қонунига асосан ишлаб чиқилган ва ўзбекистон республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади. мазкур стандарт бошқа бҳмслар билан биргаликда қўлланилади. стандартнинг мақсади 2. мазкур бҳмс хўжалик юритувчи субъектнинг турли ҳисобот даврларидаги молиявий ҳисоботлари, шунингдек турли хўжалик юр...

Bu fayl DOC formatida 18 sahifadan iborat (136,5 KB). "o'zbekiston respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti 1-sonli bhms"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: o'zbekiston respublikasi buxgal… DOC 18 sahifa Bepul yuklash Telegram