logopedik oyinlar

DOC 39 стр. 257,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 39
логопедик машғулотларда қўлланиладиган ўйинлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар. фаолиятимиз давомида олиб борилган таълимий эксперимент натижалари шуни кўрсатдики, логопедик машғулотларни ноанъанавий тарзда ташкил этиш ва уларни ўйин шаклида олиб бориш яхши самара беради. бу фаолиятга боланинг ўзи фаол қатнашиб борганлиги сабабли, олдимизга қўйилган мақсадга эришиш осон кечади. мана шу омилларни инобатга олган ҳолда товушлар талаффузидаги камчиликларни бартараф этишда логопедик ўйинлардан унумли фойдаланишни тавсия этамиз. маълумки, товушлар талаффузидаги камчиликларни бартараф этишда унинг сабабларига алоҳида эътибор берилади. чунки, артикуляцион моторика ҳаракатчанлигининт етишмаслиги ва фонематик идрокнинг ривожланмаганлиги товушлар талаффузидаги камчиликларни келтириб чиқариши ҳаммага маълум. даставвал, артикуляцион моторикани ҳаракатчанлигини ошириш ишларидан бошлаш лозим. фонематик идрокни шакллантириш ва ривожлантириш ишлари эса товушни нутққа қўйиш ва мустаҳкамлаш ишлари билан параллел равишда олиб борилади. қуйида биз, товушлар талаффузидаги камчиликларни бартараф этишда фойдаланиш мумкин бўлган ўйинлар гуруҳни келтириб ўтамиз. ўзбек тилимизнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, болаларни тўғри талаффузга ўргатишда логопедик ўйинлардан фойдаланиш йўлларини такомиллаштириш мақсадида бой абадий меросимиздан намуналар келтирамиз. шу …
2 / 39
намуналар келтирамиз. «ширин мураббо». мақсад: тил ҳаракатини фаоллаштириш. ўйиниинг бориши: тарбиячи болаларга мураббо ялаётган қизчанинг расмини кўрсатиб, шундай дейди: «мураббо жуда ҳам ширин. қизчанинг юқориги лабига суркалиб қолди. юқориги лабга суркалиб қолган мураббони тилимиз билан ялаймиз. мана бундай (кўрсатилади). мураббони энди сизлар тилингиз билан яланглар». методик кўрсатма: машқни такрорлаш вақтида болалар тил учини пастки тишларга тирамасин, фак,ат тил ишласин. лаблар ва пастки жағ ҳаракатсиз бўлсин. бу ҳолатни назорат қилиб туриш лозим. «тишимизни тозалаймиз». мақсад: тил ҳаракатини фаоллаштириш. ўйиннинг бориши: болалар стулчаларида тарбиячиларга қараб ўтиришади. у болаларга расмни кўрсатиб, шундай дейди: «қаранглар, мана бу бола тишини қандай тозалаяпти. ҳозир бизлар ҳам тишларимизни тозалаймиз, фақат тиш щёткаси билан эмас, балки тилимиз билан тозалаймиз. қаранглар, мен тишимни қандай тозалайман. (тили билан юқориги тишни ички томондан тозалайди). энди ҳаммамиз тилимиз билан юқориги тишларимизни ички томонидан тозалаймиз. тишларингизни яхшилаб тозаланглар, тишларингиз ярақлаб турсин». тарбиячи болаларни бирма-бир чақириб, тил билан тишларни қандай тозалаш кераклигини кўрсатишни таклиф …
3 / 39
и томон юришни (ҳудди отнинг юришидек) таклиф этади. қолган болалар от туёғининг тақиллашига қулоқ солиб турадилар. шундай қилиб, болалар навбатма-навбат бу машқни бажарадилар. методик кўрсатма: тил учини юқорига тўғри кўтариш керак. агар бола тил учи билан туртишни билмаса, бундай бола билан алоҳида иш олиб бориш зарур. алоҳида иш олиб борилганда қуйидаги машқни бажартириш мумкин. тилнинг учига сариёғнинг кичкинагина бўлакчаси дейилади ва боладан бу ёғни танглайга олиб бориб суриш таклиф этилади. «бекинмачок» мақсад: тил учини фаоллаштириш. ўйиннинг бориши: болалар стулчаларида тарбиячига қараб ўтирадилар. тарбиячи болаларга: «ҳозир биз бекинмачоқ ўйинини ўйнаймиз, лекин бизлар бекинмаймиз, балки бизнинг тилчамиз бекинади. қаранглар, менинг тилчам қандай яширинади, сизлар уни ҳатто кўра олмайсизлар (тилини беркитади). болалар оғзингизни шундай очинг-ки, тилингиз пастки тишлар устида турсин, энди тилингизни ичкарироққа яширинг, лекин оғзингизни ёпманг. методик кўрсатма: болалар тинч ўтиришлари ва гавдаларини тўғри тутишлари керак. болалар тилни орқага сўрганларида оғизларини ёпмасликлари лозим. тил учи доимо пастда бўлиши керак. «тишларимизни яширамиз». мақсад: …
4 / 39
анган расмни болаларга кўрсатиб, шундай дейди: «ҳозир биргалашиб бир ўйин ўйнаймиз. сизлар чумчуқ бўласизлар, мен эса она чумчуқ бўламан. она чумчуқ дон олиб келди. ҳамма чумчуқлар оғизларини очишади. донни ейишди ва оғизларини ёпишди». болалар бу ҳаракатни бир неча марта такрорлашади. методик кўрсатма: болалар тинч ўтиришлари, оғизни очиш ва ёпиш вақтида бошларини у ёқ – бу ёққа ташламасдан тўғри тутиб туришлари керак. оғизни очиқ ҳолатда сақлаб туриш вақти аста ошириб борилади. аммо у 4-6 секунддан ошмаслиги керак. «ким кулишни билади?» мақсад: лаб ҳаракатини фаоллаштириш. ўйиннинг бориши: тарбиячи ўтирган болалардан шундай деб сўрайди: «ораларингизда ким овоз чиқармасдан кулишни билади? кулганингизда мен сизнинг овозингизни эшитмай, фақат кулаётганларингизни кўрай. қаранглар мен қандай куламан («э» товушини ўзича талаффуз этиб, қандай кулиш кераклигини кўрсатади.) энди болалар, ҳаммамиз биргаликда куламиз». шундан кейин тарбиячи овозсиз кулиш ҳаракатини яхши бажарган болаларни бир-бир чақириб, бошқа болаларга бу ҳаракатларни намуна тариқасида кўрсатади. методик кўрсатма: тарбиячи болаларнинг енгил кулишини, яъни бурунларини жийирмай, …
5 / 39
уфлаб туширилсин. агарда ҳаво оқими тилнинг ўртасидан ўтса, у вақтда пахта юқорига қараб учади. методик кўрсатма: 1. пастки жағ ҳаракатсиз бўлсин. 2. тилнинг ён қирралари юқориги лабларга тегиб турсин. 3. пастки лаб қийшаймасин ва пастки тишларга тегмасин. «итоатсиз тилни жазолаш». мақсад: тил мускулларининг бўшашишига ёрдам бериш. ўйиннинг бориши: бу машқ қуйидагича ўтказилади: тилни кенг ва тинч ҳолатда бўлиши учун оғизни бир оз очиб, тилни секингина пастки лабга қўйиб, «юқориги лаб билан тилни «пя-пя-пя» деб шақиллатиш керак. бирдан бешгача ёки унгача санагунча оғизни очиб, кенг тилни тинч ҳолатда ушлаб туриш керак». методик кўрсатма: пастки лаб иложи борича бурилиб кетмаслиги ва пастки тишларга тегмаслиги керак. агарда машқ тўғри бажарилаётган бўлса, пахта бир томонга оғади. «ким яхшироқ найча қилади?». мақсад: лаб ҳаракатларини фаоллаштириш. ўйиннинг бориши: болалар ярим доира шаклида ўтиришади. тарбиячи болаларга найча тасвири чизилган расмни кўрсатиб, уларга лабларни олдинга чўзиб, найча қилишни таклиф этади. «қаранглар болалар, мен қандай қилиб найча ҳосил қиламан», …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 39 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "logopedik oyinlar"

логопедик машғулотларда қўлланиладиган ўйинлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар. фаолиятимиз давомида олиб борилган таълимий эксперимент натижалари шуни кўрсатдики, логопедик машғулотларни ноанъанавий тарзда ташкил этиш ва уларни ўйин шаклида олиб бориш яхши самара беради. бу фаолиятга боланинг ўзи фаол қатнашиб борганлиги сабабли, олдимизга қўйилган мақсадга эришиш осон кечади. мана шу омилларни инобатга олган ҳолда товушлар талаффузидаги камчиликларни бартараф этишда логопедик ўйинлардан унумли фойдаланишни тавсия этамиз. маълумки, товушлар талаффузидаги камчиликларни бартараф этишда унинг сабабларига алоҳида эътибор берилади. чунки, артикуляцион моторика ҳаракатчанлигининт етишмаслиги ва фонематик идрокнинг ривожланмаганлиги товушлар талаффузидаги камчиликларни келтириб чиқариши ҳаммага м...

Этот файл содержит 39 стр. в формате DOC (257,5 КБ). Чтобы скачать "logopedik oyinlar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: logopedik oyinlar DOC 39 стр. Бесплатная загрузка Telegram