исломгача миллий маънавиятимиз такомил

PPT 19 sahifa 2,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
слайд 1 исломгача миллий маънавиятимиз такомили исломгача маънавият . инсон маънавиятининг илк шаклланиш жараёни миллий маънавият, аввало, тарихий ҳодисадир. у бир кунда, бир йилда, балки ҳатто бир асрда ҳам мукаммал шаклланмайди. ўрта осиё халқлари тарихининг ибтидоси асрлар қаърига сингиб кетган бўлиб, улар босиб ўтган неча минг йиллик маънавий камолот пиллапояларини аниқлаш бугун учун муҳим муаммодир.аммо миллий маънавият тарихи билан сиёсий, ижтимоий, ҳатто маданий ҳаёт тарихи орасида муҳим фарқли жиҳатлар мавжуд. аввало миллий маънавият тарихи миллатнинг маънавий такомил жараёни билан боғлиқ. унда баъзан асрлар кунларга, ва аксинча, кунлар асрларга тенг бўлиши мумкин. миллатнинг маънавий камолоти замонда, яъни унинг бутун тарихи давомида юз беради, аммо у баъзан шиддат билан юксалиб борса, баъзан эса маълум даражада таназзулга юз тутиши ҳам мумкин. бир нарса аёнки, тарих ҳодисалари, шахслар, воқеалар ўтиб кетади, моддий маданият унсурлари емирилади, маънавият эса юксалиб, бойиб, тобора кенгроқ кўлам ва теранроқ мазмун касб этиб бораверади. миллатнинг аксарияти маънавий таназзулга юз тутган …
2 / 19
з улардан бугунги кунгача ўз долзарблигини сақлаб келаётган асосий ўзак унсурларни ажратиб олмоғимиз керак бўлади. аввал бошдан тан олиш лозимки, яхлит тарихий-маънавий жараённинг ҳар қандай таснифи шартли ва нотўлиқдир. аммо бу борада қандайдир ўзак томирлар, асосий бўғинлар ажратиб олинмаса, умуман илмий мулоҳаза юритиб бўлмайди.шу сабабли шартли равишда миллий маънавиятимизнинг неча минг йиллик такомилини уч йирик даврга ажратиб кўздан кечиришни мақбул билдик: уларнинг биринчиси ибтидоий жамоа (ибн халдун ибораси билан “бадавия жамоаси”) даврида инсон маънавиятининг илк шаклланиш жараёнини ўз ичига олиб, уни энг қадимги маънавият босқичи дейиш ҳам мумкин. қуръони каримнинг “тин” сураси 4-оятида айтилади: ”лақад халқна-л-инсана фи аҳсани тақвим. сумма рададнаҳу асфала сафилин...”. (сўзма-сўз таржимаси: ”дарҳақиқат, биз инсонни энг кўркам шаклу шамойилда яратдик. сўнгра уни асфала софилинга қайтардик...”. ”асфала софилин” сўзи “энг тубан ҳолат” деб таржима қилинади). аллоҳ таоло инсонни яратар экан, унга ниҳоятда улуғ рисолат тақдир этди, аммо жаннатдан ерга тушган инсон камолот йўлини энг тубан ҳолатдан аста-секин юксак …
3 / 19
лқи подалари эгаси ўшал гўзал инсонга хабар йўлладим. мен унга: “эй, вивахванта ўғли гўзал йима! сен менинг динимни ўрганиб, уни ҳимоя этишга тайёргарлик кўргин”, дедим. аммо, эй, зардушт, ул гўзал йима шундай жавоб қилди:”мен бундай вазифа учун яратилмаган бўлсам, ўқимаган бўлсам, мен дин-эътиқодни чуқур ўзлаштириш ва ҳимоя қилишга қодир эмасман”. шунда, эй, зардушт, мен - ахура мазда - унга буюрдим: “агар сен, эй, йима, менинг динимни ўзлаштириш ва ҳимоя қилишга тайёр бўлмасанг, унда мен яратган дунёни обод қил, кенгайтир. сен ушбу ер юзини ҳимоя қилишга, эҳтиётлашга ва бошқариб туришга масъул бўл!” ва, эй, зардушт, ул гўзал йима менга жавоб қилди: ”мен сен яратган дунёни обод қиламан, уни кенгайтираман, уни ҳимоя қилишга, эҳтиётлашга, бошқариб боришга мен тайёрман.”[1] шундан сўнг 900 йил давомида йима (жамшид) ер юзини обод қилиб, турли ҳунарларни жорий қилди. бой моддий маданият бунёд этилди. аммо умрининг охирида жамшид ютуқлардан ғурурланиб кетиб, кибрга берилди. ўзини “яратувчи” эълон қилиб, бутун …
4 / 19
шид даври шартли равишда аждодларимиз маънавий камолотининг биринчи босқичи - тош асрига ишора, деб қабул қилиш жоиздир. бу давр қанча муддат давом этгани ҳақида ҳозир фанда турли баҳслар кетмоқда, лекин бир неча минг йиллар давом этгани шубҳасиз. бу даврда инсон турли тош қуроллар ясаш ва улардан фойдаланишни ўрганди, камон ва ўқ ёй, ибтидоий сопол идишлар кашф этилди, ибтидоий чорвадорлик ва деҳқончилик шаклланди, илк уй ҳайвонлари ва маданий ўсимликлар пайдо бўла бошлади. бу даврда аждодларимиз аста-секин табиат ва инсон аро уйғунлик мавжудлигини ҳис эта бошлашди, яратувчилик меҳнати завқини туйишди. ушбу маънавият унсурлари “авесто” матнлари таркибида ўз аксини топган. “авесто” матнлари ғарбий европа, сибир ёки африка, жанубий ҳиндистон минтақалари шароитини эмас, бевосита бизнинг минтақа иқлими, оби-ҳавоси, ер-сув шароитида табиат ва атроф-воқеликка нисбатан инсон онгида шаклланиши мумкин бўлган муносабатларни акс эттиради. “авесто” матнлари мазмунидан биз ота-боболаримизнинг она заминга, халқимиз учун асосий тириклик манбаи бўлган оқар сувга, оловга ихлоси, эъзозини аниқ ҳис қиламиз. яна …
5 / 19
ҳимбосқичбўлиб, туркистонўлкасиҳудудидакамонваўқ-ёйихтироқилинган 10-12 мингйилилгаригиўтмишданбошлаб, бирнечамингйилларниўзичигаолади. унинг сўнгги 4-5 мингинчи йилларидан суғориш асосидаги деҳқончилик ва уй ҳайвонларини махсус парваришлашга асосланган чорвадорлик фаолиятининг дастлабки шаклланиш жараёнлари ривож олди ва шу билан боғлиқ равишда бу даврдаги инсон руҳида унинг ҳаёти учун муҳим бўлган она табиатга меҳр, ер, сув, оловни эъзозлаш, яратувчилик меҳнатини улуғлаш каби маънавий фазилатлар пайдо бўлди. бунинг излари биринчи навбатда минтақамизда илк бора яратилган мукаммал ёзма манба “авесто” китобида ўз аксини топгандир.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"исломгача миллий маънавиятимиз такомил" haqida

слайд 1 исломгача миллий маънавиятимиз такомили исломгача маънавият . инсон маънавиятининг илк шаклланиш жараёни миллий маънавият, аввало, тарихий ҳодисадир. у бир кунда, бир йилда, балки ҳатто бир асрда ҳам мукаммал шаклланмайди. ўрта осиё халқлари тарихининг ибтидоси асрлар қаърига сингиб кетган бўлиб, улар босиб ўтган неча минг йиллик маънавий камолот пиллапояларини аниқлаш бугун учун муҳим муаммодир.аммо миллий маънавият тарихи билан сиёсий, ижтимоий, ҳатто маданий ҳаёт тарихи орасида муҳим фарқли жиҳатлар мавжуд. аввало миллий маънавият тарихи миллатнинг маънавий такомил жараёни билан боғлиқ. унда баъзан асрлар кунларга, ва аксинча, кунлар асрларга тенг бўлиши мумкин. миллатнинг маънавий камолоти замонда, яъни унинг бутун тарихи давомида юз беради, аммо у баъзан шиддат билан юксалиб б...

Bu fayl PPT formatida 19 sahifadan iborat (2,2 MB). "исломгача миллий маънавиятимиз такомил"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: исломгача миллий маънавиятимиз … PPT 19 sahifa Bepul yuklash Telegram