сариқ иситма

PPTX 24 sahifa 1,4 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
powerpoint presentation сариқ иситма сариқ иситма сариқ иситма- (амариллез) (синонимлари: yellow fever - англ.; gelb fieber - нем.; fievr ejaune - франц.; fiebr eamarilla, vomi tonegro - исп.) — ўткир геморрагик трансмиссив касаллик бўлиб, иситма, ўткир интоксикация тромбогеморрагик синдром билан ўтиб буйрак, жигар фаолиятига зарар етказади. ушбу касаллик тропик зооантропаноз касаллик бўлиб африка ва жанубий америка ҳудудларида учрайди. касаллик вирусини чивинлар тарқатади. тарихи сариқ иситманинг клиник белгилари биринчи марта 1648 й. жанубий америкада бўлган эпидемияда ёзиб қолдирилган. xvii-xix асрларда ушбу касалликнинг африка ва жанубий америкада кўплаб эпидемиялари рўй бериб ушбу эпидемия натижасида европанинг жанубий ҳудудларига тарқалишига сабаб бўлган. к. финлей (1881) сариқ иситма вирусининг трансмиссив йўл билан aedes aegypti чивини тарқатишини аниқлаган. ушбу вирус этиологиясини у. рид и д. кэрроллар (1901) батафсил ўрганишган. сариқ иситма касаллиги табиий ўчоғида маймунларнинг ўрнининг аҳамиятини стоукса (1928) и соупера авторлар билан. (1933) аниқлашган. 1936 й. ллойд ўз ходимлари билан сариқ иситмага қарши вакцинани ишлаб …
2 / 24
ли яшаса, қолган 13 давлат аҳолиси лотин америкасига тўғри келади. жумладан боливия, бразилия, колумбия, перу ва эквадор ҳудудлари ушбу касаллик вирусининг тарқалиши бўйича юқори ҳавфли ҳудудларга киради. ҳар йили дунёда аҳоли орасида сариқ иситма билан касалланиш холатлари 200 000 атрофида рўйхатга олинса шулардан 30 000 га яқини ўлим билан тугайди. баъзида касаллик вирусидан озод ҳудудларга сариқ иситма вирусининг келиб қолиш холатлари учраб туради. аммо ханузгача ушбу вируснинг осиё давлатларига келиб қолиш холатлари учрамаган. сариқ иситманинг тарқалиш ҳудудлари этиологияси сариқ иситма қўзғатувчиси- рнк сақловчи вирус viscerophilustropicus тур flavivirus оиласи flaviviridae. вирус диаметри- 17-25 нм. япон энцефалити ва денге иситмаси вируси антигени билан ўхшаш. маймун, оқ сичқон ва денгиз чўчқаси учун патоген хисобланади. музлатилган холатда бир йилдан ортиқ мобайнида сақланишиб, 60°с хароратда 10 дақиқа ичида фаолланади. ультрабинафша нур, эфир, хлор сақловчи препаратлар таъсирида тезда ўлади. эпизоотологияси ва эпидемиологияси хар йили дунёда 200 мингга яқин одам сариқ иситма билан касалланади ва улардан 30 …
3 / 24
қалиш эхтимоли пайдо бўлади. шахар варианти. ушбу ҳудудларнинг кенглиги ва аҳолининг зичлиги инфекции қўзғатувчисининг кенг тарқалишига замин яратади. одамдан одамга касаллик вирусини тарқатишда «хонаки чивинлар" (асосан aedes aegypti) катта ўрин тутади. ушбу ҳудудларда касалликнинг аҳоли орасида тарқалишида маймунларнинг ахамияти йўқ. сўнгги йилларда шахар типидаги касалликнинг эпидемия тарзида тарқалиши кўпаймоқда. сабаби аҳоли ҳудудларида вирусни тарқатувчи чивинларнинг яшаши ва кўпайиши учун қулай шарт-шароитлар мавжуд натижада касаллик қўзғатувчисининг занжирсимон шаклида («одам-чивин-одам») намоён бўлмоқда. оралиқ вариантида касаллик қўзғатувчиси нам ва ярим нам бўлган африка саванналарида тарқалган бўлиб, бошқа инфекцияларга нисбатан ушбу ҳудудларда доминантлик қилади. касаллик вирусини қишлоқ ва шахар типи оралиғидаги ярим-хонаки чивинлар хайвонларга ва одамларга юқтиради. оралиқ вариантида тарқалувчи эпидемия даврида беморлар орасида ўлим кўрсаткичи шахар вариантига нисбатан камроқ бўлади. инфекция манбаи ва ташувчилари асосий тарқатувчилар aedes чивинлар ҳисобланади. шунингдек, турли хайвонлар (маймун, типратикон, баъзида каламушлар халталилар, ва б.). вирус ташувчилари бўлмаганда бемор одам ҳавфли хисобланмайди. юқтириш омиллари трансмиссив. тарқатувчиси – наетаgogus (америка …
4 / 24
хаво-томчи йўли билан юқиши ҳам тасдиқланган. касаллик вируси организмга тушгач лимфа тугунларида кўпаяди. вирус 3-5 кун ўтгач лимфа тугунлари орқали қонга ўтади. ушбу вақтда қон намунаси текширилганда касаллик қўзғатвчисини аниқлаш мумкин. вирус қон орали турли органларга жумладан жигар, талоқ, буйрак, суяк кўмиги, лимфа тугунларига тарқалади ва зарарлайди. натижада одам аъзолари қон томирларида ўзгаришлар пайдо бўлиб, тромбогеморрагик синдром билан кечувчи жараёнлар бошланади. жигар катталашади ва жигар тўқималарида катта бўлмаган некрозли ўчақлар хосил бўлади. жигар фаолиятининг бузилиши сариқликнинг пайдо бўлишига олиб келади. шунингдек, талоқ, лимфа тугунлари, буйраклар фаолиятининг бузилиши натижасида танада шиш, қон кетиш, буйрак каналлари некрози пайдо бўлади. касалликни ўтказиб бўлгач организмда турғун иммунитет ҳосил бўлади. эпидемияга қарши чора-тадбирлар ва профилактикаси сариқ иситма билан аниқланган беморлар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилади. сув ва хаво транспортида бемор аниқланса биринчидан ушбу бемор йўловчилардан алохидаланади. сариқ иситмага нисбатан эпидемик ҳавфи юқори бўлган ҳудуддан келган ҳар қандай транспорт воситаси дезинфекция қилинганлиги тўғрисида маълумоти бўлиши зарур. эндемик …
5 / 24
кка қарши эмланади. вакцинада фаоллиги суст бўлган 17d вирус штаммидан фойдаланилади. сариқ иситма вакцинаси вакциналогия тарихидаги дунёда энг ҳавфсиз ва самарадорлиги юқори бўлган ишончли вакцина ҳисобланади. эмлашдан сўнг 1 хафта ўтгач одам организмида 30-35 йиллик (балким бир умрлик) иммунитет ҳосил бўлади. хозирги вақтда кўпгина давлатларда ҳар 10 йилда сариқ иситмага қарши реовакцинация ўтказилади. касал бўлиб ўтган бемор ва табиий иммунизация қилинган маймун қон зардоблари бемор одамни даволашда таъсир доираси етарли эмас. сабаби вирус хужайра ичи паразити ҳисобланади. клиникаси касалликнинг яширин даври 3-6 кунгача баъзида 10 кунгача давом этиши мумкин. касалликнинг клиник даври 2 фазали кўринишда бўлади. касаллик, холсизлик, кучли бош оғриғи, иштахасизлик, тананинг елка ва бўғим мушакларида оғриқ, кўнгил айниш ҳамда қайт қилиш, танада 39—41°с хароратнинг кўтарилиши билан бошланади. беморнинг ташқи кўринишида жигар фаолиятининг бузилиши натижасида танада сарғайиш аломатлари, юз қисмининг қизариши пайдо бўлади. сўнг бемор ахволи оғирлашиб геморрагик синдром билан ўткир буйрак етишмаслиги натижасида шок холатига тушади. даво чоралари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сариқ иситма" haqida

powerpoint presentation сариқ иситма сариқ иситма сариқ иситма- (амариллез) (синонимлари: yellow fever - англ.; gelb fieber - нем.; fievr ejaune - франц.; fiebr eamarilla, vomi tonegro - исп.) — ўткир геморрагик трансмиссив касаллик бўлиб, иситма, ўткир интоксикация тромбогеморрагик синдром билан ўтиб буйрак, жигар фаолиятига зарар етказади. ушбу касаллик тропик зооантропаноз касаллик бўлиб африка ва жанубий америка ҳудудларида учрайди. касаллик вирусини чивинлар тарқатади. тарихи сариқ иситманинг клиник белгилари биринчи марта 1648 й. жанубий америкада бўлган эпидемияда ёзиб қолдирилган. xvii-xix асрларда ушбу касалликнинг африка ва жанубий америкада кўплаб эпидемиялари рўй бериб ушбу эпидемия натижасида европанинг жанубий ҳудудларига тарқалишига сабаб бўлган. к. финлей (1881) сариқ иситм...

Bu fayl PPTX formatida 24 sahifadan iborat (1,4 MB). "сариқ иситма"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: сариқ иситма PPTX 24 sahifa Bepul yuklash Telegram