mаss-spektrometr

DOCX 11 стр. 526,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 11
7-амалий машғулот. мавзу: масс-спектрометрлар чизмаси. мх-1331 ва мх-1321 масс-спектрометрларининг ишлаш йўллари. органик моддаларнинг масс-спектроскопия усули 1950-йилларнинг ўрталарида бунёдга келиб, унинг кенг миқёсда ривожланиши 1960 йилдан бошланди. масс-спектроскопияни спектроскопик усулларнинг бири деб қаралади, аммо бундай қараш қисман хато ҳисобланади. оптик спектроскопияда нурланишдан кейин модда молекуласи бошлангич ҳолатга ўзгармасдан қайтади, аммо масс-спектроскопияда молекула қўзғалади, ионланади ва молекуляр ион парчаланади ва бу парчаланган ионлардан бошлангич молекула ҳосил қилиш мумкин эмас. шундай қилиб, масс-спектрни ҳосил бўлишга сабабчи бўлган бир қанча ҳодисаларнинг йиғиндисини молекуланинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш ҳодисаси деб қараш нотўғри ҳисобланади. macс-спектрометрия усулининг бошқа усуллардан устунликларидан бири, бу усул ёрдамида намунанинг миқдори пикограммлар (10~12 г) бўлганда ҳам ўрганиш мумкинлигидадир, бу эса жуда оз миқдордаги биологик фаол моддаларнинг таркибини аниқлашда катта ёрдам беради. бу миқдордаги моддаларни бошқа физикавий усуллар ёрдамида ўрганиш анча қийинчилик туғдиради. буни тасдиқлаш мақсадида адабиётлардан маълум бўлган шундай бир мисолни баён этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 1968 йилда "химия ва ҳаёт" …
2 / 11
00 пикограмм). масс-спектроскопиянинг энг муҳим амалий ишларидан бири мураккаб органик бирикмалар, металлорганик бирикмалар ва пептидларнинг тузилишини аниқлашда берадиган маълумотлари ҳисобланади. органик моддаларнинг масс-спектроскопия ёрдамида ўрганиладиган соҳалари қуйидагилар: 1) табиий газлар; 2) ҳаво; 3) саноат чиқиндилари; 4) ёниш натижасида ҳосил бўладиган газлар; 5)аэрозоллар. ақш даги масс-спектрометрларнинг ҳамма турлари ташқи муҳитни текширишда моддаларнинг концентрацияси 10-7 г бўлганда ҳам муҳим ахборот беради. масс-спектрометр ёрдамида илгари қишлоқ хўжалигида ишлатилиб келинган ддт препарати 30 га яқин метаболит ҳосил қилиши аниқланган. моддаларнинг масс-спектрини олиш учун намуна ионланиш ва диссоциаланиш жараёнига учраши зарур. молекулада бўладиган ионланиш ва диссоцияланиш ҳодисалари электронлар зарбаси, фотонлар ва кучли электр майдони таъсирида рўй беради. ионланиш. масс-спектрометрда бўлакли ионларнинг ҳосил бўлиш жараёни молекулани электронлар билан таъсирланишидан бошланади, бунда энергия 100 эв га тенг бўлса, тезлиги 5.9.10б мсек бўлади, молекула билан унинг тўқнашиш вақти тахминан 10-7 секундга тенг бўлади. кучли электронлар оқими молекуланинг электрон қавати билан таъсирлашиб молекуланинг электрон қўзғалган ҳолати рўй беради ва …
3 / 11
ган молекуляр ионнинг энергияси; е2- молекуладан уриб чиқарилган электрон энергияси; ej - ни кўпинча ионланиш потенциали деб айтилади, яъни бу молекуляр ион ҳосил бўлишидаги энг кичик энергиядир. органик моддалар ионланишининг бирқанча умумий усуллари бор. фотонлар таъсирида ионланиш. кўпинча органик мод-даларнинг ионланиш потенциали 13 эв дан кичик қийматда бўлгани учун ионланишни олиб бориш учун қисқа тўлқин узунликдаги нурланишдан фойдаланиш мумкин. фотонларнинг қулай манбаи сифатида нурланиш энергияси 21,21 эв га тенг бўлган гелийли асбобдан фойдаланиш мумкин. ионизацион камерада нурланиш интенсивлиги қанча юқори бўлса, камерадан ионларнинг чиқиши шунча кўп бўлади. вакуумда чўғланган симдан ҳосил бўлган электронлар маълум потенциал билан тезлашади ва ионизацион камерага кириб боради. шундай қилиб электронлар ev қийматга эга бўлади, потенциал 5 дан 100 эв оралиқгача ўзгаради, аммо масс-спектрни 70 эв да ўлчанади, чунки бу кучланиш ионларнинг максимал тарзда ҳосил бўлишига етарли ҳисобланади. кимёвий ионланиш, молекула ва ионлар тўқнашганда янги зарядланган заррачаларни ҳосил бўлиш реакцияларини кузатиш мумкин. масалан, метаннинг молекуляр иони …
4 / 11
с-спектрометр - электр ва магнит майдонларининг вакуумда учаётган ионлар дастасига кўрсатадиган таъсирига асосланган бўлиб, модданинг ионлаштирилган зарраларини массалари бўйича ажратувчи асбоб ҳисобланади. macс-спектроскопия услуби деганда, ионлар массасининг электр зарядига нисбатини аниқлаш орқали моддани текшириш усули тушунилади. масс-спектрометрларнинг турлари жуда кўп бўлиб уларнинг ҳаммасида қуйидаги муҳим қисмлар мавжуд бўлади: ўрганиладиган моддаларни масс-спектрометрга киритишнинг бирқанча усуллари мавжуд: совуқ ҳолда киритиш. бу усул газлар учун, ҳамда уй температурасида ва 10-2 мм.см.ус. босимида осон учадиган моддалар учун ишлатилади. иссиқ ҳолда киритиш. органик моддаларни буғ ҳолатига келиши учун масс-спектрометр системасини 300° гача қиздирилади. тўғридан-тўғри киритиш. масс-спектр олиш учун системада чуқур вакуум ҳосил қилиш (10~6 мм. см. устунига яқин) билан бирга қиздирилса кўп бирикмалар осон буғланади. бу усул билан молекула оғирлиги 2000 гача бўлган бирикмаларнинг масс-спектрини олиш мумкин. хроматографдан киритиш. газ хроматограф устунидан ўрганиладиган модданинг ва газ - ташувчининг аралашмаси чиқади. газ - ташувчи оқимнинг тезлиги одатда 50 мл.мин. ташкил этади, аммо бундай газ ҳажмини ион …
5 / 11
ионларни ажратиш даражаси шунча юқори бўлиши керак. асбоблар ионларни ажратиш даражасига асосан уч хил, яъни кичик, ўртача ва юқори даражали бўлиши мумкин. юқори -даражада ажратишлик турида массанинг иккала масса айирмасига нисбати 5000 дан катта бўлиб, ўртачаникида 1000-5000 гача ва кичик ажратишликда эса бу қиймат 1000 гача бўлади. агар магнит майдонида ажралган ионлар йўлида электр майдон ҳосил қилинса, ионларнинг бир-биридан ажратишлик даражаси янада ошади, бу услубни қўш фокуслаш деб айтилади. электр майдони магнит майдонидан аввал ёки кейин ҳам қўйилиши мумкин. қўш фокуслашга мисол сифатида массалар қиймати бир-бирига жуда яқин бўлган учта бирикманинг молекуляр ион чўққиларининг аниқ ажралиб чиқиши 55-расмда тасвирланган. а-қўш фокуслашсиз б-қўш фокуслаш билан 55-расм. айрим газларнинг молекуляр ион чўққилари. масс-спектрометрларнинг мх-1321 ва мх-1331 турлари 56- ва 57 -расмларда ифода этилган. 56-расм. мх-1321 масс-спектрометрининг кўриниши 57-расм. мх-1331-масс-спектрометрининг кўриниши. 3.молекуляр ионлар молекуляр ионлар молекулага электронлар оқими таъсир эттирилганда молекуладан битта электроннинг чиқариб юборилиши натижасида ҳосил бўлади. м е ————м* 2е молекуляр …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 11 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "mаss-spektrometr"

7-амалий машғулот. мавзу: масс-спектрометрлар чизмаси. мх-1331 ва мх-1321 масс-спектрометрларининг ишлаш йўллари. органик моддаларнинг масс-спектроскопия усули 1950-йилларнинг ўрталарида бунёдга келиб, унинг кенг миқёсда ривожланиши 1960 йилдан бошланди. масс-спектроскопияни спектроскопик усулларнинг бири деб қаралади, аммо бундай қараш қисман хато ҳисобланади. оптик спектроскопияда нурланишдан кейин модда молекуласи бошлангич ҳолатга ўзгармасдан қайтади, аммо масс-спектроскопияда молекула қўзғалади, ионланади ва молекуляр ион парчаланади ва бу парчаланган ионлардан бошлангич молекула ҳосил қилиш мумкин эмас. шундай қилиб, масс-спектрни ҳосил бўлишга сабабчи бўлган бир қанча ҳодисаларнинг йиғиндисини молекуланинг бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш ҳодисаси деб қараш нотўғри ҳисобланади. mac...

Этот файл содержит 11 стр. в формате DOCX (526,3 КБ). Чтобы скачать "mаss-spektrometr", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: mаss-spektrometr DOCX 11 стр. Бесплатная загрузка Telegram