тиббий этика ва деонтология

DOCX 61 pages 164.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 61
тиббий этика ва деонтология тиббий этика - тиббиёт ходимларининг ахлоқий меъёрлари тўплами. деонтология - тиббий мутахассисларнинг ўз вазифаларини бажаришдаги ахлоқий меъёрлар тўплами. шифокор ва бемор. шифокорнинг асосий мақсади - беморнинг соғлиғини яхшилашдир. шифокор ҳар бир беморга индивидуал ёндашиши керак. шифокор муносабатида ҳар бир беморнинг умумий холати, характери, маданияти, маълумоти хисобга олиниши керак. баъзи бир гурух инсонларга, айниқса ёш аёлларга эътиборли, хушмуомала бўлиш, керак бўлганда хушомад қилиш керак. бошқаларга, айниқса армияда хизмат қилган эркакларга, қаттиқ, буйруқ охангида гапириш керак. учинчи гурухга, интеллектуал даражаси паст инсонларга, касалини, бажариладиган операциясини оддий, бемор тушунадиган сўзлар билан тушунтириш керак. энг асосийси хирург беморга, унинг тузалишини хохлаётганини, даволай олишига ишонишини ва даволаш самарали бўлишини кўрсата билиши керак. ҳамма холатларда беморларга далда керак, лекин шифокор албатта беморга унинг ахволи жиддийлигини, асоратлар бўлиши мумкинлигини айтиб ўтиши керак. истисноли холатлар ҳам бор, булар онкологик беморларда бўлади. шифокор, хаттоки энг кичик ўзгаришларни ҳам беморга билдириши керак, бу беморга далда бўлади. …
2 / 61
ерацияга розиликни фақат беморнинг ўзи бериши мумкин. фақатгина бемор хушсиз холатда бўлганда, рухий касаллик натижасида мустақил қарор қабул қила олмаганда, вояга етмаган болаларда операция қилишга розиликни яқин қариндошлар беради. шифокор- хирург беморнинг яқин қариндошлари билан доимий контактда бўлиши керак. бу летал холатларда турли хилдаги шикоятлар ва кўнгилсизликларнинг олдини олади. онкологияда деонтология масаласи. шифокор-хирург рак билан касалланган бемор билан сухбатининг дастлабки дақиқаларидаёқ беморни тузалиши мумкинлигига ишонтира олиши керак. ҳозирги кунда беморга рак билан касалланганлигини айтиш- айтмаслик тўғрисида дискуссиялар кетмоқда. юридик нуқтаи назардан бемор ўзининг касаллиги тўғрисида барча маълумотларни билишга хаққи бор. ғарбий европа давлатлари ва америкада беморга у рак билан касалланганлиги тўғрисида аниқ хабар беришади. лекин кўпгина рак билан касалланган беморлар касаллик ривожланиб бориши мумкинлигини ўйлаб психологик тушкунликка тушиб қолишади. шунинг учун кўпгина хирурглар аввал қўлланилган усулни қўллаб, бемордан касаллигининг характерини яширишади. тиббий маълумотномаларда диагноз лотин тилида ёзилади, беморлар химиотерапияни ўташ учун умумий профилли палаталарга госпитилизация қилинади. шифокор сири. шифокор ва …
3 / 61
енерик касалликли беморлар, хайдовчиларда эпилепсия аникланса) тиббий муассасада ходимлар ўртасидаги муносабатлар. тиббиёт муассасалари ходимлари ўртасидаги муносабатлар умуминсоний ахлоқнинг қуйидаги тамойилларига мувофиқ бўлиши керак: • ҳалоллик, • самимийлик, • тажрибали ва ўзидан катта ҳамкасбига ҳурмат ва бўйсиниш ва ҳ.к тиббиёт муассасаларида беморнинг иложи борича руҳий ҳолатини шикастламайдиган ва шифокорга ишонч муҳитини яратадиган вазият бўлиши керак. рахбарларнинг сурбетлиги ва хурматсизлиги, ходимларнинг унга кўр-кўрона бўйсуниши, хатоларни кўрмаслиги тиббий хизмат сифатини пасайтиради. бир томондан, шифокор хатосини бемор қариндошлари билан муҳокама қилмаслиги керак, бошқа тарафдан ҳар хил конференцияларда шифокор тактикасини муҳокама қилиш хатоларни тўғирлашга ва тиббий ёрдам сифатини оширишга олиб келади. жарроҳлик клиникасида замонавий илмий ютуқларни амалиётга татбиқ этиш жараёни доимо бўлиши керак. устозлик тамойилига риоя қилиш керак: тажрибали жарроҳ ёш мутахассисга таълим беради. қуйидаги асосий тамойил - қарор қабул қилишда мантиқий жавобгарлик: ташхис ноаниқ бўлса, у ҳолда профессионал тажрибали мутахассис таклиф қилинади. шу билан бирга, агар жарроҳ мустақил қарор қабул қилаолмаса, унинг беморлари қолмайди. …
4 / 61
ан ташкил топган жамоа ишлашини, тиббиёт муассасасининг ижобий бахоланиши барча ходимларнинг яхши номидан келиб чиқишини унутмаслик керак. тиббий ходимларнинг ўзини тутиш қоидалари. тиббий ходимларнинг ўзини тутиши қуйидаги умумий қоидалардан иборат бўлиши мумкин: 1. тиббиёт ходимлари дид билан, тартибли кийинган бўлиши керак; 2. сочни тиббий қалпоқ тагига йиғиб олиш керак 3. тирноқлар калта олинган бўлиши керак; 4. ортиқча косметика ва тақинчоқларга йўл қўймаслик керак; 5. парфюмлардан фойдаланишни чеклаш керак, айниқса ўткир ҳидли бўлганларни (субъектив ёқимсиз ҳиссиётларга қўшимча равишда, беморда аллергик реакцияни ривожланиши, бронхиал астма хуружи ва бошқаларга сабаб булиши мумкин булганларни); 6. тиббий ходим ўзининг юз ифодасини, суҳбат ва хатти-ҳаракатларнинг услубларини доимо назорат қилиши жуда муҳим; шифокор ўзини меҳрибон ва хотиржам тутиши беморнинг руҳига ижобий таъсир кўрсатади ва даволашнинг муваффақиятига ишонч ҳосил қилади; 7. таъсирчан, осонгина жахли чиқадиган ёки аксинча, контактсиз, депрессия билан оғриган беморга ғамхўрлик қилаётганингизда, сабр-тоқатли бўлишингиз керак, беморнинг аҳволини яхшилаш учун ҳамма нарса қилинаётганлигини қайта-қайта таъкидлашингиз керак. бундай …
5 / 61
маълумот берганда нохуш холатлар бўлгани кўп кузатилган. "шифокор сири" деган тушунча бўлиб, уни ҳеч ким бекор қилмаган, бу тушунча нафақат шифокорлар, балки даволаш жараёнида қатнашадиган барча соғлиқни сақлаш ходимлари учун ҳам амал қилади. тиббий ходим телефон қилган шахс ўзини қандай таништиришидан қатъий назар, телефон орқали бемор ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаслиги керак. қабул бўлими иши ва уни ташкил этиш қабул бўлимининг ишини ташкил қилиш ва бу бўлимнинг вазифалари. қабул бўлими (қабулхона) поликлиника ва тез ёрдам станцияларидан юборилган ёки мустақил равишда ёрдам сўраб мурожаат этган беморларни қабул қилиш учун мўлжалланган. қабул бўлими қуйидаги вазифаларни бажаради: - кечаю – кундуз, барча келиб тушган, ёки қабул бўлимига мурожаат қилган беморларни текширади; - ташхис қўяди ва даволанишга муҳтож бўлганларга юқори малакали тиббий ва консультатив ёрдам беради; - бирламчи кўрув ўтказади ва агар зарур бўлса, ташхисни аниқлаштириш учун бир неча мутахассислардан маслаҳат олади; - ноаниқ ташхис билан келган беморларни динамик кузатади; - шифохонанинг ихтисослаштирилган ёки …

Want to read more?

Download all 61 pages for free via Telegram.

Download full file

About "тиббий этика ва деонтология"

тиббий этика ва деонтология тиббий этика - тиббиёт ходимларининг ахлоқий меъёрлари тўплами. деонтология - тиббий мутахассисларнинг ўз вазифаларини бажаришдаги ахлоқий меъёрлар тўплами. шифокор ва бемор. шифокорнинг асосий мақсади - беморнинг соғлиғини яхшилашдир. шифокор ҳар бир беморга индивидуал ёндашиши керак. шифокор муносабатида ҳар бир беморнинг умумий холати, характери, маданияти, маълумоти хисобга олиниши керак. баъзи бир гурух инсонларга, айниқса ёш аёлларга эътиборли, хушмуомала бўлиш, керак бўлганда хушомад қилиш керак. бошқаларга, айниқса армияда хизмат қилган эркакларга, қаттиқ, буйруқ охангида гапириш керак. учинчи гурухга, интеллектуал даражаси паст инсонларга, касалини, бажариладиган операциясини оддий, бемор тушунадиган сўзлар билан тушунтириш керак. энг асосийси хирург бе...

This file contains 61 pages in DOCX format (164.5 KB). To download "тиббий этика ва деонтология", click the Telegram button on the left.

Tags: тиббий этика ва деонтология DOCX 61 pages Free download Telegram