баликчи тиббиёт коллежи

DOCX 481 pages 3.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 481
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази баликчи тиббиёт коллежи бизнесни ташкил этиш ва юритиш фанидан маъруза матн 1-мавзу: кириш. тадбиркорлик ва бизнес тушунчаси режа: 1. кириш. 2. фанннинг мақсади ва вазифаси, фанлараро боғлиқлик. 3. тадбиркорлик ва бизнес тушунчаси иқтисодиётни модернизациялаштириш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаштириш шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш ва унинг асосида аҳолини, айниқса ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга оширишлари ва иқтисодий мустақилликка эришишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва янги иш ўринларини яратиш, ишга жойлашишга кўмаклашишни ташкил этиш, касбгатайёрлаш ва йўналтириш тизимини жорий этиш ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳатларнинг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. ушбу масала ўзбекистон ҳукуматининг ижтимоий- иқтисодий соҳасида амалга ошираётган ислоҳатларида энг устивор, давлат сиёсати даражасида кўтарилган масалалардан бири бўлиб, бу хусусда мамлакатимиз президенти и.а. каримов изоҳлаб берганидек: “...хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида …
2 / 481
ли 7% дан 6% га, 2016 йилнинг бошидан эса 5% га қадар пасайтирилди. янги тузилаётган кичик ва хусусий корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредитлаш тизими яратилди. кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиялаш бўйича махсус банк ат “микрокредитбанк” ташкил этилди. кичик бизнес субъектлари айланма маблағ воситаларини тўлдиришлари учун кредит беришнинг максимал муддати 12 ойдан 18 ойгача узайтирилди. тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича 12015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир. президент и.каримовнинг 2014 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилда иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган вазирлар маҳкамаси мажлисидаги маърузаси. «халқ сўзи» газетаси, 17 январь, 2015 йил. ҳуқуқий меъёрлар яратилди, назорат органларини тадбиркорлик субъектларининг хўжалик фаолиятига аралашишини кескин камайтириш бўйича чора тадбирлар кўрилди. қабул қилинган кафолатлар, имтиёзлар кичик бизнесни тезкор ривожланишига кўмаклашди, натижада унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши …
3 / 481
ор фаолиятининг фойдали ёки зарарлилигини белгиловчи ноаниқлик омили сифатида баҳоланган. тадбиркорликнинг ижтимоий- иқтисодий вазифаси турли бозорларда талаб билан таклиф орасида мувозанат ўрнатишга доир такомиллик фаолиятидан иборат деб тан олинган. кейинчалик «сармоя егаси» ва «тадбиркор» тушунчалари бир-биридан фарқлана бошланди. тадбиркор сармояни муомалада юритишни, кўпайиб боришини таъминлайди ва бу борада у «венчур» сармоядор, яъни жалб қилинган молиявий маблағларни усталик билан тасарруф етувчи шахс сифатида ишни юритиб юборишга ўз ғоялари, билими ва кўникмаларини татбиқ қилиб, кўп фойда олиш мақсадида ўша маблағларни таваккал ишларга сарфлайди. «бизнес» сўзи инглизча бўлиб, у тадбиркорлик фаолияти ёки бошқача сўз билан айтганда, кишиларни фойда олишга қаратилган тадбиркорлик фаолиятидир. «бизнесмен» (тадбиркор) атамаси биринчи маротаба англия иқтисодиётида хviii асрда пайдо бўлиб, у «мулк егаси» деган маънони билдиради. жумладан, адам смит тадбиркорни мулк егаси сифатида таърифлаб, уни фойда олиш учун қандайдир тижорат ғоясини амалга ошириш мақсадида иқтисодий таваккалчиликка борадиган кишидир, деб таъкидлайди. тадбиркорнинг ўзи, ўз ишини режалаштиради, ишлаб чиқаришни ташкил етади, маҳсулотни …
4 / 481
тадбиркорлик соҳаси ўзгача аҳамият касб этади. таълим олганлар ўз билим ва кўникмаларини, нафақат амалдаги корхоналардаги иш жараёнида қўллашни, балким ўзлари томонидан, ўз яқинлари ва танишлари билан ташкил қилинадиган мустақил ишларида тадбиқ этишни орзу қиладилар. ҳар бир ёш касб-ҳунар коллежи битирувчисида тадбиркор бўлиш ният ва орзуси бор. бироқ бу орзуни амалга ошириш у қадар оддий иш эмас. иккинчи томондан қараганда бу у қадар мураккаб ҳам эмас. ўн минглаб одамлар ҳар йили ўз ишларини бошлайдилар ва тадбиркорлик соҳасига қўшилиб кетадилар. буларнинг барчаси оддий имкониятларга эга, оддий одамлар ҳисобланади. нима учун касб-ҳунар коллежи битирувчиси бўлган ёшлар ҳам бу соҳада ўзларини синаб кўрмаслиги керак? ахир, тадбиркорлик соҳаси айниқса ёшлар учун, кўплаб имкониятларни ўзида мужассам қилган, сирли мамлакат ҳисобланади. буларнинг ичида ўзини номоён қилиш имконияти, меҳнат қилиш имконияти, кураш ва таваккал қилиш билан боғлиқ қизиқарли фаолият билан шуғулланиш, фаол ишлаш, ўз маблағларини ишлаб топиш, қарор қабул қилиш, уларни қаерга сарфлаш ёки улардан қандай фойдаланиш каби …
5 / 481
лади. шу сабабли ишга жойлаштириш жараёни жуда муҳим ва ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўзига хос ходиса бўлиб, улардан ўз касбининг билимдони ва омадли бўлишини талаб этади. «тадбиркорлик ва ишга жойлаштириш технологияси асослари» ўқув курси касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг тадбиркорлик ва бизнес соҳасида билимли бўлишига, амалий кўникмаларга ва меҳнат бозорида муваффақиятга эришишишига, ўз шахсий бизнесини очишда ёки ёлланма ходим сифатида иш берувчи билан бўладиган суҳбатда ўз имкониятларини кўрсатиб бера олишига, янги иш жойига муваффақият билан мослашишини таъминлашга йўналтирилган. фаннинг мақсади ва вазифалари фаннинг мақсади – бозор муносабатлари шароитида ўрта махсус, касб- ҳунар таълими ўқувчиларига тадбиркорлик асослари, битирувчиларни ишга жойлаштириш тизимини ривожлантириш ва уларни меҳнат бозорига мослаштириш, ишга жойлаштиришда ва касбий муваффақиятларга эришишда ўқувчиларнинг шахсий билим, кўникма ҳамда малакасини шакллантириш, битирувчиларнинг меҳнат бозоридаги ваколатларини билиши, ўз касби ва мутахассислиги бўйича рақобатбардош ҳодим сифатида тайёрлаш, музокаралар олиб боришни ўргатиш кўникмаларини ўрганишлари учун амалий билимлар мажмуасини беришдан иборатдир. фаннинг асосий вазифалари: · талабаларнинг тадбиркорлик …

Want to read more?

Download all 481 pages for free via Telegram.

Download full file

About "баликчи тиббиёт коллежи"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази баликчи тиббиёт коллежи бизнесни ташкил этиш ва юритиш фанидан маъруза матн 1-мавзу: кириш. тадбиркорлик ва бизнес тушунчаси режа: 1. кириш. 2. фанннинг мақсади ва вазифаси, фанлараро боғлиқлик. 3. тадбиркорлик ва бизнес тушунчаси иқтисодиётни модернизациялаштириш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаштириш шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш ва унинг асосида аҳолини, айниқса ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга оширишлари ва иқтисодий мустақилликка эришишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш ва янги иш ўринларини яратиш, ишга жойлашишга кўмаклашишни ташкил этиш, касбгатайёрлаш ва...

This file contains 481 pages in DOCX format (3.4 MB). To download "баликчи тиббиёт коллежи", click the Telegram button on the left.

Tags: баликчи тиббиёт коллежи DOCX 481 pages Free download Telegram