mahalliy kengash deputatlari tezislari

DOCX 6 стр. 26,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
маҳаллий кенгаш депутатларига тезислар (1-ҳафта учун) 1-мавзу ҳоким бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раиси бўлиши бекор қилинмоқда конституцияга киритилаётган ўзгариш 120-модда. ... (иккинчи ва учинчи қисмлар) халқ депутатлари кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилади. вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас. ... 121-модда. (биринчи қисм) тегишли ҳудуддаги ижро этувчи ҳокимиятга вилоят, туман ва шаҳар ҳокими бошчилик қилади. ... тезислар i. янги таҳрирдаги конституциямизда ҳокимларнинг бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раиси бўлиши бекор қилинмоқда. вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг маҳаллий халқ депутатлари кенгашларига бошчилик қилиши ҳақидаги қоиданинг чиқарилиши, уларнинг кенгашлар олдида масъулиятини оширишга, ҳокимликлар фаолияти устидан кенгаш ва депутатлар назоратини кучайтириш учун хизмат қилади. кўпгина ривожланган хорижий мамлакатларда маҳаллий кенгашларга маҳаллий ижро этувчи орган раҳбарининг бошчилик қилиш амалиёти мавжуд эмас. бунинг асосий сабаби маҳаллий даражада ҳам ҳокимиятлар бўлиниши ва ўзаро тийиб туриш принципи мавжуд бўлиши керак. …
2 / 6
ижросини назорат қилиш каби амалиётга чек қўйилади. агар биз истиқомат қилаётган ҳудудларда ҳокимиятлар бўлиниши принципига мос, самарали фаолият кўрсатадиган маҳаллий давлат ҳокимиятини шакллантиришни истасак янги таҳрирдаги конституцияга овоз беришимиз керак. 2-мавзу халқ депутатлари кенгашлари ва вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг ваколатлари алоҳида-алоҳида белгиланмоқда конституцияга киритилаётган ўзгариш 122-модда. халқ депутатлари кенгашларининг ваколатлари қуйидагилардан иборат: 1) тегишли маҳаллий бюджетларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш, уларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш; 2) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларини тасдиқлаш; 3) ҳокимни лавозимга тасдиқлаш, унинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш; 4) ушбу конституция ва қонунларда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш. 123-модда. вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг ваколатлари қуйидагилардан иборат: 1) ўзбекистон республикасининг конституцияси ва қонунларини, олий мажлис палаталарининг қарорларини, ўзбекистон республикаси президентининг фармонлари, қарорлари ҳамда фармойишларини, вазирлар маҳкамасининг, юқори турувчи ҳокимларнинг ва тегишли халқ депутатлари кенгашларининг қарорларини бажариш; 2) ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик жиҳатдан ривожлантиришни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш; …
3 / 6
акиллик ва маҳаллий ижро органларининг ваколатлари алоҳида белгиланган. бунинг асосий сабаби маҳаллий вакиллик органлари халқ номидан муҳим сиёсий қарорларни мустақил қабул қиладилар. ўз навбатида, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари мазкур кенгаш олдида масъул ҳисобланади. мисол учун, киритилаётган ўзгартиришга кўра, халқ депутатлари кенгашлари тегишли маҳаллий бюджетларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш, уларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширса вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш билан шуғулланади. шунингдек, кенгашлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларини тасдиқласа ҳокимлар ушбу дастурлар ижросини таъминлашга масъул ҳисобланади. бош қонунимизда халқ депутатлари кенгашлари ва вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг ваколатлари бир биридан ажратилиб белгиланиши ушбу органлар масъулияти ва жавобгарлигини оширади, вазифалар такрорланишининг олдини олади. шунингдек, кенгашлар назоратининг таъсирчанлигини оширади. энг муҳими, кенгашларнинг ҳокимни лавозимга тасдиқлаш, унинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш бўйича фаолиятини самарали ташкил этишга замин яратади. агар биз истиқомат қилаётган ҳудудларда маҳаллий вакиллик ва маҳаллий ижро органлари фаолиятида юқори даражада натижадорлик …
4 / 6
меҳнат бозорида ҳамда жамият ва давлат бошқаруви соҳасида эркакларга нисбатан тўлақонли рақобатга киришиш имконияти чекланиб қолади. ушбу бўшлиқни тўлдириш учун давлат уларни алоҳида қўллаб-қувватлаши ҳар томонлама адолатдан бўлади. бугун хотин-қизларнинг улуши бошқарув лавозимларда 33 фоизни, олий мажлисда эса 32 фоизни, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 82 фоизни, илм-фан, таълим-тарбия, маданият ва санъат соҳаларида 72 фоизни, саноатда 38 фоизни, тадбиркорликда 35 фоизни, олий таълимда 46 фоизни ташкил этиши ҳам соҳалар ривожидаги эгаллаган муносиб ўрнидан далолатдир. афсуски аҳолининг айрим вакилларида хотин-қизларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминланиши тўғрисида эскирган, камситишни тарғиб қиладиган қарашлар ҳам йўқ эмас. бу ҳолат узоқ муддатли салбий оқибатларга олиб келади. янги таҳрирдаги конституция тенг ҳуқуқлилик қоидасини киритилиши натижасида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида, шу жумладан қарорлар қабул қилишдаги хотин-қизларнинг эракаклар билан тенг иштирокини таъминлашга имкон яратади. ҳар бир эркак ва аёлга жамият ва давлат ҳаётининг …
5 / 6
mahalliy kengash deputatlari tezislari - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "mahalliy kengash deputatlari tezislari"

маҳаллий кенгаш депутатларига тезислар (1-ҳафта учун) 1-мавзу ҳоким бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раиси бўлиши бекор қилинмоқда конституцияга киритилаётган ўзгариш 120-модда. ... (иккинчи ва учинчи қисмлар) халқ депутатлари кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилади. вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас. ... 121-модда. (биринчи қисм) тегишли ҳудуддаги ижро этувчи ҳокимиятга вилоят, туман ва шаҳар ҳокими бошчилик қилади. ... тезислар i. янги таҳрирдаги конституциямизда ҳокимларнинг бир вақтнинг ўзида маҳаллий кенгаш раиси бўлиши бекор қилинмоқда. вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимларининг маҳаллий халқ депутатлари кенгашларига бошчилик...

Этот файл содержит 6 стр. в формате DOCX (26,3 КБ). Чтобы скачать "mahalliy kengash deputatlari tezislari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: mahalliy kengash deputatlari te… DOCX 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram