vatanimiz davlatimiz

PPTX 20 pages 14.2 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 20
презентация powerpoint ватанимиз равнақи йўлида садоқат билан хизмат қилиш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир! ватан - инсон энг кўп ўйлайдиган, сўйлайдиган, куйлайдиган мавзу. энг юксак жасоратлар сабаби – ватан. жаҳон урушлари ўртага ватан масаласи қўйилганда бошланган. ватан деб жондан кечадилар. улар маънавий жасорат соҳиблари, азизларимиз. ўзбекистонда улар абадий хотирланади, қадрланади. башарият тарихи шундан далолат берадики, ҳар бир халқ фақат эркин ва озод бўлган тақдирдагина, ўз ҳаёти ва келажагини мустақил барпо этиш ҳуқуқига эга бўлади. “ҳақ берилмас, ҳақ олинур!” деб миллат озодлиги йўлида жонини фидо қилган улуғ аждодларимизнинг буюк мақсади ҳам шу эди. ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали маросимида ўзбекистон қачон шунчалар машҳур, шунчалар обод бўлган? бундан бирнеча йиллар олдин олам аҳли самарқандни, бухорони, хивани яхши биларди. бироқ, ўзбекистонни билмас эди. самарқанду бухоро, хивани аждодлар, ўзбекистонни – 1991 йил ўз тақдирини ўз қўлларига олган озод авлод машҳури жаҳон қилдилар. ўз киндик қони тўкилган, ота-боболари хоки ётган она юртни дунёда тенгсиз, …
2 / 20
янинг натижаси. тинчлик бу – ҳар куни 24 соат давом этадиган аниқ, оғир иш. у ҳар бир вилоят, туман, маҳалла, оила, қолаверса, ҳар бир инсоннинг қалбидаги тинчлик, ҳаловат, хотиржамликка боғлиқ. аслида тинчликни бузадиган катта сабаблар у ёки бу инсон қалбидаги нотинчликдан бошланса не ажаб. улкан қурилиш майдонига айланган мамлакатимизда кўплаб янги-янги корхона ва турар-жойлар, йўл ва кўприклар, инфратузилма объектлари, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масканлари барпо этилмоқда. ҳозирги вақтда биргина ижтимоий соҳанинг ўзида 2 минг 400 га яқин объектда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. пойтахтимиздаги яқинда фойдаланишга топширилган янги ер ости ва ер усти метро линиялари, ғалаба боғи, адиблар хиёбони сингари муҳташам мажмуалар, барча ҳудудларимизда қад кўтараётган замонавий бино ва иншоотлар халқимизнинг улкан бунёдкорлик салоҳиятидан ёрқин далолатдир. ватан ҳимояси – муқаддас бурч она ватан! нима учун ватанни она сўзи билан ёнма-ён ишлатамиз? чунки, ватан ҳам онамиз сингари азиз, меҳрибон ва қадрлидир. инсон дунёга келмасидан аввал онанинг вужудида улғайса, …
3 / 20
ан ортда қолмайдиган даражадаги қурол-аслаҳаларга, жанговор ускуналарга эга бўлди. хақиқатдан ҳам, ватан ҳимоячиси бўлишлик энг шарафли ва олий касб эканлигини яхши билган йигитларимиз хар томонлама, ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан лойиқ бўлишликни яхши англайдилар, ана шу сифат ва ҳислатларни эгаллашга доимо ҳаракат қиладилар. бу вазифалари билан улар нафақат ўз ватанларини балки, энг яқинлари бўлмиш ота-оналари, қавму-қариндошлари, туғилиб ўсган масканлари, юртларидаги барча тоғу-тошлар, гул ва райҳонларни ҳимоя қилган бўладилар. огоҳлик, огоҳлик, яна огоҳлик! президентимизнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган табригида бугунги куннинг биз билган ва билмаган мураккабликлари яққол очиб, тушунтириб берилди. президентимиз қарорида ҳам бу масалага алоҳида урғу берилиб, “бугун биз бошимиздан кечираётган ўта таҳликали ва қалтис замонда, ён атрофимизда турли хавф-хатарлар кучайиб бораётган бир шароитда энг катта ва бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик-осойишталикни кўз қорачиғидек сақлаш, миллатлар ва фуқаролар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб, тинчлик учун курашиб яшаш …
4 / 20
, сув юзасига, сатҳига чиқишини билдиради. бу ибора кўпинча орзу, ният, ғояларнинг ушалишига айтилади. бугун ислоҳотларнинг кўзларимизни яшнатаётган, тилларимизни сайратаётган сон саноқсиз ютуқлари уларнинг заминидаги теран илмий асослардан, бунёдкор ғоялардан сўзламоқда. миллий ғоямиз ўзида халқимизни бирлаштирадиган олий мақсадлар, асрлардан асрларга юраклардан юракларга олиб келган орзу-армонлардан яралди. унинг рўёби учун мустақил фикрловчи инсонлар керак эди. шу сабабли миллий ғоя тарғиботи олдига фуқаролар дунёқарашини бошқаришни эмас, балки одамлар тафаккурини бойитишни, янги маъно ва мазмун билан тўлдириш вазифалари қўйилди. зеро “миллий ғояда мужассам бўлган буюк мақсадларни рўёбга чиқариш авваламбор жамиятимиз ва шу жамият аъзоси бўлмиш ҳар қайси инсоннинг маънавий олами ва дунёқарашидаги ижобий ўзгаришлар билан бевосита боғлиқ эканини унутмаслигимиз зарур”лиги бирнчи президентимиз томонидан уқтирилиб ўтилган эди. бу аввало жамият тафаккуридаги эски, унинг ўзи, халқи ва ватани учун зарарли қараш, қолиплардан даволашни талаб қиларди. шу маънода миллий ғоямизга ўзига хос маънавий даволаш вазифаси юкланди. эсланг. “ўзбекистон – келажаги буюк давлат!” шиори улкан ирода ва …
5 / 20
н жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида сўз кетганда “янги ўзбекистон” ибораси тилга олинмоқда. бу кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганимиз, эришаётган залворли ютуқларимизнинг эътирофидир. истиқлол йилларида босиб ўтган шонли йўлимизга назар ташлаб, эртанги кунимизга, ўз куч ва имкониятларимизга бўлган ишончимиз янада ортмоқда. мамлакатимизни ривожлантиришнинг ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ барча соҳа ва тармоқларда амалга ошираётган ислоҳотларимиз бу борада ҳал қилувчи омил бўлмоқда. халқимизда “яхши ният — ярим давлат” деган чиройли ҳикмат бор. ёши улуғларимиз дуоларининг сўнгида “яхши ниятларингиз ҳамроҳингиз бўлсин”, деган гапни айтишни канда қилмайди. дарҳақиқат, диёримизда ҳар куни, ҳар соат, ҳар бир қилинажак амалларимиз эзгу тилаклар билан бошланади. дуога очилган қўллар эса, энг аввало, юрт тинчлигини, осмон мусаффолигини сўрайди. тинчлик, осойишталик, шубҳасиз, ҳар бир ўзбекистонлик фуқаро учун олий неъматдир. media1.mp4 image1.png image2.jpeg image3.jpeg image4.jpeg image5.jpeg image6.jpeg image7.jpeg image8.jpeg image9.jpeg image10.jpeg image11.jpeg image12.jpeg image13.jpeg image14.png image15.png image16.jpeg image17.jpeg /docprops/thumbnail.jpeg

Want to read more?

Download all 20 pages for free via Telegram.

Download full file

About "vatanimiz davlatimiz"

презентация powerpoint ватанимиз равнақи йўлида садоқат билан хизмат қилиш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиздир! ватан - инсон энг кўп ўйлайдиган, сўйлайдиган, куйлайдиган мавзу. энг юксак жасоратлар сабаби – ватан. жаҳон урушлари ўртага ватан масаласи қўйилганда бошланган. ватан деб жондан кечадилар. улар маънавий жасорат соҳиблари, азизларимиз. ўзбекистонда улар абадий хотирланади, қадрланади. башарият тарихи шундан далолат берадики, ҳар бир халқ фақат эркин ва озод бўлган тақдирдагина, ўз ҳаёти ва келажагини мустақил барпо этиш ҳуқуқига эга бўлади. “ҳақ берилмас, ҳақ олинур!” деб миллат озодлиги йўлида жонини фидо қилган улуғ аждодларимизнинг буюк мақсади ҳам шу эди. ўзбекистон республикаси мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали маросимида ўзбекистон қачон шунчалар машҳур, ш...

This file contains 20 pages in PPTX format (14.2 MB). To download "vatanimiz davlatimiz", click the Telegram button on the left.

Tags: vatanimiz davlatimiz PPTX 20 pages Free download Telegram