ҳомиладорлар, ҳомила ва эмизакли аёлларда клиник фармакологиянинг ўзига хос хусусиятлари

PPTX 24 стр. 2,6 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 24
ћомиладорлар, ћомила ва эмизакли аёлларда клиник фармакологиянинг ўзига хос хусусиятлари маъруза режаси: кириш ҳомиладорлар, ҳомила ва эмизакли аёлларда клиник фармакологиянинг ўзига хос хусусиятлари режа ҳомиладорликда фармакотерапия самарадорлиги ва хавфсизлигига таъсир қилувчи омиллар. ҳомиладорликда дори воситаларининг ножўя таъсиротлари классификацияси. фармакокинетиканинг эмбрион ва ҳомила ривожланиш жараёни билан боғлиқлиги. ҳомиладорликда дори воситалари фармакодинамикаси. алоҳида гуруҳ дори воситаларининг ҳомила ва янги туғилган чақалоқларга таъсири. ҳомиладорликда фармакотерапия самарадорлиги ва хавфсизлигига таъсир қилувчи омиллар. ҳомиладорга дори воситаси қўллашни режалаштирган шифокорга қуйидаги омилларни ҳисобга олишни тавсия қилинади: ҳеч қандай дори воситасини (маҳаллий қўллаш учун ҳам) ҳомила учун мутлақ хавфсиз деб ҳисоблаш керак эмас, чунки плацентар барьер 250-500 д молекуляр массага эга бўлган дори воситаларини енгил ўтказади. ёғда эрувчанлик ва ионланиш даражасига қараб 500-1000 д молекуляр масага эга препаратлар плацента орқали қийин ўтади. молекуляр массаси 1000 д дан юқори бўлган препаратлар эса - жуда ёмон ўтади. плацента ўтказувчанлиги ҳомиладорликнинг 32-35 ҳафтасигача ортиб боради. стресс ҳолат ва гестозлар плацента …
2 / 24
нисбатан узоқдир. дори воситасининг плацента орқали ўтиши ва ҳомилага таъсир этишида қуйидаги критик омиллар роль ўйнайди: препаратнинг физик– кимёвий хоссалари; препаратнинг плацента орқали ўтиш тезлиги ва ҳомила организмига ўтадиган миқдори; таъсир қилиш давомийлиги; дори воситасининг ҳомила тўқималарида тақсимланиш таснифи; дори воситаси таъсир этиш вақтида плацента ва ҳомиланинг ривожланиш босқичлари; препаратларнинг комбинацияда қўллаш самаралари. бола кўриш ёшидаги аёлларда қатъий кўрсатмалар ва ишончли контрацепциясиз тератоген ёки эмбриотоксик таъсирга эга бўлган дори воситаларини қўллаш керак эмас. ҳомиладорликда дори воситаларининг ножўя таъсиротлари классификацияси. дори воситаларининг ҳомилага салбий таъсир турлари: мутаген таъсир – соматик ва жинсий ҳужайраларда ген мутациялари ва хромосома абберацияларини ривожланиши. эмбриотоксик таъсир – ҳомиладорликнинг дастлабки 75 кунида эмбрионнинг ўлиши. тератоген таъсир – турли аномалияларни келиб чиқиши. тератоген таъсирнинг қуйидаги гуруҳлари фарқланади: бластопатиялар – ҳомиладорликнинг дастлабки 15 кунида кузатиладиган аномалиялар (анэнцефалия); эмбриопатиялар – ҳомиладорликнинг дастлабки 15-75 кунида кузатиладиган аномалиялар (юрак пороклари, микроцефалия, катаракта, туғма карлик). фетопатиялар – ҳомиладорликнинг 75 кунидан сўнг кузатиладиган ҳомила …
3 / 24
диффузия фаол транспорт пиноцитоз мембраналар тешиги орқали ўтиш диффузия - моддаларнинг концентрацияси юқори бўлган муҳитдан паст бўлган муҳитга пассив равишда ўтиши. фаол транспорт – моддаларнинг бундай ўтиш усулида, улар махсус транспорт воситаси иштирокида плацента орқали ўтади. пиноцитоз – моддалар ўтишининг бу турида она плазмаси томчилари синцития микроворсинкалари орқали шимилади. мембраналар тешиги орқали ўтиш. липид мембранасида тешикларнинг мавжудлиги, ушбу мембрананинг ўтказувчанлигини аниқловчи муҳим омилдир. диаплацентар ўтказувчанлик. ҳамма биологик мембраналар каби плацентар мемб­рана ҳам липофил (гидрофоб) моддалар учун ўтказувчандир. аммо, гидрофил моддалар ҳам плацента орқали ўтиши мумкинлигини эътиборга олсак, плацента мутлақ липид мембрана эмас эканлигини англаш мумкин. гидрофил мо­лекулалар сув билан тўлган тешиклар орқали ўтиши туфайли липид барьерни четлаб ўтади. гематоэнцефалик барьердан фарқли плацентадаги тешиклар миқдори жуда кўп бўлганлиги учун, у орқали гидрофил моддалар гидрофоб моддалар каби тез ўтиши мумкин. шунинг учун плацентар мембранани ифодалаш учун «липид-тешикли мембрана» термини қўлланилади. ҳомила кобиғи ва параплацентар ўтказувчанлик ҳомила кобиғи ҳомилани силлиқ хорион ва амниондан …
4 / 24
ва шакли ионланиш даражаси плацентар қон айланиши плацентани ривожланиш босқичи дори воситаларининг плацентада метболизмга учраши эмбриотоксик ва тератоген таъсир хавфи бўйича дори воситалари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: юқори хавф даражасига эга бўлган дори воситалари. бу дори воситалари қўлланганда ҳомиладорлик тўхтатилиши керак: цитостатиклар (метотрексат, винкристин, фторурацил, циклофосфамид). замбуруғ ва ўсмага қарши антибиотиклар (актиномицин, рубомицин). иммунодепрессантлар (азатиоприн, имуран). улар жинсий ҳужайраларга ҳам таъсир этадилар. юқоридаги препаратлар таъсири эркакларда 3 ой ва аёлларда 6-12 ой мобайнида сақланади. анча хавф даражасига эга бўлган дори воситалари. уларни ҳомиладорликнинг дастлабки 3-10 ҳафтасида қўллаш эмбрионни ўлимига ёки ўз-ўзидан тушишига олиб келиши мумкин: антибиотиклар (аминогликозидлар, тетрациклинлар, рифампицинлар). антипротозой препаратлар – аминохинолин ҳосилалари, хинин препаратлари. титраб-қақшашга қарши препаратлар (фенитоин, карбамазепин). паркенсонга қарши препаратлар. литий тузлари. гкс. нсяк дори воситалари. оғиз орқали бериладиган гипогликемик препаратлар. этил спирти билвосита таъсир қилувчи антикоагулянтлар. антитиреоид препаратлар (мерказолил, йодидлар). ўртача хавф даражасига эга бўлган дори воситалари: микробга қарши сульфаниламид препаратлари. метронидазол. тад. транквилизаторлар. жинсий гормонлар …
5 / 24
л бўлишини сусайиши, анемия, гипотрофия, дисбактериоз тетрациклинлар тиш ва суяк тўқимаси ривожини бузилишлари, дисбактериоз триметоприм анемия, мит функциясини бузилишлари аминогликозидлар мит шиллиқ қобиғи яллиғланиши бўлган болаларда ототоксик самара сульфониламидлар билирубинли энцефалопатия, метгемаглобин ҳосил бўлиш (айниқса, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа ферменти дефицити бўлган болаларда) хавфини ошиши глюкокортикоидлар буйрак усти бези гипоплазияси, моддалар алмашинувини бузилиши, билирубинли энцефалопатия хавфини ошиши фенобарбитал уйқучанлик этанол мнс ва нафас олишни сусайиши, гипогликемия, қон ивишини пасайиши наркотик анальгетиклар нафас олишни сусайиши салицилатлар қон қуйилиши, нафас олишни сусайиши, ацидоз эмизакли аёллар дори воситалари қабул қилганида болаларда кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсиротлар. қўллаш мумкин эмас (кучли нт келтириб чиқаради ва нт келиб чиқиши юқори эҳтимоликка эга) нисбатан монеликка эга (нт келтириб чиқаради, ишонарли маълумотлар йўқ) қўллаш мумкин (она сути билан экскрецияланмайди ёки ҳомила митдан сўрилмайди) олтин ва литий тузлари, индометацин, левомицетин, тетрациклин, кўпгина билвосита антикоагулянтлар, йодидлар, эстрогенлар (юқори дозаларда), ўсмага қарши препаратлар, атропин, эрготамин, а ва д витаминлари (юқори дозаларда). салицилатлар (юқори …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 24 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ҳомиладорлар, ҳомила ва эмизакли аёлларда клиник фармакологиянинг ўзига хос хусусиятлари"

ћомиладорлар, ћомила ва эмизакли аёлларда клиник фармакологиянинг ўзига хос хусусиятлари маъруза режаси: кириш ҳомиладорлар, ҳомила ва эмизакли аёлларда клиник фармакологиянинг ўзига хос хусусиятлари режа ҳомиладорликда фармакотерапия самарадорлиги ва хавфсизлигига таъсир қилувчи омиллар. ҳомиладорликда дори воситаларининг ножўя таъсиротлари классификацияси. фармакокинетиканинг эмбрион ва ҳомила ривожланиш жараёни билан боғлиқлиги. ҳомиладорликда дори воситалари фармакодинамикаси. алоҳида гуруҳ дори воситаларининг ҳомила ва янги туғилган чақалоқларга таъсири. ҳомиладорликда фармакотерапия самарадорлиги ва хавфсизлигига таъсир қилувчи омиллар. ҳомиладорга дори воситаси қўллашни режалаштирган шифокорга қуйидаги омилларни ҳисобга олишни тавсия қилинади: ҳеч қандай дори воситасини (маҳаллий қў...

Этот файл содержит 24 стр. в формате PPTX (2,6 МБ). Чтобы скачать "ҳомиладорлар, ҳомила ва эмизакли аёлларда клиник фармакологиянинг ўзига хос хусусиятлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ҳомиладорлар, ҳомила ва эмизакл… PPTX 24 стр. Бесплатная загрузка Telegram