zargarlik buyumlarini tayyorlash

PDF 5 pages 346.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
18-маъруза. заргарлик буюмларининг тиф тн асосида таснифланиши режа: 1. заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш. 2. заргарлик буюмларининг таснифи ва ассортименти. 3. заргарлик буюмларининг сифатига қўйиладиган талаблар. 4. заргарлик буюмларини тамғалаш ва маркировкалаш. таянч иборалар: қимматбаҳо металлар, олтин, кумуш, палладий, платина, мис, металл қотишмалари, қимматбаҳо тошларнинг табиий ва сунъий турлари, фил суяги, проба, заргарлик буюмларининг ассортименти, тамғалаш. моддий-услубий таъминот ва кўргазмали материаллар: мавзуга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, презентация материаллари (мавзуга оид турли расмлар, чизмалар, диаграммалар). 1. заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш. заргарлик буюмлари қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясаладиган, юқори эстетик хусусиятларга эга бўлган, безак сифатида тутиш ва хона интерьери учун мўлжалланган маҳсулот ҳисобланади. заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун қуйидаги асосий хомашё ва материаллардан фойдаланилади:  қимматбаҳо металлар;  металларнинг қотишмалари;  қимматбаҳо тошларнинг табиий ва сунъий турлари;  шиша;  фил суяги;  пластмасса. кўпчилик қимматбаҳо металлар одатда қаттиқлиги ва ейилишга чидамлилиги паст бўлганлиги сабабли, соф ҳолда заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришда ишлатилмайди. шунинг …
2 / 5
б, доимий ва узоқ муддат хизмат учун мўлжалланмаган. ҳозирги пайтда заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришда 375, 500, 585, 750, 958 пробали олтиндан фойдаланилади. заргарлик товарларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган қимматбаҳо металл ва қотишмалар орасида қуйидагилар энг қимматли ҳисобланади (13-расм):  олтин – юқори кимёвий мустаҳкамликка эга бўлиб, ҳавода оксидланмайди, нам, кислота, ишқор ва тузлар таъсир этмайди. олтин хлорид ва азот кислоталарининг аралашмасида, симобда эрийди.  олтиннинг бошқа қимматбаҳо металлар билан қотишмаси – олтиннинг кумуш билан қотишмаси, олтиннинг мис билан қотишмаси, олтиннинг палладий билан қотишмаси, олтиннинг платина билан қотишмаси;  кумуш – олтин каби қимматли хусусиятларга эга бўлган, шу билан бирга бактерицид хоссаси ҳам мавжуд. бу металл юмшоқ, эгилувчан бўлганлиги сабабли, кўпроқ мис, олтин ва бошқа металлар қотишмасида қўлланилади.  кумуш ва бошқа қимматбаҳо металл қотишмалари – бундай қотишмалар паст пробали (750, 800, 830, 875) ҳамда юқори пробали (925, 960 ва ундан юқори) бўлади.  платина ва палладий қотишмалари – нархининг баландлиги туфайли …
3 / 5
р ёрдамида ўстирилади. ушбу турдаги тошларнинг ассортиментига фианит, феруза, сапфир каби тошлар киритилади. олмос феруза коралл нефрит 14-расм. заргарлик саноатида фойдаланиладиган табиий қимматбаҳо тошлар. заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнини шартли равишда бир нечта босқичларга ажратиш мумкин: 1. хомашёни тайёрлаш. бунинг учун биринчи навбатда металларнинг қотишмаларини тайёрлаб олиш талаб этилади. тайёр қотишма керакли қалинлик ва шаклга келтирилади. 1. заргарлик тошларини қайта ишлаш. сайқал берилиб, силлиқланади. 2. қайта ишланган тошни заргарлик буюмига ўрнатиш. 3. заргарлик буюмларининг таснифи ва ассортименти. заргарлик буюмларининг ассортиментини таснифлаш хомашёни тури бўйича ҳамда ишлатилиш соҳаси бўйича амалга оширилади. хомашё тури бўйича заргарлик буюмлари қуйидагича таснифланади:  қимматбаҳо металлар (олтин, платина, кумуш, палладий);  оддий металлар;  металл бўлмаган минерал ва органик хомашё;  табиий ва синтетик қимматбаҳо тошлар. заргарлик буюмларини тайёрлашда асосий хомашё сифатида қўлланиладиган қимматбаҳо металлар ўзр тиф тн да xiv бўлимнинг 71- гуруҳида 7106-7112 товар позицияларида, табиий ва сунъий дур, қимматбаҳо ва оддий тошлар 7101-7105 …
4 / 5
гарлик буюмлари сифатини назорат қилиш ҳар бир буюмда давлат намуна (проба) назорати инспекцияси ва ишлаб чиқарувчи корхонанинг тамғасига мос келадиган кузатувчи ҳужжатнинг бор-йўқлигини текшириш билан амалга оширилади. жуфт ҳолда тайёрланадиган буюмлар (зирак) нинг ўлчами, шакли, қирра тури, қўйилган тошнинг ранги ва тузилиши бўйича бир хил бўлиши лозим. буюмларнинг юза қисмида ёриқлар, нотекисликлар, доғлар, тирналган жойлар каби нуқсонларнинг бўлиши маҳсулот сифатининг пастлигидан далолат беради. 4. заргарлик буюмларини тамғалаш ва маркировкалаш. ишлаб чиқариладиган заргарлик буюмлари давлат намуна назорати инспекцияси ҳамда ишлаб чиқарувчи корхонанинг тамғасига эга бўлиши лозим. тамғалар, одатда, маълум бир тасвирий белгини ифодалаб, ушбу тасвирдан сўнг буюмнинг проба рақами кўрсатилади. заргарлик буюмларини маркировкалаш уларга этикетка тайёрлашдан бошланади. ҳар қандай заргарлик буюми ўз этикеткасига эга бўлиб, унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:  маҳсулотнинг номи;  пробаси;  оғирлиги;  қимматбаҳо тошларнинг сони;  ишлаб чиқарувчининг товар белгиси;  стандарт рақами. олтин, кумуш ва платинадан ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари тамғаланган этикеткалар билан таъминланади. …
5 / 5
лтиринг. 5. заргарлик буюмларининг сифатига қандай талаблар қўйилади? 6. заргарлик буюмларини тамғалаш, маркировкалаш ва ўраш қандай амалга оширилади? тавсия этилган адабиётлар: 1. каримқулов қ.м., салихов с.а., муратова ш.н. товаршунослик. ўқув қўлланма. – т.: “ёшлар матбуоти ооо” нашриёти, 2013 й. - 230 бет. 2. каримқулов қ.м., муратова ш.н. товаршунослик. товарларни ҳалқаро сертификатлаш: дарслик. - тошкент: “янги аср авлоди” нашриёти, 2016 й. - 396 бет. 3. бурова м. товароведение непродоволственних товаров (конспект лекций). м.: издательство приор, 2001 г. - 158 стр. семинар машғулотлари учун саволлар: қимматбаҳо тошларнинг асосий тавсифини ва синфланишини изоҳланг. ўзр тиф тн га кўра заргарлик буюмларининг хомашё ва материаллари ҳамда заргарлик буюмларининг таснифини келтиринг. заргарлик буюмларининг ассортиментини таснифланг.

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "zargarlik buyumlarini tayyorlash"

18-маъруза. заргарлик буюмларининг тиф тн асосида таснифланиши режа: 1. заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш. 2. заргарлик буюмларининг таснифи ва ассортименти. 3. заргарлик буюмларининг сифатига қўйиладиган талаблар. 4. заргарлик буюмларини тамғалаш ва маркировкалаш. таянч иборалар: қимматбаҳо металлар, олтин, кумуш, палладий, платина, мис, металл қотишмалари, қимматбаҳо тошларнинг табиий ва сунъий турлари, фил суяги, проба, заргарлик буюмларининг ассортименти, тамғалаш. моддий-услубий таъминот ва кўргазмали материаллар: мавзуга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, презентация материаллари (мавзуга оид турли расмлар, чизмалар, диаграммалар). 1. заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш. заргарлик буюмлари қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясаладиган, юқори эстетик хусусиятларга эга бўлган, без...

This file contains 5 pages in PDF format (346.6 KB). To download "zargarlik buyumlarini tayyorlash", click the Telegram button on the left.

Tags: zargarlik buyumlarini tayyorlash PDF 5 pages Free download Telegram