бурғилаш ювиш суюқликлари

DOC 109.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1452100689_63148.doc бурғилаш ювиш суюқликлари режа: 1. қудуқларни ювиш ва ювиш суюқликларининг асосий вазифалари. 2. сувли асосли бурғилаш эритмалари. 3. нефт асосли бурғилаш эритмалари 4. аэрацияли ювувчи эритмалар ва кўпиклар 5. бурғиланадиган қудуқ тубини ҳаво ёки газ билан тозалаш таянч иборалар: ювусчи суюқлик турлари, тайёрланиш технологияси, иссиқлик ўтказувчанлик, сувчиллик, сувли, нефтли, аэрацияли, реалогик хоссалари, оқувчанлик, материаллар, кимёвий реагентлар, тозалаш технологияси. қудуқларни ювиш ва ювиш суюқликларининг асосий вазифалари. айлантириб бурғилашда қудуқ тубидаги парчаланган жинсларни ташқарига чиқариш учун ювиш суюқликларининг айланма ҳаракатидан фойдаланилади.ювиш суюқликларининг циркуляция ҳаракатидан нефт ва газ қудуқларини бурғилашда биринчи марта 1901 йил қўлланилган. биринчи ювиш суюқлиги бу сув эди. бурғилаш жараёнида кейинчалик ювиш суюқликлари сифатида сув ва бошқа аралашма тайёрлаб ювишда қўлланила бошланди. айлантириб бурғилаш тарихида ювиш суюқликларига оғир ҳолдаги аралашмалар қўшиб, юқори босимли қатламларда ишлатиш катта ютуқ бера бошлади. оғирлаштирувчи аралашмалар сифатида кимёвий реагентлар қўлланила бошлади. қудуқ тубида парчаланган жинсларни ва қудуқ деворларининг беркитилган қисмларидан огнаб тушган жинсларни ташқарига …
2
сиртларни қоплайди ва ишлаш сифатини оширади. парчаланган жинс бўлакларини муваллақ ҳолатда ушлаб туриш ва уларни қудуқ тубига чўкиб тушишини олдини олиш. бурғиланган жинсларни заррачаларини ва қумларни чўктиргичларда ўтишини таъминлаш. шундай қилиб ювиш аралашмалари бир-бирига тескари иккита хусусиятга эга бўлиши керак. а) бурғиланган заррачаларни узок вақт муаллақ ҳолатда ушлаб туриш. ҳарорати баланд бўлган қудуқларни бурғилашда юқори ҳароратга чидамли бўлиши, паст ҳароратда музлаш қобилиятига эга бўлмаслиги, кўп йиллик муз қатламли жойларни бурғилашда кам иссиқлик ўтказувчан хусусиятига эга бўлиши керак. парчаланган жинсларга таъсири инерт ҳолатда бўлиши, кимёвий қайта ишловда бошқариш осон бўлиши керак. бурғи билан қудуқ тубида грунтларни парчалашни енгиллаштириш. бурғилаш жиҳозларига таъсир этувчи образивлик хусусиятига эга бўлмаслиги ҳамда ўз таркибида шундай компонентлар бўлмаслиги керак. бурғилаш асбобларини занглашдан ҳимоялаш керак. бурғилаш насослари ёрдамида қийинчиликсиз ҳайдалиши керак. арзон ва етарли даражада топиладиган материаллардан тайёрланиши керак. заррачаларни тиндиргичда тез қотишига ва чўкишига йўл бериши керак. турбобурли бурғилашда энергияни турбобурга узатиш керак. · аралаштириладиган заррачаларнинг катталигига …
3
· суспензия – коллоид-ли эритмага нисбатанг заррачалари каттароқ, улар 1 дан 0.0001 мм бўлиб, бу аралашма катта турғун бўлмаган ҳолатга эга. суспензия-ли аралашмага – бур ёки гарвитининг сув-даги эритмаси киради · агар модда аралашма-си сувда ёмон намлан-ганлиги учун, сувда учунчи аралашма қўшилади – бу стаби-лазатор дейилади. · лойли зарранинг кат-талашув жараёни, системанинг турғун-лигини бузилишига олиб келадаган кол-лоидли заррачани чў-киши – коагуляция, катталашган заррача-ларнинг чўкмага туши-ши – седиментация дейилади. · коллоидли чўкмани муаллақ ҳолатга ўтиш жараёнига – пептиза-ция (стабилизация) дейилади. бу жараённи чақирув-чи жараёнга – пепти-заторлар дейилади. · ювувчи аралашмаларнинг гуруҳлари. 1. сувли асосдаги ювиш суюқликлари: · а) сув (чучик, денгиз, тузли). · б) мойли суспензия. · в) табиий суспензия, лойсиз жинсларни ва аргиллитларни бурғилашда пайдо бўлади. · г) гидрогин базасидаги суспензия. · д) ёғли сув. 2. сувсиз асосидаги ювиш суюқликлари: · а) газлантирган нефт ва нефт маҳсулотлари. · б) углероводород асосидаги кўп компонентли аралашма. · в) ёғдаги сув. · 3. …
4
ид эритмаларни ва суспензияларни хоссалари заррачаларни солиштирма сирти ва сирт юзаси хоссаларига боғлиқ. · 1 см2 сиғимда жойлашга коллоид тизим заррачаларининг умумий юзасига солиштирма юза дейилади. сув заррачаларни юзасига ҳар хил таъсир қилиб, у юза хоссаларини ҳар хиллиги билан тушунтирилади. агар қаттиқ жисм молекулалари оралиғидаги қовушқоқлик кучидан юқори бўлса, сув жисм юзасига ёпишади, қайсики қаттиқ жисмни сувдан олганда ҳам қолади. агарда сув молекулалари орасидаги қовушқоқлик кучи кучли бўлса, у ҳолда жисм юзасига ёпишмайди намланиш юз бермайди. сув билан намланадиган жисм гидрофия, намланмайдигана эса гидрофоб дейилади. гидрофилли коллоид заррачалар сувда мустаҳкам сувли парда (қобиқ) билан қопланган. эритмалардаги заррачалар бир-биридан ўлчамлари, намланиши ва электр зарядлари билан фарқ қилади. заррачалар қанча йирик бўлса оғирлик кучи таъсирида шунча тез чўкади. · коллоид эритмалардаги заррачаларни оғирлик кучи таъсирида чўкишига седиментация дейилади. · коллоид аралашмаларни дисперслик даражаси қанча юқори бўлса, шунча барқарор бўлади. коллоид эритма заррачалари тўхтовсиз сувда ҳаракатланади. заррачаларни юзалари тўқнашиб, бир-бирига ёпишади ва каттароқ …
5
са ҳамма заррачалар секин аста ёпиша бошлайди. эритмада қаттиқ коллоид заррачалардан ҳосил бўлган тур пайдо бўлади, сув тур катакчаларида қолади ва эркин ҳаракатланмайди, натижада эритма мустаҳкам худди илвирага ўхшаш бўлади. коллоид эритмада шаклланган турга тузилма, эритмада пайдо бўлиш жараёнига тузилма шаклланиши дейилади. одатда заррачалар бир-бири билан ёпишиб, чўкмага чўкмай тузилма ҳолда шаклланади. эритма кучли силкитилса ёки аралаштирилса тузилма узилади. бунда эритма суюлади, ҳаракатчан бўлади ва таранглик хоссасига эга бўлмайди. агарда эритма ҳаракатсиз ҳолатида бўлса, яна заррачалар ёпишади ва секин–аста қуюқлаша бошлайди. эритмаларни силкитишда суюлиши ва турганда қуюқлашиши тексотропия дейилади. · лойли эритмалар сувдаги лойли заррачаларидан ташкил топган. эритмадаги лой заррачаларни ўлчамлари ҳар ҳил бўлиб, йирик заррачали суспензиядан коллоидгача. лойли эритмалар коллоид аралашмаси йирик заррачалардан иборат бўлиб, суспензия шаклланса бундай эритмага коллоид – суспензияли тизим дейилади. лойли эритма сувли пардалар ва электр зарядлар билан ҳимояланганлиги учун мустаҳкамдир. нефт асосли бурғилаш эритмалари. бу турдаги эритмалар уч муҳитли тузларга мансуб бўлиб, дисперс муҳити …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "бурғилаш ювиш суюқликлари"

1452100689_63148.doc бурғилаш ювиш суюқликлари режа: 1. қудуқларни ювиш ва ювиш суюқликларининг асосий вазифалари. 2. сувли асосли бурғилаш эритмалари. 3. нефт асосли бурғилаш эритмалари 4. аэрацияли ювувчи эритмалар ва кўпиклар 5. бурғиланадиган қудуқ тубини ҳаво ёки газ билан тозалаш таянч иборалар: ювусчи суюқлик турлари, тайёрланиш технологияси, иссиқлик ўтказувчанлик, сувчиллик, сувли, нефтли, аэрацияли, реалогик хоссалари, оқувчанлик, материаллар, кимёвий реагентлар, тозалаш технологияси. қудуқларни ювиш ва ювиш суюқликларининг асосий вазифалари. айлантириб бурғилашда қудуқ тубидаги парчаланган жинсларни ташқарига чиқариш учун ювиш суюқликларининг айланма ҳаракатидан фойдаланилади.ювиш суюқликларининг циркуляция ҳаракатидан нефт ва газ қудуқларини бурғилашда биринчи марта 1901 йил қў...

DOC format, 109.5 KB. To download "бурғилаш ювиш суюқликлари", click the Telegram button on the left.