foiz risklarini boshqarish

DOC 13 стр. 123,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 13
10-мавзу:фоиз рискларини бошқариш режа: 1. фоиз риски ҳақида тушунча. 2. банкларда фоиз рискларини бошқариш. 3. фоиз рисклари: бошқариш ва баҳолаш. 4. фоиз ставкасини бошқариш усуллари. 1. фоиз риски ҳақида тушунча. ҳар қандай иқтисодий субъект фаолият юрғизар экан, у риск билан тўқнаш келади. бу риск ҳар қандай вақт ва шароитда юзага келиши мумкин. бу рискдан қўрқмай, уни бошқариб даромадни кўпайтириш ҳарбир субъектнинг мақсади ва вазифаси ҳисобланади. шундай экан рискларни ўрганиш, уларни келиб чиқиш сабаблари нианиқлаш ва бошқариш методларини ўрганиш иқтисодчиларнинг вазифаси ҳисобланади. риск – фаолият юритиш давомида турлихил омилларнинг ўзгариши натижасида юзага келиши мумкин бўлган хатар ёки хатарлар мажмуасидир. питер с. роузнинг банкирлар орасида машҳур "банк менежменти" китобида фоиз рискига қуйидагича таъриф берилган: “фоиз риски - фоиз ставкасининг кутилмаган ҳолда салбий томонга ўзгариб кетиши оқибатида банкнинг фойдаси, шу билан бирга банк капиталининг камайишидир”. фоиз риски - бу тижорат банклари жалб қилган ресурслари фоиз ставкасининг у берган кредитлар фоизс тавкасидан ортиб кетишидир, …
2 / 13
с аксинча уни бошқариб туришга олиб келади. фоиз рискининг икки тури ажратилади: 1. позицион 2. структуравий позицион риск - бу фақат битта позицсия билан (аниқ бир вақтнинг фоиз ставкаси билан) боғлиқ рискдир. мисол учун, банк сузиб юрувчи ставкада кредит берди. бу унга фойда олиб келадими йўқми ноаниқ. балансда бундай риксни олдини олиш учун нима қилсак бўлади? авваламбор омонатлар бўйича фоизларни ўзгартириш лозим ва банк актив ва пассивлар бўйича фоизларни тенглаштириш керак. структуравий риск - бу банкнинг бутун баланси бўйича риск бўлиб, пул бозоридаги фоиз ставкасининг тебраниши натижасида юзага келади. фоиз ставкаси характеридан келиб чиқиб қуйидаги турларга бўлинади: - қатъий фоиз риски; - ўзгарувчи фоиз риски; - ҳисобдан чиқариш риски (қимматли қоғозлар курси ўзгариши билан боғлиқ). 2. банкларда фоиз рискларини бошқариш. банк фоиз рискига қарз берганда ҳам, қарз олганда ҳам тўқнаш келиши мумкин. фоиз риски кредитор учун жойлаштирилган ресурслар фоиз ставкаси ўсганда юз беради, бунинг натижасида у бу операциядан етарлича тўлиқ …
3 / 13
нотўғри қўйиш; • фоиз ставкасини келажакдаги ўзгаришини нотўғри прогнозлаш. фоиз рискини бошқаришнинг асосий тамойили – бу активларни барқарорлаштириш бўлиб, ундан сўнг банк маржаси кенгайтириш ҳисобланади. тижорат банклари учун фоиз рискини олдини олиш учун қуйидагилар зарур: • фоизларни пул бозорининг янги шартларига асосан ўрнатиш (кредит шартномаларида); • баланс таркиби ўзгаришини бошқариш; • фоиз рискини таҳлил қилувчи ва бошқарувчи методларни қўллашлари лозим. базел қўмитаси фоиз риски ва уни бошқариш йўлари бўйича ўз таклифларини 2003 йил 31- октабрдаги principles for the management and supervision of interest rate risk” номли консултатив ҳужжатида келтириб ўтган. базел қўмитаси фоиз рискини бошқариш бўйича ташкилий қуйидагиларни таклиф қилган: - бошқарув кенгаши ва директорлар кенгашининг рискни бошқариш бўйича қарашларини шакллантириб олиш; - рискни бошқаришнинг муқобил сиёсатлари ва процедураларини ишлаб чиқиш; - рискни баҳолаш, мониторинг ва назорат функцияларини аниқлаб олиш; - доимий ички назорат юритиш ва мустақил аудит хизматидан фойдаланиш. банклар амалиётда фоиз рискини баҳолаш ва зарар миқдори қанча бўлишини …
4 / 13
лаб беради; - банк бошқарувининг фоиз риски даражаси бўйича стратегия ва назоратни қай тарзда амалга оширишини баҳолайди. • банк бошқаруви - ташкилотда фоиз рискини бошқариш ва назорат қилиш ҳолатини тасдиқлайди; - стратегияларни амалга оширилишини ташкиллаштиради ва унинг самарадорлиги бўйича жавобгарликни ўз бўйнига олади; - фоиз рискини бошқариш қоидалари ва жараёнларини ишлаб чиқади; - фоиз рискини бошқариш тизимини самарадор бўлишини ташкил қилади ва таъминлайди, риск даражасининг лимитларини аниқлаб олади, фоиз рискини бошқаришда зарур бўлган ахборотни таъминлайди, фоиз рискини бошқарувчи ички назоратни ташкил қилади; - банкнинг рискни бошқарувчи маъсул шахсни тайинлайди; - фоиз рискини бошқариш сифатини таҳлил қилади ва уни директорлар кенгаши билан муҳокама қилади; • бўлим бошлиқлари (бухгалтерия, кредитлаш ва пул муомаласи бўлими, валюта операциялари ва қимматли қоғозлар бўлими, чакана хизмат бўлими); - активлар ва пассивлар, балансдан ташқари талаблар ва мажбуриялатларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилувчи методларни аниқла болади , статистик маълумотлардан фойдаланган ҳолдаи истиқболли таҳлил ўтказиб, мижозлар ва омонатчиларнинг келажакдаги ҳатти-ҳаракатларини …
5 / 13
и тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади; - рискни бошқаришда ички ҳолатни ўзгартириш бўйича таклифлар беради. • ичкиназорат хизмати - фоиз рискини бошқариш ва стратегияни амалга ошириш бўйича шаклланган ҳужжатларни кузатиб бориб назорат қилади; - фоиз рискини баҳолаш, назорат қилиш ва минималлаштириш жараёнлари устидан назорат қилади; - фоиз рискини ҳисоблаш бўйича ҳисоботларнинг ишончлилигини текширади, фоиз риски даражаси бўйича чораклик мониторинг ўтказади. 3. фоиз рисклари: бошқариш ва баҳолаш. фоиз риски ўзида фоиз ставкалари даражасининг ўзгариши натижасида молиявий йўкотишлар эҳтимолини акс этади. базел қўмитаси фоиз рискининг пайдо бўлиши қуйидаги омиларни аниқлади: 1. нарҳлар ўзгариши риски. бунда фоиз риски актив ва пассивларнинг тўлов муддатлари бўйича баланслаштирилмаганлиги орқали аниқланди. 2. эгри даромад ўзгариши риски. актив ва пассивлар бўйича фоиз ставкалари ўзгаришида вақтлар бўйича мос келмаслиги натижасида олинаётган даромад тенглигининг бузилиши. 3. базавий риск. молиявий инструментларни қайта баҳолаш вақтида олинган ва тўланган фоизларни бошқаришда ноаниқ корреляция ўтказиш. 4. опционлар билан боғлиқ рисклар. актив ва пассивлар муддатлари бўйича …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 13 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "foiz risklarini boshqarish"

10-мавзу:фоиз рискларини бошқариш режа: 1. фоиз риски ҳақида тушунча. 2. банкларда фоиз рискларини бошқариш. 3. фоиз рисклари: бошқариш ва баҳолаш. 4. фоиз ставкасини бошқариш усуллари. 1. фоиз риски ҳақида тушунча. ҳар қандай иқтисодий субъект фаолият юрғизар экан, у риск билан тўқнаш келади. бу риск ҳар қандай вақт ва шароитда юзага келиши мумкин. бу рискдан қўрқмай, уни бошқариб даромадни кўпайтириш ҳарбир субъектнинг мақсади ва вазифаси ҳисобланади. шундай экан рискларни ўрганиш, уларни келиб чиқиш сабаблари нианиқлаш ва бошқариш методларини ўрганиш иқтисодчиларнинг вазифаси ҳисобланади. риск – фаолият юритиш давомида турлихил омилларнинг ўзгариши натижасида юзага келиши мумкин бўлган хатар ёки хатарлар мажмуасидир. питер с. роузнинг банкирлар орасида машҳур "банк менежменти" китобида ...

Этот файл содержит 13 стр. в формате DOC (123,0 КБ). Чтобы скачать "foiz risklarini boshqarish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: foiz risklarini boshqarish DOC 13 стр. Бесплатная загрузка Telegram