аудиторлик фаолиятини режалаштириш

DOCX 7 sahifa 31,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
мавзу.аудиторлик фаолиятини режалаштириш режа 1. аудиторлик фаолиятини режалаштиришнинг мақсади, вазифалари, босқичлари ва асосий тамойиллари 2. аудитнинг умумий режасини тузиш 3. аудитнинг дастурини тузиш 1. аудиторлик фаолиятини режалаштиришнинг мақсади, вазифалари, босқичлари ва асосий тамойиллари ҳар қандай фаолият, хусусан аудиторлик фаолияти ҳам самарали бўлиши учун даставвал, унинг пухта ва аниқ режаси ёки дастурини тузиш лозим. уларнинг мазмуни қўйилган мақсад ва уни бажариш учун белгиланган аниқ вазифалардан келиб чиқади. аудитнинг мақсадлари хусусан қуйидагилардан иборат: бухгалтерия ҳисобининг ҳолатини экспертиза йўли билан баҳолаш, йиллик молиявий ҳисобот маълумотларининг хаққоний-лигини текшириш ва тасдиқлаш валюта муомалаларини тафтиш қилиш, акциялар ва бошқа қимматли қоғозлар эмиссияси проспектининг маълумотларини тасдиқлаш, корхонанинг молиявий барқарорлигини мустахкамлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш, иқтисодиёт ва молиявий ҳуқуқ соҳасидаги янги қонунчилик ҳужжатлари бўйича аниқ маслаҳат (консултация) ўтказиш ва хоказо. аудитни режалаштириш чоғида аудиторлик ташкилоти томонидан қўлланиладиган меъёрлар №3 «аудитни режалаштириш» номли аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (афмс) билан белгиланади. юқорида таъкидланганидек, аудит режасини пухта тузмасдан сифатли аудиторлик текшируви …
2 / 7
гич босқичи бўлиб, аудиторлар режа тузулгунга қадар бевосита текширув жараёнини бошламасликлари лозим. стандартга мувофиқ аудитни режалаштириш қуйидаги босқичларга бўлинади: а) аудитни дастлабки режалаштириш; б) аудитнинг умумий режасини тайёрлаш ва тузиш; в) аудит дастурини тайёрлаш ва тузиш. ушбу стандарт ҳар қандай корхонани аудиторлик текширувидан ўтказишда ҳам аудит режасини, ҳам аудит дастурини тузишни талаб этади. дарҳақиқат, йирик хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоботларини тасдиқлаш учун катта аудиторлик гуруҳи томонидан текширув ўтказилганида бундай кўп босқичли режалаштириш зарур. бироқ, бизнинг фикримизча, унчалик катта бўлмаган хўжалик муомалалари кам содир бўладиган, бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш (иш, хизмат бажариш) билан шугулланувчи микрофирмаларда аудит ўтказганида, бундай кенг қамровли режа тузиш мақсадга мувофиқ эмас. агар аудиторлик ташкилотининг кўпчилик мижозлари кичик бизнес корхоналарига таалукли бўлса, у ҳолда унчалик катта бўлмаган тузатишлар киритилганида кўпчилик корхоналарни текшириш учун мос келадиган намунавий аудит режаси ишлаб чиқиш ва режалаштириш чоғида аудит дастурини батафсил тузишга махсус эътибор қаратиш зарур. бундай намунавий режалар бир нечта бўлиб, улар …
3 / 7
инлашни назарда тутади. режалаштиришнинг узлуксизлик тамойили текширувда иштирок этадиган аудиторларга келишилган топшириклар белгиланиши ва режалаштириш босқичларининг муддатлар ҳамда таркибий бўлинмалар бўйича боғлиқлигида ифодаланади. аудитни режалаштиришнинг мақбуллик тамойили шундан иборатки, режалаштириш чоғида аудиторлик ташкилоти ўзи белгилаган мезонлар асосида аудитнинг умумий режаси ва дастуридан мақбулини танлаш имкониятига эга бўлиши зарур. аудиторлик текшируви узоқ вақт давом этганида, аудитор мижознинг молия - хўжалик фаолиятидаги ва қонунчиликдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда режа ва дастурга зарур тузатишлар киритиши мумкин. 2. аудитнинг умумий режасини тузиш аудитнинг умумий режаси: мижоз фаолияти билан танишиш, дастлабки режалаштириш, текшириладиган хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизимини баҳолаш, танлаш ҳажми ва жиддийлик даражасини аниқлаш, аудит дастурини тайёрлаш, аудитни бевосита ўтказиш жараёни (дастурни бажариш), бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш, барча оралиқ ва умумий ҳужжатларни тайёрлаш, текширув натижаларини мижозга тақдим этиш ва ҳоказоларни ўз ичига олган ҳолда аудит ўтказишнинг барча босқичларини акс эттириши лозим. стандартда кўрсатилишича, аудитор умумий режада аудит ўтказиш муддатлари ва аудит ўтказиш …
4 / 7
ва ёрдамчи аудиторлар ишлари сифати устидан назорат ўрнатиши; · аудиторлик амалларини бажариш билан боғлиқ услубий масалаларни тушунтириш. аудитнинг умумий режаси текширилаётган ташкилот оаж «малика» аудит даври 10.03.13 - 25.03.13 киши-соатлар сони 749 аудиторлик гуруҳи раҳбари акбаровс.и. аудиторлик гуруҳи таркиби пўлатов г.р., мавлонов в.т., салимов д.г. режалаштирилаётган аудиторлик хатари 0.0166 режалаштирилаётган жиддийлик даражаси 21.800 сўм режалаштирилаётган иш турлари ўтказиш даври бажарувчи а-босқич. дастлабки режалаштириш 1. учрашув баённомаси 10.03.13 васиков п.н. 2. анкета – (сўровнома) 10.03.13 васиков п.н. 3. таклифлар ва мажбуриятлар – хати 10.03.13 васиков п.н. 4. аудитга шартнома ва унга иловалар 11.03.13 пулатов г.р. 5. ишни бошлаш тўғрисида хат 12.03.13 васиков п.н. 6. бюртмачидан оғзаки ва ёзма ахборотлар олиш 11.03.13 пулатов г.р. 7. банкдаги ёзувлар 11.03.13 пулатов г.р. 8. учинчи шахсдан сўраш 12.03.13 мавлонов в.т б-босқич. аудитни режалаштириш 1. фаолиятни ўрганиш(молиявий ҳисобот шакллари) 12.03.13 акбаров с.и. 2. бюртмачининг молиявий ҳолати таҳлили 12.03.13 акбаров с.и. 3. аудиторлик таваккалчилиги аниқлаш 11.03.13 пулатов …
5 / 7
13 с – босқич. якуний босқич 1. аудитнинг якуний муолажаларини бажариш 23.03.13 пулатов г.р. 2. аудитор ҳисоботи ва аудитлик хулоса 24.03.13 акбаров с.и. 3. аудитнинг сифатнинг ички назорати 24.03.13 акбаров с.и. 4. буюртмачи билан аудит натижалари хақида мулоқат 25.03.13 акбаров с.и. аудиторлик ташкилоти раҳбари васиков п.н. аудиторлик гуруҳи раҳбари акбаровс.и. аудиторлик текширувини амалга ошириш чоғида кўп ҳолларда мижоз фаолиятини 100% тўлиқ текшириш мумкин бўлмайди. шу боисдан режада аудиторлик танлаш қай тарзда амалга оширилишини кўрсатиш зарур аудит умумий режаси ва дастурининг айрим бўлимларини хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билан келишиш кўзда тутилган бўлиб, бунда аудиторлик ташкилоти аудит услублари ва усулларини танлашда мустақил бўлиб қоладилар. кўп ҳолларда бундай келишиш, мижоз фаолиятининг айрим участкаларини батафсилроқ таҳлил этиш билан боғлиқ масалаларни режалаштириш босқичида кўзда тутиш, аудиторнинг текширув чоғидаги ҳатти-ҳаракатлари мижоз-корхона раҳбарияти учун тушунарли бўлиши, шунингдек аудиторнинг иш жадвалига мувофиқ талаб қилинадиган ҳужжатлар мижоз томонидан тезкорлик билан тақдим қилиниши ва текширувнинг у ёки бу босқичида зарур …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"аудиторлик фаолиятини режалаштириш" haqida

мавзу.аудиторлик фаолиятини режалаштириш режа 1. аудиторлик фаолиятини режалаштиришнинг мақсади, вазифалари, босқичлари ва асосий тамойиллари 2. аудитнинг умумий режасини тузиш 3. аудитнинг дастурини тузиш 1. аудиторлик фаолиятини режалаштиришнинг мақсади, вазифалари, босқичлари ва асосий тамойиллари ҳар қандай фаолият, хусусан аудиторлик фаолияти ҳам самарали бўлиши учун даставвал, унинг пухта ва аниқ режаси ёки дастурини тузиш лозим. уларнинг мазмуни қўйилган мақсад ва уни бажариш учун белгиланган аниқ вазифалардан келиб чиқади. аудитнинг мақсадлари хусусан қуйидагилардан иборат: бухгалтерия ҳисобининг ҳолатини экспертиза йўли билан баҳолаш, йиллик молиявий ҳисобот маълумотларининг хаққоний-лигини текшириш ва тасдиқлаш валюта муомалаларини тафтиш қилиш, акциялар ва бошқа қимматли қоғозла...

Bu fayl DOCX formatida 7 sahifadan iborat (31,7 KB). "аудиторлик фаолиятини режалаштириш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.