risk tu'shunchasi va uning turlari

DOC 12 pages 269.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 12
2-мавзу: риск тушунчаси ва унинг турлари режа: 1. риск тушунчаси ва унинг моҳияти. 2. риск гуруҳлари, турлари ва хилма хиллиги. 3. риск ҳусусиятлари ва уни юзага келтирувчи омиллар. 1. риск тушунчаси ва унинг моҳияти. қадимги замонлардан риск фойдани шакллантириш омили ҳисобланади. ж.б.сей ва курсель сенейлар фикрича риск фойданинг фақат бир қисмини шакллантириш омили ҳисобланади . 19 асрларда одамларнинг риск қилишга тайёрлиги улар фойдасининг шаклланиши ва ўзлаштирилишига олиб келиши билан изоҳланарди. ҳозирги кунда шаклланаётган фойданинг асосий қисми рискни самарали бошқаришдан вужудга келади. “риск” атамаси европанинг кўп тилларида мавжуд. мисол учун грекларда “ridsikon” сўзи мавжуд бўлиб, у қоя, чўққи маъносини билдиради. италияликлар тилида “risiko” сўзи хатар, таҳдид маъносини, “risicare” сўзи қоядан моҳирона ўтиш маъносини билдиради. французлардаги “risdoe” сўзи таҳдид, қояни айланиб ўтмоқ маъносини беради. иқтисодий луғатларда риск – хавф-хатар, зарар ва йўқотиш эҳтимоли, хавф эҳтимоли ёки муваффақият умидида хавф томон бориш маъносида келиши кўрсатилган. “риск” сўзи испанча-португалча сўздан олинган бўлиб, “сув остидаги …
2 / 12
ортиб боради” . таниқли луғатшунос с.ожеговнинг рус тили луғатида “риск - бу муваффақиятга интилиш, бахтли ҳодисадан умид” маъноларини англатади дейилса, машҳур вебстера луғатида “риск - бу хавф, зарар ёки талофат кўриш эҳтимоли” , деб ифодаланган. профессор в.усоскин “риск доимо ноаниқлик билан бирга келиб, охирги, ўз навбатида олдиндан кўра билиш қийин ёки мумкин бўлмаган воқеалар билан боғлиқ бўлади”, дея изоҳлайди. е.стоянова фикрича: “риск - бу режалаштирилган вариантга нисбатан даромад ола билмаслик ёки зарар кўриш эҳтимолидир” . риск тўғрисидаги фикрларни умумлаштирилган ҳолда проф в.в. ковалёв қуйидагича таъриф бериб ўтади: риск бу молиявий йўқотиш даражасини белгилаб: а) қўйилган мақсадга етиб бормаслик; б) ноаниқлиқ ҳолатда натижани белгилаш; в) субьектив ҳолатда белгтланган натижани баҳолаш. проф. ш.абдуллаева тадқиқотларида “риск - хато, иккиланиш, ноаниқлик, мавҳумлик ва ҳокозалар деб талқин қилиш халқаро амалиётга мос келмаслиги ва шу ҳолатга яқинлашган ҳолда “риск” “банк риски”, “кредит риски” деб юритилишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди . а.ўлмасов, а.ваҳобовларнинг “иқтисодиёт назарияси” дарслигида “тадбиркорлик …
3 / 12
ик фойдаси тадқиқида классик назария вакиллари дж.милль, и.у.сениорлар тадбиркорлик даромади таркибида фоиз (қўйилган капиталга улуш)ни, тадбиркорнинг иш хақини ва риск учун тўлов (тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ рискни қоплаш)ни ажратиб кўрсатишган . тадбиркорлик рискининг классик назариясида риск учун тўлов танланган бошқарув қарори натижасида рўй бериши мумкин бўлган йўқотишларнинг математик кутилиши сифатида талқин этилган. риск бу ерда тегишли қарорни амалга оширишдан кўрилажак зарарни ифодалаган. риск моҳиятини бундай бир томонлама талқин этиш хорижий иқтисодчиларнинг кескин танқидига учради ва бу ҳолат тадбиркорлик рискини тушунишнинг янгича тизимига асос солди. 1930-йилларда иқтисодчилар а.маршалл ва а.пигу тадбиркорлик рисклари неоклассик назарияси асосларини ишлаб чиқдилар. мазкур назариянинг асоси қуйидаги кўрсатмаларга таянади: мавҳумлик шароитида фаолият юритувчи ва олинажак фойдаси тасодифий ўзгарувчи бўлмиш тадбиркор ҳар қандай битим тузишда икки мезонга асосланади: кутилаётган фойда миқдори ва унинг мумкин бўлган ўзгаришлари (тебранишлари) кўлами. бизнинг фикримизча, “тадбиркорлик риски” иқтисодий муносабатларни аниқроқ, мукаммалроқ тавсифлайди. “тадбиркорлик таваккалчилиги”, “тадбиркорлик риски”га нисбатан фалсафий нуқтаи-назаридан олганда сабабдир, яъни “риск” …
4 / 12
кдан бутанлай воз кечилиши каби зарардир. юқоридагиларни мужассамлаштирадиган бўлсак, риск қилишдан олдин уни иложи борича ўрганиб, баҳолаш ва бошқаришга интилиш лозим. уни бошқаришда эса албатта риск тамойилларини (ўз капитали имкониятларидан ортиқ рискка бормаслик, риск оқибатларини ҳар доим ҳисобга олиш зарур, кам миқдордаги фойда учун кўп миқдордаги маблағлар билан риск қилиш керак эмас) ҳисобга олиш керак. рискни функциялари рискнинг моҳиятига берилган кўплаб таърифларнинг таҳлили риск вазиятини келтириб чиқарувчи асосий жиҳатларни ажратиб кўрсатиш имконини беради: юзага келган ҳолатнинг тасодифий хусусияти; муқобил қарорларнинг мавжудлиги; кутилажак натижанинг маълумлиги ёки аниқлаш эҳтимолининг мумкинлиги; зарарлар юзага келиш эҳтимоли; қўшимча даромад олиш эҳтимоли. юқоридаги рискка берилган таъриф-тавсифларнинг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, риск - бу кутилиши мумкин бўлган омад ёки хатар, яъни кўзланган фойдани олиш жараёнига хос бўлган умидсизлик ёки кўп маблағларнинг йўқотилиши ва шу билан бирга ортиб кетиши эҳтимолликлари бўлиб, у қандайдир ҳолатлар, омиллар таъсирида кутиладиган фойданинг пасайиши, ортиши ёки йўқотилиш эҳтимолида намоён бўлади. риск корхоналар фаолиятининг барча …
5 / 12
н кутилажак йўқотиш, бироқ унинг юзага келиши мажбурий эмас. мавҳумликдагидан фарқли тарзда рискнинг омиллари олдиндан маълум ва ушбу ҳолат уларни баҳолай олиш ва бошқариш имконини беради. мавҳумлик ва рискларнинг кичик бизнес корхоналарида шаклланаётган фойданинг йўқотишларга боғлиқлиги корхона раҳбари фойдани шакллантириш жараёнида мавҳумликка дуч келганда, у қуйидаги икки йўлдан бирини танлаши мумкин. биринчиси, қўшимча маълумот олишга ҳаракат қилиб, муаммони яна бир бор таҳлил қилиш орқали уни камайтиришга ҳаракат қилиш. раҳбар бу қўшимча маълумотларни ўз тажрибаси, билими ва мушоҳада юритиш қобилияти орқали уйғунлаштириб, айрим натижаларга субъективлик ёки таҳлилий эҳтимоллик характерини беради. шу билан бирга, бу жараёнда экспертларни жалб қилиб ҳам бу масалага ёндашиши мумкин. иккинчиси, ўтган тажрибалари асосида воқеликнинг эҳтимоли тўғрисида рақамларда ифодаланган хулоса чиқариш ва шунга мос равишда ҳаракат қилиш. бу иккинчи йўлдан қўшимча маълумотлар йиғиш учун вақт етарли бўлмаган шароитда ёки уларни йиғиш ҳаракати катта миқдордаги маблағларни жалб этганда фойдаланса бўлади. 2. риск гуруҳлари, турлари ва хилма хиллиги рискларни корхоналар …

Want to read more?

Download all 12 pages for free via Telegram.

Download full file

About "risk tu'shunchasi va uning turlari"

2-мавзу: риск тушунчаси ва унинг турлари режа: 1. риск тушунчаси ва унинг моҳияти. 2. риск гуруҳлари, турлари ва хилма хиллиги. 3. риск ҳусусиятлари ва уни юзага келтирувчи омиллар. 1. риск тушунчаси ва унинг моҳияти. қадимги замонлардан риск фойдани шакллантириш омили ҳисобланади. ж.б.сей ва курсель сенейлар фикрича риск фойданинг фақат бир қисмини шакллантириш омили ҳисобланади . 19 асрларда одамларнинг риск қилишга тайёрлиги улар фойдасининг шаклланиши ва ўзлаштирилишига олиб келиши билан изоҳланарди. ҳозирги кунда шаклланаётган фойданинг асосий қисми рискни самарали бошқаришдан вужудга келади. “риск” атамаси европанинг кўп тилларида мавжуд. мисол учун грекларда “ridsikon” сўзи мавжуд бўлиб, у қоя, чўққи маъносини билдиради. италияликлар тилида “risiko” сўзи хатар, таҳдид маъносини, “ri...

This file contains 12 pages in DOC format (269.0 KB). To download "risk tu'shunchasi va uning turlari", click the Telegram button on the left.

Tags: risk tu'shunchasi va uning turl… DOC 12 pages Free download Telegram