фалсафий қонунлар ва ularning yuridik қonunlar bilan aloqadorligi

DOCX 6 стр. 26,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
ҳуқуқ ва ижтимоий фанлар 2-мавзу. “фалсафий қонунлар ва уларнинг юридик қонунлар билан алоқадорлиги” ҳатто энг бўлмағур қонунлар ҳам инсон учун зарурдир. акс ҳолда одамлар бир-бирини ғажиб ташларди эпикур 1. диалектика – ривожланиш ҳақидаги таълимот. 2. фалсафий қонунларнинг ҳуқуқшунослик фани ва амалиёти учун методологик аҳамияти. 3. фалсафа категориялари. 4. фалсафа категорияларининг ҳуқуқий категориялар билан ўзаро алоқадорлиги 1. диалектика ривожланиш ҳақидаги таълимот дунёни фалсафий англашда диалектика усули катта аҳамият касб этади. диалектика атамаси дастлаб қадимги юнон файласуфлари суқрот ва платон томонидан қўлланилган бўлиб, маъноси баҳс ёрдамида ҳақиқатга эришиш демакдир. ҳозирги замон фалсафасида диалектика усули оламдаги барча нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлиги, ўзгариш ва ривожланишнинг сабабларини ва моҳиятини очиб берадиган илмий методологик қуролдир. фалсафа тарихида диалектиканинг 3 та тарихий шакли мавжуд: 1) қадимги антик дунё стихияли диалектикаси 2) идеалистик диалектика 3) материалистик диалектика. диалектиканинг тарихий шаклларига нисбатан ўша давр фан тараққиётининг муаммоларидан келиб чиққан ҳолда муқобиллари мавжуд бўлган. антик дунё стихияли …
2 / 6
ларни ифодалайди, деган хулосани чиқармаслик керак. масалан, муҳим ва номуҳим, тасодиф ва зарурий, барқарор ва беқарор, умумий ва алоҳида муносабатлар бор. қонун бу муносабатларнинг барчасини қамрай олмайди. турли-туман алоқалар, боғланишлар йиғиндиси ичидан у энг аввало, муҳим алоқаларни, яъни шундай муносабатларни ифодалайдики, булар ташқи шароитлардан эмас, балки нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятидан, унинг ички алоқаларидан келиб чиққан бўлади. бу моментларни ҳисобга олган ҳолда, қонунга қуйидагича таъриф бериши мумкин: қонун – муайян шарт-шароитда воқеалар ривожининг характери ва йўналишини белгилайдиган, маълум бир қатъий натижани тақозо этадиган объектив дунёдаги нарса ва ҳодисаларнинг муҳим, зарурий, умумий, нисбий, барқарор муносабатлари. қонунлар қуйидаги хусусиятларга эга: энг муҳим белгиларни акс эттиради, умумий муносабатларни ифодалайди, зарурийлик, мажбурийлик, барқарорлик, такрорланувчанлик. моддий воқеликдаги қонунлар кўп қирралиги билан характерланади. табиат ва жамият қонунлари объектив жараёнларни акс эттирилишига қараб бир-биридан фарқланади. қонунлар амал қилиш доирасига қараб уч гуруҳга бўлинади: энг умумий қонунлар – табиат, жамият, тафаккурнинг истисносиз барча объектларига хос бўлган қонунлардир. умумий қонунлар …
3 / 6
. миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни диалектикасининг асосий қонунларидан биридир. бу қонуннинг моҳияти шундан иборатки, жисмлардаги сезиларли бўлмаган миқдорий ўзгаришлар аста-секин тўплана бориб, тараққиётнинг маълум бир босқичида предмет ўлчовини бузади ва сакраш йўли билан туб сифат ўзгаришларига олиб келади. инкорни инкор қонуни - диалектиканинг асосий қонунларидан биридир. бу қонунга мувофиқ, объектив воқеликдаги нарса ва ҳодисаларнинг ривожланиш жараёнида эскининг янги томонидан инкор қилиниши рўй беради. шу билан бирга, эскилик бутунлигича инкор қилинмайди, ундаги ҳамма ижобий нарсалар сақланиб қолади. ривожланиш спирал шаклда, маълум нисбий такрорланишлар асосида, оддийдан мураккабга, пастдан юқорига қараб боради. 3. фалсафа категориялари диалектика – табиат, жамият ва тафаккур тараққиётининг энг умумий қонунлари ҳақидаги чуқур ва бой мазмунга эга бўлган таълимотдир. нарса ва ҳодисаларнинг умумий боғланиши ва ривожланиши ўзига хос “буюмлар логикаси”ни, объектив диалектикани ташкил қилади. бу объектив диалектика инсон тафаккури логикасида, яъни субъектив диалектикада маълум бир илмий тушунчалар, категориялар кўринишида акс этади. “категория” сўзи юнонча бўлиб, луғавий маъноси …
4 / 6
а якка предмет ёки ҳодисалардаги объектив мавжуд бўлган томонлар, хоссалар ва белгиларнинг мажмуи, улар орасидаги алоқа ва муносабатларнинг ўхшашлиги тушунилади. хусусийлик шундай нарса ёки ҳодисалар гуруҳидирки, улар маълум маънода умумий бўлсада, лекин ундан ҳам умумийроқ бўлган бошқа бир гуруҳга киради ва бу гуруҳда у алоҳидалик ёки яккаликдир, бутуннинг қисмидир. хусусийлик – нарса ёки ҳодисаларнинг шундай доирасики, бунда улар маълум бир муносабатда умумий, бошқасида эса яккалик, алоҳидаликдир. 4. фалсафа категорияларининг ҳуқуқий категориялар билан ўзаро алоқадорлиги сабаб ва оқибат. яккалик, хусусийлик ва умумийлик орасидаги диалектик муносабатларни янада чуқурроқ билиш зарурлиги объектив оламдаги сабабий боғланишлар табиатини ўрганишни тақозо қилади. сабабият – объектив оламдаги ҳодисалар умумий боғланишнинг алоҳида шаклидир. сабабият – ҳодисалар ўртасида шундай ички алоқадорки, ҳар доим бир ҳодиса мавжуд бўлар экан, унинг кетидан муқаррар равишда иккинчиси ҳам келади. сабаб – бу ўзига мувофиқ келадиган бирор натижа келтириб чиқарувчидир. сабаб таъсирида келиб чиқадиган натижа эса – оқибатдир. масалан, ишлаб чиқариш воситаларига бўлган хусусий …
5 / 6
унингдек, маълум ижтимоий ҳодисаларнинг юз беришини тезлаштира ёки секинлаштира оладиган шахсларнинг амалий фаолияти, стратегияси ва тактикасидир. зарурият ва тасодиф. бундан олдинги сабаб ва оқибат категорияларини аниқлаб олганимиздек ҳар бир ҳодиса ўзининг сабабига эга бўлади, оламда бесабаб воқеалар йўқдир. бироқ у ёки бу воқеани келтириб чиқарадиган сабаблар ўз моҳияти ва аҳамиятига кўра, бир маънога эга эмасдир. сабабларнинг ҳудди шу ҳар хиллиги зарурият ва тасодиф категорияларида ўз ифодасини топади. келиб чиқиши ривожланишнинг ички муҳим сабабларига асосланган воқеалар зарурий деб аталади. ташқи, мазкур шароитга нисбатан келиб чиқиши ҳам мумкин, ҳам мумкин бўлмаган воқеалар тасодифий деб аталади. мазмун ва шакл. моддий оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг ҳақиқатан ҳозирда қандай эканлигини ва келажакда қандай ривожланишлигини мазмун ва шакл категорияларини билмасдан туриб ўрганиб бўлмайди. мазмун ва шакл категорияларида инсон онгидан ташқарида мавжуд бўлган нарсаларнинг умумий тавсифи акс этади. мазмун – муайян нарса ва ҳодисаларни тавсифловчи ички элементлар ва ўзгаришларнинг мажмуидан иборат. шакл - мазмунни ифодалашнинг структураси, ташкил …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фалсафий қонунлар ва ularning yuridik қonunlar bilan aloqadorligi"

ҳуқуқ ва ижтимоий фанлар 2-мавзу. “фалсафий қонунлар ва уларнинг юридик қонунлар билан алоқадорлиги” ҳатто энг бўлмағур қонунлар ҳам инсон учун зарурдир. акс ҳолда одамлар бир-бирини ғажиб ташларди эпикур 1. диалектика – ривожланиш ҳақидаги таълимот. 2. фалсафий қонунларнинг ҳуқуқшунослик фани ва амалиёти учун методологик аҳамияти. 3. фалсафа категориялари. 4. фалсафа категорияларининг ҳуқуқий категориялар билан ўзаро алоқадорлиги 1. диалектика ривожланиш ҳақидаги таълимот дунёни фалсафий англашда диалектика усули катта аҳамият касб этади. диалектика атамаси дастлаб қадимги юнон файласуфлари суқрот ва платон томонидан қўлланилган бўлиб, маъноси баҳс ёрдамида ҳақиқатга эришиш демакдир. ҳозирги замон фалсафасида диалектика усули оламдаги барча нарса ва ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлиги ва алоқа...

Этот файл содержит 6 стр. в формате DOCX (26,5 КБ). Чтобы скачать "фалсафий қонунлар ва ularning yuridik қonunlar bilan aloqadorligi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фалсафий қонунлар ва ularning y… DOCX 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram