davlat oliy ta'lim muassasalarining ijaraga yo'llovchi talabalarining oylik ijaraga to'lovinin bir qismini qoplab berish tartibi to'g'risida nizom

PDF 8 sahifa 431,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
вазирлар маҳкамасининг 2021 йил “___” ___________ даги _______ - сон қарорига илова давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларининг ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида низом 1-боб. умумий қоидалар 1. ушбу низом ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига шу жумладан, ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг ойлик ижара тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди. 2. олий таълим муассасаларининг ётоқхоналари билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабалари томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади. бунда: ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми тошкент шаҳрида - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари, қолган ҳудудларда - базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараваридан ошмаслиги лозим; ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда эҳтиёжманд оила фарзандларига, имконияти чекланган шахслар, ўрнак кўрсатган ва …
2 / 8
ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлашга масъул бўлган мазкур низомнинг 1-иловасига мувофиқ таркибда олий таълим муассасаси ректори (филиал директори) томонидан тасдиқланган доимий ишлайдиган комиссия; талабгор – ижара тўловини бир қисмини қоплаб бериш тўғрисида комиссия томонидан ижобий хулоса олган талаба. 4. давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларининг ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномасига мувофиқ ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган ариза берувчилар учун татбиқ этилади. ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ариза берувчилар рўйхатга олинган доимий яшаш жойи бўлган ҳудуд (туман, шаҳар миқёсида) доирасида ажратилмайди. 5. битта турар жойда биттадан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт. бунда: турар жойи ижараси учун тўлов суммаси ижара шартномасида қайд этилган талабалар ўртасида тенг бўлинган тарзда ҳисобланади; ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ҳар бир талабага тўғри келадиган ижара …
3 / 8
рида ташкил этилган тегишли бўлинмага ёзма ариза билан мурожаат этади. ариза берувчи мустақил равишда қуйидаги ҳолатлардан камида бирини тасдиқловчи маълуот ёки ҳужжатларни илова қилган ҳолда ушбу низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги анкета-аризани тақдим этади: кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари бўлганлиги (кам таъминланган оила деб топиш маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ёки “ижтимоий ҳимоя ягона реестри” автоматлаштирилган тизими томонидан қонунда белгиланган тартибда аниқланади); боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар (ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада ўн олти ёшга тўлмаган бешта ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар) фарзандлари бўлганлар; i ва ii гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар; тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлар; васийлик ёки ҳомийлик белгиланган ва оилага тарбияга (патронат) олинган болалар; “темир дафтар”га тушган оила фарзанди бўлганлар; онаси “аёллар дафтари”га киритилган оила фарзанди бўлганлар; i ва ii гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг фарзанди бўлганлар; оила аъзолари “меҳнат–миграция” дастурида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлиги; ота-онаси …
4 / 8
омонидан ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ўқув йили давомида, яъни ўқув йилининг 1 сентябридан 1 июлигача этиб ёки ўқитиш дастури бўйича ўқув йилининг давомийлигига қараб белгиланади. ушбу муддат тугагандан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди. 10. ариза берувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун шахсан жавоб беради. 3-боб. масъуллар томонидан ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича ўрганиш тартиби 11. ариза берувчи мазкур низомнинг 8-бандига мувофиқ тарзда анкета- аризани тўлдириб, тегишли ҳужжатлар билан бирга ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарига ёки олий таълим муассасасида ташкил этилаётган тегишли бўлинмага (кейинги ўринларда - масъуллар деб аталади) топширади. 12. масъуллар бир ҳафта давомида ариза берувчининг маълумотлари қуйидаги ижтимоий мезонларга мувофиқлигини ҳар тамонлама ўрганади: ариза берувчининг давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномаси мавжудлиги, уни тегишли равишда расмийлаштирилганлиги, ижара шартномасида кўрсатилган манзилда яшаши ҳамда ижарада яшаётган манзил ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли …
5 / 8
датда комиссия томонидан ўрганиб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади. 4-боб. ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришни кўриб чиқиш тартиби 15. комиссия аъзолари жамоатчилик асосида фаолият олиб боради. 16. комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. комиссия мажлислари комиссия аъзолари рўйхатидаги таркибнинг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади. бунда, талабгор таълим олаётган факультет деканининг масалага масъул ўринбосари, гуруҳ мураббийи, хотин-қизлар кенгаши раиси, ёшлар етакчиси бир вақтнингўзида комиссия йиғилишида иштирок этиши шарт. 17. комиссия йиғилишларида иштирок этаётган аъзоларнинг учдан икки қисми ёқлаб овоз берган комиссия қарорлари қабул қилинган ҳисобланади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар йиғилиш котиби томонидан баённома билан расмийлаштирилади. 18. комиссиянинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади ва қарор шаклида қабул қилинади. 19. комиссия унинг ваколатларига тегишли масалаларни комиссия раиси бошчилигида ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади. 20. комиссия раиси: комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади; комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади; …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"davlat oliy ta'lim muassasalarining ijaraga yo'llovchi talabalarining oylik ijaraga to'lovinin bir qismini qoplab berish tartibi to'g'risida nizom" haqida

вазирлар маҳкамасининг 2021 йил “___” ___________ даги _______ - сон қарорига илова давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларининг ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида низом 1-боб. умумий қоидалар 1. ушбу низом ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига шу жумладан, ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабаларининг ойлик ижара тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди. 2. олий таълим муассасаларининг ётоқхоналари билан қамраб олинмаган ва ўзига, шу жумладан ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат олий таълим муассасалари талабалари томонидан тўланадиган ойлик ижара ...

Bu fayl PDF formatida 8 sahifadan iborat (431,9 KB). "davlat oliy ta'lim muassasalarining ijaraga yo'llovchi talabalarining oylik ijaraga to'lovinin bir qismini qoplab berish tartibi to'g'risida nizom"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: davlat oliy ta'lim muassasalari… PDF 8 sahifa Bepul yuklash Telegram