хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ресурслари ва капитали

DOC 24 sahifa 386,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 24
тоҳир маликов 1.маъруза матни 9-мавзу. хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ресурслари режа: 1. хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ресурслари ва капитали. 2. хўжалик юритувчи субъект молиявий ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги 1. хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ресурслари ва капитали хюс ларнинг молиявий ресурслари улар ресурсларининг бир қисми бўлиб, бу ресурслар пул шаклида амал қилади. ресурслар-нинг пул шаклида амал қилиши молиявий ресурслар моҳиятан тавсифининг ажралмас қисми ҳисобланиб, бу нарса уларни хюс нинг бошқа ресурслари кўринишларидан, хусусан, ишлаб чиқариш воситалари (дастгоҳлар, машиналар, хом ашё ва материаллар, ишлаб чиқаришга мўлжалланган бинолар ва шунга ўхшашлар)дан фарқ қилади. буни инобатга олган ҳолда хюс воситаларининг “пул шакли” ва “пул қиймати” тушунчаларини фарқламоқ лозим. “хюс воситаларининг пул қиймати” тушунчаси, одатда, пул маблағларининг ўзини емас, балки турли мақсадлар учун мўлжал-ланилган воситалар ва фондлар (масалан, асосий фондлар)нинг қиймат жиҳатидан баҳоланишини англатади. пулга сотиб олинганлигига қарамасдан ишлаб чиқариш воси-талари дастгоҳлар, машиналар, хом ашё ва материаллар, ишлаб чиқа-ришга мўлжалланган бинолар ва шунга ўхшашлар) ҳақиқатда пул …
2 / 24
-нидан сўнг пул маблағига айланади. ишлаб чиқариш жараёнини янгидан бошлаш ва ривожланти-ришга мўлжалланган хюс нинг молиявий ресурслари бу – унинг пул шаклидаги капиталидир. меҳнат воситалари, предметлари ва натижаларига айланган моддий-буюмлашган капитал, ишлаб чиқа-риш жараёни иштирокчиларининг жисмоний ва интеллектуал қоби-лиятларидан иборат бўлган инсон капитали капитал мавжудлиги ва ҳаракатининг бошқа пулсиз шакллари ҳисобланади. принцип жиҳа-тидан, такрор ишлаб чиқариш жараёнининг доиравий айланишига киритилган ва унинг егасига даромад келтирувчи ҳар қандай мул-кий ва интеллектуал бойлик капитал бўлиши мумкин. тижорий хюс ларнинг молиявий ресурслари дастлаб (бир-ламчи ҳолда) таъсис капиталининг бир қисмини пул шаклида қўйиш, шунингдек, бошқа шахслар ва ташкилотлардан мақсадли молия-лаштириш ва субсидиялар кўринишида келиб тушган пул маблағлари қисми ҳисобидан шакллантирилади. таъсис капиталининг пулсиз қисми (саноат ва интеллектуал мулк объектлари, улардан фойдала-ниш ҳуқуқлари ва бошқалар) еса, худди мақсадли тушумлар сингари, агар улар пул кўринишида қўйилмаган бўлса, хюс нинг молиявий ресурслари таркибига киритиш мақсадга мувофиқ емас. бирламчи капиталнинг ишлаб чиқаришга инвестиция қилини-ши товар-пул доиравий айланиши жараёнининг …
3 / 24
ча). айрим иқтисодчи-олимларнинг тадқиқотларида моддий хара-жатлар ва меҳнат ҳақини молиялаштириш учун мўлжалланган пул маблағлари хюс нинг молиявий ресурслари таркибига киритил-майди. уларнинг айримлари томонидан еса хюс нинг молиявий ресурслари таркибига ҳатто пулли тушум ҳам киритилмайди. бундай ёндашувларнинг нотўғри еканлиги шубҳасиз. бозор иқтисодиётининг хорижий назарияси ва амалиётида пул тушуми ялпи даромад тарзида талқин қилинади. бу нарса хюс молиявий ресурслари фондини шакллантириш ва қайта янгилашда тушумнинг умумлаштирилган аҳамиятини ўзида аниқроқ акс еттиради. моддий харажатларни молиялаштириш учун мўлжаллан-ган пул тушумларининг бир қисми, хюс нинг реал молиявий ресурси мол етказиб берувчилар ва контрагентларнинг ҳисобварақ-ларига ўтказилмасдан, унинг айланмасида бўлган пайтда қўшимча даромад келтиради. ўтиш даврининг дастлабки йилларидаги ўзаро мол етказиб бериш (хизмат кўрсатиш) бўйича нотўловлар кризиси банк кредитлари фоизининг юздан ошган даражасида текин тижо-рий кредит имкониятининг мавжудлиги ўзининг “қўлбола” бирлам-чи манбаи бўлиб хизмат қилди. шунга ўхшаш нарса иш ҳақи фондига нисбатан ҳам тегишли бўлди. ходимларга, ишчи ва хиз-матчиларга бир неча ойлаб ойлик маошларни беришнинг кечикти-рилганлиги (орқага …
4 / 24
лаётган маҳсулот ассортименти-нинг кенгайишини ва ҳ.к.ларни таъминлайди. фойда ҳисобидан хюс нинг резерв фондлари, махсус мақсадларга мўлжалланган фондлар шакллантирилади. фойда массаси ва нормаси, унинг харажатларга нисбати хюс нинг кредитга лаёқатини ва унинг қарз маблағларини жалб қилиш имкониятини, узоқ ва қисқа муддатли кредитларни олишни аниқ-лаб берадиган муҳим индикаторлардир. қарз маблағларининг хюс ўз маблағларига нисбати 1/3 ва ундан катта даражага етиб, унинг тўлов лаёқатига кредиторларда ҳам, ҳамкорларда ҳам шубҳа туғ-дирмаслиги мумкин. жорий тижорий хюс ларнинг молиявий ресурсларини шакл-ланиш манбаларига кўра қуйидагиларга ажратиш мумкин: · маҳсулот реализациясининг тушуми ҳисобидан шакллана-диган молиявий ресурслар (фойда, амортизация ажратмалари фон-ди, иш ҳақи фонди, моддий харажатларни тиклаш фонди); · бошқа реализация (мол-мулк, асосий фаолиятга дахлдор бўлмаган хизматлар ва бошқалар) ҳисобидан олинадиган молиявий ресурслар; · молиявий бозорда шаклланадиган молиявий ресурслар (кредитлар ва заёмлар, ўз акциялари ва қимматли қоғозларнинг бошқа кўринишларини сотиш, бошқа емитентларнинг қимматли қоғозлари бўйича дивидендлар ва фоизлар, суғурта қопламалари ва бошқалар); · кредиторлик қарзлари ҳисобидан ташкил топадиган молия-вий …
5 / 24
бу ерда: с – хюс молиявий ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги; н embed equation.3 – маълум давр (ўтган ёки режали) учун хюс фаолиятининг молиявий натижаси; х – шу молиявий натижани қўлга киритиш учун хюс томонидан қилинган (ёки режалаштирилган) молиявий ресурслар харажатлари хюс молиявий ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлашда шу нарсани инобатга олиш керакки, молиявий натижа фақат молиявий емас, балки моддий ва меҳнат ресурслари хара-жатларининг натижаси ҳамдир. шунинг учун ҳам, масалан, маҳсу-лотни реализация қилишдан олинган фойдани таққослаб туриб, бунинг натижасида фақат фаолиятнинг соф молиявий томонини характерловчи кўрсаткичга ега бўламиз, деб ҳисоблаш мақсадга мувофиқ емас. бу хюс молиявий-хўжалик фаолияти самарадорли-гини характерловчи яхлит кўрсаткичлардан бири бўлиб, унга кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнида моддий-ишлаб чиқариш ва молиявий оқимларнинг ажралмас боғлиқлиги хосдир. юқорида билдирилган фикр ўзига молиявий натижа ва молия-вий харажатларнинг тавсифини мужассам етувчи хюс молиявий-хўжалик фаолиятининг самарадорлигини характерловчи бошқа кўрсаткичларга ҳам тўлиқ тегишлидир. шундай бўлишига қарамас-дан аналитик мақсадлар учун бу мажмуа (тўплам)дан айнан хюс нинг молиявий фаолиятини, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 24 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ресурслари ва капитали" haqida

тоҳир маликов 1.маъруза матни 9-мавзу. хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ресурслари режа: 1. хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ресурслари ва капитали. 2. хўжалик юритувчи субъект молиявий ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги 1. хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ресурслари ва капитали хюс ларнинг молиявий ресурслари улар ресурсларининг бир қисми бўлиб, бу ресурслар пул шаклида амал қилади. ресурслар-нинг пул шаклида амал қилиши молиявий ресурслар моҳиятан тавсифининг ажралмас қисми ҳисобланиб, бу нарса уларни хюс нинг бошқа ресурслари кўринишларидан, хусусан, ишлаб чиқариш воситалари (дастгоҳлар, машиналар, хом ашё ва материаллар, ишлаб чиқаришга мўлжалланган бинолар ва шунга ўхшашлар)дан фарқ қилади. буни инобатга олган ҳолда хюс воситаларининг “пул шакли” ва “пул қи...

Bu fayl DOC formatida 24 sahifadan iborat (386,0 KB). "хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ресурслари ва капитали"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: хўжалик юритувчи субъектларнинг… DOC 24 sahifa Bepul yuklash Telegram