qizil olma

DOCX 8 sahifa 40,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
қизил олма бу гап бир зумда бутун болаларнинг қулоғига етиб баъзилари шивирлаб, баъзилари ошкора қиқир-қиқирлашиб шу мавзу атрофида уймалашиб қолишди. эмишки, моҳира билан асқар севишиб қолганмиш. асқарнинг бир дона қип-қизил олмани тиржайиб моҳирага узатаётганини, қизи қурғур ҳам индамай уни олаётганини замира ғийбатниса ўз кўзлари билан кўрибди. алдаётган бўлсам, тилим кесилсин, кўрмаган бўлсам, кўзим тешилсин, деб тилидан тойилиб кетаётган, доимий ва давомий ғийбатлари билан иложи бўлса ер ўқини тескари айлантириб юборадиган (яхшиям ернинг таянч нуқтаси қаерда жойлашганини билмайди) қизнинг гапига ишонганлар ишонди, ишонмаганлар ишонмади. дарҳақиқат, шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди, деганларидек шамол бўлмаса ҳам бироз шабада эсган ва бир дона мевасини ўз бағрида яшириб қолмоқчи бўлган дала шийпони ҳовлисидаги олма дарахтининг япроқларини силкитган эди. бу силкиниш жараёнида ҳикоямиз қаҳрамони бўлмиш димоғдор, айни пайтда характери тушунарсизроқ бўлган йигитча асқар ўша машҳур ғийбатларнинг сабабчисига айланган қизил олмани кўриб қолган ва уни узиб моҳирага берган эди. бор гап шуми дерсиз?. ҳа. бор гап шу …
2 / 8
» сўзини кўп ишлатарди) дарс пайтида болаларга кўзқулоқ бўлиб туришни синфком моҳирага (синфкомлик туғилгандаёқ, унинг пешонасига ёзилганми 1 -синфдан то битиргунча шу лавозимда анча тер тўкди) тайинладида, ўзи ташқарига чиқиб кетди. шу заҳоти болалар бақир-чақир қила бошлашди. ҳукмронлик қўлига тегиб қолган моҳира қўлидаги дафтар билан болаларни уриб тинчита бошлади. калтак ейиш навбати асқарга келганда, у чаққонлик билан моҳиранинг қўлидаги дафтарни юлиб олиб, қизнинг ўзининг юзига шартиллатиб уриб юборди. ҳаётида салгина туртки ҳам еб улгурмаган қизча аламидан йиғлаб юборди ва ўшандан буён асқарнинг отиниям атамай қўйган, гўё синфда бундай бола унинг учун йўқ эди. ўшандан бери йиллар ўтиб улар ўнинчи синф бўлишди. ўнинчи синфда ўқиётган кезлари мактабнинг юқори синф ўқувчиларини қўшни туманга пахта теримига сафарбар қилишди. моҳиранинг дадаси кекса ўқитувчи бўлиб, қизини пахта теримига чиқармай, ошпаз қилиб қўйишларини муаллимларга илтимос қилган экан, уни боргандан ошпаз қилиб тайинлашди. жўртага қилгандай асқарнинг дадаси ҳам ўғлини самоварчи қилиб тайинлашларини илтимос қилган экан. шундай қилиб …
3 / 8
бўпқолдингми? отангнинг даври ўтиб кетган. кўп ўзингдан кетаверма, хўпми? синфкомлигингни мактабда бошқаларга қиласан, менга бу нумеринг ўтмайди. - вой-вой-вой. ким бўпсан, жа одамларни менсимайдиган. мен учун бир тийинсан, билдингми, бир тийин. бир тийингаям олмайман сени. э, кеккаймай ўл, - қизишиб кетди моҳира. шу пайт муаллим келиб қолди-ю, ҳар иккаласи ҳам оғзини ёпишди. асқар ўтин ёришга, моҳира картошка артишга тушди. катта қозонга эга бўлиб олган қиз бирда қуюқ, бирда суюққилиб овқат пишира бошлади. кечқурун ўчоқбоши косаларини тарақ-туруқ қилган болаларнинг шовқинига тўлиб кетарди. - картошкасидан кўпроқ сол! - менга пиёзсиз қуй! - вой-вуй, овқат бўтқа бўп қопти-ю. - гўштини дадил-дадил солмайсанми? - мен бунча овқатга тўймайман, «дп» берасанда. бир коса овқатга тўймайдиган болалар яна қайтадан овқат суздириб олишарди ва бу қўшимча олинган овқатни «дп» яъни, русча «добавочнй паёк» сўзининг қисқартмаси билан аташарди. (катталардан эшитишган. аслида уларнинг биронтасиям русча билмайди). кунлар бир маромда ўта бошлади. моҳиранинг пиширган бўтқа овқатларига, асқарнинг чала қайнаган чойига …
4 / 8
баъзида ҳайрон бўлса-да, ортиқча эътибор бермади. ҳар куни кечки овқатдан кейин болалар эски баллон топиб келишиб, уни ёқиб, концерт уюштиришарди. етакчи албатта моҳира бўларди, дугонаси пақирни тўнтариб чалиб, унга жўр бўларди. болаларнинг ўйин тушишни билганиям, билмаганиям даврадан чиқмай, уларнинг ашуласига ўйнашарди, қизиқчилик ҳам қилишарди. музаффар жағжағ гапни опқочади-да, тоза. - биласизларми болалар. менинг зарбдорлик тоғам камази билан марсга бориб келган, - дейди у. - ол-а, ёлғонниям ямламай ютасан-а, марс қаёқда-ю, зарбдор қаёқда.қолаверса, у ёққа ракета етолмайди-ю, камазга йўл бўлсин. ва-ҳа-ҳа. ўзимизнинг шу катта бетонка йўл билан борганми тоғанг марсга. ўла-ўла, қасамхўр, ўтрикчи. болалар ҳар ёқдан музаффарни майна қилиб кула бошлашди. - ўлай агар, тоғам ўз оғзи билан гапириб берган. биласизларми, зарбдорлик камазчиларнинг оёғи етмаган ер қолмаган. одам арқон билан осилиб чиқолмайдиган чўққиларга ҳам улар камаз билан бемалол чиқиб кетаверишади. орқасидан қувган мелисаларнинг биронтасиям уларни ушлолмайди. шунинг учун зарбдорлик камазчиларнинг бари бой бўпкетган, гапимни бўлмаларинг! ҳозир мен сенларга бунинг қандай бўлганлигини …
5 / 8
р орқали олиб бориш мумкинлигини эшитганини айтиб, катга «доля» беражагини ҳам ишора қилиб ўтибди.ўша кунлари тоғамгаям клиентлар келмай, ишсиз ўтирган экан, нима бўлса бўлар, деб таваккал қилиб пиёзни камазга юклатибди.шундай қилиб икковлари пиёзни ортиб, кечки пайт йўлга тушишибди. тоғам «доля»нинг чўғи учмасин деб, шопир шеригини олмабди. эргаш фермернинг орзулари катта экан. у «эсон-омон пиёзни сотиб келсам, ёлғизгина ўғлимга суннат тўйи қиламан. тўйга юлдуз икромовани олиб келаман» деб ният қилган экан. - юлдуз икромовани тўйга опкелиб нима қилади. юлдузни кўрамиз, деб бутун халқ тўйхонани остин-устун қилиб ташлашади-ку. тўй қилган тугул қўшниларнинг ҳам томи илма-тешик бўлиб кетади, - луқма ташлади болалардан бири ва ҳамманинг ўзига норози қараб қўйгани учун дарҳол жим бўлди. - шундай қилиб айланма, ўнг-чап қилиб, ҳангомаданам олиб кетиб боришаётса, пана жойдан машиналарнинг чироғи ёниб, мелисалар чиқиб қолиб тўхташга буюришибди. дунёда мелисадан ёмон одам йўқ, деб юрган тоғам шартта йўлдан чиқиб, йўлсиз тепага қараб машинасини ҳайдаб қолибди. мелисалар қувибди, булар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"qizil olma" haqida

қизил олма бу гап бир зумда бутун болаларнинг қулоғига етиб баъзилари шивирлаб, баъзилари ошкора қиқир-қиқирлашиб шу мавзу атрофида уймалашиб қолишди. эмишки, моҳира билан асқар севишиб қолганмиш. асқарнинг бир дона қип-қизил олмани тиржайиб моҳирага узатаётганини, қизи қурғур ҳам индамай уни олаётганини замира ғийбатниса ўз кўзлари билан кўрибди. алдаётган бўлсам, тилим кесилсин, кўрмаган бўлсам, кўзим тешилсин, деб тилидан тойилиб кетаётган, доимий ва давомий ғийбатлари билан иложи бўлса ер ўқини тескари айлантириб юборадиган (яхшиям ернинг таянч нуқтаси қаерда жойлашганини билмайди) қизнинг гапига ишонганлар ишонди, ишонмаганлар ишонмади. дарҳақиқат, шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди, деганларидек шамол бўлмаса ҳам бироз шабада эсган ва бир дона мевасини ўз бағрида яшириб қолмоқ...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (40,0 KB). "qizil olma"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: qizil olma DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram