vatan yagonadir

DOCX 131 sahifa 130,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 131
ватан ягонадир “шарқ” нашриёт – матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти. тошкент- 2002 йил. дарддошимга бул китобни мен ёзмадим, жигаримнинг қони ёзди. биз етмаган муҳаббатнинг, чиқаётган жони ёзди. мен ёзмадим, кўксимдаги армон отлиғ бир тош ёзди. болишимга минг бир кеча, томчилаган кўз ёш ёзди. дарёларни кечди дилим, қайғу тутди қармоқларим. гул узай деб тикан тутдим, ёзди яра бармоқларим. мен ёзмадим бу ҳасратни, кузлар келиб хазон ёзди. воҳ кўп экан ҳамдардларим, мингта бағри сўзон ёзди. эй дарддошим, китобимни, жунунимдан кулиб ўқи. ғамларни мен чекканим бас, сен бахт билан тўлиб ўқи! гулдан нозик юрагимни, достон қилма бағри тошга. достон қилсанг не ҳам дердим, битта ўлим битта бошга! кўҳна самарқанд карвонлар келарди етти иқлимдан, шоҳилар, чинналар ортишиб той-той. боғлари жаннатдан нусха кўчирган, егани бол бўлган, тишлагани мой. тиланмаган ҳеч ким дунёни, эркни, гадолар бой бўлган бу юртга келиб. боғбонининг қизи малика бўлган, чўрилар ой бўлган бу юртга келиб. аёлин ҳуснидан ой ҳижолатда, ақлига тан …
2 / 131
о чақнагувчи – моҳ, умри узун, мағрур сўзлар бор! ўзлигидан қайтмаган у ҳеч, машраб бошин элтса ҳам дорга. у шундайин завол топмас куч, қудрат берар ўзига зорга. у менинг момомнинг, онамнинг тили, заминим, ватаним, хонамнинг тили. халқим билан унинг умри баробар, у битган кун юртим, элим ҳам тугар. хх асрга гўдакка бердилар сўнгги йилингни, бахтга етсин деди чўзсанг қўлингни, қол деб тўсолмасмиз энди йўлингни, гарчанд тиклолмадик орзулардан қаср, биздан рози кетгин, йигирманчи аср! о, оппоқ бошингдан нелар ўтмади, кимлар келмадилар, кимлар кетмади, сирларингга ҳеч ким тугал етмади, қай кўзлар очилди, ким қолди басир, биздан рози кетгин, йигирманчи аср! бир қўлингда гул бор, битта қўлинг қон, кимга қуллик насиб, ким ўзича хон, ғавғоларга тўла эй эски дўкон, гоҳ бахт харид қилдик, гоҳ кулфат, каср, биздан рози кетгин, йигирманчи аср! қалбсиз бўлсак балки яшардик силлиқ, қўғирчоқбозларга қилмадик қуллуқ, рақибимиз бўлди ёлғон ва қуллик, бу юрак сен билан кетаверар ҳур, биздан рози кетгин, …
3 / 131
енга сирларингиз ишониб ғоят, бир таскин берувчи қўшиқ кутибсиз. оҳ, укам, нима деб овутай сизни, алданган юракка қай қўшиқ даво? бир шеър қайтаролса бевафо қизни, бунчалар бўлмасди ишқ деган савдо. фақат сиз-мас, чеккан ишқнинг азобин, бу кўҳна оламда улар саноқсиз. севгани учун ҳам тақдир ғазабин, жимгина тинглайди қай бир гуноҳсиз. бир қўшиқ истабсиз киргач бу йўлга, қўшиқ не, битилган минглаб достонлар. ҳукмин ўтказолмай бари тош дилга, янги қўшиқ излаб қийналган жонлар!.. битилган бўлсайди гар ўша қўшиқ, бу кун ёниб, излаб юрмасдим мен ҳам. балки берк дилларга топиб бир эшик, бўлармиди унда шоир аҳли жам. рад этган санамни қайтаролгувчи, сиз кутган қўшиқни ёзмадим ҳали. умидли дунё бу... бир кун келгувси, юбораман сизга, ёзган маҳалим. агар ёзолсам... ишқ нима? сенинг менга кўп жафоларинг, менинг сенга бор қийноқларим. ҳажр элига хўб вафоларинг, ёлғон кулгум, пинҳон оҳларим! ишқ нима? сенинг девона бўлганларинг, менинг девона бўлганларим! мен сенинг ягонанг бўлганим, сен менинг парвонам бўлганинг! ишқ …
4 / 131
г-мас, қилич тутиб менинг қошимдан ўтган. сен бўлсанг, қачонлар ғолиб бўлардим, нелар ўтса, ёлғиз бошимдан ўтган... ватан ягонадир, ватан биттадир дерлар ширин сўзнинг гадолари кўп, ёниб турган кўзнинг адолари кўп. юртлар бор, ҳаттоки худолари кўп, ватан ягонадир, ватан биттадир! кездим, ки дунёнинг йўллари узун, фаҳми ноқисларнинг қўллари узун. аммо барчасининг кўрар кўзи: ватан ягонадир, ватан биттадир! кимдир дўстларини сотиши мумкин, кимдир ўзига ўқ отиши мумкин. ўқ ўтмас қалъанинг борлиги ҳам чин, ватан ягонадир, ватан биттадир! ватан деб ватандан кетганлар айтсин, соғинч ёқасидан тутганлар айтсин. пушаймонлик заҳрин ютганлар айтсин, ватан ягонадир, ватан биттадир! нега учган қушлар қайтади бот-бот, қозиғини излаб келар учқур от. дунёда бор бўлсин меҳр-оқибат, ватан ягонадир, ватан биттадир! менинг темур бобом – соҳибқироним, қонидан қўшилган бир қошиқ қоним, асрларни енгиб елган бўроним, ватан ягонадир, ватан биттадир! ер юзин қаратган кўркам самарқанд, қирқ йил шоҳи бўлган улуғбекдек мард. кўксимдаги қувонч, кўксимдаги дард, ватан ягонадир, ватан биттадир! биров бор боласин …
5 / 131
ин сўнгги нигоҳи. хотирангдан юлиб олдим номимни, сен унга энг гўзал исмларни ёз. қўрқаманки, фақат тиз чўкиб бир кун, демагил, баридан сенинг ўзинг соз! сен эрк истагандинг, бердим ана, ол. сени излайман 1 энг шод дамларимда сени излайман, сархуш ҳисларимга бўл дейман шерик. жуфт қалб шодлигидан умид узмайман – келасан, қалбингда мен бўлсам тирик! қайдасан, ичсанг-чи, шодликларимни, улар лабларимдан нурдай тўкилсин. олгин севинчимни, бутун боримни, улар сенинг кўзларингдан ўқилсин. сен шод бўлган ўша бир лаҳза учун, мен бутун умримни ҳадя қиламан! 2 изтироб онлари сени излайман, у дамлар бўласан мендан йироқда. барибир келасан! умид узмайман... тан бергим келмайди сира фироққа. сен йўқлаб келсангу, мен бир кўрсам бас, кўзларинг айтсалар: бекор алам, оҳ! ҳасрат мени тугатмоққа этиб қасд. турган чоқда англаб қолсам мен ногоҳ: шодликларинг учун кераклигимни, шу лаҳза дунёда қайта келаман! *** жисмимда юракни асраган каби, авайлайман берган гулларингизни. токи куз фаслининг беором лаби, ногоҳ сарғайтириб қўймасин уни. юракда тилакни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 131 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"vatan yagonadir" haqida

ватан ягонадир “шарқ” нашриёт – матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти. тошкент- 2002 йил. дарддошимга бул китобни мен ёзмадим, жигаримнинг қони ёзди. биз етмаган муҳаббатнинг, чиқаётган жони ёзди. мен ёзмадим, кўксимдаги армон отлиғ бир тош ёзди. болишимга минг бир кеча, томчилаган кўз ёш ёзди. дарёларни кечди дилим, қайғу тутди қармоқларим. гул узай деб тикан тутдим, ёзди яра бармоқларим. мен ёзмадим бу ҳасратни, кузлар келиб хазон ёзди. воҳ кўп экан ҳамдардларим, мингта бағри сўзон ёзди. эй дарддошим, китобимни, жунунимдан кулиб ўқи. ғамларни мен чекканим бас, сен бахт билан тўлиб ўқи! гулдан нозик юрагимни, достон қилма бағри тошга. достон қилсанг не ҳам дердим, битта ўлим битта бошга! кўҳна самарқанд карвонлар келарди етти иқлимдан, шоҳилар, чинналар ортишиб той-той. боғлари жан...

Bu fayl DOCX formatida 131 sahifadan iborat (130,8 KB). "vatan yagonadir"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: vatan yagonadir DOCX 131 sahifa Bepul yuklash Telegram