парафин билан даволаш

DOCX 6 sahifa 24,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
парафин билан даволаш парафин билан даволаш, — парафиндан даво мақсадида фойдаланиш; асосан, аппликация, боғлов, ванна ёки маска ҳолида қўлланади. парафин билан даволаш билан д. нинг энг кўп тарқалган усуллари: қиздирилган парафин клеёнка тўшалган кюветага қуйилади, у 52—55° гача совигач, кюветадан олиб, гавданинг оғриётган қисмига қўйилади, клеёнка ёпиб, устидан адёл ёки кўрпа билан ўралади; шу қолатда 20 — 30 мин. туради; парафин олингач, бемор иссиқ адёлга ўралиб, 30—40 мин. дам олади. даво курси 10— 25 марта, кунда ёки кунора қўйилади. парафин оғриқ қолдириш ва сўриб олиш хоссасига эга, моддалар алмашинуви, қон айланиши, тўқималар озиқланишини кучайтиради, чандиқланишга йўл қўймайди. бўғимлар, пай қини, бойлам ва мускулларнинг ўткир ва су-рункали касалликларида; шикастларда, нерв системасининг оғриқ билан кечадиган касалликлари (радикулит, ишиас, неврит, невралгия)цл, трофик яра, овқат ҳазм қилиш системаси касалликлари (яра касаллиги, колит, га-стрит)да; эркак ва аёллар жинсий аъзолари яллиғланганда; қулоқ, бурун, томоқ касалликлари; айрим тери касалликлари (қуруқ экзема, қизил темиратки)да, шунингдек, космети-када турли нуқсонларни …
2 / 6
туриб, улар орасидаги бўшлиқни тўлдириб туради. коллоид фракция балчиқнинг пластиклигини ва адсорбцияловчи хусусиятини таъминлайди. сувли – минерал эритма, балчиқнинг скелети ва коллоид фракцияни намлаб туради, балчиқ эритмаси деб аталади. шифобахш балчиқлар ўзининг иссиқлик ва намлик ҳажми, кичик иссиқлик ўтказувчанлиги ва юқори адсорбцион хусусияти билан ажралиб туради, сув билан қўшилиб бир хил пластик эритма ҳосил қилади. бу хусусият ҳар хил балчиқларда ҳар хил ва ил балчиқларида юқори бўлади. балчиқларда биологик актив моддалар, витаминга ўхшаш моддалар, ферментлар, гармонлар, антибиотиклар, шунингдек холин, гистамин, бактериофаг, радиоактив моддалар сақланади. ил балчиғи – чўкма балчиқ, мазсимон, қора, водород сульфид ҳидига эга масса бўлиб, денгиз ва кўпгина кўлларда чўкинди жинслардан микроорганизмларнинг актив иштирокида ҳосил бўлади. чўкма балчиқ ҳосил бўлиши жараёнида махсус бактериялар – балчиқ ҳосил қилувчилар иштирок этиб, булар водород сульфид ажратади. водород сульфид темир тузлри билан бирикиб, темир сульфид ҳосил қилади. темир сульфид борлиги туфайли балчиқнинг ранги қора ва пластик бўлади. сапропелл балчиғи – чириётган чўкма …
3 / 6
каби бармоқлар орасидан осонгина сиқилиб чиқади ва қўлга юқади. сопка балчиғининг асосини лой ташкил этади. унинг суюқ қисмида минерал тузлар ва органик моддалар бўлади. бу турдаги балчиқ газ – нефтли ерларда углеводород газлар таъсирида ҳосил бўлади. шифобахш балчиқлар организмга ҳароратли, механик ва кимёвий таъсир кўрсатади. балчиқнинг физик хоссалари, балчиқ билан даволаш вақтида бирмунча юқори ҳароратдан фойдаланишга имкон беради. иситилган балчиқнинг баданга суритилган юпқа қавати тезда совиб қолади, бу иссиқликнинг бир қисми терига берилиши сабабли ҳосил бўлади. бу иссиқлик аста секин берилганлиги сабабли, балчиқ секин совийди. шунинг учун балчиқ организмга узоқ вақт ўз иссиғини йўқотмай таъсир кўрсатади. механик таъсир балчиқ массасининг босими ва бадан ҳамда балчиқ зарралари ўртасидаги ишқалниш натижасида юз беради. кимёвий таъсир (ил балчиғида таъсир яққол кўринади) балчиқдан организмга тери орқали ўтадиган турли кимёвий моддалар (газсимон, учув-чан моддалар, ферментлар, биологик актив моддалар ва бошқлар) таъсирига боғлиқ. балчиқлар таъсирида асаб ва юрак-қон томир системаларида, қон таркибида, моддалар алмашинуви жараёнларида ўзгаришлар …
4 / 6
ган хоссаларини тиклаш) учун унга ош тузининг 5% эритмаси ва бир мунча янги балчиқ қўшиш керак, балчиқни 3-5 ойдан сўнг қайтадан ишлатса бўлади. балчиқлар асосан сув ҳаммомида иситилади.жароҳат, йирингли яраларни даволашда, тўғри ичак ва қин тампонлари учун ишлатилган балчиқлардан қайта фойдаланилмайди. балчиқ албатта бактериологик текширувдан ўтказилиши зарур, агар патоген микроорганизмлар топилса, балчиқ даволаш мақсадида қўлланилиши мумкин эмас. балчиқ аппликацияси умумий ва маҳаллий бўлади. курортларда асосан умумий балчиқ апплекацияси қўлланилади. умумий апплекация учун 40-42 градус ҳароратли, маҳаллий учун 42-44 градус ҳароратли балчиқ қўллани-лади. балчиқлар қуйидги кўринишларда қўлланилади : балчиқли ванналр (37 градус ҳароратда), балчиқ апплекацияси (“қўлқоп”, “наски”, “ёқа”, “этик”, “труси”), жигар ва ошқозон соҳасининг апплекацияси (38-40 градус ҳарорат-да), ректал ва вагинал тампонлар (40-42 градус ҳароратда), компресслар, балчиқли электрофорез, пеллоидиннинг мушак ичига инъекцияси. муолажа тамом бўлгач, балчиқ бадандан олиниб, бемор ҳарорати 36-37 градусли ёмғирсимон душ остида ювинади, сўнгра 30-40 минут давомида дам олади. парафин-озокерит билан даволаш нефтни сублимация қилиб олинадиган парафин юқори …
5 / 6
стандарт озокерит даволашда кенг қўлланилади. озокерит 32-55 градусда суюлади. озокеритнинг даволов-чи таъсири унинг физик ва кимёвий хусусиятларига асосланган. унинг ис-сиқлик сиғими катта бўлиб, иссиқликни жуда ёмон ўтказади. бундан ташқари озокеритда иссиқлик жуда узоқ вақт сақланади. унинг афзаллиги шундаки, иссиқликни организмга ил ва торф балчиқларига қараганда секин ва узоқ вақт ўтказади. физик хусусиятлари, тайёрлаш техникаси ва қўлланиш усули бўйича парафинга яқин туради. озокерит биологик актив моддаларни ўзида сақлаши билан терапевтик фаолияти бўйича парафиндан устун туради. иссиқлик билан даволашда кўпинча парафин ва озокерит аралашмасидан, 1:1 нисбатда фойдаланилади. парафин ва озокеритнинг асосий, зарурий хусусиятлари бўлиб иссиқлик кенгайиши ҳисобланади, яъни қиздирилганда ҳажмининг ўзгариши. парафин суюқ ҳолатдан қаттиқ ҳолатга ўтганида кичиклашади. бу билан парафин ва озокеритнинг компрессион таъсири юзага келади, шунинг учун қайта қўлланилганда 10-15 % янги аралашма қўшилади. парафин-озокеритнинг қўлланиш усуллари қуйидагилар : қатлам-қатлам, парафин-ванночка, сальфетка-апплекация, кювет-апплекация. вагинал ва ректал тампонлар қўпинча 55-65 градус ҳароратли озокерит билан қўллани-лади. маҳаллий қўлланилганда унинг давомийлик эффекти шишни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"парафин билан даволаш" haqida

парафин билан даволаш парафин билан даволаш, — парафиндан даво мақсадида фойдаланиш; асосан, аппликация, боғлов, ванна ёки маска ҳолида қўлланади. парафин билан даволаш билан д. нинг энг кўп тарқалган усуллари: қиздирилган парафин клеёнка тўшалган кюветага қуйилади, у 52—55° гача совигач, кюветадан олиб, гавданинг оғриётган қисмига қўйилади, клеёнка ёпиб, устидан адёл ёки кўрпа билан ўралади; шу қолатда 20 — 30 мин. туради; парафин олингач, бемор иссиқ адёлга ўралиб, 30—40 мин. дам олади. даво курси 10— 25 марта, кунда ёки кунора қўйилади. парафин оғриқ қолдириш ва сўриб олиш хоссасига эга, моддалар алмашинуви, қон айланиши, тўқималар озиқланишини кучайтиради, чандиқланишга йўл қўймайди. бўғимлар, пай қини, бойлам ва мускулларнинг ўткир ва су-рункали касалликларида; шикастларда, нерв систе...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (24,3 KB). "парафин билан даволаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: парафин билан даволаш DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram