карст ғорларини ҳосил бўлишидаги асосий жараёнлар

DOC 63,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663266110.doc карст ғорларини ҳосил бўлишидаги асосий жараёнлар ер шарида ғорлар жуда кенг тарқалган бўлиб, улар инсоният тарихида маданиятни биринчи марта вужудга келган масканлиги билан муҳим аҳамиятга эга. чунки инсон дастлабки даврларда ўз қароргоҳларини ғорларда барпо этган. масалан, сурхондарё вилояти бойсун тоғларининг завталашсой водийсидаги тешиктош ғорида (1938 й) неандертал 8-9 ёшли боланинг бош суягини ва иш қуролларининг топилиши республикамиз ҳудудида тахминан 35 минг йиллар олдин ҳам одамлар яшаганликларидан далолат беради. бундан ташқари ғорларда қадимги аждодларимиз томонидан ғор деворларига турли шакллар, ёзувлар ва расмларнинг чизилганлиги инсоният маданиятини ривожланишида ғорларнинг аҳамияти катта эканлигини билдиради. ер қаърида ҳар хил йўналиш бўйлаб тарқалган ва одам кириши мумкин бўлган ер ости бўшлиқлари ғор дейилади. ғорларнинг ҳосил бўлишида табиий жараёнларнинг роли катта. ғорлар жуда мураккаб геологик жараёндир. ғорларни карстшунослар ўрганган ва спелеология фани юзага келган. спелеология-лотинча бўлиб, spulinsa – ғор деган маънони беради. бу ном фанга француз олими е.ривера томонидан (1890 й) киритилган. бу фан ғорларнинг ландшафтини …
2
рнинг асосий қисми полеозой даврида ётқизилган карстланувчи тоғ жинсларида ҳосил бўлган. айниқса, тошкўмир даври оҳактошларида энг кўп карст ғорлари вужудга келган. айнан карстланувчи жинслар кимёвий жиҳатдан бошқа ёшдаги тоғ жинсларига нисбатан жуда тоза бўлади. сувда эрувчан кимёвий элементларнинг миқдори 98-99% ни ташкил қилади. шунинг учун ҳам уларда фақатгина ғорлар эмас, балки карст жараёнлари натижасида ҳосил бўлган бошқа карст шакллари, карст воронкалари, понорлар, карст ёриқлари ҳам ҳосил бўлган. понор – карст массивлари юзасидаги сувларни массив ичкарисига олиб кирувчи тор тешиклар. ўрта осиёда карст ғорларининг ҳосил бўлиши ва тарқалиши учун барча табиий шароитлар мавжуд бўлиб, буларнинг биринчиси бу ўлка ер усти тузилишининг жуда хилма-хиллигидир. ҳудудда тоғ пайдо бўлиш жараёнлари турли тавсифга ва кучга эга бўлган. ўлканинг бир ҳудуди кўтарилса, иккинчи бир ҳудуди чўкканлигини ҳозирги орографик тузилиш орқали кўриш мумкин. кучли тектоник ҳаракатларнинг бундай тавсифга эга эканлиги карст ғорларини ҳосил бўлишида асосий омиллардан бири бўлганлиги аён. чунки ер ости сувларининиг ҳаракат қилиши учун …
3
ғорларни махсус геофизик асбоблар орқалигина аниқлаш мумкин. бундай кўр ғорлар ҳисор тоғларининг жануби-ғарбий тармоқларида нефт ва газ қидириш ишлари олиб борилган пайтда аниқланган. ўрта осиё тоғларида ғорларнинг кўпчилиги кичик сойлар ёнбағирларида жойлашган. бунинг сабаби дарёларда сувнинг сарфи кўп бўлганлиги учун ернинг остини кичик сойларга нисбатан тез ювиб кетади. кичик сойлар ёнбағирларида эса ер ости сувлари йўналишини ўзгартирмай ҳаракат қилади ва ғорлар ҳосил бўлишига сабабчи бўлади. ғорлар ҳосил бўлиши учун ёғин-сочин мўл бўлиши шарт. ўрта осиёнинг тоғли қисмида йиллик ёғин-сочиннинг миқдори 1000-1500 м га етади. бундай миқдордаги ёғин-сочин ғорлар ҳосил бўлиши учун етарлидир. ўрта осиёнинг чўл ва дашт қисмларида эса ёғин-сочиннинг миқдори 100-300 мм ни ташкил қилади. чўлда ёғин асосан қиш, баҳор, куз фаслларида бўлганлиги сабабли кам буғланади. натижада бу ҳудудда ҳам ғорларни пайдо бўлишига олиб келади. юқорида таъкидлаганимиздек табиий сувларнинг роли ғор ҳосил бўлишида муҳим аҳамиятга эга. денгиз ва кўл сувлари ҳам карст ғорларини ҳосил бўлишида асосий омилларидан биридир. ҳисор …
4
а ёки пастга йўналган бўлади. ҳар хил пастга ёки юқорига йўналишини ўзгартириши узун ва майдони катта ғорларга хосдир. ўрта осиёда 500 м дан зиёд ётиқ ғорлар ҳам бор (2-жадвал). ётиқ ғорлар ичида бир қаватли ғорлар кенг тарқалган. тахмонсимон ғорларнинг узунлиги 10 м дан ошмайди. улар кенг ва баланд бўлганлигидан ичи ёруғ бўлади. бундай ғорларга ҳайвонлар ва қушлар қишнинг совуғидан баъзида ёзнинг иссиғидан сақланадилар. баъзи ғорларнинг кириш қисми тор аммо ичкариси кенг бўлади. бундай ғорлар қоронғи ва ҳарорати ташқаридан паст бўлади. бир қаватли ғорларнинг баъзилари тор аммо баланд бўлади, баъзилари эса киришдан охиригача коридорсимон кўринишга эга бўлади. тирқишсимон ва коридорсимон ғорлар ўрта осиёда кенг тарқалган бўлиб, йўлаклар заллар билан алмашиниб туради. ғорлар жойлашган районларда тектоник кўтарилишларни тинч туриш даври билан алмашинишидан кўп қаватли ғорлар вужудга келди. тектоник ҳаракатлар натижасида ҳудуд кўтарилса, ғорлар ҳосил қилаётган ер ости сув қатламлари унинг пастки қисмини ўйиб янги ер ости сув қатламини ҳосил қилади. натижада ғорнинг …
5
ашган. пиёзли тоғ ғори зиёвуддин-зирабулоқ тоғларида жойлашган 3 қаватли ғорлардандир. бу ғор ҳосилаларга бойлиги билан ажралиб туради. баъзи ғорнинг оғзи бир нечта бўлади. бундай ғорларни халқ орасида тешик ғорлар дейилади. ўрта осиё ҳудудида 80 дан ортиқ тешик ғорлар бўлиб, уларнинг умумий узунлиги 4425 м дан зиёд. тоғли ҳудудларда юқоридан пастга томон тик йўналган ғорлар учрайди ва улар ғоршунослар тилида карст қудуқлари ёки шахталари дейилади. бундай ғорларнинг деворлари тик ҳолда бўлиб, унга чуқур бўлмаса, улар карст қудуқлари, агар жудуа тик ва чуқур бўлиб баъзида унча узун бўлмаган ётиқ йўналишлар билан алмашиниб турса, карст шахталари дейилади. ўрта осиёда 76 та карст қудуқлари очилган бўлиб, уларнинг умумий узунлиги 1400 м га яқин. узунлиги 30 м дан ортиқ қудуқсимон ғорларнинг рўйхати 3-жадвалда берилган. қудуқсимон ғорларни чуқурлашиши ва кенгайиши натижасида ўрта осиёда карст шахталари кенг тарқалган. тектоник ҳаракатларнинг роли натижасида тик ғорлар ҳосил бўлади. жаус ғори қалин мармарлашган оч кулранг оҳактошлар (девон даври) дан таркиб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"карст ғорларини ҳосил бўлишидаги асосий жараёнлар" haqida

1663266110.doc карст ғорларини ҳосил бўлишидаги асосий жараёнлар ер шарида ғорлар жуда кенг тарқалган бўлиб, улар инсоният тарихида маданиятни биринчи марта вужудга келган масканлиги билан муҳим аҳамиятга эга. чунки инсон дастлабки даврларда ўз қароргоҳларини ғорларда барпо этган. масалан, сурхондарё вилояти бойсун тоғларининг завталашсой водийсидаги тешиктош ғорида (1938 й) неандертал 8-9 ёшли боланинг бош суягини ва иш қуролларининг топилиши республикамиз ҳудудида тахминан 35 минг йиллар олдин ҳам одамлар яшаганликларидан далолат беради. бундан ташқари ғорларда қадимги аждодларимиз томонидан ғор деворларига турли шакллар, ёзувлар ва расмларнинг чизилганлиги инсоният маданиятини ривожланишида ғорларнинг аҳамияти катта эканлигини билдиради. ер қаърида ҳар хил йўналиш бўйлаб тарқалган ва од...

DOC format, 63,0 KB. "карст ғорларини ҳосил бўлишидаги асосий жараёнлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.