"konstitutsiya-oliy qomusim" adabiy kecha szenariysi

DOC 6 sahifa 430,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
o‘zbekiston respublikasi xalq ta‘limi vazirligi namangan tuman xalq ta’limi bo‘limiga qarashli 25 -sonli maktabining vi “d” sinf rahbari sayyora sulaymanovaning “konstitutsiya-oliy qomusim” mavzusida o’tkazgan tadbir конституциям-олий қомусим адабий кеча сценарийси тадбир ўтказиладиган жой байрамона безатилган. чор атрофга конституциямизга бағишланган шиорлар, деворий газеталар илиб қўйилган. шунингдек, сиёсий адабиётлар, ўқувчиларнинг қомусимиз ҳақида ёзган маърузалари, ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилган. (магнитофон тасмасидан ватан ҳақидаги куй таралади ва саҳнага адабий кеча ташкилотчиси чиқади). ўқитувчи: - қўлингда эрк бошда ялов, тилингда суруд, ватанинг бор, бола-боғчанг, ор-номусинг бор. ўзбекистон деб аталган муқаддас ҳудуд, ўз давлатинг, мамлакатинг, ўз қомусинг бор. ассалому алайкум, азиз ва ҳурматли меҳмонлар, ота-оналар, ҳамкасблар ва ўқувчилар! ўлкамиз бўйлаб яна шодиёна. бу йил ўзбекистон республикаси конституциясининг қабул қилинганига 16 йил тўлади. шу муносабат билан барчангизни чин қалбимдан табриклайман ва тадбиримизни очиқ деб эълон қиламан. (залда магнитофон тасмасига ёзилган оҳанрабо куй янграйди. саҳнага ада​бий кечани олиб борувчи қиз ва йигит чиқиб келади). қиз: ассалому алайкум, …
2 / 6
нинг қабул қилинишидир. бу сана тарихимизга зарҳал ҳарфлар билан битиб қўйилди. қиз: ўзбекистон тараққиёт йўлида бир неча ютуқларни, янгиликларни қўлга киритиб, ўз олдига қўйган мақсади, яъни ривожланган суверен демократик давлатни барпо этиш масаласини ҳал қилиб, ўз йўлини танлаб бўлди. йигит: демократлаштириш жараёни давлат ҳокимиятининг шундай ташкил этилишини назарда тутадики, у ҳокимиятдаги барча бўғинларнинг уйғун фаолияти билан ажралиб туради, қонуннинг устунлиги, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини ҳал этишдаги фаол иштироки орқали уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатини таъминлайди. қиз: мустақил ўзбекистоннинг конституцияси, президентимиз қайд этганидек, ўзининг туб моҳияти, фалсафаси, ғоясига кўра янги ҳужжатдир. ундаги ғоя ва принциплар фуқаролик жамиятини ва ҳуқуқий давлатни шакллантиришга асос қилиб олинган. йигит: асосий қомусимизда халқ ҳокимиятининг реал омиллари кўрсатиб берилган. чунки ҳаммамизга маълумки, давлатимизда амалга оширилаётган барча ишлар, сиёсий-иқтисодий, ижтимоий ва маданий ислоҳотларнинг ҳаммаси халқ, инсон манфаатлари, унинг турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилади. ҳар бир кунимизнинг бахтли, дастурхонимиз тўкин, хонадонимиз ёpyғ бўлишининг негизини ташкил этади. (абдулла орипов …
3 / 6
ҳожиб ўзи​нинг “қутадғу билиг” асарида мансабдорлар ўз бурчларини қандай бажаришларини қуйидагича таърифлайди; нима дер, эшитгин билимли сўзин, тута олмайди элни золим кўп узун. ёнар ўт, мисол зулм, ёқар, куйдирар, адолат сув эрур - неъмат ундирар. элга бош бўлайин десанг, то абад, одил бўл, элингни асрагин фақат. йигит: юсуф хос ҳожибнинг ўгитларидан кўп асрлардан буён жамиятни бошқаришда қонун-қоида сифатида кенг фойдаланилди. унинг ўгитлари ҳозирда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. қиз: ҳозирги конституциямизнинг заминида “қутадғу билиг” ва ундан кейин ёзилган қонун-қоидалар ҳам мужассам. масалан, “темур тузуклари”, хондамир (1474-1535) томонидан битилган “қонуни ҳумоюн” шулар жумласидандир. уларнинг орасида, айниқса, “темур тузуклари” ўзининг такомиллашганлиги ва ҳаётбахшлиги билан катта аҳамиятга моликдир. йигит: барчамизга тарихдан маълумки, улуғ бобомиз, соҳибқирон амир темур 1370 йили кучли марказлашган давлат тузиб, халқ турмуш тарзини яхшилаш учун курашган ва бир неча ислоҳотлар ўтказган. “куч – адолатдадир” деган ақида амир темурнинг доимий шиори, олдига қўйган масала ва режаларининг калити ҳисобланган. қиз: бобомиз алишер …
4 / 6
мудофаа кучлари ва миллий валютаси бўлиши билан бирга у қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзларига эга бўлди. кўнгилда очилар ватан деган боғ, юракда юксалар ғурурнинг тоғи - башар осмонида ҳилпираган чоғ она - ўзбекистан байроги. йигит: дунёда дунёси бордир бу юртнинг, хумоси — туғроси бордир бу юртнинг. қиз: ҳар саҳар янграган улуғ мадҳиям, ҳар сатри ҳикматга тўлиқ мадҳиям. энг гўзал қўшиғи озод элимнинг, муқаддас мадҳиям, қутлуғ мадҳиям! йигит: табиийки, ҳар қандай давлатнинг обрў-эътибори конституция ҳисобланади. чунки у давлатни, миллатни дунёга танитувчи бош қонундир. қиз: у инсон қадр-қиммати, давлатнинг жамият манфаатларига хизмат қилиши лозимлиги тўғрисидаги ижтимоий тафаккурининг муҳим ютуқларини ўзида мужассам-лаштирганлиги бесабаб эмас. шунинг учун дунёдаги энг ривож​ланган давлат ҳам, фуқаро ҳам ўз қонуний манфаатларини, келажагини конституциясиз тасаввур эта олмайди. конституциямизни халқимиз тафаккури ва ижодининг маҳсули десак, муболаға бўлмайди. йигит: конституция инсон манфа​атларини кўзловчи юксак таянч, фуқаро​ларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда асосий мезондир. бугунги кунда уни ўрганиш, мазмун-моҳиятини тўла англаш ва унга …
5 / 6
зни, куч-қувватимизни сарфлашимиз жоиз. қиз: дунёнинг тилаги, самари ҳам биз, ақл кўзин қораси - жавҳари ҳам биз. тўгарак жаҳонни узук деб билсак, шаксиз унинг кўзи - гавҳари ҳам биз. ўқитувчи: конституция жаҳон андозасида ёзилган, илғор ва такомиллашган қомусдир. у ҳуқуқий-демократик давлатнинг энг асосий қонуни ҳисоблана​ди. конституциямизнинг қанчалар мукаммал ишлаб чиқилиши, мамлакатда амал қилиниши ва, айниқса, халқ ман​фаатларига хизмат қилаётганлиги юрт-дошларимизнинг эртанги куни порлоқлигидан далолат беради. у мустақиллик, озодлик ва халқпарварлик ғоялари би​лан суғорилиб, келажакда ўзбекистоннинг буюк давлатга айланишини таъминлашга кодирдир. тенгларнинг ичида бугун тенг ўзим, жаҳоний тўнларга ёқа, енг ўзим, дунёлар бағримда, бағри кенг ўзим, эй, менинг ўзлигим - ғypyp, номусим, конституциям - олий қомусим. ҳурматли меҳмонлар, устозлар ва азиз ўқувчилар! “конституциям – олий қомусим” деб номланган адабий кечамизни (маҳмуджон дадабоев шеъри ва мусиқаси асосида яратилган) “она диёр мадҳи” қўшиғи билан (ҳаваскор ўқувчилар хори ижро этади) якунлаймиз. namangan tumani

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""konstitutsiya-oliy qomusim" adabiy kecha szenariysi" haqida

o‘zbekiston respublikasi xalq ta‘limi vazirligi namangan tuman xalq ta’limi bo‘limiga qarashli 25 -sonli maktabining vi “d” sinf rahbari sayyora sulaymanovaning “konstitutsiya-oliy qomusim” mavzusida o’tkazgan tadbir конституциям-олий қомусим адабий кеча сценарийси тадбир ўтказиладиган жой байрамона безатилган. чор атрофга конституциямизга бағишланган шиорлар, деворий газеталар илиб қўйилган. шунингдек, сиёсий адабиётлар, ўқувчиларнинг қомусимиз ҳақида ёзган маърузалари, ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилган. (магнитофон тасмасидан ватан ҳақидаги куй таралади ва саҳнага адабий кеча ташкилотчиси чиқади). ўқитувчи: - қўлингда эрк бошда ялов, тилингда суруд, ватанинг бор, бола-боғчанг, ор-номусинг бор. ўзбекистон деб аталган муқаддас ҳудуд, ўз давлатинг, мамлакатинг, ўз қомусинг бор. ассало...

Bu fayl DOC formatida 6 sahifadan iborat (430,5 KB). ""konstitutsiya-oliy qomusim" adabiy kecha szenariysi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "konstitutsiya-oliy qomusim" ad… DOC 6 sahifa Bepul yuklash Telegram