sobiq sovet psixologiyasi

DOC 7 sahifa 282,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
19-мавзу. собик совет психологияси: ривожланиш боскичлари,илмий мактаблар вазамонавий ёндашувлар. режа: 1. и.м.сеченовнинг психологик ёндошувлари. 2. л.с.выготский психологик қарашлари. 3. д.н.узнадзининг психология ривожланишига қўшган улкан ҳиссаси. психологик тадқиқотлар ривожида собиқ совет олимларининг роли алексей алексеевич ухтомский (1875-1942) – рус физиологи, ҳам физиология, ҳам психологиянинг энг муҳим қонуниятларидан бири бўлмиш “доминанта” жараёни ва унга оид тушунчани киритди. бу тушунча организмдаги хулқни тизимли равишда, физиологик ва психологик ҳолатлар уйғунлигида тушуниш имкониятини берди. лев семенович выготский (1896-1934) – асосий илмий фаолиятида маданий тарихий ривожланиш концепциясини илгари сурди. у реакцияларга алоҳида эътибор берар экан, энг муҳими инсондаги нутқ реакцяси деб баҳолади. нутқ тана ҳаракатидир, бироқ бошқа тана ҳаракатларидан фарқли ўлароқ, шахс онгига янги ўлчовларни беришини таъкидлаб ўтади. биринчидан нутқ муомала жараёнида амалга ошади, демак у бошдан бош ижтимоийдир. иккинчидан унда доим психик жабҳа бор, у сўзнинг маъносидир. учинчидан сўз субъектдан мустақил равишда маданият элементи сифатида мавжуд бўла олади. шундай қилиб нутқли реакцияда тана, ижтимоийлик (коммуникативлик), …
2 / 7
тадқиқ этди. выготский фикрича фақатгина ривожланишдан олдин келадиган таълим яхши натижа беради. у ривожланишнинг яқин зонаси” терминин киритади. бу тушнча остида бола катталар рахбарлиги остида мустақил еча оладиган масалалар даражалари ўртасидаги тарқоқлик тушунилади. ўқитиш шунга ўхшаш зонани юзага келтириб ўз кетидан ривожланишга олиб келади. сергей леонидович рубинштейн ўзининг “ основы общей психологии ” асарида онг ва фаолият бирлиги тамойилини илгари сурди. онгни фаолият жараёни билан бирлаштириб рубинштейн унинг бу жараёнда қандай тарзда шаклланишини тушунтириб берди. бу конкрет тадқиқотлар истқболини тубдан ўзгартириб юборди. инсоннинг дунё билан мурожаати тўғридан-тўғри ва бевосита эмас, балки унинг бу дунё объектлари билан реал ҳаракатлари воситасида амалга оширилади, деган ғоя онгга бўлган қарашларни ўзгартириб юборди. унинг ташқи предметларга эмас, предметли ҳаракатларга боғлиқлиги психологиянинг муҳим муаммоларидан бирига айланди. онг мақсадлар қўйиб, субъект фаоллигини реажалаштиради ва реалликни ҳисий ва ақлий образларда акс эттиради. таҳмин қилинадики, онг табиати дастлаб ижтимоий, ижтимоий муносабатлар орқали тақозо қилингандир. бу муносабатлар даврдан даврга ўтиш …
3 / 7
нтлари мос келади: мотив, мақсад, шароит, шунингдек онг компонентлари – маъно, аҳамият, “ҳиссий тўқима”. уларни ажратиб кўриб бўлмайди. ломов борис федорович ( 1927-1989) – умумий, инженерлик, когнитив психология, таълим психологияси, муомала психологияси соҳалари мутахассиси, психология фанлари доктори, профессор. у 1972-1989 йилларда психология институти директори лавозимида ишлаган, “психологический журнал” асосчиси ва бош муҳаррири сифатида доим гавдаланади. б.г.ананьев билан бирга ленинград университетида психология факультетини очади, бир неча йиллар мобайнида декан вазифасида хизмат қилади. унинг ишларининг кўпчилиги умумпсихологик муаммоларни ўрганишга қаратилган. у муомала психологияси бўйича («общение и познание» 1984) жуда кўп ғояларни илгари суради. б.ломов инженерлик психологияси асосчиларидан бири. у психология фанининг методологик-назарий муаммоларига алоҳида эътибор қаратади., жумладан психологиянинг категориал аппаратини таҳлил қилишга, психологик билимлар ички бирлиги ва тузилиш тизимини очиб беришга, унинг холатлари ва ривожланиш тенденцияларига, психологик назарияларни қуриш йўлларини аниқлашга, психологияда назария, эксперимент ва амалиёт ўзаро алоқадорлигини тадқиқ этган. асмолов александр григорьевич (1949) - психология методлогияси ва назарияси борасидаги мутахассис. а.н.леонтьев …
4 / 7
ўйилди. ухтомскийнинг фикрича, ҳар бир кузатилаётган ҳаракат эффекти пўстлоқ ва пўстлоқ ости марказларига бўлган динамик таъсир характери организмнинг актуал эҳтиёжлари организмнинг биологик тизим сифатидаги тарихи билан белгиланади. мияни муҳитни идрок қилиш, ҳис қилиш ва акс эттириш органи деб қараш лозим, деган фикрни илгари суради. доминанта инертлик хусусиятига эга, яъни бу доминантани чақирган қўзғатувчилар таъсир қилмай қўйган ва ташқи муҳит ўзгарган ҳолда ҳали у мавжуд бўлиб ва такрорланиб тураверади. инертлик ҳулқнинг нормал бошқарилишини бузади, лекин унинг ўзи интелектуал фаолиятнинг бошланғичи бўлиб хизмат қилади. аввалги фаолият излари кўплаб потенциал доминанталар кўринишида бир вақтда мавжуд бўлиши мумкин. улар орасида етарлича келишув бўлмаса, бу реакциялар конфликтига олиб келади. бу ҳолда доминанта патологик жараённинг ташкилотчиси ва кучайтирувчиси бўлиб хизмат қилади. ухтомский психик ҳодисалар ва уларнинг тавсифномасининг турли кўринишларини доминанта механизми билан тушунтиради. масалан диққат уларнинг йўналиши тўпланиши танлаш ва тафаккурнинг предмет характери сифатида муҳитнинг предметларга бўлинишини ухтомский уч босқичдан иборат жараён деб атайди. мавжуд динамиканинг …
5 / 7
илган. теплов борис михайлович (1896-1965) машҳур рус психологи у 1896 -йилнинг 20 -октябрда дунёга келди. илк фаолияти даврида идрок тасаввур ва тафаккур бўйича илмий иш олиб борган. сўнгра индивидуал фарқлар устида узоқ илмий иш олиб борган. дифференциал психология илмий мактаби асосчиси. қобилятлар концепциясини ишлаб чиққан. у и.п.павловнинг олий нерв фаолияти типлари таълимотига асосланиб, одамнинг индивидуал-психологик фарқларининг физиологик асосларини ўрганиш дастурини ишлаб чиққан, натижада индивидуал фарқлар назариясини таклиф қилган. ўз тадқиқотларида санъат психологияси муаммоларини ўрганишга алоҳида эътибор берган. рубинштейн сергей леонидович (1889-1960) одессада адвокатлар оиласида туғилди. психологияда фаолият ёндошув асосчиларидан бири. философик ва психологик таълимни марбургда олган. 1942 йилдан психология институти директори бўлган. 1943 йилда м.в.ломоносов номли мду қошида психология кафедраси, сўнг бўлимини очган, россия фа философия институтида психология секторини очган (1945 йил). 1922 йил ёзилган «ижодий ҳаваскорлик тамойили» мақоласида онг ва фаолият бирлиги тамойилини ишлаб чиққан, бу тамойил 30-йилларда фаолиятли ёндошуви йўналишига асос бўлган. айнан шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"sobiq sovet psixologiyasi" haqida

19-мавзу. собик совет психологияси: ривожланиш боскичлари,илмий мактаблар вазамонавий ёндашувлар. режа: 1. и.м.сеченовнинг психологик ёндошувлари. 2. л.с.выготский психологик қарашлари. 3. д.н.узнадзининг психология ривожланишига қўшган улкан ҳиссаси. психологик тадқиқотлар ривожида собиқ совет олимларининг роли алексей алексеевич ухтомский (1875-1942) – рус физиологи, ҳам физиология, ҳам психологиянинг энг муҳим қонуниятларидан бири бўлмиш “доминанта” жараёни ва унга оид тушунчани киритди. бу тушунча организмдаги хулқни тизимли равишда, физиологик ва психологик ҳолатлар уйғунлигида тушуниш имкониятини берди. лев семенович выготский (1896-1934) – асосий илмий фаолиятида маданий тарихий ривожланиш концепциясини илгари сурди. у реакцияларга алоҳида эътибор берар экан, энг муҳими инсондаги ну...

Bu fayl DOC formatida 7 sahifadan iborat (282,5 KB). "sobiq sovet psixologiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: sobiq sovet psixologiyasi DOC 7 sahifa Bepul yuklash Telegram