turmush daqiqalari

DOCX 27 sahifa 176,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
xvi-мавзу. меҳнат муносабатлари 16.1. «турмуш даражаси» тушунчаси ва унинг кўрсаткичлари тизими 16.2. аҳоли эҳтиёжлари ва турмуш даражасига таъсир этувчи омиллар 16.3. аҳоли турмуш даражаси кўрсаткичлари ва индикаторлари 16.4.мамлакат аҳолиси турмуш сифатини ошириш йўллари 16.5.аҳоли даромадлари, уларнинг шаклланиш манбалари ва фойдаланиш йўналишлари 16.1. «турмуш даражаси» тушунчаси ва унинг кўрсаткичлари тизими аҳолининг фаровонлик даражасини ифодалаш учун "турмуш даражаси", "халқ фаровонлиги", "турмуш фаолияти хавфсизлиги", "турмуш тарзи", "меҳнат фаолияти сифати", "турмуш сифати" каби турли хил тушунчалар қўлланилади. баъзан турли атамалар бир мазмунни англатса, бошқа ҳолларда улар ўртасидаги фарқ муайян характер касб этади, мазмуни сезиларли даражада фарқ қилади. шу билан бирга, мазкур тушунчаларнинг ўзаро боғлиқлигини қайд этиш лозим. ўзбекистонда аҳолининг моддий, маънавий, ижтимоий эҳтиёжлари қондирилиш даражасини ифодалайдиган "турмуш даражаси" атамаси кенгроқ қўлланилади. бундай тавсиф кўпроқ турмуш даражаси статистикасини характерлайди. шу билан бирга турмуш даражаси - кўплаб омиллар йиғиндиси таъсирида бўлган ўзгарувчан жараёндир. турмуш даражаси мунтазам ўзгариб турадиган турли неъматларга бўлган эҳтиёжларнинг таркиби ва даражаси билан, …
2 / 27
уш даражаси - бу жисмоний, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларнинг ривожланиш даражаси, қондирилганлик миқёси ва уларни қониқтириш учун яратилган имкониятларни акс эттирувчи комплекс ижтимоий–иқтисодий категориядир. бундай талқин турмуш даражасининг сифат ва миқдор кўрсаткичларини янада тўлиқроқ ифодалашга имкон яратади. турмуш даражаси инсон (аҳоли) ҳаёт фаолиятининг маълум бир қирраси тўғрисида тасаввур берадиган кўрсаткичлар тизими билан белгиланади. турмуш даражаси тўғрисида батафсил маълумот олиш учун аҳоли даромадлари ва эҳтиёжлари, истеъмол даражаси ва таркиби, уй-жой, мол-мулк, маданий-маиший буюмлар ва бошқалар билан таъминланганлик даражасини чуқур ўрганиш лозим. турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар турли-туман бўлиб, турмуш даражаси концепцияси билан узвий боғлиқ. айрим муҳим кўрсаткичлар 10.1-жадвалда келтирилган. 10.1-жадвал. турмуш даражасининг асосий кўрсаткичлари ҳажмий (абсолют) улуш (ўртача) миллий даромад ҳажми истеъмол фондининг миллий даромаддаги улуши аҳолининг номинал даромадлари аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал даромад иш ҳақи фонди ўртача ва энг кам иш ҳақи тадбиркорликдан олинадиган даромадлар аҳоли жон бошига тўғри келадиган тадбиркорликдан олинадиган ўртача даромад пенсия фондлари ҳажми пенсиянинг ўртача …
3 / 27
умумий ва хусусий турларга ажратилади. умумий кўрсаткичларга 1)миллий даромад; 2)истеъмол фонди (иқтисодиёт тармоқларининг бевосита истеъмолга йўналтирилган маҳсулотлари); 3)миллий бойликлар истеъмол фонди (тўпланган истеъмол мулклари – турар жойлар, маданий-маиший бинолар, буюмлар) кабиларнинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган улуши киритилади. бу кўрсаткичлар жамият ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг умумий даражасини ифодалайди. хусусий кўрсаткичлардан 1)истеъмол даражаси ва усуллари; 2)меҳнат шароитлари; 3)турар жой таъминоти ва маиший қулайликлар; 4)ижтимоий-маданий хизмат кўрсатиш даражаси; 5)болаларни тарбиялаш шароитлари; 6)ижтимоий таъминот ва бошқаларни келтириб ўтиш мумкин. мазкур кўрсаткичлар ижтимоий тараққиёт билан боғлиқ, аммо аҳоли (мехнаткашлар)нинг маълум гуруҳлари, ҳудуд ва бошқалар бўйича аниқлаштирилган. иқтисодий кўрсаткичлар инсон ва жамият ҳаётининг иқтисодий жиҳатларини, эҳтиёжни қондиришнинг иқтисодий имкониятларини ифодалайди. жамият иқтисодий тараққиёти ва ҳар бир инсоннинг фаровонлиги (номинал ва ҳақиқий даромадлар, иш билан бандлик ва бошқалар) даражасини акс эттирувчи кўрсаткичлар иқтисодий кўрсаткичлар сирасига киритилади. бу кўрсаткичлар ишчи кучини (аҳолини) такрор ишлаб чиқариш билан узвий боғлиқ бўлиб, унинг иқтисодий асосларини очиб беради. бу, айниқса, аҳоли даромадлари салмоғи …
4 / 27
са, субъектив кўрсаткичлар аҳоли гуруҳлари ёки алоҳида шахсларнинг меҳнат, оилавий муносабатлар, даромадлар, иш, турмуш тарзи ва шу кабилардан қониқиши бўйича ҳисобга олинади. қиймат ва натурал кўрсаткичлар. қиймат кўрсаткичлари барча даромад кўрсаткичлари ва пул кўринишидаги бошқа кўрсаткичлар (товар айланиши, хизматлар, ташишлар, пул жамғармалари ва қўйилмалари ва ҳоказоларнинг ҳажми)ни ўз ичига олади. натурал кўрсаткичлар натурал бирликларда (дона, кв.м., куб м. ва ҳоказолар) ўлчанадиган муайян моддий неъматлар ва хизматлар - озиқ-овқат маҳсулотлари, энергия истеъмоли, мол-мулк, турар жойлар, маданий-маиший товарлар таъминотининг ҳажмини ифодалайди. турмуш даражасини ифодалашда миқдор ва сифат кўрсаткичлари муҳим аҳамиятга эга. миқдор кўрсаткичлари муайян моддий неъматлар ва хизматлар истеъмол ҳажмини аниқлайди. сифат кўрсаткичлари эса аҳоли фаровонлигини сифат жиҳатдан баҳолаш имконини беради. улар моддий неъматлар, хизматлар истеъмол таркиби, овқатланиш, маълумот, малака, узоқ муддатга мулжалланган ижтимоий-маиший буюмлар билан таъминланганлик даражаси кабиларни ўз ичига олади. аҳоли фаровонлиги пропорцияси ва тақсимот таркибининг (аҳоли қатламларини даромадлар бўйича тақсимланиши, даромадлар ва истеъмолни концентрациялаш ҳамда дифференциациялаш кўрсаткичлари ва бошқалар) …
5 / 27
и кўрсаткичлар тизими таклиф этилади: 1) умумлаштирувчи кўрсаткичлар (ички ялпи маҳсулот, истеъмол фонди, турмуш қиймати иидекси ва бошқалар); 2) аҳоли даромадлари; 3) аҳоли истеъмоли ва харажатлари; 4) аҳолининг пул жамғармалари; 5) жамғарилган мол-мулклар ва турар жойлар; 6) аҳолининг ижтимоий табақаланиши; 7) аҳолининг кам таъминланган табақалари. бу тизим ҳам камчиликлардан бутунлай холи бўлмасада, у шўролар даврида фойдаланилган таснифга қараганда ихчам, ҳисоб юритиш учун қулай ва турмуш даражасининг асосий кўрсаткичларини акс эттиради. 16.2. аҳоли эҳтиёжлари ва турмуш даражасига таъсир этувчи омиллар иқтисодиётда бир-бирига боғлиқ бўлган муносабатлар борки, уларни ҳал қилмасдан мамлакатнинг фаровонлигини ошириш мумкин эмас. шулар қаторида: · аҳоли даромадларининг пасайиши; · ишсизликнинг пайдо бўлиши; · инфляция ва ҳоказо. ҳозирги даврда ўзбекистонда корхоналарнинг аксарият қисми давлат тасарруфидан чиқарилган. лекин асосий даромад келтирувчи манбалар давлат қўлида. мураккаб ва кўп харажатлар талаб қиладиган тадбирларни амалга ошириш учун давлат секторининг аҳамияти кучая боради. солиқ тизимини тўғри йўлга қўйиш, даромади кўп бўлган корхоналардан юқори солиқ ундирилиб, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"turmush daqiqalari" haqida

xvi-мавзу. меҳнат муносабатлари 16.1. «турмуш даражаси» тушунчаси ва унинг кўрсаткичлари тизими 16.2. аҳоли эҳтиёжлари ва турмуш даражасига таъсир этувчи омиллар 16.3. аҳоли турмуш даражаси кўрсаткичлари ва индикаторлари 16.4.мамлакат аҳолиси турмуш сифатини ошириш йўллари 16.5.аҳоли даромадлари, уларнинг шаклланиш манбалари ва фойдаланиш йўналишлари 16.1. «турмуш даражаси» тушунчаси ва унинг кўрсаткичлари тизими аҳолининг фаровонлик даражасини ифодалаш учун "турмуш даражаси", "халқ фаровонлиги", "турмуш фаолияти хавфсизлиги", "турмуш тарзи", "меҳнат фаолияти сифати", "турмуш сифати" каби турли хил тушунчалар қўлланилади. баъзан турли атамалар бир мазмунни англатса, бошқа ҳолларда улар ўртасидаги фарқ муайян характер касб этади, мазмуни сезиларли даражада фарқ қилади. шу билан бирга, мазку...

Bu fayl DOCX formatida 27 sahifadan iborat (176,5 KB). "turmush daqiqalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: turmush daqiqalari DOCX 27 sahifa Bepul yuklash Telegram